Банкир
74.6K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Аввал хабар берганимиздек, Қудратилла Тўлаганов «Асакабанк» Бошқарув раиси этиб тайинланди.

У бунга қадар «Ўзмиллийбанк» бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

@bankir
👍70🤔9👎7
Доллар кўтарилди

15 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11360,10 сўмдан (+30,06 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎39👍12🤔2
Ўзбекистонда январ ойида банклар томонидан берилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,8 фоизга ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.

Кредитлар бериш ҳажми Тошкент (102,3 фоиз), Сирдарё (73,5 фоиз), Хоразм (71,4 фоиз), Фарғона (44,6 фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси (17,8 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (32,7 фоиз) сезиларли даражада ошган.

@bankir
👎23👍14🤔5
S&P Ўзбекистон иқтисодиёти 2023 йилда 5 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда

S&P Global Ratings минтақадаги ва бутун дунёда мураккаброқ геосиёсий вазиятга қарамай, Ўзбекистонда иқтисодий тикланиш давом этади, деб ҳисобламоқда.

Агентликнинг таъкидлашича, Ўзбекистон 2022 йилда Россия ва Украина ўртасидаги уруш оқибатларини кутилганидан яхшироқ енгиб ўтган. Бунга асосан Россиядан пул ўтказмаларининг кескин кўпайиши сабаб бўлган.

“Биз 2023 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 5 фоиз атрофида, 2024-2025 йилларда эса 5,5 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқдамиз”, — дейилади S&P Global Ratings ҳисоботида.

Шунингдек, S&P 2022 йилда кузатилган катта ҳажмдаги пул ўтказмалари вақтинча бўлиши, 2023 йилда кўрсаткич пасайиши мумкинлигини таъкидлаган.

S&P кутилмаси ҳукумат томонидан қилинган прогнозга нисбатан 0,3 фоизга пастроқ.

S&P Global Ratings — Америка кредит рейтинги агентлиги ва S&P Global компаниясининг акциялар, облигациялар ва товарлар бўйича молиявий тадқиқотлар ва таҳлилларни нашр этадиган бўлими. S&P, Moody’s ва Fitch’ни ҳам ўз ичига оладиган Катта учлик кредит рейтинг агентликларининг энг каттаси ҳисобланади.

@bankir
👎33👍25🤔7
Россия ҳукумати ўзбекистонликларини қурилиш ишларига жалб қилиш лойиҳасини тўхтатади

Россия Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2021 йил октябр ойида бошланган Ўзбекистон фуқароларини Россия қурилиш объектларига жалб этиш бўйича синов лойиҳасини тўхтатиб туришни режалаштирмоқда.

Дастур доирасида иш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари Ўзбекистонга ўтказилди, Россия ҳукумати дастурни давом эттиришни маъқул кўрмади.

Тажриба лойиҳаси доирасида Россиянинг қурилиш обектларига 4 750 нафар Ўзбекистон фуқароси келган.

Россия Қурилиш вазири ўринбосари Никита Стасишин Ўзбекистондан Россияга қурувчиларни олиб кириш дастури бўйича муҳожирларнинг қарийб 65 фоизи Россияга киритилмаганини маълум қилган.

Маълумот учун 2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 16,9 млрд долларга етган. Ўтказмаларнинг 85 фоизи ёки қарийб 14,5 млрд доллари Россия ҳиссасига тўғри келади.

@bankir
👍72🤔16👎13
Қозоғистонда янги туғилган болаларга жамғарма ҳисобварақлари очилмоқда

Қозоғистон Молия вазирлиги мамлакатда 2024 йилдан бошлаб ишга туширилиши режалаштирилган Болалар миллий жамғармаси лойиҳаси тафсилотларини тақдим этди.

Дастур миллий бойликлардан (нефт, газ ва бошқалар) тушган маблағлар эвазига молиялаштирилади.

Қозоғистон фуқаролари туғилганда долларда омонат ҳисобварағини очади, унга бола 18 ёшга тўлгунга қадар маблағ келиб тушади.

Мазкур маблағлар 18 ёшга тўлгандан кейин уй-жой сотиб олиш ва таълим учун ишлатилиши мумкин.

Бундай ҳисобварақларни солиқдан озод қилиш режалаштирилмоқда. Худди шундай модел Норвегия Давлат Пенсия жамғармаси томонидан ҳам қўлланилади.

@bankir
👍158
Доллар яна кўтарилади

Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11390 сўмдан (Азия Альянс банк) таклиф қилинмоқда. Қолган банкларда доллар 11400-11415 сўм оралиғида сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11365 сўмдан таклиф қилинмоқда.

Эртага долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 16 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 10-12 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎48👍22🤔1
Евроиттифоқнинг Россияга қарши навбатдаги санкциялари рўйхатига Россиянинг 4 та банки тушиши мумкин. Яқинда эълон қилиниши кутилаётган санкциялар доирасига Альфа-Банк, Тинькофф Банк, Росбанк ва ФНБ каби банклар кириши кутилмоқда.

@bankir
👎52👍36🤔8
Доллар яна кўтарилди

16 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11368,98 сўмдан (+8,88 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍28👎21🤔3
Давлат активларини бошқариш агентлиги директор ўринбосари Бекзод Усмонов “Ўзагроэкспортбанк” Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди.

Унинг ўрнига Олимжон Шодиев банк бошқарувига қўшилди.

Тегишли қарорлар “Ўзагроэкспортбанк” томонидан 2023 йилнинг 8 февралида қабул қилинган.

@bankir
👍15👎14🤔3
Қандай қилиб камроқ фоизли ипотека кредити ва унга субсидияларни олиш мумкин?

Янги уйлар учун ипотека кредитлари бўйича фоизлар уларнинг ресурс манбасидан келиб чиқиб, бир-биридан фарқ қилади:

1. Банкларнинг ўз маблағлари (22-28 фоиз);
2. Янги тартиб доирасида Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар (17-18 фоиз);
3. Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари (18 фоиз).

Кредит 20 йил муддатга мижознинг хоҳишига кўра 6 ойлик имтиёзли давр билан ва дастлабки бадали сотиб олинадиган уй қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ажратилади.

Қорақалпоғистон ва вилоятларда ипотека кредитининг энг кўп миқдори 327,25 млн сўм бўлса, Тошкент шаҳрида эса бу кўрсаткич 416,5 млн сўм.

Даромади юқори бўлмаган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга субсидия ҳам ажратилади.

Сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъий назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида тўланади.

Фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар эса биринчи беш йил давомида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

Масалан, агарда сизнинг ипотека кредитингиз фоиз ставкаси 18 фоизни ташкил этса, дастлабки беш йил мобайнида фоиз тўловларининг 10 фоиз қисмини ўз ҳисобингиздан, 8 фоиз қисмини давлат субсидиялари ёрдамида тўлашингиз мумкин бўлади.

Субсидиялар кимларга тўланади?

Ҳукумат қарорига асосан уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонларига асосан 30 ва ундан юқори балл тўпласа, субсидия ажратилади.

Субсидиялар ариза берувчининг рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича бир оилага фақат бир марта берилади.

18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон фуқаролари туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали масофавий тарзда ариза бериши мумкин.

Янги тартиб доирасида ипотека кредитлари қуйидаги банклар томонидан ажратилмоқда:

Миллий банк;
Ўзсаноатқурилишбанк;
Ориент финанс банк;
Асакабанк;
Агробанк;
Қишлоқ қурилиш банк;
Микрокредитбанк.

@bankir
👍169👎11🤔2
Швейцария россияликлар мол-мулкини мусодара қилишни ноқонуний деб эълон қилди

Швейцария ҳукумати россияликларнинг мол-мулкини мусодара қилиш ва уларни Украинани қайта тиклашга йўналтиришни ноқонуний деб эълон қилди. Мамлакат Адлия вазирлиги бошчилигидаги ишчи гуруҳ тегишли хулосага келди.

“Музлатилган хусусий активларни мусодара қилиш Федерал Конституция ва амалдаги қонунчиликка зиддир ва Швейцариянинг халқаро мажбуриятларини бузади. Бошқа мамлакатларда ҳам шундай конституциявий ҳуқуқ ва кафолатлар мавжуд”, — дейилади хабарда.

Ишчи гуруҳ бу масалани узоқ вақт ўрганиб чиқди ва россияликларнинг музлатилган активларини мусодара қилиш йўлларини қидирди, аммо қонуний йўл топа олмади, дейилади баёнотда.

Швейцария ҳукумати Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилган.

@bankir
👍138👎17🤔4
🏘Ипотека кредитларини олиш энди анча осонлашди!

Қандай қилиб паст фоизлик ипотека кредитлари ва уларга субсидиялар олиш мумкин?

Барчаси ҳақида шу ерда билиб олинг!
👍280👎103🤔92
Доллар тушади

Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11390 сўмдан таклиф қилинмоқда. Қолган банкларда доллар 11410-11425 сўм оралиғида сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11375 сўмдан таклиф қилинмоқда.

Эртага сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 17 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍46👎7🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда банк ходими фуқароларнинг банк картасидан қарийб 450 млн сўмни ўғирлади

У компьютер орқали мижозларининг пластик картаси кабинетига кириб, 22 нафар фуқаронинг пулларини ўғирлаган. Батафсил видеода.

@bankir
👎62👍29🤔6
Биткоин нархи секинлик билан бўлсада кўтарилмоқда. Ҳозирда у 24 минг долларлик маррадан ўтган.

@bankir
👍51👎20🤔1
Нархлар ошишидан олдин уй сотиб олишга улгуринг❗️

🌟Пойтахтимиздаги «PRESTIGE Gardens» нуфузли турар-жой мажмуасида қанчалик тез люкс хонадон эгасига айлансангиз, шунча кўп имтиёзларга эга бўласиз!

💰 100% тўлов қилинганда -10% ЧЕГИРМА тақдим этамиз.

❗️ Шошилинг, тез орада нархлар қимматлашади, ҳозироқ қўнғироқ қилинг:

📲 +998 97-305-77-77

Telegram | Instagram | реклама
👍18👎15🤔1
Миллий банкка тегишли дам олиш маскани 6,4 млн долларга аукционга қўйилди

Миллий банк Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканини кимошди савдосига қўйди.

Дам олиш базасининг умумий майдони 31 гектардан ошиқ. Унинг ҳудудида 18 хонали бино ҳам ҳам мавжуд.

Аукцион 10 март куни бўлиб ўтади. Бошланғич нарх 73 млрд сўм ёки 6,4 млн доллар.

@bankir
👎63👍41🤔2
Доллар тушди

17 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11353,95 сўмдан (-15,03 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍41👎4
Ucell Uzum номига ўзгариши ҳақидаги хабарларни инкор этди.

"Ребрендинг компаниянинг стратегик режалари ёки лойиҳаларига киритилмаган", дейилади расмий хабарда.

@bankir
👍54👎2
Аргентинада йиллик инфляция 98,8 фоизга етди. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

Таҳлилчилар мамлакатда нархлари ошиши йил давомида 100 фоиз атрофида бўлишини кутмоқда.

Маълумот учун Ўзбекистонда йиллик инфляция январда 12,2 фоизни ташкил қилди. Дунё бўйича энг юқори инфляция Зимбабведа — 230 фоиз.

@bankir
👎55👍21🤔15