Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Қўшни давлатларда ипотека кредити фоизлари қандай?

2022 йилда ажратилган ипотека кредитларининг йиллик ўртача фоиз ставкаси Ўзбекистонда айрим қўшни давлатларга нисбатан юқори шаклланиб, 17,1 фоизга тенг бўлган бўлса, мазкур кўрсаткич Қирғиз Республикасида 17 фоиз, Қозоғистонда 14,4 фоиз, Россияда эса 7,1 фоизни ташкил этди.

Ипотека кредитларининг энг узоқ муддатлари Россияда 30 йил, Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида 25 йил ва Ўзбекистонда 20 йилни ташкил этмоқда.

Пойтахтида қурилган уйларнинг юқори қиймати (1 кв.м учун) 4 162 АҚШ долларни ташкил этиб, Москвада қайд этилган бўлса, Тошкентда ушбу кўрсаткич 844 АҚШ долларини ташкил этди.

@bankir
👎73👍32🤔10
Улгуриб қолинг!
Барча Elmakon дўконларидан смартфонларни 25% гача ЧЕГИРМА билан харид қилинг!

Расмларни томоша қилинг ва нархлар билан батафсил танишинг!
Акция 1-10 февралгача амал қилади.

Онлайн харидлар учун: elmakon.uz
📍Бизнинг 👉🏻manzillarimiz
☎️ Батафсил маълумот 71 203 12 03
👍18👎2
2022 йилда ажратилган ипотека кредитлари ҳақида маълумот

@bankir
👍15👎2🤔1
Ўзбекистонда 2023 йилда инфляция 8,5-9,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

Сақлаб қўйинг. Йил охирида рақамларни таққослаб кўрамиз.

@bankir
🤔51👎20👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2023 йилнинг дастлабки “Ташаббусли бюджет” жараёнлари бошланди.

Ochiq budjet” ахборот портали орқали бугун 6 февралдан бошлаб 26 февралга қадар таклиф киритиш имконияти мавжуд.

@bankir
👍27👎4
Доллар яна кўтарилади

Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11395 сўмдан (Миллий банк) таклиф қилинмоқда. Қолган банклар долларни 11400 сўмдан сотишмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11355 сўм (Халқ банки) .

Эртага ҳам долларнинг расмий курси cўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 8 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 12-15 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎35👍25🤔5
Макроиқтисодий ривожланишнинг прогнозларига кўра, 2023 йил I чоракда ЯИМ ўсишининг маълум даражада секинлашиши бўйича эҳтимоллик юқори ва 2023 йил якунида иқтисодиётнинг 4,5-5 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍17🤔14👎2
1 феврал ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ой давомида 174 миллион долларга ошиб, 35,9 миллиард долларни ташкил қилди.

Январ ойида валюта захиралари ҳажми 331 миллион долларга камайиб, ўтган йили 11,3 миллиард долларни ташкил этди.

@bankir
👍27👎7🤔2
Доллар яна кўтарилди.

8 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11350,18 сўмдан (+7,59 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎33👍16🤔2
2023 йилда янги уй-жойлар қуриш ҳажми икки баробарга оширилади.

Унга кўра, 53 та “Янги Ўзбекистон” массивлари ва 161 та бошқа массивларда, жумладан, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан янги уй-жойлар қуришнинг йиллик ҳажмлари икки баробарга оширилиб, 90 мингга етказилади. 2022 йилда 44 мингта хонадон қурилиб ва фойдаланишга топширилган бўлиб, белгиланаётган чоралар амалга оширилиши натижасида, 2023 йилда қуриладиган хонадонлар сони ўтган йилга нисбатан камида 100 фоизга кўпаяди.

26 минг нафар
фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек, 11 минг нафар фуқароларга бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш учун давлат бюджетидан етарли маблағлар йўналтирилади. Натижада 2023 йилда аҳолига ипотека кредитлари доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга 1 триллион сўм миқдорда субсидия ажратилади.

@bankir
👍66👎15🤔5
Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30гача узайтирилди.

@bankir
👍52👎5🤔4
Доллар яна кўтарилади

Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11390 сўмдан (Davrbank, Uzum) таклиф қилинмоқда. Қолган банкларда доллар 11395-11405 сўм оралиғида сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11385 сўмдан таклиф қилинмоқда .

Эртага ҳам долларнинг расмий курси cўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 9 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 15-20 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎62👍27🤔5
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 6 йилда қарийб 4 бараварга ошди

Сўнгги 6 йилда Ўзбекистонда ташқи қарзнинг ўсиш суръатлари жадаллашгани кузатилди. Агар 2016 йилнинг охирида ташқи ДДК қарзлари ЯИМнинг 8 фоизини ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг 1 октябри ҳолатида у ЯИМнинг 30,14 фоизига ёки 23,16 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.

Мазкур сумманинг 17,0 млрд АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси номидан жалб этилган қарздир, 6,16 млрд АҚШ доллари эса – бу давлат томонидан кафолатланган ташқи қарз ҳисобланади.

@bankir
👎115👍21🤔19
Доллар яна кўтарилди

9 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11370,11 сўмдан (+19,93 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎26👍19🤔1