Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Улгуриб қолинг!
Барча Elmakon дўконларидан смартфонларни 25% гача ЧЕГИРМА билан харид қилинг!

Расмларни томоша қилинг ва нархлар билан батафсил танишинг!
Акция 1-10 февралгача амал қилади.

Онлайн харидлар учун: elmakon.uz
📍Бизнинг 👉🏻manzillarimiz
☎️ Батафсил маълумот 71 203 12 03
👍18👎2
2022 йилда ажратилган ипотека кредитлари ҳақида маълумот

@bankir
👍15👎2🤔1
Ўзбекистонда 2023 йилда инфляция 8,5-9,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

Сақлаб қўйинг. Йил охирида рақамларни таққослаб кўрамиз.

@bankir
🤔51👎20👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2023 йилнинг дастлабки “Ташаббусли бюджет” жараёнлари бошланди.

Ochiq budjet” ахборот портали орқали бугун 6 февралдан бошлаб 26 февралга қадар таклиф киритиш имконияти мавжуд.

@bankir
👍27👎4
Доллар яна кўтарилади

Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11395 сўмдан (Миллий банк) таклиф қилинмоқда. Қолган банклар долларни 11400 сўмдан сотишмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11355 сўм (Халқ банки) .

Эртага ҳам долларнинг расмий курси cўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 8 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 12-15 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎35👍25🤔5
Макроиқтисодий ривожланишнинг прогнозларига кўра, 2023 йил I чоракда ЯИМ ўсишининг маълум даражада секинлашиши бўйича эҳтимоллик юқори ва 2023 йил якунида иқтисодиётнинг 4,5-5 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍17🤔14👎2
1 феврал ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ой давомида 174 миллион долларга ошиб, 35,9 миллиард долларни ташкил қилди.

Январ ойида валюта захиралари ҳажми 331 миллион долларга камайиб, ўтган йили 11,3 миллиард долларни ташкил этди.

@bankir
👍27👎7🤔2
Доллар яна кўтарилди.

8 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11350,18 сўмдан (+7,59 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎33👍16🤔2
2023 йилда янги уй-жойлар қуриш ҳажми икки баробарга оширилади.

Унга кўра, 53 та “Янги Ўзбекистон” массивлари ва 161 та бошқа массивларда, жумладан, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан янги уй-жойлар қуришнинг йиллик ҳажмлари икки баробарга оширилиб, 90 мингга етказилади. 2022 йилда 44 мингта хонадон қурилиб ва фойдаланишга топширилган бўлиб, белгиланаётган чоралар амалга оширилиши натижасида, 2023 йилда қуриладиган хонадонлар сони ўтган йилга нисбатан камида 100 фоизга кўпаяди.

26 минг нафар
фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек, 11 минг нафар фуқароларга бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш учун давлат бюджетидан етарли маблағлар йўналтирилади. Натижада 2023 йилда аҳолига ипотека кредитлари доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга 1 триллион сўм миқдорда субсидия ажратилади.

@bankir
👍66👎15🤔5
Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30гача узайтирилди.

@bankir
👍52👎5🤔4
Доллар яна кўтарилади

Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11390 сўмдан (Davrbank, Uzum) таклиф қилинмоқда. Қолган банкларда доллар 11395-11405 сўм оралиғида сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11385 сўмдан таклиф қилинмоқда .

Эртага ҳам долларнинг расмий курси cўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 9 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 15-20 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎62👍27🤔5
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 6 йилда қарийб 4 бараварга ошди

Сўнгги 6 йилда Ўзбекистонда ташқи қарзнинг ўсиш суръатлари жадаллашгани кузатилди. Агар 2016 йилнинг охирида ташқи ДДК қарзлари ЯИМнинг 8 фоизини ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг 1 октябри ҳолатида у ЯИМнинг 30,14 фоизига ёки 23,16 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.

Мазкур сумманинг 17,0 млрд АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси номидан жалб этилган қарздир, 6,16 млрд АҚШ доллари эса – бу давлат томонидан кафолатланган ташқи қарз ҳисобланади.

@bankir
👎115👍21🤔19
Доллар яна кўтарилди

9 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11370,11 сўмдан (+19,93 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎26👍19🤔1
Туркиядаги зилзиланинг иқтисодий йўқотишлари борасида дастлабки тахминий маълумотлар юзага келди

АҚШ геология хизматининг таҳлилига кўра, йўқотиш мамлакат ЯИМнинг 2фоизигача етиши мумкин. Бунинг сабаблари муҳим саноат ҳудудлари билан боғлиқ. Асосий зарбани Туркиянинг жанубий қисми ва Ўртаер денгизи соҳиллари қабул қилиб олган бўлиб, бу жой денгиз транспортининг аҳамиятли қисми ҳисобланмайди. Муҳим портлар мамлакатнинг бошқа қисмида жойлашган ва уларга зиён етмаган. Шунингдек зилзила Баку-Тбилиси-Джейхан нефт ўтказиш қувурларининг тўхтаб қолишига олиб келган.

Юзага келган фожиа Турк лираси курсига ҳам салбий таъсир қилди ва 1 АҚШ долларига нисбатан деярли рекорд даражадаги пасайиш - 19 лирагача тушиб кетди. Зилзила оқибатлари ҳали узоқ вақт ўз таъсирини кўрсатади, айниқса туризм соҳасида бу кўпроқ сезилиши мумкин.

@bankir
👍47👎12🤔8
Дунёнинг энг йирик крипто биржаларидан бири Binance доллардаги операцияларни тўхтатди. Компания бунинг сабабига ҳали тўхталиб ўтмаган.

Бу қарор Binance US учун таалуқли эмас ва АҚШнинг ичида доллар операциялари давом этаверади. Операциялар фақатгина АҚШдан ташқарида тўхтатилган.

@bankir
👍64👎18🤔14
Disney ўзининг 7 000 ходимини ишдан бўшатади. Бу умумий ходимлар сонининг 20 %и дегани. Бу орқали компания йилига 5,5 млрд доллар харажатни тежаб қолади.

@bankir
👍43👎30🤔10
Истанбул фонд биржаси (Borsa Istanbul) 14 февралга қадар барча операцияларни тўхтатди. Юз берган зилзила натижасида нархларнинг фавқулотда ўзгариши ва тебранишлар ўсиши сабабли биржа фаолияти 5 иш кунига ёпилди.

@bankir
👍33🤔10
Россия рубли долларга ва бошқа ҳорижий валюталарга нисбатан қийматини йўқотиб бормоқда. Айни дамда 1 доллар 73 рублдан қимматроқ баҳоланмоқда.

@bankir
👎71👍44🤔6
Доллар ниҳоят тушади

Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11410 сўмдан (Davrbank, Poytaxt Bank) таклиф қилинмоқда. Қолган банкларда доллар 11415-11425 сўм оралиғида сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11405 сўмдан таклиф қилинмоқда .

Эртага сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 10 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍67👎8🤔8