Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Хитойнинг автомобил экспорти энг юқори суръатларда ўсмоқда. Германия эса ўз экспортининг қарийб ярмидан мосуво бўлиш арафасида.

@bankir
👍120🤔15👎7
Россия FATF аъзолигидан чиқарилди

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ яъни FATF Россияни мазкур ташкилот аъзолигидан чиқарди. Бу ҳақида ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.

Бунинг оқибатларини ҳозирдан аниқ баҳолаш жуда қийин, лекин мазкур ҳолат Россия билан яқин ҳамкорликни давом эттираётган Хитой, Ҳиндистон, баъзи Жанубий Америка ва Марказий Осиё давлатлари FATF чекловларига тушмаслик учун Россия билан мулоқотларда бошқа молиявий механизмлардан фойдаланишларига олиб келади.

FATFнинг қора рўйхатига Эрон, Шимолий Корея ва Мяньма каби давлатлар тушган бўлиб, Россия ҳозирча бу рўйхатга киритилмаган бўлсада, ташкилот томонидан огоҳлантирувчи сигналлар бериб келинган.

@bankir
👍53👎22
Россия ва Беларусга қиймати 300 доллардан қиммат турувчи сматрфонлар экспорт қилиш тақиқланди.

АҚШ савдо вазирлиги Россия ва Беларусга қарши мавжуд экспорт санкияларини кучайтирди. Унга асосан «ҳашаматли товарлар» (luxury goods) рўйхати кенгайтирилди ва асосан қиммат маиший техникалар жумладан 300 доллардан қиммат турувчи смартфонлар ҳам киритилди ва рўйхатдаги товарлар сони 276 тага етди.

Ушбу рўйхатдаги товарларни махсус лицензиясиз экспорт қилиш тақиқланган. AҚШ расмийлари Россия ҳарбий жиҳозларга ўрнатиш учун музлатгкчлар ва микротўлқинли печлар каби маҳсулотлардан яримўтказгичларни ажратиб олаётганинини таъкидлашган.

@bankir
👍74👎36
Навбатдаги санкцияларга тушган банклар хориждаги мижозларни зудлик билан Union Pay карталаридан пулларини ечиб олишга чақирмоқда

АҚШнинг навбатдаги санкциялар серияси давом этмоқда. Жума кунги киритилган рўйхатга 11 та банк: МТС-банк, МКБ, Уралсиб, Ланта-Банк, Левобережный, Санкт-Петербург, Приморье, СДМ-Банк, Металлинвестбанк, Зенит ва УБРиР (Уральский банк реконструкции и развития) банклари тушган.

Мазкур банкларнинг баъзилари мижозларига Union Pay карталарилдан маблағларни ечиб олишни тавсия қилишмоқда. Экспертларнинг фикрича мазкур карталар МДҲ давлатларида ишлашни давом эттириши мумкин.

Россияда Mastercard ва Visa карталари фаолиятини тўхтаганидан кейин Хитойнинг Union Pay ҳалқаро карталари оммалаша бошлаган эди. Эндиликда ушбу карта эгалари янги санкциялардан кейин кўплаб давлатларда санкцияга тушган банкларнинг мазкур карталари билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкинлигидан хавотирда.

@bankir
👍62👎16
Доллар тушади

Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11355 сўмдан (Гарантбанк) таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11350 сўмни (Анорбанк) ташкил этмоқда.

Эртага сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 27 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 29-30 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍52👎4
Ўзбекистонликлар қозоқ буғдойини арзонроқ сотиб олмоқчи

Қозоғистон савдогарларининг хабар беришича, Ўзбекистондан харидорлар учинчи тоифадаги буғдой нархини бир тонна учун 270 доллардан 265 долларга туширишга ҳаракат қилмоқда.

Қозоғистонликларнинг фикрича, бундай нарх билан қозоқ донини экспорт қилиб бўлмайди. Нарх шунчаки харажатларни қопламайди.

Маълумот учун сўнгги кунларда дунёда буғдой нархи кескин тушиб кетди.

@bankir
👍54🤔14
Сурхондарё вилояти собиқ ҳокими Тўра Боболов Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётгани маълум бўлди.

@bankir
👎163👍13🤔12
Миллий университет даромадлар бўйича, Иқтисодиёт университети соф фойда бўйича етакчи

2022 йилда энг кўп фойда ва зарар кўрган олий таълим муассасалари маълум бўлди.

ОТМларнинг даромадларини қуйидагилар ташкил қилган:
— бюджет маблағлари (умумий даромадларнинг 25 фоиз);
— тўлов-шартнома маблағлари бўйича тушумлар (71,6 фоиз);
— ривожлантириш маблағлари бўйича даромадлар (3,4 фоиз).

Ўтган йили Ўзбекистон Миллий университети энг даромад олган — 434,6 млрд сўм. Олийгоҳ харажатлари ҳам 404,1 млрд сўмни ташкил қилиб бошқаларга қараганда кўпроқ бўлган.

2022 йилда Самарқанд давлат университетининг Ургут филиали 5,7 млрд сўм билан энг кам даромад кўрган ОТМ бўлди.

2022 йилда энг кўп соф фойда кўрган 5 та ОТМ:
— Тошкент давлат иқтисодиёт университети (106,2 млрд сўм);
— Наманган давлат университети (67,7 млрд сўм);
— Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети (54,4 млрд сўм);
— Гулистон давлат университети (54 млрд сўм);
— Навоий давлат педагогика институти (43,2 млрд сўм);

2022 йилда энг кўп зарар кўрган 5 та ОТМ:
— Самарқанд давлат университети (42,5 млрд сўм зарар);
— Қарши давлат университети (28,3 млрд сўм);
— Самарқанд давлат чет тиллар институти (26,8 млрд сўм);
— Фарғона политехника институти (15,3 млрд сўм);
— Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти (15 млрд сўм).

@bankir
👍37👎10🤔6
Доллар тушди

28 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11320,01 сўмдан (-29,99 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍32👎2
Forwarded from APEXPIZZA Yangiliklar
🔵 40% foyda !
Dushanbada Kombo  - Kebab 35 sm va Pepperoni 35 sm atigi 130 000 so‘mga.

🟢Aksiya barcha filiallarda faqat dushanba kunlari  amal qiladi.

☎️ +998712022020
🟢 24/7
@apexpizzauz
👍6👎1
27 феврал. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00гача узайтирилди.

@bankir
🤔20👍11👎1
Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар кескин кўпайди

Марказий банк 2023 йил 1 феврал ҳолатига кўра банкларнинг муаммоли кредитлари тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, муаммо кредитлар январ ойида аввалги ойга қараганда 920 млрд сўмга кўпайиб, 14,9 трлн сўмга етган.

Муаммоли кредитларнинг энг юқори улуши Ўзагроэкспортбанкда бўлиб турибди — 96,8 фоиз. Миқдор бўйича эса 2,6 трлн сўм билан Миллий банк етакчи.

Ўзбекистондаги банкларда муаммоли кредитларнинг умумий қиймати тўрт ойдан бери биринчи марта кўпайди.

Шунингдек, январда банкларнинг жами кредит портфели 2022 йилнинг декабрига нисбатан кўпайган бўлишига қарамасдан, давлат банкларининг улуши камайган. Бу давлат банкларига нисбатан хусусий банклар кўпроқ кредит ажратганини билан изоҳланади.

@bankir
👍40🤔11👎4
AI-80 бензин нархи 7000 сўмгача кўтарилади

Жорий йилнинг 1 мартидан “Ўзбекнефтгаз” тасарруфидаги АЁҚШларда 1 литр AI-80 русумли автобензиннинг чакана нархи маҳаллий маҳсулот учун 6 800 сўмдан, импорт маҳсулоти учун 7 000 сўмдан шаклланади.

@bankir
👎149👍15🤔1
Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 феврал ҳолатига жами банк тизими бўйича активлар 558,5 трлн сўмни ташкил қилган ва ўтган йилга нисбатан +123,7 трлн сўмга ортган.

Давлат банклари ичида активлари жиҳатидан Миллий банк (118,2 трлн сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (66,2 трл сўм) ва Агробанк (54,7 трлн сўм) кучли учликни ташкил қилмоқда. Хусусий банклар ичида Капиталбанк (29,2 трлн сўм) етакчи.

@bankir
👍27👎1
UzAutoMotors янгиланган Malibu нархини 14 млн сўм қимматроққа сотувга чиқарди

Янгиланган Malibu XL автомобилларининг нархларини эълон қилинди. Унга кўра, фулл комплектациясидаги автомобил нархи олдингисига қараганда 14 млн сўмга қимматлашган:

Malibu XL 1LT – 375 000 640 сўм

Malibu XL 2LT – 390 000 800 сўм

Malibu XL LTZ – 419 000 960 сўм

Нархлар ҚҚС билан кўрсатилган

@bankir
👎164🤔18👍17
Доллар баҳорни кўтарилиш билан бошлайди

Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11320 сўмдан (Азия Альянс банк, Равнақбанк) таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси ҳам 11320 сўмни (Анорбанк) ташкил этмоқда.

Эртага долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 1 март куни амалда бўладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍25👎19🤔2
Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.

Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)

Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан

2024-йил 3-чорагида орзунгиздаги уйга кўчиб ўтинг.

Локация

+998 55-500-60-06
@ZaminQurilish

Манзил: Тошкент ш, Яшнобод тумани

Реклама
👎50👍19
Жорий йил январ ойи якунига кўра, тижорат банкларининг даромадлилик кўрсаткичлари буйича маълумотлар эълон қилинди.

Унга кўра, банк тизими бўйича жами соф фойда деярли 1,04 триллион.сўмни ташкил қилиб ўтган йилга нисбатан 258 млрд.сўмга ортган. Муаммоли кредитлар учун яратилган захиралар 2,86 трлн.сўмни ташкил қилиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 400 млрд.сўмга камайган.

Активлар даромадлилиги (ROA) 2,8%ни, Капитал даромадлилиги (ROE) 15,5% ни ташкил қилиб мос равишда ўтган йилга нисбатан 0,2% ва 2,3%га ўсган. Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар бўйича яратилган захира миқдори ўтган йилга нисбатан 354 млрд.сўмга ошганини кўриш мумкин.

@bankir
👍14👎2
АI-80 бензин нархи ошмайдиган бўлди

Президент қарори билан, АI-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

@bankir
👍170👎2🤔1
Илон Маск яна дунёнинг энг бой одамига айланди

Bloomberg миллиардер Илон Маскнинг бойлигини 187,1 млрд долларга баҳолади. Натижада тадбиркор агентлик томонидан тузилган дунёнинг энг бой одамлари рейтингида яна биринчи ўринга кўтарилди.

Илон Маск рейтингда франциялик Бернард Арнони ортда қолдирди. Унинг бойлиги 185 млрд доллар

@bankir
👍51🤔6👎1
Uzum Market AliExpress билан ҳамкорлик қилади

Энди AliExpress'дан почта бўлимига юборилган жўнатмаларни, Uzum Market'нинг қабул қилиш пунктларидан ҳам олиш мумкин.

Биринчи босқичда бу фақат баъзи фойдаланувчиларга таъсир қилади. Ҳаммаси синовдан ўтказилгандан сўнг, AliExpress харитасида барча Uzum нуқталари пайдо бўлади (ҳозир улар 80 та, йил охиригача 300 тага етиши режалаштирилган).

Uzum ва AliExpress ўртасида яна бир нечта ҳамкорлик лойиҳалари йўлга қўйилиши кутилмоқда.

@bankir
👍116🤔6👎1