Банкир
73.7K subscribers
3.66K photos
293 videos
29 files
3.47K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Коммерсантъ Россия рублининг кескин қадрсизланиши, валюта реализациясига жорий қилинган чекловлар ортидан "қора бозор" пайдо бўлгани ҳақида ёзмоқда. Ҳозирча асосан ижтимоий тармоқлар орқали валюта олди-бердиси амалга оширилмоқда, бир доллар 150 рублга олди-берди қилинмоқда.
👍3
Соат 11:00дан кейин банкларда сотув курси яна ошди. Банклар 11150 сўмдан валюта сотиб олаётган бўлса, 11200 сўмдан сотмоқда.

Эртага расмий валюта курси яна ошиши кутилмоқда.
Соат 11:00дан бошлаб банкларда АҚШ долларининг янгиланган курси
Доллар курси «учишни» бошлади
👍1
Анорбанк карта ва ҳамёнларни номаълум вақтга ўчириб қўйди

Бугун тушдан кейин Анорбанк мижозлари банк мобил иловасига қўшилган карталари ва ҳамёнлардан фойдаланиш имконисиз қолган.

Иловада карталар ва ҳамёнлар функцияси ўчирилган, яъни банк мижозлари карта ёки ҳамён орқали транзакцияларни амалга ошира олишаётгани йўқ

Банкнинг Алоқа маркази ва алоқа боти орқали берилаётган саволларга илованинг оптимизацияси амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилмоқда.
Манба
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байден Украинага 13,6 млрд доллар ёрдам кўрсатишни ўз ичига олган АҚШнинг йиллик бюджетини имзолади. Кредитга
👍5
Тижорат банкларида долларнинг сотиб олиш курси 11350 сўм (+200 сўм) сотув курси 11390 сўм (+180 сўм)гача кўтарилди. Соат 11:00гача банкларда 1 доллар 11205 сўмгача сотилаётган эди.
Нефтедолларнинг «ёриқлари»: Саудия нефтини Хитойга юанда сотмоқчи

АҚШ 40 йилдан буён нефт маҳсулотларини долларда сотилиши ортидан миллий валютасини жаҳон бозорида асосий ягона захира валюта сифатида сақлаб келаётганди. Хитой эса бу ҳолатни ўзгартириш мақсадида Саудия Арабистони нефтини Хитой миллий валютаси бўлган юанда сотиш борасида фаол музокаралар олиб бормоқда.

Мазкур йуналишдаги музокаралар турли танаффуслар билан 6 йилдан буён давом этаётган эди, аммо саудияликлар АҚШнинг қироллик хавфсизлигини таъминлаш бўйича 10 йиллик мажбуриятларини тўлиқ бажармаётганидан норозилиги сабабли уларнинг Хитой билан музокаралари жуда фаоллашган. Хитой Саудия экспорт киладиган нефтнинг 25% ини сотиб олади. Агарда ушбу шартномалар юанга ўзгартирилса, у ҳолда юань мустаҳкамланиши ва дунёда асосий захира валютасига айланиш эҳтимоли ортади.

Шу ҳақда мақола
👍16👎1🤔1
Европада нефт нархи ўсишда давом этмоқда. Инфографикада Европа АИ-95 бензиннинг ўтган ҳафта бўйича нархлари келтирилган.
🤔2👍1
Марказий банк республика бўйича ижтимоий аҳамиятга эга товарларнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумотларни тақдим этди
Долларнинг расмий курси яна 180 сўмга қимматлашди
❗️Италияда Алишер Усмоновнинг 66 миллион евролик активлари музлатиб қўйилди — РИА Новости.
Тижорат банкларида долларнинг бугунги олди-сотди курси. 11:00да курс яна ўзгариши эҳтимоли бор.
👍3👎1
Доллар курси яна кўтарилди

Тижорат банклари долларнинг сотув курсини 11 630 сўмгача кўтаришни бошлади.
Долларнинг 11:00дан бошлаб ўзгарган олди сотди курслари. 12 минглик маррага неччи кунда эришамиз деб ўйлайсиз?
👎13👍5
⚡️Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Доллар курсининг кескин ошиши тўхтатиш йўлидаги энг тўғри қарор шу ҳозирча.

@Bankir
👍17👎3
Инфляцион кутилмалар юқори бўлганда Марказий банк асосий фоиз ставкани кўтаради. Асосий фоиз ставка кўтарилганда кредитлар ва депозитлар фоизлари ҳам кўтарилади ва натижада аҳоли кўпроқ маблағларни банкларга жойлаштириб сарф харажатларини камайтиради.

Ахолининг истеъмолга сарф ҳаражатлари камайиши натижасида нархлар бир қанча барқарорлашади. Шу билан бирга депозит фоизлари ошиши аҳолининг маблағларни ўсиб бораётган валютага бўлган талабни кўпайтирмасдан омонатлар кўринишида банкларга жойлаштиришга ундайди.
👍14👎3🤔2
Доллар расмий курси 11500 сўмлик маррадан ҳам ўтди
👎15🤔4
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовдан айрим иқтибослар:

Бизда сўмнинг алмашув курси бўйича мақсадли кўрсаткич йўқ. Шу боис Марказий банк “нейтраллик” тамойили асосида валюта интервенциялари сиёсатини давом эттиради.

Биз миллий валюта алмашув курси бўйича прогнозларни амалга оширмаймиз. Марказий банк жорий йил март ойининг биринчи ярмида “нейтраллик тамойиллари” доирасида ички валюта бозорида интервенциялар ҳажмини оширди. Мазкур интервенциялар ўтган йилда валюта бозоридаги ижобий шароитлар натижасида юзага келган қўшимча захиралар ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Жорий йил бошидан сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси 6,8 фоизга қадрсизланди.

Бугунги кунда мамлакатда нақд доллар ёки евро тақчиллиги ҳолатлари кузатилмаяпти. Мавжуд нақд валюта захиралари ўртача 3-4 ойлик нақд айирбошлаш операцияларига бўлган талабни тўлиқ қондира олади.

Марказий банк валюта чекловларини жорий этишга қарши. Инфляцияни таргетлаш режимига ўтаётган Ўзбекистон учун тўғридан-тўғри валюта чекловларининг жорий этилиши орқага қадам бўлади.

Сўмнинг алмашув курси рубль ёки тенгенинг курси билан бир хил даражада қадрсизланиши керак деган фикр нотўғри, албатта. Валюта курсининг фундаментал тебраниши энг аввало макроиқтисодий барқарорлик билан боғлиқ.

Март ойидан буён Россиядан пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада камаймоқда. Бироқ, пул ўтказмаларининг қисқариши фақат рублнинг қулаши туфайли содир бўлганлигини ҳали ҳам аниқ айтиш қийин. Катта эҳтимол билан, юқори даражадаги ноаниқликлар бу ерда катта роль ўйнайди.

Марказий банкнинг асосий ставкаси (олдинги қайта молиялаш ставкаси) ўзгартирилган тақдирда унинг жорий кредитларга таъсири шартномада белгиланган шартлар асосида бўлади. Хусусан, тижорат банклари ва мижозлар ўртасида ўзгармас фоиз ставкаларида тузилган шартномаларга Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришлари таъсир этмайди.
👍10👎1
❗️ Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг сўзларига қараганда, яқин кунларда Ўзбекистонда долларнинг расмий курси тушишни бошлаши мумкин:

— Марказий банк ташқи хатарларнинг салбий таъсирини минималлаштириш учун интервенциялар ҳажмини ошириши мумкин. Марказий банкнинг ушбу чоралари макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашга ва шу орқали узоқ муддатли инклюзив иқтисодий ўсишга эришишга хизмат қилади.

— Марказий банк алмашув курсининг кескин тебранишларини олдини олиш ва бозорнинг барқарор фаолиятини таъминлаш мақсадида жорий йил март ойининг биринчи ярмида “нейтраллик тамойиллари” доирасида ички валюта бозорида интервенциялар ҳажмини оширди. Мазкур интервенциялар ўтган йилда валюта бозоридаги ижобий шароитлар натижасида юзага келган қўшимча захиралар ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Бугунги бошқарув қарори билан асосий ставканинг оширилиши ҳам маълум маънода миллий валюта курсини барқарорлаштиришга хизмат қилади.
👎1
Apple янги iPhone SE ва баҳорги тақдимотда намойиш этилган бошқа қурилмаларни Россияда сотмайди, дея тасдиқлади смартфон бозоридаги манба. Бошқа мамлакатларда iPhone SE сотуви 18 март, яъни бугундан бошланди.