Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Алишер Усмонов Telegram'даги энг машҳур рус миллиардерлари рўйхатига кирди

Forbes нашри TGStat билан ҳамкорликда Telegram'даги энг машҳур россиялик миллиардерлар рўйхатини тақдим қилди.

Ўзбекистонда туғилган Алишер Усмонов бу рўйхатда тўртинчи ўринни эгаллади.

Усмонов Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан санкцияларга учрагани сабаб уни рус Telegram каналлари кўп тилга олишган. Алишер Усмонов ҳақидаги хабарлар қарийб 340 млн марта кўрилган.

Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
1.Роман Абрамович
2.Павел Дуров
3.Олег Дерипаска
4.Алишер Усмонов
5.Михаил Фридман
6.Владимир Потанин
7.Геннадий Тимченко
8.Алексей Мордашов
9.Петр Авен
10.Владимир Евтушенко

@bankir
👍109👎20
2026 йилгача уруш туфайли Россия иқтисодиёти 190 млрд доллар йўқотади, — Bloomberg Economics.

@bankir
🤔48👍25👎16
Orient Finans Bank асосчиларидан бири Пайзуллажон Мирзаев ўз акцияларини тўлиғича сотиб юборди ва таъсисчилар таркибидан чиқди.

«Orient Group»нинг бошқа бир таъсисчиси Сакен Пўлатов эса аксинча, ўзининг улушини кўпайтириб олди. У банкнинг 34,6 фоиз акцияларини 382,6 миллард сўмга харид қилган. Пайзуллажон Мирзаев бунга қадар Сакен Пўлатов билан бир хил — банкнинг 22,5 фоиз акцияларига эгалик қиларди.

Бундан ташқари банк бошқарувчилари сафига «Garant Investments» раҳбари Ситора Аҳмеджонова қўшилди. У 198,3 миллард сўмга банкнинг 17,9 фоиз акцияларини харид қилган.

Банкнинг яна 15 фоиздан акциялари Ойбек Умаров ва Дилмурод Пўлатовга тегишли.

@bankir
👍71🤔19👎18
Банкир
Orient Finans Bank асосчиларидан бири Пайзуллажон Мирзаев ўз акцияларини тўлиғича сотиб юборди ва таъсисчилар таркибидан чиқди. «Orient Group»нинг бошқа бир таъсисчиси Сакен Пўлатов эса аксинча, ўзининг улушини кўпайтириб олди. У банкнинг 34,6 фоиз акцияларини…
UPD. Расмий хабар

Orient Finans Bank матбуот хизмати хабарига кўра, банкнинг 52,5 фоиз улушини жамоавий назорат қилувчи акциядорлар ўз акцияларини сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланган акциядорларга сотган.

Битимлар натижасида Сакен Пўлатов 57,15% улуш билан назорат пакети эгасига айланди. Сакен Пўлатов Orient Finans Bank муассисларидан бири бўлган ва банкнинг бизнес жараёнларини батафсил тушуниб, унинг ишида фаол иштирок этади. Эслатиб ўтамиз, 2010 йилдан 2020 йилгача у Orient Finans Bank Кузатув кенгаши раиси лавозимида ишлаган.

Ўз навбатида Ситора Аҳмеджонова ўз улушини 28 фоизга оширди.

Юридик шахсларга тегишли бўлган бошқа миноритар акциялар ўзгаришсиз қолган.

@bankir
👍41🤔4👎3
UzVC Миллий венчур жамғармаси ўқув марказларини онлайн автоматлаштириш платформаси — Modme стартапини молиялаштирди.

Modme ўқув марказларини онлайн автоматлаштириш платформаси ҳисобланади. У ҳозирда 50 000 талаба ва кунлик 300 нафар фаол мижозга эга.

Modme маҳсулотлари ёрдамида ўқув марказини бошқариш анча осонлашади, талабалар ва уларнинг ота-оналари эса оддий иловада шахсий кабинети орқали барча керакли маълумотларни олишлари мумкин бўлади.

Стартап нафақат Ўзбекистон, балки Қозоғистон ва Тожикистон бозорларини ҳам қамраб олишни режалаштирган.

@bankir
👍40🤔11👎1
Райффайзенбанк АҚШ Молия вазирлиги томонидан текширилмоқда

АҚШ молия вазирлиги ушбу банкни Россия билан боғлиқ бизнесларини текширишни бошлади. Вазирликнинг халқаро активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) банкка Украина ва Россия билан боғлиқ транзакциялар бўйича сўров юборган.

Банк расмийлари Райффайзенбанк санкцияларга тўлиқ риоя қилаётганини маълум қилишмоқда.

Жорий йил бошиданоқ банк бир неча Россия банклари билан хорижий валютада операцияларга чеклов киритган.

Райффайзенбанк ўтган йили тахминан 3,8 миллиард евро соф фойда кўрди, бунинг катта қисми яъни 2 млрд евроси Россиядаги бизнесидан олинган. Aйни пайтда, Россия жамғармалари банкка 20 миллиард евродан ортиқ маблағ жойлаштирган ва бу банк Россия учун аҳамиятли хорижий банклардан бири ҳисобланади.

@bankir
👍50🤔13👎11
Ангрен труба заводи 19,2 млн долларга сотилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Angren pipe plant” корхонаси устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини 19,2 млн доллар ёки 217,5 млрд сўмга сотиш бўйича келишувга келишувга эришилганини эълон қилди.

Халқ тилида Ангрен труба заводи деб аталувчи корхона Natural Juice ва Gross компаниялари консорсиумига сотилган.

Ангрен труба заводи Ўзбекистонда турли диаметрли мис қувурлар ишлаб чиқарувчи корхона бўлиб, қуввати йилига 8 000 тоннани ташкил қилади. Компания фаолиятини 2013 йилда бошлаган. Устав фонди 91 млрд сўм.

@bankir
👍40👎37🤔18
Доллар яна тушади

Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11340 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11360 сўм.

Эртага ҳам сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 21 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 22-23 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍51👎5🤔3
Инфляция энг паст даражадаги давлатлар

Глобал инфляция ошиб бораётган бир пайтда уни паст даражада ушлаб турган давлатлар ҳам анчагина. Шу билан бирга, баъзи давлатлар инфляцияни бостиришга муваффақ бўлишди. Ўсишнинг секинлашиши, импорт харажатларининг арзонлиги ва валюта сиёсати инфляция даражасини ушлаб турувчи омиллардандир.

Дунё бўйлаб энг паст инфляция даражаси Осиёда, жумладан Макао, Хитой, Ҳонконг ва Тайванга тўғри келмоқда. Ушбу минтақада кенг тарқалган блокировкалар - ўсиш ва истеъмол харажатларини кескинлаштирди ва инфляция босимини пасайтирди.

Ўтган йили хитойлик истеъмолчилар жорий йил бошида олиб ташланган ушбу чекловлар давомида банк депозитларида 2,2 триллион доллар тежашга эришишган.

@bankir
👍55🤔3👎1
Ўзбекистонга киритилган хорижий инвестициялар

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда ўзлаштирилган жами хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажмида давлатлар бўйича улушларда кучли учлик қуйидагича кўриниш олди:

Россия - 20,3 %
Хитой- 16,4%
Туркия - 10,1%

Ўзбекистонга киритилган жами инвестициялар деярли 279 трлн.сўмни ташкил қилиб, шундан Россиядан кирган инвестициялар ҳажми 22,8 трлн.сўмни ташкил қилган, бу деярли 2 млрд. долларга тенг.

@bankir
👎29👍21🤔3
Тошкент марказидаги “Сазанчик” ва “Океан” савдо мажмуаси жойлашган бино аукционда 3,1 млн долларга сотилди.

Аукцион буюртмачиси Асакабанкнинг муаммоли активлар билан ишлаш департаменти ҳисобланади.

Бошланғич нарх 26,3 млрд сўм эди. Бугун бўлиб ўтган кимошди савдосида бино 35,5 млрд сўм ёки 3,14 млн долларга сотилди.

Аукцион ғолиби сифатида ташкил этилганига ҳали бир йил ҳам бўлмаган Nigemta МЧЖ компанияси кўрсатилган. Унинг устав капитали — атиги 500 доллар.

“Сазанчик” ва “Океан” жойлашган бино аукционга илк бор суд ҳукми билан 2022 йилнинг май ойида қўйилган эди.

@bankir
🤔47👍21👎12
Доллар яна тушди

21 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11320,09 сўмдан (-21,91 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍35👎2
«Kapitalbank» «Uzum» ҳолдинг таркибига киради

Бу борада битим бугун имзоланган. Бунинг натижасида «Uzum» компаниялари гуруҳи томонидан «Kapitalbank» АТБ, «Uzum Market» маркетплейси, «Uzum Bank» рақамли банки ва «Uzum Nasiya» муддатли тўлов хизматини ўз ичига олган ҳолдинг ташкил этилади.

@bankir
👍83👎17🤔6
2022 йилда Россияга 1,5 млн ўзбекистонлик ишлагани борган

2022 йилда Россияга ишлаш мақсадида келган хорижий фуқаролар сони 3,47 миллион кишини ташкил этди ва бир йилда 33 фоизга кўпайди.

Finexpertizа аудиторлик тармоғи ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йили Россияга ишлаш учун келган барча хорижликлар орасида Ўзбекистон фуқаролари етакчилик қилган — 41,9 фоиз ёки 1,45 миллион киши.

Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари мос равишда иккинчи ва учинчи бўлган.

@bankir
👍36👎22🤔1
Ўтган йили бюджет даромадлари 202 трлн сўмни (ЯИМга нисбатан 22,7 фоиз) ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 37,2 трлн сўмга ёки 22,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2022 йил учун давлат бюджети даромадлари бўйича ҳисоботида маълум қилинган.

Бунда Солиқ қўмитаси бўйича белгиланган прогноз 6 трлн сўмга ёки 4,2 фоизга ортиғи билан бажарилди.

Тушумлар 2021 йилга нисбатан 20,4 трлн сўмга ёки 16 фоизга, 2020 йилга нисбатан эса 44,8 трлн сўмга ёки 43,3 фоизга ошди.

@bankir
👍24👎9🤔7
Ўтган йили бюджет ва нобюджет ташкилотларида 1 млн сўмгача иш ҳақи оладиганлар сони энг кўп бўлган — 1,4 млн нафар (умумий сонга нисбатан 28 фоиз). Бу 2021-йилга нисбатан 104 мингтага камроқ.

Иккинчи ўринда 2 млн сўмдан 4 млн сўмгача ойлик оладиганлар кўрсатилган. Уларнинг сони 1,3 млн киши (25,2 фоиз).

2022 йилда яна 1,2 млн ходим (24,6 фоиз) 1 млн сўмдан 2 млн сўмгача маош олган. 4 млн сўмдан 5,5 млн сўмгача иш ҳақи оладиганлар 467 минг киши бўлди.

5,5 млн сўмдан юқори ойлик оладиганлар бир йилда қарийб 200 мингтага кўпайди ва 649 минг нафарни ташкил қилди.

@bankir
👎39👍10🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💫16 феврал куни Самарқандда Halyk Bank ва Тenge Bank раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди!

🗣 Halyk Bank Бошқаруви раиси Умут Шаяхметова ўз нутқида Ўзбекистон — энг муҳим ва барчани ўзига жалб қилувчи бозорлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Ҳозирги кунга келиб бу ерга 500 млн доллардан ортиқ сармоя киритилди, шундан 100 млн доллардан ортиғи Tenge bank капиталига, 400 млн доллари эса бевосита Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларга тўғридан-тўғри кредитлаш орқали тақдим этилган.

Site | Facebook | Instagram | Telegram| реклама
👍13👎3
Президент қарори билан Илҳом Норқулов, Эркин Рустамов, Адиз Бобоев, Анвар Каримов, Дилшод Султанов, Гулнора Рахимова иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Аҳадбек Ҳайдаров, Одилбек Исаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан молия вазири ўринбосарлари лавозимидан озод қилинди.

@bankir
👍23🤔9👎6
Банкир
Ўтган йили бюджет даромадлари 202 трлн сўмни (ЯИМга нисбатан 22,7 фоиз) ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 37,2 трлн сўмга ёки 22,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2022 йил учун давлат бюджети даромадлари бўйича ҳисоботида маълум қилинган.…
2022 йилда 34,5 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари берилган. Шундан 29 трлн сўми ёки жами имтиёзларга нисбатан 84 фоизи Солиқ кодексига мувофиқ ажратилган имтиёзлардир.

Имтиёзлар умумий ҳажмида ҚҚС ҳисобига 27,5 трлн сўм тўғри келмоқда. Шунга қарамай, 2022 йилда ҚҚС бўйича нол ставкани қўллаш натижасида экспорт ва унга тенглаштирилган хизматлардан 29,5 трлн сўмлик ҚҚС ҳисобланмаган.

Солиқ кодексига мувофиқ молиявий хизматлар бўйича банклар, суғурта ташкилотлари ва хизматларига ҳам имтиёзлар қўлланилади. 2022 йилда мазкур институтларга берилган имтиёзлар суммаси 14,1 трлн сўмни ташкил қилди.

@bankir
👎22👍13
1,2 млрд долларлик олтин экспорти: ташқи савдода нима гап?

Январ ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5 млрд долларга етди ва 2022 йилнинг январига нисбатан 1,5 млрд долларга ёки 42 фоизга кўпайди. Бунда экспорт 2,1 млрд долларни, импорт эса 2,9 млрд доллар бўлди.

Ўзбекистон ташқи савдода Россия билан энг кўп ҳамкорлик қилмоқда — 688 млн доллар. Мамлакат энг кўп савдо қиладиган 10 та давлат орасида янги ўйинчилар ҳам бор — Литва ва Сингапур.

Январда Ўзбекистон экспортининг ярмидан кўпи олтин ҳиссасига тўғри келди. Мамлакат ўтган ойдаги юқори нархлар сабаб 1,2 млрд долларлик қимматбаҳо металл сотган.

Ўзбекистон умумий кўрсаткичда ҳам, мева-савбзавотлар ва тўқимачилик маҳсулотлари бўйича ҳам бир давлатга энг кўп экспорт қилган — Россия.

Январда импорт бўйича асосий ҳамкор давлат Германия бўлди. Одатда Ўзбекистон импортида Хитой ёки Россия етакчилик қиларди.

Импортда Германиянинг етакчи бўлиши январда ушбу давлатдан катта миқдорда машина ва транспорт асбоб-ускуналари сотиб олингани билан изоҳланади.

@bankir
👍51👎16🤔7
Доллар яна тушади

Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11320 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11330 сўмни (Анорбанк) ташкил этмоқда.

Эртага ҳам сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 22 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍55👎1