Шина заводи икки баравар арзонга сотилганига муносабат билдирилди
Ангрендаги «Биринчи резинотехника заводи» Россиянинг «Татнефть» компаниясига 80 миллион долларга сотилган.
Аввалроқ компания Корпоратив ахборот ягона порталида ўзининг 91,8 фоиз улуши 826,6 миллион сўмга сотилгани ҳақидаги маълумотни эълон қилганди. Хабар бир муддат ўтиб ўчириб ташланган ва хатолик ҳақида хабар берилган. Кейинроқ бу сумма 826,57 млрд сўмга ўзгартирилган. 8,2 фоиз улуш «Ўзкимёимпекс» МЧЖга тегишли бўлган.
«Ўзкимёсаноат» маълумотига кўра, «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖнинг 100 фоиз улуши катта тўртликка кирувчи (The Big Four) «Deloitte» компанияси томонидан ўрганиб чиқилган ва барча кредит мажбуриятлари ҳамда мавжуд қарздорликлар инобатга олинган ҳолда «Deloitte» томонидан завод қиймати 843 млрд сўмга (ёки 75 млн доллар) баҳоланган. Мазкур корхонанинг жами 153 млн долларга тенг кредит мажбуриятлари ҳамда қарздорлиги мавжуд.
2022 йил 1-2 декабрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми доирасида Россиянинг «Татнефть» компаниясига 100 фоиз улуш 80 миллион долларга сотилган, у барча кредит мажбуриятлари ва қарзларни қоплаш мажбуриятини олган, дея хабар қилган компания.
@bankir

👎116👍94🤔15
Доллар пастлайди
Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11380 сўмдан (Asia Alliance bank) таклиф қилинмоқда. Қолган барча банклар долларни 11390 сўмдан сотишмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11370 сўмдан таклиф қилинмоқда.
Эртага долларнинг расмий курси cўмга нисбатан пасайиши кузатилади. 31 январь куни амалда бўладиган доллар курси 32-33 сўмга арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

👍53🤔8👎5
2,1 млрд сўм
Маданият ва туризм вазирлиги томонидан, «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимини ўтказиш учун, 2 миллиард сўмдан зиёд маблағлар сарфланган. Яъни халқ пулидан 2 миллиард сўмдан кўпроқ пул.
Ушбу тадбирнинг реклама роликларини эфирга узатишга — 327 миллион сўм, «Реннесанс холл»нинг бир кунлик ижрасига — 728 миллион сўм, саҳнага олиб борувчи қизил йўлакка — 20 миллион сўм, таклифномага — 34 миллион сўм, статуэткаларга — 140 миллион сўм давлат маблағлари сарфланган.

👎408👍52🤔16
Visual Capitalist маълумотларига кўра, 2022 йилда меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга 13,5 млрд доллар пул ўтказмалари амалга оширилган. Мамлакат бу борада Марказий Осиёда мутлақ етакчи ва дунёда 15-ўринда. 13,5 млрд доллар — қолган бешта давлатга юборилган пул ўтказмаларидан ҳам кўпроқ.
Дунё бўйлаб 2022 йилда меҳнат мигрантлари томонидан 794 млрд долларлик пул ўтказмалари юборилган. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 13 млрд долларга кўпайган.

👍40👎9
25 январь куни «Алоқабанк» Россиянинг «Газпромбанк»и билан 25.01.2023 йилдан 26.06.2023 гача бўлган муддатда 50 млн доллар миқдорида ва 25.01.2023 йилдан - 26.07.2023 йилгача бўлган муддатда 25 млн. банклараро кредит бўйича шартнома имзолади.
«Алоқабанк» томонидан эълон қилинган рақамларга кўра жалб қилинаётган кредит миқдори 848,24 млрд сўмни ташкил этмоқда ва бу банкнинг соф акциялари 47,2 фоизини ташкил этади.

🤔45👍23👎11
Доллар яна пастлайди
Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11340 сўмдан (Asia Alliance bank) таклиф қилинмоқда. Қолган банклар долларни 11350-11360 сўмдан сотишмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11310 сўмдан таклиф қилинмоқда.
Эртага ҳам долларнинг расмий курси cўмга нисбатан пасайиши кузатилади. 1 феврал куни амалда бўладиган доллар курси 31-32 сўмга арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

👍38🤔6👎3
😍 Грузиядаги энг ғайриоддий меҳмонхона
Уйчаларнинг ўзига хос жиҳати кенглиги икки метрдан зиёд улкан каравотларга эга тўлиқ ойнадан ясалган ётоқхона ва у ердан кўринадиган ҳайратланарли манзараларда. Улар жарлик устида осилиб тургандек таассурот қолдиради.
Бу жой ҳақида тўлиқроқ маълумотни каналдан олишингиз мумкин.
P.S. канал инглиз ва рус тилида юритилади
👉 Каналга обуна бўлинг

👍36🤔6
Ўзбекистон президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли фармонига асосан бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилган.
Янги тартиб доирасида ажратилган ипотека кредитлари бўйича:
2020-2022-йилларда 67 947 фуқарога 15,1 трлн. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. 2020 йилда жами 1,7 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган бўлса, 2021 йилда кредитлар миқдори 3,1 трлн. сўмга ошиб 4,8 трлн. сўмни ташкил этди.
2022 йилда 37 418 фуқарога 8,5 трлн.сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди. Ушбу кўрсаткичлар 2021 йилнинг мос даврига нисбатан сони бўйича 1,7 баробар (14 816 фуқаро), миқдори бўйича 1,8 баробарга (3,7 трлн. сўм) ортган.

👍33🤔7👎5
2022 йилда жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларига 11,9 млрд доллар чет эл валютаси сотилган. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълум қилинган.
Шу билан бирга, жисмоний шахсларга банклар томонидан 8,9 млрд долл. сотилган. Ушбу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 1,9 баробарга (2021 йилда – 4,6 млрд долл.) ўсган
Жорий йилда жисмоний шахсларнинг чет эл валютаси таклифи ҳажми унга бўлган талаб ҳажмидан 2,9 млрд долларига ортиқ бўлди.

👍32👎4
Энди кредит олувчига кафил бўлаётган учинчи шахсга у қандай мажбуриятларни бўйнига олаётгани тушунтирилади
Марказий банк томонидан “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор қабул қилинди.
Унга, кўра, эндиликда мулкини гаровга қўяётган ёки кафил бўлаётган учинчи шахслар, тижорат банки ва қарздор ўртасида турли низолар юзага келишининг олдини олиш ҳамда ушбу учинчи шахсларнинг кредит, гаров ёки кафиллик шартномаси бўйича ўзига молиявий мажбурият олаётганлиги тўғрисида тушунчага эга бўлишларини таъминлаш мақсадида банк томонидан мулкини гаровга қўяётган ёки кафил бўлаётган учинчи шахсларга келгусида дуч келиши мумкин бўлган хатарлар тўғрисида тушунтиришлар бериш талаби киритилди.

👍100🤔11👎9