Оилавий тадбиркорликни янада рағбатлантириш мақсадида молиявий кўмак кўлами кенгайтирилади. Бу ҳақда президент иштирокидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.
Жумладан, 2023 йилда:
- тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун кредит миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади;
- деҳқон хўжаликларига гаровсиз кредит миқдори 50 миллион сўмгача оширилади (амалда 33 миллион сўм);
- аввал оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиб, яхши натижа кўрсатган тадбиркорлар ушбу дастурлар доирасида яна имтиёзли кредитлар олиши мумкин бўлади (ҳозир фақат бир марта олиш мумкин);
- кредитларнинг бир қисмини пластик картага олишга рухсат берилади.
2023 йилда оилавий тадбиркорлик дастурига 12 триллион сўм берилади (2022 йилда – қарийб 10 триллион сўм). Президент яқинда имзолаган қарорга кўра, оилавий тадбиркорликка қўшимча 300 миллион доллар ажратилади.
@bankir

👍63👎9🤔9
Банк тизими даромадлилиги охирги 3 йилда илк марта инфляция суръатидан ошди
Марказий банк банк тизими даромадлилиги таҳлили маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, 2022 йил якунлари бўйича Ўзбекистон банк тизими капитал рентабеллиги 13,3%ни ташкил этган. Бу расмий инфлция кўрсаткичидан (12,3%) бир фоиз бандига баланд. Мазкур ижобийлик 2019 йилдан буён биринчи марта рўй берган.
Маълумот учун, 2020 йилда инфляция 11,1%ни ташкил этган, банк тизими рентабеллиги эса 10,3%дан иборат бўлган. 2021 йилда инфляция 10%ни ташкил этган ҳолда банк тизими атиги 6,1%лик рентабеллик қайд этган.

👍45🤔5👎4
Битта заправка билан 1 000 км.дан ортиқ масофа!
Ўзбекистонда электромобилларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси расман рўйхатдан ўтказилди. Корхона Ўзбекистон бозорига BYD брендининг энг оммабоп plug-in гибрид электромобилини (PHEV) олиб киришни режалаштирмоқда.
Тез орада BYD электромобилларнинг биринчи партияси мижозларга тақдим этилади.
🔺 BYD Chazor 05 DMi (гибрид)
🔺 BYD Song Plus DMi (гибрид ва электромобил)
🔺 BYD Han (электромобил)

👍250👎34🤔14
IBM ўзининг 3 900 нафар ходимини бўшатади
Катта компанияларнинг челленжини IBM давом эттирадиган бўлди. Компания ўзининг 3 900 нафар ходимини ишдан бўшатадиган бўлди, бу умумий ходимлар сонидан 1,5%ини ташкил этади. Бу ходимларнинг ишдан олиниши компанияга 300 миллион долларга тушади.

👍37👎15🤔5
Ўзбекистонликлар 2022 йилда электромобиллар импортига 69,8 млн. АҚШ доллари сарфлаган
Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2 180 дона электромобил импорт қилган.
Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1371 тага ошган.
Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 1 941 дона
— БАА – 111 дона
— Германия – 58 дона
— Ҳонконг – 42 дона
— Литва – 10 дона
— Корея – 7 дона

👍80
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 300 млн АҚШ доллари ажратилади
Президентнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, 2023 йилда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун Агробанк, Микрокредитбанк ва Халқ банкига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 300 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада ажратилади.

👍93🤔10👎7
Доллар яна кўтарилади
Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11345 сўмдан (NBU) таклиф қилинмоқда. Қолган барча банклар долларни 11350 сўмдан сотишмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11330 сўмдан (Халқ банки) таклиф қилинмоқда.
Эртага ҳам долларнинг расмий курси cўмга нисбатан мустаҳкамланиши давом этади. 27 январь куни амалда бўладиган доллар курси 27-28 сўмга қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

👎38👍27🤔2
2022 йилда Ўзбекистонга чет эт элдан пул ўтказмаларининг 85 фоизи (14,5 млрд доллар) Россиядан жўнатилган пуллар ҳиссасига тўғри келади. Бу 2021 йилга нисбатан 2,6 баробарга ошди.
МБ раисига кўра, ўтган йиллар давомида Ўзбекистон билан савдо алоқалари мавжуд қўшни ва яқинн ҳудудлардаги давлатларда валюта тақчиллиги юзага келган. Натижада Ўзбекистондан ушбу давлатларга экспорт қилувчи тадбиркорлар нақд валютада эмас, пул ўтказиш йўли билан ҳам ўз маблағларини олишга тўғри келган. Шунинг ҳисобига ҳам Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори маълум даражада ўсган.

👍30👎6🤔2
UZCARD ва HUMO қачон интеграция бўлади?
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари интеграция қилиниши масаласи нега чўзилаётгани ҳақида саволга жавоб берди.
- Бу борада амалга оширилаётган ишлар чўзилгани рост. UZCARD хусусий корхона бўлгани сабабли кўп жиҳатларда ўзаро келишишга тўғри келяпти. Масалан қайсидир хизматга қайсидир тўлов тизими комиссия тўловларини олиши, бошқасида бу комиссион тўлов бўлмаслиги мумкин. Мана шу борада ҳам маълум тўхтамларга келишимиз тўғри келяпти.
Аниқ муддатларга келадиган бўлсак, биз май ойигача иккала тўлов тизимининг банкоматларини интеграция қилиниши (иккала тўлов тизими карталари ҳам битта банкоматда ишлаши) бўйича иш олиб боряпмиз. Кейинги босқичда эса терминалларни ҳам интеграция қилиниши кўзда тутилган, дея гапириб ўтди Марказий банк раҳбари.

👎46👍42🤔11
2022 йилда мамлакатимизга 16,9 млрд. долларлик пул ўтказмалари кириб келган бўлиб, 2021 йилга нисбатан 2,1 баробарга ортиқ бўлди.
Ушбу даврда банкларнинг аҳолидан валюта хариди ва аҳолига валюта сотуви ўртасидаги ижобий тафовут 2,9 млрд. долларга тенг бўлди. Бунда, аҳолининг валюта сотуви 11,9 млрд. долларни ва аҳолининг валюта хариди 8,9 млрд. долларни ташкил қилди.

👍24
2023 йил 1 январ ҳолатига масофавий банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчиларнинг ЖАМИ сони ўтган ойга нисбатан 790 мингга кўпайиб 30 миллионга етган ва шундан, юридик шахслар ва ЯТТлар — 1,2 млн.тани ва жисмоний шахслар 28,8 млн.тани ташкил қилган.
Юридик шахслар ва ЯТТлар бўйича кучли учликни Агробанк, Ипотека банк ва Ҳамкорбанк эгаллаган бўлса, жисмоний шахслар бўйича топ-3ликни СҚБ, Халқ банки ва Агробанк ташкил қилган.

👍44🤔7
2022 йил декабрда қисқа муддатли кредитлар бўйича фоиз ставкалари 22,2 фоизни ва узоқ муддатли кредитлар бўйича 22,4 фоизни ташкил этди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкалари декабрь ойида мос равишда 22,4 ва 22,2 фоизга тенг бўлди.

👎30👍14🤔3
Ялпи ички маҳсулот ҳажми 5,7 % га ўсди
2022 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 888,3 трлн. сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2021 йил билан таққослаганда 5,7 % га ўсди.
2022 йилда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 24,9 млн. сўм (2 255 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2021 билан таққослаганда 3,5 % га ошган.

👍26👎11🤔8
Доллар яна кўтарилади
Тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11370 сўмдан (NBU) таклиф қилинмоқда. Қолган барча банклар долларни 11375 сўмдан сотишмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11355 сўмдан таклиф қилинмоқда.
Кейинги ҳафта бошида ҳам долларнинг расмий курси cўмга нисбатан мустаҳкамланиши давом этади. 30 январь куни амалда бўладиган доллар курси 15-16 сўмга қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

👎40👍27🤔2