Қандай қилиб камроқ фоизли ипотека кредити ва унга субсидияларни олиш мумкин?
Янги уйлар учун ипотека кредитлари бўйича фоизлар уларнинг ресурс манбасидан келиб чиқиб, бир-биридан фарқ қилади:
1. Банкларнинг ўз маблағлари (22-28 фоиз);
2. Янги тартиб доирасида Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар (17-18 фоиз);
3. Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари (18 фоиз).
Кредит 20 йил муддатга мижознинг хоҳишига кўра 6 ойлик имтиёзли давр билан ва дастлабки бадали сотиб олинадиган уй қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ажратилади.
Қорақалпоғистон ва вилоятларда ипотека кредитининг энг кўп миқдори 327,25 млн сўм бўлса, Тошкент шаҳрида эса бу кўрсаткич 416,5 млн сўм.
Даромади юқори бўлмаган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга субсидия ҳам ажратилади.
Сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъий назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида тўланади.
Фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар эса биринчи беш йил давомида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.
Масалан, агарда сизнинг ипотека кредитингиз фоиз ставкаси 18 фоизни ташкил этса, дастлабки беш йил мобайнида фоиз тўловларининг 10 фоиз қисмини ўз ҳисобингиздан, 8 фоиз қисмини давлат субсидиялари ёрдамида тўлашингиз мумкин бўлади.
Субсидиялар кимларга тўланади?
Ҳукумат қарорига асосан уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонларига асосан 30 ва ундан юқори балл тўпласа, субсидия ажратилади.
Субсидиялар ариза берувчининг рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича бир оилага фақат бир марта берилади.
18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон фуқаролари туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали масофавий тарзда ариза бериши мумкин.
Янги тартиб доирасида ипотека кредитлари қуйидаги банклар томонидан ажратилмоқда:
Миллий банк;
Ўзсаноатқурилишбанк;
Ориент финанс банк;
Асакабанк;
Агробанк;
Қишлоқ қурилиш банк;
Микрокредитбанк.
@bankir

👍169👎11🤔2
Швейцария россияликлар мол-мулкини мусодара қилишни ноқонуний деб эълон қилди
Швейцария ҳукумати россияликларнинг мол-мулкини мусодара қилиш ва уларни Украинани қайта тиклашга йўналтиришни ноқонуний деб эълон қилди. Мамлакат Адлия вазирлиги бошчилигидаги ишчи гуруҳ тегишли хулосага келди.
“Музлатилган хусусий активларни мусодара қилиш Федерал Конституция ва амалдаги қонунчиликка зиддир ва Швейцариянинг халқаро мажбуриятларини бузади. Бошқа мамлакатларда ҳам шундай конституциявий ҳуқуқ ва кафолатлар мавжуд”, — дейилади хабарда.
Ишчи гуруҳ бу масалани узоқ вақт ўрганиб чиқди ва россияликларнинг музлатилган активларини мусодара қилиш йўлларини қидирди, аммо қонуний йўл топа олмади, дейилади баёнотда.
Швейцария ҳукумати Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилган.

👍138👎17🤔4
Доллар тушади
Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11390 сўмдан таклиф қилинмоқда. Қолган банкларда доллар 11410-11425 сўм оралиғида сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11375 сўмдан таклиф қилинмоқда.
Эртага сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 17 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

👍46👎7🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда банк ходими фуқароларнинг банк картасидан қарийб 450 млн сўмни ўғирлади
У компьютер орқали мижозларининг пластик картаси кабинетига кириб, 22 нафар фуқаронинг пулларини ўғирлаган. Батафсил видеода.

👎62👍29🤔6
Нархлар ошишидан олдин уй сотиб олишга улгуринг❗️
🌟Пойтахтимиздаги «PRESTIGE Gardens» нуфузли турар-жой мажмуасида қанчалик тез люкс хонадон эгасига айлансангиз, шунча кўп имтиёзларга эга бўласиз!
💰 100% тўлов қилинганда -10% ЧЕГИРМА тақдим этамиз.
❗️ Шошилинг, тез орада нархлар қимматлашади, ҳозироқ қўнғироқ қилинг:
📲 +998 97-305-77-77
Telegram | Instagram | реклама

👍18👎15🤔1
Миллий банкка тегишли дам олиш маскани 6,4 млн долларга аукционга қўйилди
Миллий банк Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканини кимошди савдосига қўйди.
Дам олиш базасининг умумий майдони 31 гектардан ошиқ. Унинг ҳудудида 18 хонали бино ҳам ҳам мавжуд.
Аукцион 10 март куни бўлиб ўтади. Бошланғич нарх 73 млрд сўм ёки 6,4 млн доллар.

👎63👍41🤔2
Аргентинада йиллик инфляция 98,8 фоизга етди. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.
Таҳлилчилар мамлакатда нархлари ошиши йил давомида 100 фоиз атрофида бўлишини кутмоқда.
Маълумот учун Ўзбекистонда йиллик инфляция январда 12,2 фоизни ташкил қилди. Дунё бўйича энг юқори инфляция Зимбабведа — 230 фоиз.

👎55👍21🤔15
Дунё бўйлаб офис ходимлари рекорд даражада кўп чарчамоқда
Офисда ишлайдиганларнинг 42 фоизи иш давомида чарчоқни ҳис қилмоқда — бу кўрсаткич пандемия давридагидан ҳам юқори. Бу ҳақда Future Forum тадқиқот марказига таяниб Bloomberg хабар бермоқда.
Тадқиқотга кўра, ишчилар иқтисодий ноаниқлик, ишдан бўшаш қўрқуви ва офисга қайтишга мажбурланишлар оқибатида босим остида қолмоқда. Сўровда қатнашганларнинг ярмидан кўпи иш жадвалининг мослашувчан эмаслигидан норози бўлган.
Мазкур тадқиқот ҳар чоракда АҚШ, Буюк Британия, Япония, Австралия, Германия ва Францияда ўтказилади.

👍81🤔13👎6
S&P Ўзбекистонда фаолият юритаётган банклар учун иқтисодий хатарларнинг ривожланиш тенденциясини барқарор деб баҳоламоқда.
Агентлик 2023 йилда банклардаги кредитлашнинг ўртача ўсишини прогноз қиляпти. Бу асосан чакана ва тижорат кредитлашнинг ўсиши билан боғлиқ. 2024 йилда кредитлаш янада кўпайиши мумкин.
“Мамлакат банк секторида давлат банкларининг устунлиги хусусий банклар учун бозор конъюнктурасини бузишда давом этади”, — дейилади S&P ҳисоботида.
Шунингдек, Ўзбекистон банк секторида долларлашув сақланиб қолиши кутилмоқда.

👍30👎3🤔1
Доллар яна тушади
Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11370 сўмдан (Universalbank) таклиф қилинмоқда. Қолган банкларда доллар 11380-11410 сўм оралиғида сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11355 сўмдан (Garant bank) таклиф қилинмоқда.
Келгуси ҳафта бошида ҳам сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 20 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

👍41👎12
Тадбиркор ва сармоядор, “Бой ота, камбағал ота” китоби муаллифи, Роберт Киёсаки 2025 йилда олтиннинг унцияси 5000 доллар, кумушнинг унцияси 500 доллар ва биткоин нархи 500 минг доллар бўлишини кутмоқда. У бунга долларга бўлган ишонч пасайганлигини сабаб қилиб келтирган.
16 феврал куни биткоин курси 25 минг доллардан юқорилади. Айни пайтда криптовалюта нархи 24 минг доллар атрофида шаклланмоқда.

👍51🤔13👎8
Туркиядаги табиий офат Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Туркияда содир бўлган зилзиланинг Ўзбекистон учун оқибатларини баҳолади.
2022 йилда Ўзбекистоннинг Туркияга экспорти (1,5 млрд доллар) асосан мис, пахта, рух ва пластмасса каби хомашёдан, импорти (1,7 млрд доллар) эса машина ва асбоб-ускуналар, пластмасса, кимёвий моддалар, пигментлар ва фармацевтика маҳсулотларидан иборат бўлган.
Таҳлил натижаларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги савдода қуйидаги ўзгаришлар аниқланди:
— зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда амалга оширилаётган кенг кўламли реконструкция лойиҳалари Ўзбекистондан мис, рух, пластмасса, алюминий, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари импортига талабни янада ошириши мумкин;
— тўқимачилик саноати марказларидан бири бўлган Қаҳрамонмараш зилзиладан катта талафот кўрганлиги сабабли, мавжуд вазият Туркияга ип-калава экспортига салбий таъсир кўрсатиши мумкин;
— Туркиядан импорт қилинадиган ранг берувчи пигментлар ва газламалар етишмаслиги сабабли мавжуд вазият Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Туркиядаги зилзила фонида давлат харажатлари ва инфляциянинг кескин ошиши меҳнат муҳожирлари даромадига таъсир қилиши ва бу мамлакатдан пул ўтказмалари оқимини камайтириши мумкин.

👍41🤔16👎9
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази январ ойидаги ишбилармонлик муҳитини баҳолади.
Унга кўра, тадбиркорларнинг 41 фоизи ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатини "яхши" деб баҳолаган бўлса, "ёмон" деб қайд этганларнинг улуши 14 фоизни ташкил этди.
Корхоналарнинг 20 фоизи ишчилар сонини кўпайтирди, тадбиркорларнинг 41 фоизи товар ва хизматларга бўлган талабнинг ўсишини қайд этди.

👍31👎5🤔2
Туркияда зилзиладан омон қолганлар мамлакатнинг хавфсизроқ ҳудудларига кўчиб ўтаётгани сабабли ғарбий ва жанубий ҳудудларда ижара ҳақи кескин ошди.
Табиий офатдан кейин камида 1,5 миллион нафар туркиялик вайронага айланган Ҳатай, Адияман ва Малатя вилоятларини тарк этган.
Пойтахт Анқарадаги уйлар ижараси 25-57 фоизга қимматлашган бўлса, Мерсин порт шаҳридаги квартиралар нархи 100 фоизгача ошган.

👎63👍16
Алишер Усмонов Telegram'даги энг машҳур рус миллиардерлари рўйхатига кирди
Forbes нашри TGStat билан ҳамкорликда Telegram'даги энг машҳур россиялик миллиардерлар рўйхатини тақдим қилди.
Ўзбекистонда туғилган Алишер Усмонов бу рўйхатда тўртинчи ўринни эгаллади.
Усмонов Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан санкцияларга учрагани сабаб уни рус Telegram каналлари кўп тилга олишган. Алишер Усмонов ҳақидаги хабарлар қарийб 340 млн марта кўрилган.
Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
1.Роман Абрамович
2.Павел Дуров
3.Олег Дерипаска
4.Алишер Усмонов
5.Михаил Фридман
6.Владимир Потанин
7.Геннадий Тимченко
8.Алексей Мордашов
9.Петр Авен
10.Владимир Евтушенко

👍109👎20