Банкир
Ўтган йили бюджет даромадлари 202 трлн сўмни (ЯИМга нисбатан 22,7 фоиз) ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 37,2 трлн сўмга ёки 22,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2022 йил учун давлат бюджети даромадлари бўйича ҳисоботида маълум қилинган.…
2022 йилда 34,5 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари берилган. Шундан 29 трлн сўми ёки жами имтиёзларга нисбатан 84 фоизи Солиқ кодексига мувофиқ ажратилган имтиёзлардир.
Имтиёзлар умумий ҳажмида ҚҚС ҳисобига 27,5 трлн сўм тўғри келмоқда. Шунга қарамай, 2022 йилда ҚҚС бўйича нол ставкани қўллаш натижасида экспорт ва унга тенглаштирилган хизматлардан 29,5 трлн сўмлик ҚҚС ҳисобланмаган.
Солиқ кодексига мувофиқ молиявий хизматлар бўйича банклар, суғурта ташкилотлари ва хизматларига ҳам имтиёзлар қўлланилади. 2022 йилда мазкур институтларга берилган имтиёзлар суммаси 14,1 трлн сўмни ташкил қилди.
@bankir

👎22👍13
1,2 млрд долларлик олтин экспорти: ташқи савдода нима гап?
Январ ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5 млрд долларга етди ва 2022 йилнинг январига нисбатан 1,5 млрд долларга ёки 42 фоизга кўпайди. Бунда экспорт 2,1 млрд долларни, импорт эса 2,9 млрд доллар бўлди.
Ўзбекистон ташқи савдода Россия билан энг кўп ҳамкорлик қилмоқда — 688 млн доллар. Мамлакат энг кўп савдо қиладиган 10 та давлат орасида янги ўйинчилар ҳам бор — Литва ва Сингапур.
Январда Ўзбекистон экспортининг ярмидан кўпи олтин ҳиссасига тўғри келди. Мамлакат ўтган ойдаги юқори нархлар сабаб 1,2 млрд долларлик қимматбаҳо металл сотган.
Ўзбекистон умумий кўрсаткичда ҳам, мева-савбзавотлар ва тўқимачилик маҳсулотлари бўйича ҳам бир давлатга энг кўп экспорт қилган — Россия.
Январда импорт бўйича асосий ҳамкор давлат Германия бўлди. Одатда Ўзбекистон импортида Хитой ёки Россия етакчилик қиларди.
Импортда Германиянинг етакчи бўлиши январда ушбу давлатдан катта миқдорда машина ва транспорт асбоб-ускуналари сотиб олингани билан изоҳланади.

👍51👎16🤔7
Доллар яна тушади
Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11320 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11330 сўмни (Анорбанк) ташкил этмоқда.
Эртага ҳам сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 22 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

👍55👎1
Марказий банк қайта тикланадиган энергия манбалари, жумладан йирик қуёш ва шамол электр станциялари, қуёш панеллари ҳамда кичик фотоэлектр станцияларини ишга тушириш учун аҳоли ва компанияларга ажратилган кредитлар учун таваккалчилик даражасини 0 фоиз миқдорида ўрнатишни таклиф қилмоқда.
Иқтисодчи блогер бу ҳолатни иқтисодий популизм дея атамоқда.
Кредит таваккалчилиги — қарз олувчининг кредитни тўламаслик эҳтимоли туфайли қарз берувчининг маблағ йўқотиш эҳтимоли.

👎36👍17🤔8
Саноатда ишлаб чиқариш кескин камайди
Ўзбекистонда 2023 йилнинг январ ойида 33,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 10 фоизга камроқ.
Январда саноатнинг асосий тармоғи — ишлаб чиқариладиган саноат 24,2 фоизга қисқарган.
2023 йилнинг январида 2022 йилнинг январига нисбатан ишлаб чиқариш камайган тармоқлар:
— Озиқ-овқат маҳсулотлари 8 фоизга;
— ичимликлар 25,7 фоизга;
— тўқимачилик маҳсулотлари 14,2 фоизга;
— кўмир 13,8 фоизга;
— табиий газ 7,5 фоизга;
— газ конденсати 9,1 фоизга;
— электр энергияси 2 фоизга;
— енгил автомобиллар 10 фоизга;
— кимё маҳсулотлари 39,1 фоизга камайди.

👎51👍13🤔11
Январда автомобил олди-сотдиси кўпайди
Ўзбекистонда 2023 йил январ ойида сотилган енгил автомобилларнинг умумий сони ўтган йилнинг декабрига нисбатан 18 фоизга ўсган ҳолда 118 мингтани ташкил этди.
Автомобиллар сотуви бўйича Самарқанд (85 фоизга), Фарғона (44 фоизга) ва Наманган вилоятларида (31 фоизга) сезиларли ўсиш кузатилди.
2022 йилнинг январига нисбатан енгил автомобиллар сотуви деярли 20 фоизга ошди.
Бир ой давомида бирламчи бозорда рўйхатдан ўтган автомобиллар сони 71 фоизга ошди. 2022 йилнинг январига нисбатан бирламчи бозор 5,6 фоизга ўсди.
Январда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотуви 23,4 мингтани ташкил этиб, декабрга нисбатан 71 фоизга ўсди (2022 йил январига нисбатан — 2 фоизга ўсди).
Янги хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар сотуви эса декабрга қараганда 75 фоизга ўсиб, 2,5 мингтани ташкил этди (2022 йил январига нисбатан ўсиш 60 фоиз).
Ўтган ойда 92 минг дона эски автомобиллар ҳам сотилди. Бу декабрга нисбатан 8,9 фоизга, 2022 йилнинг январига нисбатан 24 фоизга кўпдир.

👍44👎16🤔4
Бугунги кунда бир қатор тижорат банклари томонидан тақдим қилинаётган микроқарзлар бўйича маълумотларни тақдим қиламиз:
Asia Alliance bank (Ишонч микроқарзи)
Фоиз ставкаси 23%
Муддати – 1 йилгача
Имтиёзли давр –мавжуд эмас
Сумма – 50 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – банк бўлимлар орқали
Батафсил
Анорбанк (онлайн микроқарз)
Фоиз ставкаси 24%
Муддати –3 йилгача
Имтиёзли давр –мавжуд эмас
Сумма – 50 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – Мобил илова орқали
Батафсил
Зираат Банк
Фоиз ставкаси 23,75%-26% гача (кредит муддатига боғлиқ)
Муддати – 1-3 йилгача

Микрокредитбанк (онлайн)
Фоиз ставкаси 24-27% гача (кредит муддатига боғлиқ)
Муддати – 3-12 ойгача
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 10 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – "MKB Mobile” иловаси орқали
Батафсил
Халқ Банки
Фоиз ставкаси 25%
Муддати – 2 йил
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 25 млн.сўмгача

Агробанк (Мадад микроқарз)
Фоиз ставкаси 25%
Муддати – 1 йил
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 20 млн.сўмгача

Трастбанк (экспресс)
Фоиз ставкаси 25%
Муддати – 1 йил
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 30 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – Банк бўлимлари орқали
Батафсил
Orient Finans bank
Фоиз ставкаси 24-25%гача (кредит муддатига боғлиқ)
Муддати – 2-3 йилгача

Ипак Йули Банк (гаров асосида)
Фоиз ставкаси 26,9%
Муддати – 60 ой

Саноатқурилишбанк (Joyda)

Алоқабанк (онлайн)
Фоиз ставкаси 26,9%
Муддати – 1 ой
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 3 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – Zoomrad мобил иловаси орқали
Батафсил
TBC Банк
Фоиз ставкаси 28%
Муддати – 36 ой
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 50 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – мобил иловаси орқали
Батафсил
Турон банк
Фоиз ставкаси 29%
Муддати –36 ой
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 20 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – банк бўлимлари орқали

👍74👎17🤔1
Доллар кўтарилади
Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11310 сўмдан (Инфинбанк) таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси ҳам 11310 сўмни (Анорбанк) ташкил этмоқда.
Эртага долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 23 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

👎37👍27
2023 йил январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 15 ёшдан ошган қисми:
— 36,3 фоизи дебет картага эгалик қилади;
— 3,8 фоизи кредит картага эгалик қилади;
— 44,1 фоизида молиявий институтларда ҳисоб мавжуд;
— 39,3 фоизи 2022 йилда рақамли тўловни амалга оширган:
— 10,2 фоизи 2022 йилда мобил телефон ёки интернет орқали пул ўтказмаларини амалга оширган;
— 16,1 фоизи 2022 йилда тўловларни тўлашда мобил телефон ёки интернетдан фойдаланган;
Дебет ва кредит картанинг фарқи нимада?
Дебет карта — ҳақ тўлаш, ўтказмаларни амалга ошириш ва банкоматдан нақд пул ечиш имкониятини тақдим қилувчи карта. Яъни кўпчилик доимий фойдаланувчи карта.
Кредит карта — товар ва хизматларга ҳақ тўлаш учун, мижозга банк билан тузилган шартнома тарифларига кўра тақдим қилинган банк маблағлари ҳисобига тўловларни амалга ошириш имкониятини тақдим қилувчи карта.

👍42🤔5👎2
Январда уйларга талаб ошди
Январ ойида ўзбекистонликлар орасида кўчмас мулк сотиб олишга бўлган талаб ошди. Шу билан бирга, эски уйлар нархи 1 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.
Ўтган ой кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 18 мингта битим рўйхатга олинди, бу 2022 йил декабрига нисбатан 19,7 фоизга кўпдир.
Энг юқори ўсиш суръатлари Қорақалпоғистонда — 3 баробар, Наманганда — 78,3 фоиз ва Сирдарё вилоятларида — 68 фоизга қайд этилди.
2022 йилнинг январига нисбатан уй-жой олди-сотди битимлари сони 2,7 фоизга ошди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўчмас мулк бозорини қўллаб-қувватлашнинг асосий воситаси имтиёзли ва субсидияланган ипотека, шунингдек, рағбатлантирувчи давлат дастурлари ҳисобланади.
Марказий банк прогнозига кўра, ипотека кредитлашнинг юқори ставкалари 2023 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги ўсишнинг асосий омили бўлади.
2022 йил якунига кўра, банклар томонидан аҳолига берилган ипотека кредитлари ҳажми 1,5 бараварга ошди — 9,8 дан 14,4 трлн сўмга.
Қандай қилиб паст фоизли ипотека кредит олиш ҳақида батафсил маълумотни бу ерда берган эдик.

👍13🤔9👎6
Банкир
Январда уйларга талаб ошди Январ ойида ўзбекистонликлар орасида кўчмас мулк сотиб олишга бўлган талаб ошди. Шу билан бирга, эски уйлар нархи 1 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда. Ўтган ой кўчмас мулк олди…
Тошкентда уйларнинг ижара нархи бир йилда 25 фоизга ошди
Январ ойида пойтахтда ижаранинг ўртача нархи деярли ўзгармади ва 1 кв м учун 10,1 долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2022 йил декабрига қадар бир оз пасайди — 1,4 фоизга.
Ижара ҳақининг энг юқори нархи (1 кв м учун) пойтахтнинг Шайхонтуҳур (15,7 доллар), Яккасарой (11,8 доллар) ва Миробод (12,2 доллар) туманларида қайд этилган.
Нисбатан паст ижара нархлари Учтепа (8 доллар), Сергели (6,9 доллар) ва Бектемир (6 доллар) туманларида қайд этилган.
Шу билан бирга, 2022 йилнинг мос даврига келиб, Тошкент шаҳрида ижара ҳақининг ўртача нархи қарийб 25 фоизга ошди.
Ўтган йилнинг январ ойидан буён ижарага бериладиган уй-жойларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Шайхонтоҳур (56,7 фоиз), Сергели (29,9 фоиз) ва Чилонзор (25,8 фоиз) туманларида қайд этилди.

👎52👍27🤔5
Мамлакатда 1,3 млн киши ишсиз
Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 миллион нафари ишсиз. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев маълум қилди.
Мусаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 8,9 фоизга туширилган. Қашшоқлик даражаси кўрсаткичи 17 фоиздан 14,1 фоизга камайган.
2023 йилда эса Ўзбекистонда қашшоқлик даражасини 12 фоизгача камайтириш режалаштирилган.

👎137👍21🤔21
Ўзбекистонда тизимли аҳамиятга молик банклар аниқланади
Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 18 февралдаги қарори билан Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, мамлакат банк тизими барқарорлигига сезиларли таъсир қилиши мумкин бўлган тизимли аҳамиятга молик банклар 4 та мезон асосида аниқланади. Жумладан, банклар:
банк ҳажми — банк активлари ва балансдан ташқари моддалари ҳажмининг барча банклар умумий активлари ва балансдан ташқари моддалари жами ҳажмидаги улуши;
банкнинг банк тизими иштирокчилари билан ўзаро боғлиқлиги — банкнинг бошқа банкларда жойлаштирилган активлари ва унинг бошқа банклар олдидаги мажбуриятлари ҳажмининг барча банкларнинг бошқа банклардаги активлари ва улар олдидаги мажбуриятлари жами ҳажмидаги улуши;
банкнинг қамрови — банкнинг маҳаллий тўловлар ва ўтказмалар ҳажми ва сонининг, иқтисодиёт тармоқлари кесимида ажратилган кредитлар ҳажмининг, банкдаги омонатлар ҳажмининг банк тизими бўйича тегишли жами кўрсаткичлардаги улушлари ҳамда банкнинг хизмат кўрсатиш нуқталари сони;
банк операциялари мураккаблиги — банкнинг трансчегаравий (халқаро) мажбуриятлари суммасининг Ўзбекистондаги барча банклар трансчегаравий мажбуриятлари умумий суммасидаги улуши асосида баҳоланади.
Мазкур Низом асосида тизимли аҳамиятга молик банклар аниқланиб, ундан дастлаб ушбу банклар фаолияти устидан мутаносиб назорат ўрнатиш, уларни масофадан назорат қилувчи назоратчилар (кураторлар) бириктириш каби назорат тадбирларини йўлга қўйишда фойдаланилади.
Навбатдаги босқичда эса, тизимли аҳамиятга молик деб эътироф этилган банкларга нисбатан “Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги” қонуннинг 38-моддасига мувофиқ пруденциал нормативларга қўшимча устамалар (буфер) белгилаш масалалари кўриб чиқилади.

👍28👎6
Доллар яна кўтарилади
Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11315 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11335 сўмни (Анорбанк) ташкил этмоқда.
Эртага долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 24 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 21-22 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

👎41👍21
Xaлқаро Нордик университети - Ўзбекистон ва дунёнинг энг яхши халқаро университетларида ўқишни режалаштирганлар учун ажойиб ечим
Ушбу олийгоҳ Тошкент шаҳрида Карелия амалий фанлар университети (UAS), Helsingin Suomalainen Yhteiskoulu (SYK) умумтаълим мактаби, "Nokia" трансмиллий корпорацияси, Finnish Water Forum ташкилоти ва Иску компанияларининг бевосита ҳамкорлиги негизида Финляндиянинг таълим соҳасидаги илғор ютуқларига асосланган ҳолда фаолиятини бошлади.
Университет Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг № 034528 сонли лицензияси асосида фаолият кўрсатмоқда.
Таълим жараёни Финляндиянинг Kareliya UAS университети билан тузилган "доубле дегрее" дастурлари асосида амалга оширилади.
Бакалавриат таълим йўналишлари (Сиртқи таълим шакли) ⬇️
➖ Иқтисодиёт;
➖ Молия;
➖ Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар.
➖ Бошланғич таълим;
➖ Мактабгача таълим;
➖ Мусиқа таълими;
➖ Психология (амалий психология);
📣 Магистратура мутахассисликлари⬇️
➖ Жаҳон иқтисодиёти;
➖ Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича).
➖ Педагогика ва психология;
➖ Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Бошланғич таълим);
➖ Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Мактабгача таълим);
➖ Таълим муассасаларининг бошқаруви;
⏳Ҳужжатлар 28 февралга қадар қабул қилинади.
💻Онлайн ҳужжат топшириш: https://admission.nordicuniversity.org
☎️ Қўшимча маълумот олиш учун:
📞 +998955053300| @nordikedu
📞 +998955054400| @nordikedu
📌 Локация
Web-site | Telegram |Instagram | YouTube | реклама

👍25
Иқтисодиёт ва молия вазири даражасигача кўтарилган Кудбиевнинг одамлар учун қисқа вақт ичида энг қулай тўлов туридан бирига айланган тизимни қандай йўқ қилгани ҳақида твиттердаги қайдлардан.
Одамларга қулайроқ тизим яратиш ҳақида қанча кўп гапирилса, шунча тескарисини қилишади бизда.

👍90👎14🤔8
InfinBank янги амалиётни жорий қилмоқда
Бугун, яъни 23 феврал санасидан бошлаб InfinBank валюта сотувларини янада манфаатлироқ курсда амалга ошириши ҳақида маълум қилди.
Айни пайтда банкнинг барча филиалларида 1 АҚШ доллари нархи 11 345 сўмни ташкил этмоқда ва фойда нуқтаи назаридан, бу банклар орасида энг жозибадор таклифлардан бири.

👍48🤔5👎1
Бой давлатларнинг қарзи рекорд даражага етди
2021 йилнинг биринчи чорагида 58 та бой ва ривожланаётган иқтисодларда фоиз ставкалари ўртача 2,6 фоизни ташкил этди. 2022 йилнинг охирги чорагида бу кўрсаткич 7,1 фоизга етди.
Шу билан бирга, ушбу мамлакатларнинг умумий қарзи пандемиядан олдинги 255 триллион доллар ёки ЯИМнинг 320 фоизидан 300 триллион долларга ёки уларнинг умумий ЯИМсининг 345 фоизини ташкил қилиб, рекорд даражага етди.
Биргаликда бу иқтисодиётлар жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 90 фоиздан ортиғини ташкил қилади.

👍28🤔9👎1