Банкир
74.4K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ангрен труба заводи 19,2 млн долларга сотилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Angren pipe plant” корхонаси устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини 19,2 млн доллар ёки 217,5 млрд сўмга сотиш бўйича келишувга келишувга эришилганини эълон қилди.

Халқ тилида Ангрен труба заводи деб аталувчи корхона Natural Juice ва Gross компаниялари консорсиумига сотилган.

Ангрен труба заводи Ўзбекистонда турли диаметрли мис қувурлар ишлаб чиқарувчи корхона бўлиб, қуввати йилига 8 000 тоннани ташкил қилади. Компания фаолиятини 2013 йилда бошлаган. Устав фонди 91 млрд сўм.

@bankir
👍40👎37🤔18
Доллар яна тушади

Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11340 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11360 сўм.

Эртага ҳам сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 21 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 22-23 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍51👎5🤔3
Инфляция энг паст даражадаги давлатлар

Глобал инфляция ошиб бораётган бир пайтда уни паст даражада ушлаб турган давлатлар ҳам анчагина. Шу билан бирга, баъзи давлатлар инфляцияни бостиришга муваффақ бўлишди. Ўсишнинг секинлашиши, импорт харажатларининг арзонлиги ва валюта сиёсати инфляция даражасини ушлаб турувчи омиллардандир.

Дунё бўйлаб энг паст инфляция даражаси Осиёда, жумладан Макао, Хитой, Ҳонконг ва Тайванга тўғри келмоқда. Ушбу минтақада кенг тарқалган блокировкалар - ўсиш ва истеъмол харажатларини кескинлаштирди ва инфляция босимини пасайтирди.

Ўтган йили хитойлик истеъмолчилар жорий йил бошида олиб ташланган ушбу чекловлар давомида банк депозитларида 2,2 триллион доллар тежашга эришишган.

@bankir
👍55🤔3👎1
Ўзбекистонга киритилган хорижий инвестициялар

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда ўзлаштирилган жами хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажмида давлатлар бўйича улушларда кучли учлик қуйидагича кўриниш олди:

Россия - 20,3 %
Хитой- 16,4%
Туркия - 10,1%

Ўзбекистонга киритилган жами инвестициялар деярли 279 трлн.сўмни ташкил қилиб, шундан Россиядан кирган инвестициялар ҳажми 22,8 трлн.сўмни ташкил қилган, бу деярли 2 млрд. долларга тенг.

@bankir
👎29👍21🤔3
Тошкент марказидаги “Сазанчик” ва “Океан” савдо мажмуаси жойлашган бино аукционда 3,1 млн долларга сотилди.

Аукцион буюртмачиси Асакабанкнинг муаммоли активлар билан ишлаш департаменти ҳисобланади.

Бошланғич нарх 26,3 млрд сўм эди. Бугун бўлиб ўтган кимошди савдосида бино 35,5 млрд сўм ёки 3,14 млн долларга сотилди.

Аукцион ғолиби сифатида ташкил этилганига ҳали бир йил ҳам бўлмаган Nigemta МЧЖ компанияси кўрсатилган. Унинг устав капитали — атиги 500 доллар.

“Сазанчик” ва “Океан” жойлашган бино аукционга илк бор суд ҳукми билан 2022 йилнинг май ойида қўйилган эди.

@bankir
🤔47👍21👎12
Доллар яна тушди

21 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11320,09 сўмдан (-21,91 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍35👎2
«Kapitalbank» «Uzum» ҳолдинг таркибига киради

Бу борада битим бугун имзоланган. Бунинг натижасида «Uzum» компаниялари гуруҳи томонидан «Kapitalbank» АТБ, «Uzum Market» маркетплейси, «Uzum Bank» рақамли банки ва «Uzum Nasiya» муддатли тўлов хизматини ўз ичига олган ҳолдинг ташкил этилади.

@bankir
👍83👎17🤔6
2022 йилда Россияга 1,5 млн ўзбекистонлик ишлагани борган

2022 йилда Россияга ишлаш мақсадида келган хорижий фуқаролар сони 3,47 миллион кишини ташкил этди ва бир йилда 33 фоизга кўпайди.

Finexpertizа аудиторлик тармоғи ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йили Россияга ишлаш учун келган барча хорижликлар орасида Ўзбекистон фуқаролари етакчилик қилган — 41,9 фоиз ёки 1,45 миллион киши.

Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари мос равишда иккинчи ва учинчи бўлган.

@bankir
👍36👎22🤔1
Ўтган йили бюджет даромадлари 202 трлн сўмни (ЯИМга нисбатан 22,7 фоиз) ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 37,2 трлн сўмга ёки 22,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2022 йил учун давлат бюджети даромадлари бўйича ҳисоботида маълум қилинган.

Бунда Солиқ қўмитаси бўйича белгиланган прогноз 6 трлн сўмга ёки 4,2 фоизга ортиғи билан бажарилди.

Тушумлар 2021 йилга нисбатан 20,4 трлн сўмга ёки 16 фоизга, 2020 йилга нисбатан эса 44,8 трлн сўмга ёки 43,3 фоизга ошди.

@bankir
👍24👎9🤔7
Ўтган йили бюджет ва нобюджет ташкилотларида 1 млн сўмгача иш ҳақи оладиганлар сони энг кўп бўлган — 1,4 млн нафар (умумий сонга нисбатан 28 фоиз). Бу 2021-йилга нисбатан 104 мингтага камроқ.

Иккинчи ўринда 2 млн сўмдан 4 млн сўмгача ойлик оладиганлар кўрсатилган. Уларнинг сони 1,3 млн киши (25,2 фоиз).

2022 йилда яна 1,2 млн ходим (24,6 фоиз) 1 млн сўмдан 2 млн сўмгача маош олган. 4 млн сўмдан 5,5 млн сўмгача иш ҳақи оладиганлар 467 минг киши бўлди.

5,5 млн сўмдан юқори ойлик оладиганлар бир йилда қарийб 200 мингтага кўпайди ва 649 минг нафарни ташкил қилди.

@bankir
👎39👍10🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💫16 феврал куни Самарқандда Halyk Bank ва Тenge Bank раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди!

🗣 Halyk Bank Бошқаруви раиси Умут Шаяхметова ўз нутқида Ўзбекистон — энг муҳим ва барчани ўзига жалб қилувчи бозорлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Ҳозирги кунга келиб бу ерга 500 млн доллардан ортиқ сармоя киритилди, шундан 100 млн доллардан ортиғи Tenge bank капиталига, 400 млн доллари эса бевосита Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларга тўғридан-тўғри кредитлаш орқали тақдим этилган.

Site | Facebook | Instagram | Telegram| реклама
👍13👎3
Президент қарори билан Илҳом Норқулов, Эркин Рустамов, Адиз Бобоев, Анвар Каримов, Дилшод Султанов, Гулнора Рахимова иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Аҳадбек Ҳайдаров, Одилбек Исаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан молия вазири ўринбосарлари лавозимидан озод қилинди.

@bankir
👍23🤔9👎6
Банкир
Ўтган йили бюджет даромадлари 202 трлн сўмни (ЯИМга нисбатан 22,7 фоиз) ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 37,2 трлн сўмга ёки 22,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2022 йил учун давлат бюджети даромадлари бўйича ҳисоботида маълум қилинган.…
2022 йилда 34,5 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари берилган. Шундан 29 трлн сўми ёки жами имтиёзларга нисбатан 84 фоизи Солиқ кодексига мувофиқ ажратилган имтиёзлардир.

Имтиёзлар умумий ҳажмида ҚҚС ҳисобига 27,5 трлн сўм тўғри келмоқда. Шунга қарамай, 2022 йилда ҚҚС бўйича нол ставкани қўллаш натижасида экспорт ва унга тенглаштирилган хизматлардан 29,5 трлн сўмлик ҚҚС ҳисобланмаган.

Солиқ кодексига мувофиқ молиявий хизматлар бўйича банклар, суғурта ташкилотлари ва хизматларига ҳам имтиёзлар қўлланилади. 2022 йилда мазкур институтларга берилган имтиёзлар суммаси 14,1 трлн сўмни ташкил қилди.

@bankir
👎22👍13
1,2 млрд долларлик олтин экспорти: ташқи савдода нима гап?

Январ ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5 млрд долларга етди ва 2022 йилнинг январига нисбатан 1,5 млрд долларга ёки 42 фоизга кўпайди. Бунда экспорт 2,1 млрд долларни, импорт эса 2,9 млрд доллар бўлди.

Ўзбекистон ташқи савдода Россия билан энг кўп ҳамкорлик қилмоқда — 688 млн доллар. Мамлакат энг кўп савдо қиладиган 10 та давлат орасида янги ўйинчилар ҳам бор — Литва ва Сингапур.

Январда Ўзбекистон экспортининг ярмидан кўпи олтин ҳиссасига тўғри келди. Мамлакат ўтган ойдаги юқори нархлар сабаб 1,2 млрд долларлик қимматбаҳо металл сотган.

Ўзбекистон умумий кўрсаткичда ҳам, мева-савбзавотлар ва тўқимачилик маҳсулотлари бўйича ҳам бир давлатга энг кўп экспорт қилган — Россия.

Январда импорт бўйича асосий ҳамкор давлат Германия бўлди. Одатда Ўзбекистон импортида Хитой ёки Россия етакчилик қиларди.

Импортда Германиянинг етакчи бўлиши январда ушбу давлатдан катта миқдорда машина ва транспорт асбоб-ускуналари сотиб олингани билан изоҳланади.

@bankir
👍51👎16🤔7
Доллар яна тушади

Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11320 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11330 сўмни (Анорбанк) ташкил этмоқда.

Эртага ҳам сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 22 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍55👎1
Марказий банк қайта тикланадиган энергия манбалари, жумладан йирик қуёш ва шамол электр станциялари, қуёш панеллари ҳамда кичик фотоэлектр станцияларини ишга тушириш учун аҳоли ва компанияларга ажратилган кредитлар учун таваккалчилик даражасини 0 фоиз миқдорида ўрнатишни таклиф қилмоқда.

Иқтисодчи блогер бу ҳолатни иқтисодий популизм дея атамоқда.

Кредит таваккалчилиги — қарз олувчининг кредитни тўламаслик эҳтимоли туфайли қарз берувчининг маблағ йўқотиш эҳтимоли.

@bankir
👎36👍17🤔8
Доллар яна тушди

22 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11302,46 сўмдан (-17,63 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍43👎2
Саноатда ишлаб чиқариш кескин камайди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг январ ойида 33,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 10 фоизга камроқ.

Январда саноатнинг асосий тармоғи — ишлаб чиқариладиган саноат 24,2 фоизга қисқарган.

2023 йилнинг январида 2022 йилнинг январига нисбатан ишлаб чиқариш камайган тармоқлар:

— Озиқ-овқат маҳсулотлари 8 фоизга;
— ичимликлар 25,7 фоизга;
— тўқимачилик маҳсулотлари 14,2 фоизга;
— кўмир 13,8 фоизга;
— табиий газ 7,5 фоизга;
— газ конденсати 9,1 фоизга;
— электр энергияси 2 фоизга;
— енгил автомобиллар 10 фоизга;
— кимё маҳсулотлари 39,1 фоизга камайди.

@bankir
👎51👍13🤔11
Январда автомобил олди-сотдиси кўпайди

Ўзбекистонда 2023 йил январ ойида сотилган енгил автомобилларнинг умумий сони ўтган йилнинг декабрига нисбатан 18 фоизга ўсган ҳолда 118 мингтани ташкил этди.

Автомобиллар сотуви бўйича Самарқанд (85 фоизга), Фарғона (44 фоизга) ва Наманган вилоятларида (31 фоизга) сезиларли ўсиш кузатилди.

2022 йилнинг январига нисбатан енгил автомобиллар сотуви деярли 20 фоизга ошди.

Бир ой давомида бирламчи бозорда рўйхатдан ўтган автомобиллар сони 71 фоизга ошди. 2022 йилнинг январига нисбатан бирламчи бозор 5,6 фоизга ўсди.

Январда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотуви 23,4 мингтани ташкил этиб, декабрга нисбатан 71 фоизга ўсди (2022 йил январига нисбатан — 2 фоизга ўсди).

Янги хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар сотуви эса декабрга қараганда 75 фоизга ўсиб, 2,5 мингтани ташкил этди (2022 йил январига нисбатан ўсиш 60 фоиз).

Ўтган ойда 92 минг дона эски автомобиллар ҳам сотилди. Бу декабрга нисбатан 8,9 фоизга, 2022 йилнинг январига нисбатан 24 фоизга кўпдир.

@bankir
👍44👎16🤔4
Бугунги кунда бир қатор тижорат банклари томонидан тақдим қилинаётган микроқарзлар бўйича маълумотларни тақдим қиламиз:

Asia Alliance bank (Ишонч микроқарзи)
Фоиз ставкаси 23%
Муддати – 1 йилгача
Имтиёзли давр –мавжуд эмас
Сумма – 50 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – банк бўлимлар орқали
Батафсил

Анорбанк (онлайн микроқарз)
Фоиз ставкаси 24%
Муддати –3 йилгача
Имтиёзли давр –мавжуд эмас
Сумма – 50 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – Мобил илова орқали
Батафсил

Зираат Банк
Фоиз ставкаси 23,75%-26% гача (кредит муддатига боғлиқ)
Муддати – 1-3 йилгача
Имтиёзли давр –мавжуд эмас
Сумма – 50 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – банк бўлимлар орқали
Батафсил

Микрокредитбанк (онлайн)
Фоиз ставкаси 24-27% гача (кредит муддатига боғлиқ)
Муддати – 3-12 ойгача
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 10 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – "MKB Mobile” иловаси орқали
Батафсил

Халқ Банки
Фоиз ставкаси 25%
Муддати – 2 йил
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 25 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – банк бўлимлар орқали
Батафсил

Агробанк (Мадад микроқарз)
Фоиз ставкаси 25%
Муддати – 1 йил
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 20 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – Мобил илова орқали
Батафсил

Трастбанк (экспресс)
Фоиз ставкаси 25%
Муддати – 1 йил
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 30 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – Банк бўлимлари орқали
Батафсил

Orient Finans bank
Фоиз ставкаси 24-25%гача (кредит муддатига боғлиқ)
Муддати – 2-3 йилгача
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 50 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – Банк бўлимлари орқали
Батафсил

Ипак Йули Банк (гаров асосида)
Фоиз ставкаси 26,9%
Муддати – 60 ой
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 50 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – Банк бўлимлари орқали
Батафсил

Саноатқурилишбанк (Joyda)
Фоиз ставкаси 26,9%
Муддати – 1 йилгача
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 30 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – Мобил илова орқали
Батафсил

Алоқабанк (онлайн)
Фоиз ставкаси 26,9%
Муддати – 1 ой
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 3 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – Zoomrad мобил иловаси орқали
Батафсил

TBC Банк
Фоиз ставкаси 28%
Муддати – 36 ой
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 50 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – мобил иловаси орқали
Батафсил

Турон банк
Фоиз ставкаси 29%
Муддати –36 ой
Имтиёзли давр – мавжуд эмас
Сумма – 20 млн.сўмгача
Кредит ажратиш тарзи – банк бўлимлари орқали
Батафсил

@bankir
👍74👎17🤔1
Доллар кўтарилади

Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11310 сўмдан (Инфинбанк) таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси ҳам 11310 сўмни (Анорбанк) ташкил этмоқда.

Эртага долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 23 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎37👍27