Мисрда унутилмас баҳорги таътил
Узоқ давом этган совуқ ва ёмғирли кунлардан сўнг қуёш нурлари тафтида исиниб, илиқ денгиз қучоғида ғаройиб балиқчалар билан сузишга барчамиз лойиқмиз!
Баҳор қуёшидан баҳра олиш учун энг қулай жой эса Шарм-эл-Шейх - 7 тунга 5 миллион сўмдан бошлаб!
✅нархлар икки ўринли жойлашувда бир киши учун кўрсатилган.
✅Тур ичига қуйидагилар киради:
- Тошкент-Шарм-эл-Шейх-Тошкент йўналишидаги тўғридан-тўғри авиапарвоз, Nile Air а/к
- Танланган меҳмонхонада яшаш
- ALL INCLUSIVE тартибида овқатланиш
- Аэропорт-меҳмонхона-аэропорт трансфери
- Тиббий суғурта
📞 78 7777377 |📨 @LocasTourbot
Бошқа турлар 👉 @locas_tour
Реклама

📞 78 7777377 |
Бошқа турлар 👉 @locas_tour
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42👎2
Талон-торож қилинган кредитлар
Каттақўрғонда “N.A.” МЧЖ раҳбари Н.М. ва бошқалар “Микрокредитбанк” филиалидан корхонага паррандачиликни ривожлантириш учун ажратилган 900 млн сўм имтиёзли кредит маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилган.
Хивада, фуқаро М.Р. 245 млн сўм кредит эвазига харид қилинган “Malibu-2” русумли автотранспорт воситасини гаровга қўймасдан бошқа шахсга сотиб юбориб, ушбу маблағларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Чироқчида, “V.g.” МЧЖ раҳбари Б. Р. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) ва бошқалар таъминотчи корхона сифатида 5 нафар фуқарога чорва молларини етказиб бермасдан, банк филиалидан ажратилган 150 млн сўм имтиёзли кредит маблағини нақдлаштириб олиб, талон-торож қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.
@bankir

👍49🤔9👎1
Шимолий Корея фақат ракеталар билан “мақтанмайди”
Нью-Йоркда жойлашган Chinanalysis маълумотлар фирмаси томонидан шу ойда эълон қилинган ҳисоботга кўра, ўтган йили шимолий кореялик ҳакерлар рекорд даражадаги 1,7 миллиард долларлик криптовалюталарни ўғирлашган.
Шимолий кореялик ҳакерлар ўз талон-тарожларини яшириш учун ҳар хил ҳийла-найрангларни қўллашади, жумладан, пулни бўлиш, турли крипто-ҳамёнлар ўртасида тақсимлаш, тангаларга айлантириш каби усуллардан фойдаланилган.
АҚШ Шимолий Корея ҳакерлари билан боғлиқ крипто-ҳамёнларни қора рўйхатга киритди.

👍52🤔7👎1
Тошкент шаҳрида жамоат транспортида вақтга бириктирилган дифференциал тариф режалари жорий этилиши кутилмоқда. Бунда:
➖Бир марталик тўлов, агар нақд бўлса, 2000 сўм, электрон тўловда эса 1800 сўм бўлиши режалаштирилмоқда;
➖бир соат ичида автобусдан автобусга биринчи марта ўтиш 70 фоизгача арзонлашади;
➖ иккинчи ва кейинги ўтишлар йўловчи учун бепул бўлади;
➖ автобусдан метрога ёки метродан автобусга ўтишда тариф 30 фоизгача арзонлашади.
➖Шу билан бирга, жамоат транспортидан кунлик фаол фойдаланувчилар учун бир кунлик лимитсиз тарифлар (6 минг сўм) жорий этилади.

👍80👎19🤔11
Россиянинг энг бой одамлари бир йиллик урушдан кейин 67 млрд доллар йўқотди
Энг бой 23 нафар россиялик миллиардернинг умумий бойлиги 2022 йил 23 февралда, Владимир Путин қўшинлари Украинага бостириб киришидан бир кун олдин 339 млрд долларга тенг эди.
Роппа-роса бир йил ўтиб Россиялик миллиардерлар умумий 67 млрд доллар йўқотишди. Бу Bloomberg Billionaires Index'даги қолганлардан тўрт баравар кўп.
Россиялик миллиардерлар рўйхатида Ўзбекистонда туғилган Алишер Усмонов ҳам бор. Унинг бойлиги Украинада уруш бошлангандан бери 1,2 фоизга кўпайган. Усмонов 24 февралдан бери бойлиги кўпайган уч нафар россиялик миллиардердан бири.

👍97👎4🤔3
Россия FATF аъзолигидан чиқарилди
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ яъни FATF Россияни мазкур ташкилот аъзолигидан чиқарди. Бу ҳақида ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.
Бунинг оқибатларини ҳозирдан аниқ баҳолаш жуда қийин, лекин мазкур ҳолат Россия билан яқин ҳамкорликни давом эттираётган Хитой, Ҳиндистон, баъзи Жанубий Америка ва Марказий Осиё давлатлари FATF чекловларига тушмаслик учун Россия билан мулоқотларда бошқа молиявий механизмлардан фойдаланишларига олиб келади.
FATFнинг қора рўйхатига Эрон, Шимолий Корея ва Мяньма каби давлатлар тушган бўлиб, Россия ҳозирча бу рўйхатга киритилмаган бўлсада, ташкилот томонидан огоҳлантирувчи сигналлар бериб келинган.

👍53👎22
Россия ва Беларусга қиймати 300 доллардан қиммат турувчи сматрфонлар экспорт қилиш тақиқланди.
АҚШ савдо вазирлиги Россия ва Беларусга қарши мавжуд экспорт санкияларини кучайтирди. Унга асосан «ҳашаматли товарлар» (luxury goods) рўйхати кенгайтирилди ва асосан қиммат маиший техникалар жумладан 300 доллардан қиммат турувчи смартфонлар ҳам киритилди ва рўйхатдаги товарлар сони 276 тага етди.
Ушбу рўйхатдаги товарларни махсус лицензиясиз экспорт қилиш тақиқланган. AҚШ расмийлари Россия ҳарбий жиҳозларга ўрнатиш учун музлатгкчлар ва микротўлқинли печлар каби маҳсулотлардан яримўтказгичларни ажратиб олаётганинини таъкидлашган.

👍74👎36
Навбатдаги санкцияларга тушган банклар хориждаги мижозларни зудлик билан Union Pay карталаридан пулларини ечиб олишга чақирмоқда
АҚШнинг навбатдаги санкциялар серияси давом этмоқда. Жума кунги киритилган рўйхатга 11 та банк: МТС-банк, МКБ, Уралсиб, Ланта-Банк, Левобережный, Санкт-Петербург, Приморье, СДМ-Банк, Металлинвестбанк, Зенит ва УБРиР (Уральский банк реконструкции и развития) банклари тушган.
Мазкур банкларнинг баъзилари мижозларига Union Pay карталарилдан маблағларни ечиб олишни тавсия қилишмоқда. Экспертларнинг фикрича мазкур карталар МДҲ давлатларида ишлашни давом эттириши мумкин.
Россияда Mastercard ва Visa карталари фаолиятини тўхтаганидан кейин Хитойнинг Union Pay ҳалқаро карталари оммалаша бошлаган эди. Эндиликда ушбу карта эгалари янги санкциялардан кейин кўплаб давлатларда санкцияга тушган банкларнинг мазкур карталари билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкинлигидан хавотирда.

👍62👎16
Доллар тушади
Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11355 сўмдан (Гарантбанк) таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11350 сўмни (Анорбанк) ташкил этмоқда.
Эртага сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 27 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 29-30 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

👍52👎4
Ўзбекистонликлар қозоқ буғдойини арзонроқ сотиб олмоқчи
Қозоғистон савдогарларининг хабар беришича, Ўзбекистондан харидорлар учинчи тоифадаги буғдой нархини бир тонна учун 270 доллардан 265 долларга туширишга ҳаракат қилмоқда.
Қозоғистонликларнинг фикрича, бундай нарх билан қозоқ донини экспорт қилиб бўлмайди. Нарх шунчаки харажатларни қопламайди.
Маълумот учун сўнгги кунларда дунёда буғдой нархи кескин тушиб кетди.

👍54🤔14
Сурхондарё вилояти собиқ ҳокими Тўра Боболов Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётгани маълум бўлди.
@bankir
@bankir
👎163👍13🤔12
Миллий университет даромадлар бўйича, Иқтисодиёт университети соф фойда бўйича етакчи
2022 йилда энг кўп фойда ва зарар кўрган олий таълим муассасалари маълум бўлди.
ОТМларнинг даромадларини қуйидагилар ташкил қилган:
— бюджет маблағлари (умумий даромадларнинг 25 фоиз);
— тўлов-шартнома маблағлари бўйича тушумлар (71,6 фоиз);
— ривожлантириш маблағлари бўйича даромадлар (3,4 фоиз).
Ўтган йили Ўзбекистон Миллий университети энг даромад олган — 434,6 млрд сўм. Олийгоҳ харажатлари ҳам 404,1 млрд сўмни ташкил қилиб бошқаларга қараганда кўпроқ бўлган.
2022 йилда Самарқанд давлат университетининг Ургут филиали 5,7 млрд сўм билан энг кам даромад кўрган ОТМ бўлди.
2022 йилда энг кўп соф фойда кўрган 5 та ОТМ:
— Тошкент давлат иқтисодиёт университети (106,2 млрд сўм);
— Наманган давлат университети (67,7 млрд сўм);
— Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети (54,4 млрд сўм);
— Гулистон давлат университети (54 млрд сўм);
— Навоий давлат педагогика институти (43,2 млрд сўм);
2022 йилда энг кўп зарар кўрган 5 та ОТМ:
— Самарқанд давлат университети (42,5 млрд сўм зарар);
— Қарши давлат университети (28,3 млрд сўм);
— Самарқанд давлат чет тиллар институти (26,8 млрд сўм);
— Фарғона политехника институти (15,3 млрд сўм);
— Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти (15 млрд сўм).

👍37👎10🤔6
Forwarded from APEXPIZZA Yangiliklar
🔵 40% foyda !
Dushanbada Kombo - Kebab 35 sm va Pepperoni 35 sm atigi 130 000 so‘mga.
🟢Aksiya barcha filiallarda faqat dushanba kunlari amal qiladi.
☎️ +998712022020
🟢 24/7
✅ @apexpizzauz

👍6👎1
Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар кескин кўпайди
Марказий банк 2023 йил 1 феврал ҳолатига кўра банкларнинг муаммоли кредитлари тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, муаммо кредитлар январ ойида аввалги ойга қараганда 920 млрд сўмга кўпайиб, 14,9 трлн сўмга етган.
Муаммоли кредитларнинг энг юқори улуши Ўзагроэкспортбанкда бўлиб турибди — 96,8 фоиз. Миқдор бўйича эса 2,6 трлн сўм билан Миллий банк етакчи.
Ўзбекистондаги банкларда муаммоли кредитларнинг умумий қиймати тўрт ойдан бери биринчи марта кўпайди.
Шунингдек, январда банкларнинг жами кредит портфели 2022 йилнинг декабрига нисбатан кўпайган бўлишига қарамасдан, давлат банкларининг улуши камайган. Бу давлат банкларига нисбатан хусусий банклар кўпроқ кредит ажратганини билан изоҳланади.

👍40🤔11👎4
AI-80 бензин нархи 7000 сўмгача кўтарилади
Жорий йилнинг 1 мартидан “Ўзбекнефтгаз” тасарруфидаги АЁҚШларда 1 литр AI-80 русумли автобензиннинг чакана нархи маҳаллий маҳсулот учун 6 800 сўмдан, импорт маҳсулоти учун 7 000 сўмдан шаклланади.

👎149👍15🤔1
Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 феврал ҳолатига жами банк тизими бўйича активлар 558,5 трлн сўмни ташкил қилган ва ўтган йилга нисбатан +123,7 трлн сўмга ортган.
Давлат банклари ичида активлари жиҳатидан Миллий банк (118,2 трлн сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (66,2 трл сўм) ва Агробанк (54,7 трлн сўм) кучли учликни ташкил қилмоқда. Хусусий банклар ичида Капиталбанк (29,2 трлн сўм) етакчи.

👍27👎1