Банкир
73.8K subscribers
3.66K photos
293 videos
29 files
3.47K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Биржа савдоларида шакарнинг кунлик нархи 10 101 сўмгача пасайди.
Ўзбекистонда 2022 йилда 894 та бозор қурилади ҳамда таъмирланади.

Шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш учун 2 триллион сўм ажратилади.
👍4
Россияга хорижий компаниялар качон кайтади?
Санкциялар туфайли Россиядаги фаолиятини тўхтатган компаниялар катта эҳтимол билан шу йилнинг ёзигача фаолиятини кайта йўлга қўйиши мумкин.

Бунинг бир нечта сабаблари бор:

- биринчидан ушбу компанияларнинг аксарияти катта молиявий йўқотишларга дуч келади;
- иккинчидан бўшаб қолган бозорга муқобил маҳсулот ва хизматларни руслар билан яхши алоқада бўлган давлат компаниялари етказиши мумкин. Масалан Хитой компаниялари бу фурсатни қўлдан бой бермасдан кенг кўламда маҳсулот ва хизматлар етказиб беришни бошлаши мумкин. Шунинг учун ҳам ғарб давлатлари Хитойдан санкцияларни қўллаб-қувватлашни сўрамоқда.
👍14🤔4
Багама ороллари Марказий банки Россияга тегишли бўлган $3 млрд. маблағни аниқлади.

Уларнинг тахминан $420 млн алоҳида депозитларда, қолган қисми эса сақлаш учун ёки траст ҳисобларда.
Багам ороллари ҳам Россия билан молиявий операциялар ўтказиш учун ўз молия институтларига тақиқ қўйган.
👍3
Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда уй хўжаликларининг 18%ида аёллар томонидан бошқарилар экан. Сабаби меҳнат миграцияси.
Россия нефти ва нефт маҳсулотларининг асосий ипморт қилувчилар Хитой ва Европа Иттифоқи саналиб, уларнинг жами улуши 2021 йилда 67% ни ташкил қилган. Евроиттифоқ рус нефтига эмбарго қўйган тақдирда анча-мунча зарар кўриши тайин. АҚШнинг бу борада йўқотиши уларга нисбатан минимал даражада бўлади.
👍5
Россия Марказий банки февраль ойида банк секторининг соф фойдаси ҳақидаги рақамларни ошкор қилмади.
🤔8👍3
Кредит мажбуриятини бажармаган қарздорнинг 23 млрд. сўмлик мулки банк балансига ўтказилди

Асака туманлараро иқтисодий судининг 30.03.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор МЧЖ ҳисобидан ундирувчи АТИБ “Ипотекабанк” фойдасига жами 2.308.092 АҚШ доллари ва 17.840 сўм почта ҳаражати ундириш белгиланган.
👍7
Президентнинг "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра:

2022 йил 1 майга қадар "Universal Mobile Systems" МЧЖни баҳолаш ва сотиш жараёнига халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция банки ёки бошқа ихтисослашган компанияни жалб этган ҳолда, 2023 йил 1 апрелга қадар уни хусусийлаштириш чоралари кўрилади;

икки ҳафта муддатда "Ўздонмаҳсулот" АК таркибидаги дон корхоналарини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказган ҳолда, оммавий савдолар орқали сотиш бўйича "Йўл харитаси" Давлат тендер комиссиясига тасдиқлаш учун киритилади. Бунда, 25 та дон корхонасини 2022 йил 1 июлга қадар, қолганлари эса жорий йилнинг якунига қадар босқичма-босқич савдога чиқарилади;

2022 йил 1 апрелдан бошлаб "Ўзагросервис" АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг кўчмас мулк объектлари, зарур ҳолларда, уларни алоҳида лотларга бўлган ҳолда, электрон онлайн-аукцион савдоларига баҳоланган қийматда чиқарилади;

2022 йил 1 октябрга қадар "Қишлоқ қурилиш банк" АТБнинг акциялари оммавий жойлаштирилиши (IPO) таъминланади;

2022 йил якунига қадар Халқаро молия корпорацияси, ЕТТБ ҳамда ОТБни жалб қилган ҳолда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва "Асакабанк" АТБнинг давлат улушлари савдога чиқарилади;

2023 йил 1 июлга қадар АТ "Халқ банки", "Микрокредитбанк" АТБ, АТ "Алоқабанк", "Агро банк" АТБ, "Ўзмиллийбанк" АЖларнинг акцияларини фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш (IPO) таъминланади.
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров:

пул ўтказмаларини рублда ўтказиш ишлари давом эттирилади;

тадбиркорларнинг валютадаги кредитларини сўмда ҳисоб-китоб қилиш механизми йўлга қўйилади;

айрим озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда бож миқдори “ноль” қийматда белгиланади;

”Ҳавошка” фаолияти такомиллаштирилади, тадбиркорлар, мигрантлар билан ишлаш бўйича махсус штаблар тузилади.

Шунингдек:

Экспортёрлар транспорт харажатларининг 70%ини бюджетдан қоплаб бериш йўлга қўйилади(ҳозир 50%гача).
«Сўнгги йилларда солиқларни 13 тадан 9 тагача камайтирдик» — Президент

Шавкат Мирзиёев республикада амалга оширилаётган солиқ сиёсати борасида гапирди.
Доллар курси тушишда давом этмоқда

Бугун соат 11:00 дан тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 11 550 сўмгача тушган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«2017 йилда миллий валютамиз – сўмнинг эркин конвертациясини жорий қилиб, хорижий инвесторлар томонидан фойдани репатриация қилиш билан боғлиқ барча чекловларни олиб ташладик», Шавкат Мирзиёев
Янги Қарорга асосан ҳоким ёрдамчиларига янги ваколатлар берилмоқда: Унга асосан 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ҳоким ёрдамчилари) томонидан ўз ҳудудларида бўш турган давлат кўчмас мулк объекти ёки ер участкалари аниқланган ҳолларда, улар:
- ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объекти бўлганда – ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан Агентлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўлганда – «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборилган онлайн-буюртманома уч кун муддатда тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилади ҳамда ижобий хулоса берилган тақдирда, икки ҳафта муддатда тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади;
👍6
Марказий банк томонидан "Қарз юки таҳлили ва хатарлар" шарҳи тақдим этилди. Ушбу тахлиллардан баъзибир маълумотларни эътиборингизга хавола қиламиз:
2022 йил 1 январь ҳолатига кредит олувчилар сони 2,8 млн.тани ташкил этиб, шундан 96 фоизи яъни 2,7 млн.таси жисмоний шахслар ҳисобига тўғри келган. Ўз навбатида, 2021 йил давомида кредит олувчи жами мижозларнинг сони 7 фоизга ошган бўлса, бунда жисмоний шахслар сони 8 фоизга ўсди. Кредит олувчи юридик шахслар сонида эса пасайиш кузатилиб, 2021 йилда 11 фоизга пасайган.
👍7
2021 йилнинг III чораги якунлари бўйича муаммоли кредитлар улушининг паст даромадли ривожланаётган мамлакатлар бўйича ўртача 9 фоизни, МДҲ ҳамда Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари бўйича ўртача эса 6 фоизни ташкил этди.
👍5🤔1
Чакана кредитлашда ипотека кредитлари салмоғи сезиларли ортган
🤔6
Ўзбекистонда доллар курси 25,68 сўмга пасайиб, 11 483,91 сўмни ташкил этмоқда.
👍17
28 март куни ўзида аукцион орқали 1431 та авторақам сотилиб, умумий нархи 2,9 миллиард сўмни ташкил қилди.
Ўзбекистонда асосан Россиядан импорт қилинадиган кенг фойдаланувдаги А4 қоғози (офсет қоғози) дефицити кузатилмоқда. Унинг нархи деярли икки бараварга ошган ва яна ошиши кутилмоқда. Биржада эски нархларда тузилган битимлар ўз вақтида бажарилмаяпти. Етказиб берувчилар томонидан шартномаларни бекор қилиш ҳолатлари учрамоқда.
👍3