Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
АI-80 бензин нархи ошмайдиган бўлди

Президент қарори билан, АI-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

@bankir
👍170👎2🤔1
Илон Маск яна дунёнинг энг бой одамига айланди

Bloomberg миллиардер Илон Маскнинг бойлигини 187,1 млрд долларга баҳолади. Натижада тадбиркор агентлик томонидан тузилган дунёнинг энг бой одамлари рейтингида яна биринчи ўринга кўтарилди.

Илон Маск рейтингда франциялик Бернард Арнони ортда қолдирди. Унинг бойлиги 185 млрд доллар

@bankir
👍51🤔6👎1
Uzum Market AliExpress билан ҳамкорлик қилади

Энди AliExpress'дан почта бўлимига юборилган жўнатмаларни, Uzum Market'нинг қабул қилиш пунктларидан ҳам олиш мумкин.

Биринчи босқичда бу фақат баъзи фойдаланувчиларга таъсир қилади. Ҳаммаси синовдан ўтказилгандан сўнг, AliExpress харитасида барча Uzum нуқталари пайдо бўлади (ҳозир улар 80 та, йил охиригача 300 тага етиши режалаштирилган).

Uzum ва AliExpress ўртасида яна бир нечта ҳамкорлик лойиҳалари йўлга қўйилиши кутилмоқда.

@bankir
👍116🤔6👎1
Энди кредитга олинган машина қарзини ўз вақтида тўламасангиз у "аразлаб" кетиб қолади

Ford компанияси янги автопилот технологияси учун патент олди. Унга кўра, келажакда машиналарда ушбу тизим жорий қилинса, мижоз Ford автомобилини кредитга олган бўлса ва тўловни ўз вақтида тўламаса, машина мижозга бу ҳақда эслата бошлайди.

Аввалига автомобилнинг круиз-контроль, кондиционер сингари тизимлари ўчирилади, кейин салонда ёқимсиз овоз чиқаради. Мижоз барибир эътибор қаратмаса, машина қулфлаб қўйилиши мумкин. Шунда ҳам мижоз кредитни тўламаса, машина банк кўрсатган жойга ўзи кетади.

Ҳозирча бу технология патентланди, холос.

@bankir
👍148🤔22👎11
Доллар кўтарилди.

1 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11336,04 сўмдан (+16,03 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎36👍19🤔1
Феврал ойининг сўнгги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди.

@bankir
👍26👎4
Бир нечта банклар огоҳлантирилди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2023 йилнинг январ ойи давомида аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари бўйича банклар, нобанк микромолия ташилотлари ва тўлов ташкилотларига нисбатан чоралар кўрди.

Маълум бўлишича Ўзмиллийбанк, Микрокредитбанк, Алоқабанк, Туронбанк, Қишлоққурилишбанк ва Асакабанк қуйидаги аниқланган камчиликлар сабаб огоҳлантирилган:
— молиявий йўқотишларга қарши захиралар яратилмагани;
— кредит таваккалчиликларини камайтириш бўйича етарли таҳлиллар олиб борилмаганлиги;
— муаммога айланиши мумкин бўлган кредитларни эрта аниқлаш, вужудга келишиши мумкин бўлган кредит таваккалчиликларини камайтириш бўйича етарли таҳлиллар олиб борилмаганлиги;
— кредитлар мониторинги, ахборот тизими ва кредит қарздорликларини ундириш ишлари талаб даражасида ташкил этилмаганлиги.

Капиталбанк, Анорбанк ва Равнақ-банк эса иқтисодий санкциялар ва экспортга тақиқлар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир юклатилган вазифалар ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйгани сабаб огоҳлантирилган.

@bankir
👍43🤔4👎1
Том маънода ойнинг сўнгги куни экани билинмоқда. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00гача узайтирилди.

@bankir
👍41👎3🤔1
Январда банклараро тўлов операциялар сони кескин камайди

2023 йилнинг январ ойида банклараро тўлов операциялари сони 4,7 миллионтани ташкил этди ва 2022 йилнинг декабрь ойига нисбатан 1,7 миллион транзакцияга (26,3 фоиз) камайган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда қисқарган.

2023 йил январда мамлакатнинг барча ҳудудларида компаниялар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан камайган. Хусусан, сезиларли даражадаги пасайиш Наманган (-32,4 фоиз), Қашқадарё (-31,2 фоиз), Навоий (-30,2 фоиз), Фарғона (-29,6 фоиз), Сурхондарё (-29,4 фоиз), ва Хоразм (-28,4 фоиз) вилоятларида кузатилган.

@bankir
👍23🤔8👎2
CoinUz — Ўзбекистон Республикасидаги сертификатланган криптодўкон.

CoinUz компанияси Ўзбекистон Республикасидаги сертификатланган криптодўкон ҳисобланади. Биз иккита энг оммабоп криптовалюталарни, Tether (USDT), Bitcoin (BTC) сотиб олиш ва сотиш учун хавфсиз ва ишончли платформани тақдим этамиз: .

Бизнинг мутахассисларимиз мижозларимизга ёрдам ва маслаҳат бериш учун кечаю кундуз ишлайдилар. Шу сабабли, сармоянгиз ишончли қўлларда эканлигига амин бўлишингиз мумкин. CoinUz билан сармоянгизни кейинги босқичга олиб чиқиш имкониятини бой берманг!

Боғланиш учун: @CoinUz_manager

Телеграм каналимиз

Реклама
👎25👍14🤔2
Ўзбекистонликлар давлат телевидениесига қараганда Telegram’да кўпроқ вақт ўтказади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Telegram’нинг Ўзбекистондаги оммабоплигини таҳлил қилди. “Банкир” буни эътиборингизга ҳавола қилади.

2022 йилда 700 млн фаол фойдаланувчига эга (2014 йилда 50 млн фойдаланувчи) бўлган Telegram дунё бўйича ижтимоий тармоқлар ичида оммабоплиги бўйича 11 ўринда турувчи платформа ҳисобланади.

TGStat маълумотларига кўра, 2022 йилда Telegram’да жами 4,77 млрд фойдаланувчи аудиториясига эга 652 мингта канал ва 64 мингта чат яратилган. Telegram фойдаланувчилари базаси 41,4% аёллар ва 58,6% эркаклардан иборат.

Ўзбекистонда фойдаланувчиларнинг аксарияти мессенжерлар орасида Telegram’да мулоқот қилишни афзал кўради (80%). Гарчи WhatsApp дунё бўйича анъанавий тарзда биринчи ўринни эгаллаб келаётган бўлса-да, ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг атиги 22%и бу иловада ёзишмалар олиб боради. Етакчи учликни Viber якунлайди — 2%.

Ўзбекистон бўйлаб ўртача қарийб 18 млн фаол фойдаланувчи Telegram ишлатади.

Мамлакатда фуқаролар ўрта ҳисобда давлат телевидениесига қараганда Telegram’да кўпроқ вақт ўтказади. Telegram фойдаланувчилари жинси ва ёшига кўра қуйидагича тақсимланади.
Эркаклар:
“18-24” — 19%;
“25-34” — 24%;
34 ёшдан катта — 11%.

Аёллар:
“18-24” — 11%;
“25-34” — 12%;
34 ёшдан катта — 7%.

Бизнес вакиллари ёзишмалар ва ишга оид чатлардан ташқари Telegram‘дан ўз хизматларини сотиш ва сервис учун тўлақонли восита сифатида фойдаланади.

Telegram каналлари Ўзбекистонда энг оммабоп бизнес воситаларидан бири ҳисобланади. Ботлардан фарқли ўлароқ, улар ахборотни узатиш учун ОАВ, блоггерлар, давлат идоралари ва ҳукумат вакиллари томонидан фойдаланилади.

@bankir
👍90🤔2
Февралда 0,5 фоизлик инфляция қайд этилди

2023 йилнинг февралида ўтган ойга нисбатан 0,5 фоизга нархлар ошди. Йиллик нисбатда (ўтган йилнинг февралига нисбатан) ушбу кўрсаткич 112,2 фоизга етди.

Январда 0,8 фоизлик инфляция қайд этилган эди. Шу тариқа йил бошидан бери нархлар 1,36 фоизга кўтарилди.

Февралда озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртсиз ичимликлар 0,8 фоизга, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари 0,3 фоизга қимматлади. Энг юқори нархлар ошиши транспорт бўлимида қайд этилди — 2 фоиз.

Шунингдек, ўтган ой пиёз 9,8 фоизга, помидор 9,3 фоизга, бодиринг 9,2 фоизга қимматлаган. Йил бошидан бери пиёз нархлари 59 фоизга, ўтган йилнинг февралига нисбатан эса 197,2 фоизга ошган.

Шунга қарамай, расмий статистикага кўра, йил бошидан бери нархлар ошиши сўнгги тўрт йилликдаги энг паст кўрсаткичда бўлиб қолмоқда.

@bankir
👎50👍22🤔14
Uzbekistan Airways 2023 йилнинг 18 мартидан 22 мартигача Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларининг эконом ва бизнесс класс тарифларига 21% чегирма эълон қилди.

@bankir
👍35👎10
Сиз "Ucell"дан фойдаланасизми?

Унда кўпроқ интернетга эга бўлинг. TBC UZ иловасида балансингизни 30 минг сўмга тўлдириб, ҳар бир тўлов учун қўшимча 1 Гб трафик қўлга киритинг 🎁

Тезкор тўловлар учун шаблон яратинг.

Батафсил маълумот олиш учун сайтга киринг.

Реклама
👍22🤔1
Доллар яна кўтарилади

Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11340 сўмдан (Азия Альянс банк) таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси ҳам 11340 сўмни (Универсалбанк) ташкил этмоқда.

Эртага долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 2 март куни амалда бўладиган доллар курси 13-14 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎32👍12🤔2
Россияда 1 мартдан бошлаб тўлов маълумотларини Telegram, WhatsApp, Viber, Discord ва яна бир қатор тармоқлар орқали жўнатиш тақиқланибди.

@bankir
👎45👍9🤔6
2022 йилда энг бой инвесторлар кўчмас мулкка сармоя киритган

Zara асосчиси, Испаниянинг энг бой одами Амансио Ортега ўтган йили ўзининг глобал кўчмас мулк портфелини кенгайтириб, Шимолий Америка ва Буюк Британия бўйлаб камида 10 та мулкни 2 млрд доллардан кўпроққа сотиб олди.

Маълумотларга кўра, бошқа бой инвесторлар ҳам кўчмас мулкка эътибор қаратишган. Бундан ташқари инвесторлар офислар, логистика сайтлар ва ижара уйлари учун 1,1 трлн доллар сарфлашган.

2022 йилда глобал фоиз ставкалари ошиши оқибатида ипотека кредитлари ҳам қимматлашди. Натижада, аввалги йилларда криптовалюталарга сармоя киритган инвесторлар ҳам кўчмас мулк бозорига пул тикишни бошлади.

Ўтган йили маҳаллий инвесторлар томонидан тижорат мулкига сарфланган маблағлар бўйича дунё шаҳарлари орасида Нью-Йорк етакчилик қилди. Лондон эса бу борада хорижий инвесторлар бўйича етакчи бўлган.

Ўзбекистонда ҳам кўчмас мулк шартномалари сони 2022 йил давомида озгарувчан бўлиб, 3,8 фоизга ўсган. Прогнозларга кўра, йил давомида бозор янада ўсади.

Мисол учун январ ойида рўйхатга олинган кўчмас мулк битимлари сони декабрга нисбатан 19,7 фоизга ўсган.

@bankir
👍30👎2
“KDB Bank Uzbekistan”нинг 2023 йил 28 февралдаги навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан Лее Ёунг Лок Бошқарув раиси этиб тайинланган. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Лее Ёунг Лок Бошқарув раиси этиб тайинланишидан аввал Корея Тараққиёт Банкида Халқаро бизнес департаменти бош менежери ва бир вақтнинг ўзида “KDB Bank Uzbekistan”нинг Кузатув кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

@bankir
👎18👍13🤔8
UZCARD SV-Gate онлайн тўлов шлюзига уланишни янада енгиллаштирди

2023 йил 1 мартдан бошлаб SV-Gate онлайн тўлов шлюзига уланиш, жумладан уланаётган ҳамкорларни интеграция қилиш билан боғлиқ барча амалиётлар 30 БҲМга тенг ойлик обунага ўзгартирилади. Дастурий таъминотда янги логин очиш 50 БҲМни ташкил қилади.

Маълумот учун, SV-Gate – бу UZCARD процессинг марказининг тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган электрон тижорат (E-POS) соҳасидаги товарлар ва хизматлар учун барча турдаги нақдсиз тўловларни қабул қилиш ва қайта ишлашга мўлжалланган мултифункционал тизим.

Батафсил маълумот uzcard.uz сайтида.

Реклама
👍18
Доллар яна кўтарилди.

2 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11349,99 сўмдан (+13,95 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎27👍12🤔1
Ўзбекистон Қирғизистондан сут ва гўшт сотиб олади

Қирғизистон Ўзбекистонга экспорт учун сут ва гўшт маҳсулотларини етказиб беради. Бу ҳақда Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Нурдин Алишеровга таяниб Еcоnоmist.kg хабар бермоқда.

Ўзбекистон бу соҳада Қирғизистон учун 35 миллион аҳолига эга янги ва муҳим бозор ҳисобланади.

Алишеровнинг сўзларига кўра, департамент Ўзбекистон ҳукумати билан “йўл харитаси”ни аллақачон имзолаган ва ҳозир Қирғизистон Республикасидан сут ва гўшт маҳсулотларини экспорт қилиш учун чегараларни очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

“Ҳозир Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларга зотли чорва молларини кўпайтиришга йўналтирмоқда. Кунига беш литр сут берадиган тўртта сигир боқишдан кўра, қирқ литр сут берадиган битта зотли сигир боқилгани маъқул”, — деди вазир ўринбосари.

Ўзбекистон 2022 йилда сут ва гўштни асосан Россия, Беларусь ва Қозоғистондан импорт қилган.

@bankir
👍56👎5