This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда сифатсиз уйларни қуриб, фуқароларга алдов йўли билан сотган МЧЖ раҳбари 8 йил 2 ой муддатга қамалгани маълум бўлди.
Ҳозирда фуқароларга тўланадиган компенсация Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилмоқда.
Жиноят иши доирасида қурилишга алоқадор яна бир шахс терговдан яширинганлиги сабабли унга қидирув эълон қилинган.
@bankir

👍176🤔13👎9
Доллар яна тушади
Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11380 сўмдан таклиф қилинмоқда. Қолган банкларда доллар 11385-11395 сўм оралиғида сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11355 сўмдан таклиф қилинмоқда.
Эртага ҳам сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 14 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 8-9 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

👍53🤔5
Yahoo.Finances рейтингида Осиёнинг иқтисоди тез ўсувчи 15та давлати орасида Ўзбекистон 10-ўринни эгаллаган.
Рейтинг Халқаро валюта жамғармаси кўрсаткичлари асосида тузилган. Унга кўра, Ўзбекистон иқтисодининг ўсиш суръати (ЯИМ) 4.7 фоизни ташкил қилган.
2022 йил якунларига кўра, пул ўтказмалари миқдори қарийб 17 млрд. доллар бўлган, асосий қисми (14.5 млрд. доллари) Россиядан ўтказилган.
Рейтингда кучли учликни Камбоджа (6.2 фоиз ЯИМ), Вьетнам (6.2 фоиз ЯИМ) ва Ҳиндистон (6.1 фоиз ЯИМ) эгаллаган.

👍39👎19🤔3
Энергия инқирозига Европа Иттифоқи давлатлари томонидан 681 млрд. евро сарфланган
Шундан Германиянинг ўзи 268 млрд. евро сарфлаган бўлиб, мамлакат ялпи ички махсулотининг 7,5 фоизини ташкил қилади. Мазкур энергия инқирози 2021 йилнинг куз ойларида бошланган эди. Европа иттифоқи давлатлари мазкур чоралар орқали энергия нархларининг кескин ошиб кетишини олдини олган.

👍40👎3🤔1
“Кварц” заводи “Қувасойцемент”га 265 млрд сўмга сотилди
“Кварц” компаниясининг устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакетини сотиш бўйича келишувга эришилди. Акциялар пакети 265 млрд сўм ёки 23,3 млн долларга “Қувасойцемент” компаниясига сотилади.
“Қувасойцемент” таъсисчилари 30 фоиздан Raybird Limited ва Rayblock Limited, 29 фоиз Rayeross limited ҳисобланади. Учала компания ҳам Кипрда рўйхатдан ўтган.
Келишувга кўра, “Қувасойцемент” “Кварц”нинг 47,2 млн евролик кредит мажбуриятини тўлиқ қоплайди.
“Қувасойцемент” — минерал қўшимчали портландцемент, таркибида гипс ва оҳакли бирлаштирувчи аралашмалар, қовурғали асбест цемент листлар, керамик черепицаларни ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади.

👎50👍26🤔10
Россияликлар Ўзбекистонда кўпроқ компания оча бошлади
Ўзбекистонда 2023 йилнинг январ ойида 207 янги чет эл компаниялари ташкил қилинди. Уларнинг 147 таси Тошкентда.
Ўтган ой хорижий капитал иштирокида йўлга қўйилган янги компаниялар сони сўнгги уч йилдаги энг юқориси бўлди.
Давлатлар кесимида россияликлар январ ойида Ўзбекистонда 66 та янги компания очди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб уч баравар кўп — 23 та.
Бу Ғарб томонидан киритилган санкциялардан қочиш мақсадида кўплаб Россия компаниялари ўз бизнесини Ўрта Осиёга кўчираётгани билан изоҳланади.
Жорий йил январ ойида янги ташкил қилинган Хитой компаниялари иккинчи (23 та) бўлган бўлса, турк капитали иштирокидаги янги компаниялар учинчи (18 та) бўлди.
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Россия компанияларининг умумий сони 3,1 мингтага етган. Бу энг яқин Туркиядан 999 тага кўп.

👍75👎15🤔8
Олтин қуймалар нима ва уларни қаердан сотиб олиш мумкин?
Олтин қуймалар — оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар.
Махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажаради ва ўз серия рақамига эга бўлади.
Ўзбекистондаги олтин қуймалар Италия компанияси — Certiline Srl. билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган қадоқларда муомалага чиқарилади. Уларни банклардан сотиб олиш мумкин.
Тошкент шаҳрида энг кўп олтин қуймалар “Ўзсаноатқурилишбанк” Яшнобод филиалида — 72 та. Қолган банклар ва вилоятлардаги ҳолат билан Марказий банк сайтида танишиш мумкин.
Қуймалар нархини Марказий банк кунлик эълон қилиб боради. 14 феврал ҳолатига кўра, нархлар қуйидагича:
5 гр олтин қуйма — 3 455 000 сўм;
10 гр олтин қуйма — 6 910 000 сўм;
20 гр олтин қуйма — 13 821 000 сўм;
50 гр олтин қуйма — 34 552 000 сўм.
Кунлик нархлар жаҳон бозоридаги олтин билан боғлиқ вазиятга қараб ўзгаради.

👍82👎18🤔5
Доллар кўтарилади
Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11370 сўмдан таклиф қилинмоқда. Қолган банкларда доллар 11375-11385 сўм оралиғида сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11345 сўмдан (Халқ банки) таклиф қилинмоқда.
Эртага долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 15 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 25-30 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

👎42👍28🤔2
Швейцария Россиянинг 8 млрд долларлик активларини блоклади
Ушбу чеклов санкциялар доирасида амалга оширилди. Бундан ташқари мамлакатнинг йирик банкларидан бири Credit Suisse банки нафақат Швейцариянинг санкцияларига тушганлар балки бошқа давлатлар санкцияларига киритилган россиялик жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳам жами 19 млрд. долларлик активларини музлатди.
Швейцария ҳукумати Европа санкцияларига буткул қўшилишини билдирди ва мамлакатнинг 6 та ҳудуларида жойлашган 15та кўчмас мулк объектларини ҳам музлатиб қўйди.

👎81👍49🤔8
Аввал хабар берганимиздек, Қудратилла Тўлаганов «Асакабанк» Бошқарув раиси этиб тайинланди.
У бунга қадар «Ўзмиллийбанк» бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👍70🤔9👎7
Ўзбекистонда январ ойида банклар томонидан берилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,8 фоизга ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.
Кредитлар бериш ҳажми Тошкент (102,3 фоиз), Сирдарё (73,5 фоиз), Хоразм (71,4 фоиз), Фарғона (44,6 фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси (17,8 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (32,7 фоиз) сезиларли даражада ошган.

👎23👍14🤔5
S&P Ўзбекистон иқтисодиёти 2023 йилда 5 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда
S&P Global Ratings минтақадаги ва бутун дунёда мураккаброқ геосиёсий вазиятга қарамай, Ўзбекистонда иқтисодий тикланиш давом этади, деб ҳисобламоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, Ўзбекистон 2022 йилда Россия ва Украина ўртасидаги уруш оқибатларини кутилганидан яхшироқ енгиб ўтган. Бунга асосан Россиядан пул ўтказмаларининг кескин кўпайиши сабаб бўлган.
“Биз 2023 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 5 фоиз атрофида, 2024-2025 йилларда эса 5,5 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқдамиз”, — дейилади S&P Global Ratings ҳисоботида.
Шунингдек, S&P 2022 йилда кузатилган катта ҳажмдаги пул ўтказмалари вақтинча бўлиши, 2023 йилда кўрсаткич пасайиши мумкинлигини таъкидлаган.
S&P кутилмаси ҳукумат томонидан қилинган прогнозга нисбатан 0,3 фоизга пастроқ.
S&P Global Ratings — Америка кредит рейтинги агентлиги ва S&P Global компаниясининг акциялар, облигациялар ва товарлар бўйича молиявий тадқиқотлар ва таҳлилларни нашр этадиган бўлими. S&P, Moody’s ва Fitch’ни ҳам ўз ичига оладиган Катта учлик кредит рейтинг агентликларининг энг каттаси ҳисобланади.

👎33👍25🤔7
Россия ҳукумати ўзбекистонликларини қурилиш ишларига жалб қилиш лойиҳасини тўхтатади
Россия Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2021 йил октябр ойида бошланган Ўзбекистон фуқароларини Россия қурилиш объектларига жалб этиш бўйича синов лойиҳасини тўхтатиб туришни режалаштирмоқда.
Дастур доирасида иш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари Ўзбекистонга ўтказилди, Россия ҳукумати дастурни давом эттиришни маъқул кўрмади.
Тажриба лойиҳаси доирасида Россиянинг қурилиш обектларига 4 750 нафар Ўзбекистон фуқароси келган.
Россия Қурилиш вазири ўринбосари Никита Стасишин Ўзбекистондан Россияга қурувчиларни олиб кириш дастури бўйича муҳожирларнинг қарийб 65 фоизи Россияга киритилмаганини маълум қилган.
Маълумот учун 2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 16,9 млрд долларга етган. Ўтказмаларнинг 85 фоизи ёки қарийб 14,5 млрд доллари Россия ҳиссасига тўғри келади.

👍72🤔16👎13
Қозоғистонда янги туғилган болаларга жамғарма ҳисобварақлари очилмоқда
Қозоғистон Молия вазирлиги мамлакатда 2024 йилдан бошлаб ишга туширилиши режалаштирилган Болалар миллий жамғармаси лойиҳаси тафсилотларини тақдим этди.
Дастур миллий бойликлардан (нефт, газ ва бошқалар) тушган маблағлар эвазига молиялаштирилади.
Қозоғистон фуқаролари туғилганда долларда омонат ҳисобварағини очади, унга бола 18 ёшга тўлгунга қадар маблағ келиб тушади.
Мазкур маблағлар 18 ёшга тўлгандан кейин уй-жой сотиб олиш ва таълим учун ишлатилиши мумкин.
Бундай ҳисобварақларни солиқдан озод қилиш режалаштирилмоқда. Худди шундай модел Норвегия Давлат Пенсия жамғармаси томонидан ҳам қўлланилади.

👍158
Доллар яна кўтарилади
Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11390 сўмдан (Азия Альянс банк) таклиф қилинмоқда. Қолган банкларда доллар 11400-11415 сўм оралиғида сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11365 сўмдан таклиф қилинмоқда.
Эртага долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 16 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 10-12 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

👎48👍22🤔1
Давлат активларини бошқариш агентлиги директор ўринбосари Бекзод Усмонов “Ўзагроэкспортбанк” Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди.
Унинг ўрнига Олимжон Шодиев банк бошқарувига қўшилди.
Тегишли қарорлар “Ўзагроэкспортбанк” томонидан 2023 йилнинг 8 февралида қабул қилинган.

👍15👎14🤔3