Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Bloomberg нашри дунё миллиардерлари бўйича янги рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, унда асли ўзбекистонлик Алишер Усмоновнинг бойликлари 19,7 млрд долларга етган. Усмонов йил бошидан бери 1,26 млрд доллар топган ва рейтингда 81-ўринни эгаллаб турибди.

@bankir
👍132👎19🤔15
АҚШ ортидан Европа Марказий банки асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, 3 фоизгача етказди.

@bankir
🤔28👍10
Доллар яна кўтарилади

Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11345 сўмдан (NBU) таклиф қилинмоқда. Қолган банклар долларни 11350 сўмдан сотишмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11315 сўмдан (Халқ банки) таклиф қилинмоқда.

Келгуси ҳафта бошида ҳам долларнинг расмий курси cўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 6 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 21-22 сўмга қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎35👍27🤔4
Қаттиқ совуқдан қийинчилик кўрган тадбиркорларга кредит, солиқ, божхона ва бошқа тўловлар бўйича енгилликлар берилади.

2 минг нафар кичик ва ўрта тадбиркорларнинг январь-мартда муддати келадиган 4,7 триллион сўм кредит тўловлари 1 июнга қадар узайтирилади;

29 мингта тадбиркорнинг 2 триллион сўм солиқдан қарзини 1 июлга қадар фоизсиз, қўшимча гаровсиз ва «пеня»сиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади;

қуввати пасайган 545 та саноат корхонасига ишлаб чиқаришни тиклаш ва айланма маблағ учун 8 триллион сўм кредит ажратилади;

носоз ускуналарни таъмирлашга кредитлар ажратилади, улар бўйича 2,5 миллиард сўмгача кафиллик берилади ва кредит ставкасининг 4,5 фоизи қоплаб берилади;

27 мингта тадбиркор учун давлат мулки ижара тўлови 1 апрелга қадар ўзгармайди ва уни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади (тадбиркорларда 52 миллиард сўм қолади);

давлат мулкини сотиб олган тадбиркорлар учун тўловлар, фоиз ва «пеня» 1 апрелга қадар тўхтатиб турилади;

ишлаб чиқариш биноларининг ҳар бир юқори қавати учун тадбиркорларга мол-мулк солиғидан 10 фоиздан чегирма берилади.

@bankir
👍58👎4🤔3
Доллар яна кўтарилди.

6 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11317,06 сўмдан (+21,83 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎46👍22🤔11
Самарқандда ичида 720 млн сўм пули бўлган банкомат ўғрилари қўлга олинди

2023 йил 25 январ куни Каттақўрғон тумани “А.Навоий” МФЙ “А.Навоий” кўчасида ўрнатилган банкомат шохобчасидан номаълум шахслар томонидан бир дона банкомат қурилмаси ичида бўлган 720.000.000 сўм миқдордаги пуллари билан ўғирлаб кетилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Каттақўрғон туман “Таварон” маҳалласи ҳудудидаги ташландиқ жойдан ўғирланган банкомат аппарати бўлакларга бўлинган ҳолда топилган.

Ушбу жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни қидириб топиш бўйича олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур жиноятни тўрт киши — икки 29 ёшли, бир 28 ва яна бир 25 ёшли фуқаролар содир этгани аниқланган.

Ҳозирда ушбу шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

@bankir
👍122👎16🤔2
2022 йилда рекорд даражада криптовалюта ўғирланди

2022 йил крипто валюта учун энг ёмон йиллардан бири бўлди десак хато бўлмайди. Йил давомида бир нечта катта крипто компаниялар банкрот бўлди. Бундан ташқари 2022 йилда рекорд даражада катта ўғирликлар бўлди бу бозорда. Умумий миқдорда 3,8 млрд долларлик криптони йўқолиши ҳали тарихда кузатилмаган эди.

Бу борада энг уддабурон ўғри-хакерлар мақоми Шимолий Кореяга алоқадор бўлган Lazarus Group кибержиноят синдикати аъзоларига насиб этди. Улар йил давомида 1,7 млрд доллар криптовалютани ўғирлаган.

@bankir
👍63🤔40👎3
АҚШ Туркия банкларини огоҳлантирди

АҚШ Молия вазири ўринбосари Брайан Нельсон фикрига кўра Туркия банклари ва компаниялари санкцияга тушган Россия ташкилотлари билан ҳамкорлик сабабли санкцияларга тушиши ва G7 бозоридан маҳрум бўлиши мумкин.

Турк корхоналари ва банклари Россия ҳарбий саноат комплексида ишлатилиши мумкин бўлган иккиламчи технологияларни етказиб берувчи транзакцияларни амалга оширмаслик бўйича қўшимча чоралар кўриши лозим.

Россиялик олигархлар ва ҳукумат амалдорлари Туркияда ўз мулкларини сотиб олишда, бизнес қилишда ва хизматлар кўрсатишда давом этмоқда: санкциялар хавфини камайтириш учун Россия институтлари ва жисмоний шахслари билан амалга оширилаётган битимлар устидан назоратни кучайтириш лозимлигини таькидламоқда вазир ўринбосари.

@bankir
👎59👍39🤔7
Доллар яна кўтарилади

Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11370 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11330 сўм (Халқ банки) .

Эртага ҳам долларнинг расмий курси cўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 7 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 20-25 сўмга қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎45👍25🤔4
Доллар яна кўтарилди.

7 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11342,59 сўмдан (+25,53 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍16👎13🤔3
2022 йил якунлари бўйича аҳолига ажратилган ипотека кредитлари 14,4 трлн.сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан қарийб 1,5 баробарга ошди ҳамда унинг қолдиғи 46,4 трлн.сўмга (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ошди) етди. Бунда, мазкур кредитларнинг аҳолига ажратилган жами кредитлар қолдиғидаги улуши 46 фоизни ташкил этди.

2022 йилда ажратилган ипотека кредитларида Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитларнинг улуши 2021 йилдаги 92,1 фоиздан 73,7 фоизгача пасайган бўлса, тижорат банклари маблағларининг улуши эса 9 фоиздан 26,3 фоизгача ошди.

Бунда, “Янги тартиб” доирасида ажратилган кредитлар улуши 2021 йилдаги 49,5 фоиздан 59,2 фоизгача ўсди. Мазкур даврда ажратилган жами ипотека кредитларининг 10,8 трлн. сўми ёки 75 фоизи (ипотека шартномалари сонига нисбатан) бирламчи бозордаги уйлар, 3,6 трлн. сўми ёки 25 фоизи иккиламчи бозордаги уйлар сотиб олишга йўналтирилган.

@bankir
👍17👎5
Қўшни давлатларда ипотека кредити фоизлари қандай?

2022 йилда ажратилган ипотека кредитларининг йиллик ўртача фоиз ставкаси Ўзбекистонда айрим қўшни давлатларга нисбатан юқори шаклланиб, 17,1 фоизга тенг бўлган бўлса, мазкур кўрсаткич Қирғиз Республикасида 17 фоиз, Қозоғистонда 14,4 фоиз, Россияда эса 7,1 фоизни ташкил этди.

Ипотека кредитларининг энг узоқ муддатлари Россияда 30 йил, Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида 25 йил ва Ўзбекистонда 20 йилни ташкил этмоқда.

Пойтахтида қурилган уйларнинг юқори қиймати (1 кв.м учун) 4 162 АҚШ долларни ташкил этиб, Москвада қайд этилган бўлса, Тошкентда ушбу кўрсаткич 844 АҚШ долларини ташкил этди.

@bankir
👎73👍32🤔10
Улгуриб қолинг!
Барча Elmakon дўконларидан смартфонларни 25% гача ЧЕГИРМА билан харид қилинг!

Расмларни томоша қилинг ва нархлар билан батафсил танишинг!
Акция 1-10 февралгача амал қилади.

Онлайн харидлар учун: elmakon.uz
📍Бизнинг 👉🏻manzillarimiz
☎️ Батафсил маълумот 71 203 12 03
👍18👎2
2022 йилда ажратилган ипотека кредитлари ҳақида маълумот

@bankir
👍15👎2🤔1