Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовдан айрим иқтибослар:
➖Бизда сўмнинг алмашув курси бўйича мақсадли кўрсаткич йўқ. Шу боис Марказий банк “нейтраллик” тамойили асосида валюта интервенциялари сиёсатини давом эттиради.
➖Биз миллий валюта алмашув курси бўйича прогнозларни амалга оширмаймиз. Марказий банк жорий йил март ойининг биринчи ярмида “нейтраллик тамойиллари” доирасида ички валюта бозорида интервенциялар ҳажмини оширди. Мазкур интервенциялар ўтган йилда валюта бозоридаги ижобий шароитлар натижасида юзага келган қўшимча захиралар ҳисобидан амалга оширилмоқда.
➖Жорий йил бошидан сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси 6,8 фоизга қадрсизланди.
➖Бугунги кунда мамлакатда нақд доллар ёки евро тақчиллиги ҳолатлари кузатилмаяпти. Мавжуд нақд валюта захиралари ўртача 3-4 ойлик нақд айирбошлаш операцияларига бўлган талабни тўлиқ қондира олади.
➖Марказий банк валюта чекловларини жорий этишга қарши. Инфляцияни таргетлаш режимига ўтаётган Ўзбекистон учун тўғридан-тўғри валюта чекловларининг жорий этилиши орқага қадам бўлади.
➖Сўмнинг алмашув курси рубль ёки тенгенинг курси билан бир хил даражада қадрсизланиши керак деган фикр нотўғри, албатта. Валюта курсининг фундаментал тебраниши энг аввало макроиқтисодий барқарорлик билан боғлиқ.
➖Март ойидан буён Россиядан пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада камаймоқда. Бироқ, пул ўтказмаларининг қисқариши фақат рублнинг қулаши туфайли содир бўлганлигини ҳали ҳам аниқ айтиш қийин. Катта эҳтимол билан, юқори даражадаги ноаниқликлар бу ерда катта роль ўйнайди.
➖Марказий банкнинг асосий ставкаси (олдинги қайта молиялаш ставкаси) ўзгартирилган тақдирда унинг жорий кредитларга таъсири шартномада белгиланган шартлар асосида бўлади. Хусусан, тижорат банклари ва мижозлар ўртасида ўзгармас фоиз ставкаларида тузилган шартномаларга Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришлари таъсир этмайди.

👍10👎1
❗️ Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг сўзларига қараганда, яқин кунларда Ўзбекистонда долларнинг расмий курси тушишни бошлаши мумкин:
— Марказий банк ташқи хатарларнинг салбий таъсирини минималлаштириш учун интервенциялар ҳажмини ошириши мумкин. Марказий банкнинг ушбу чоралари макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашга ва шу орқали узоқ муддатли инклюзив иқтисодий ўсишга эришишга хизмат қилади.
— Марказий банк алмашув курсининг кескин тебранишларини олдини олиш ва бозорнинг барқарор фаолиятини таъминлаш мақсадида жорий йил март ойининг биринчи ярмида “нейтраллик тамойиллари” доирасида ички валюта бозорида интервенциялар ҳажмини оширди. Мазкур интервенциялар ўтган йилда валюта бозоридаги ижобий шароитлар натижасида юзага келган қўшимча захиралар ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Бугунги бошқарув қарори билан асосий ставканинг оширилиши ҳам маълум маънода миллий валюта курсини барқарорлаштиришга хизмат қилади.

👎1
Apple янги iPhone SE ва баҳорги тақдимотда намойиш этилган бошқа қурилмаларни Россияда сотмайди, дея тасдиқлади смартфон бозоридаги манба. Бошқа мамлакатларда iPhone SE сотуви 18 март, яъни бугундан бошланди.
Ташқи хатарларнинг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш орқали молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида асосий ставка йиллик 17 фоизгача оширилди.
👎3👍2
Россияга қарши санкциялар кўлами кенгаймоқда
Янги Зеландия Россияга қарши янги санкциялар киритди. Давлат Владимир Путин ва Хавфсизлик Кенгашининг 12 аъзосида активлар аниқланган тақдирда уларнинг мулкларини музлатиб қўяди.
Нидерландия ҳукумати Россиянинг 200 миллион евродан ортиқ активларини музлатиб қўйди.
Япония 15 жисмоний шахс ва 9 компанияга нисбатан янги санкциялар киритди. Улар орасида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ва «Роснефт» раҳбарининг собиқ рафиқаси Марина Сечина ҳам бор.
Австралия Россиянинг 11 банки ва икки россиялик тадбиркорга қарши санкциялар жорий қилди. Мамлакат Олег Дерипаска ва Виктор Векселбергга нисбатан мақсадли молиявий санкциялар ва мамлакатга киришни тақиқламоқда.

Жаҳон банки Украинага олийгоҳларда таҳсил олаётган талабаларга стипендия тўлаш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.
Жаҳон банкининг Украинадаги матбуот хизмати маълумотларига кўра, ушбу маблағлар 172 минг талаба учун академик ва 50 минг талаба учун ижтимоий стипендияларни тўлаш имконини беради.
«Академик ва ижтимоий стипендиялар талабалар учун, айниқса, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун зарур бўлган қўшимча даромад манбаидир... Шунингдек, ушбу стипендия дастурлари талабаларга уларнинг асосий эҳтиёжлари ва хизматларини таъминлашга, ўқув жараёнини давом эттиришга ёрдам беради ва таълим натижаларини яхшилаш учун хизмат қилади», дейди Жаҳон банкининг Шарқий Европа минтақавий директори Аруп Банержи.

👍9
Ўзбекистонда 2022 йилда 894 та бозор қурилади ҳамда таъмирланади.
Шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш учун 2 триллион сўм ажратилади.

👍4
Россияга хорижий компаниялар качон кайтади?
Санкциялар туфайли Россиядаги фаолиятини тўхтатган компаниялар катта эҳтимол билан шу йилнинг ёзигача фаолиятини кайта йўлга қўйиши мумкин.
Бунинг бир нечта сабаблари бор:
- биринчидан ушбу компанияларнинг аксарияти катта молиявий йўқотишларга дуч келади;
- иккинчидан бўшаб қолган бозорга муқобил маҳсулот ва хизматларни руслар билан яхши алоқада бўлган давлат компаниялари етказиши мумкин. Масалан Хитой компаниялари бу фурсатни қўлдан бой бермасдан кенг кўламда маҳсулот ва хизматлар етказиб беришни бошлаши мумкин. Шунинг учун ҳам ғарб давлатлари Хитойдан санкцияларни қўллаб-қувватлашни сўрамоқда.

👍14🤔4
Багама ороллари Марказий банки Россияга тегишли бўлган $3 млрд. маблағни аниқлади.
Уларнинг тахминан $420 млн алоҳида депозитларда, қолган қисми эса сақлаш учун ёки траст ҳисобларда.
Багам ороллари ҳам Россия билан молиявий операциялар ўтказиш учун ўз молия институтларига тақиқ қўйган.

👍3
Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда уй хўжаликларининг 18%ида аёллар томонидан бошқарилар экан. Сабаби меҳнат миграцияси.
Россия Марказий банки февраль ойида банк секторининг соф фойдаси ҳақидаги рақамларни ошкор қилмади.
🤔8👍3
Кредит мажбуриятини бажармаган қарздорнинг 23 млрд. сўмлик мулки банк балансига ўтказилди
Асака туманлараро иқтисодий судининг 30.03.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор МЧЖ ҳисобидан ундирувчи АТИБ “Ипотекабанк” фойдасига жами 2.308.092 АҚШ доллари ва 17.840 сўм почта ҳаражати ундириш белгиланган.

👍7
Президентнинг "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра:
➖ 2022 йил 1 майга қадар "Universal Mobile Systems" МЧЖни баҳолаш ва сотиш жараёнига халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция банки ёки бошқа ихтисослашган компанияни жалб этган ҳолда, 2023 йил 1 апрелга қадар уни хусусийлаштириш чоралари кўрилади;
➖ икки ҳафта муддатда "Ўздонмаҳсулот" АК таркибидаги дон корхоналарини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказган ҳолда, оммавий савдолар орқали сотиш бўйича "Йўл харитаси" Давлат тендер комиссиясига тасдиқлаш учун киритилади. Бунда, 25 та дон корхонасини 2022 йил 1 июлга қадар, қолганлари эса жорий йилнинг якунига қадар босқичма-босқич савдога чиқарилади;
➖ 2022 йил 1 апрелдан бошлаб "Ўзагросервис" АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг кўчмас мулк объектлари, зарур ҳолларда, уларни алоҳида лотларга бўлган ҳолда, электрон онлайн-аукцион савдоларига баҳоланган қийматда чиқарилади;
➖ 2022 йил 1 октябрга қадар "Қишлоқ қурилиш банк" АТБнинг акциялари оммавий жойлаштирилиши (IPO) таъминланади;
➖ 2022 йил якунига қадар Халқаро молия корпорацияси, ЕТТБ ҳамда ОТБни жалб қилган ҳолда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва "Асакабанк" АТБнинг давлат улушлари савдога чиқарилади;
➖ 2023 йил 1 июлга қадар АТ "Халқ банки", "Микрокредитбанк" АТБ, АТ "Алоқабанк", "Агро банк" АТБ, "Ўзмиллийбанк" АЖларнинг акцияларини фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш (IPO) таъминланади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров:
➖пул ўтказмаларини рублда ўтказиш ишлари давом эттирилади;
➖тадбиркорларнинг валютадаги кредитларини сўмда ҳисоб-китоб қилиш механизми йўлга қўйилади;
➖айрим озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда бож миқдори “ноль” қийматда белгиланади;
➖”Ҳавошка” фаолияти такомиллаштирилади, тадбиркорлар, мигрантлар билан ишлаш бўйича махсус штаблар тузилади.
Шунингдек:
Экспортёрлар транспорт харажатларининг 70%ини бюджетдан қоплаб бериш йўлга қўйилади(ҳозир 50%гача).

Доллар курси тушишда давом этмоқда
Бугун соат 11:00 дан тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 11 550 сўмгача тушган.