Банкир
74.2K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар йилни кўтарилиш билан якунлади

4 январ кунидан амалда бўладиган долларнинг расмий курси 11246,81 сўмдан (+21,35 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍26👎22🤔2
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаевнинг айтишича, янги авлод дарсликлари апробациядан сўнг Халқ таълим вазирлигига бепул берилади.

«Кеча тақдимоти ўтказилган замонавий дарсликлар маълум ташаббускор гуруҳлар томонидан беғараз тарзда ишлаб чиқилган ва унга ҳозиргача бюджет маблағлари сарфлангани йўқ. Тажриба синови якунланлангач, дарсликлар вазирлик ихтиёрига бепул берилади», — дейди у.

Унинг сўзларига кўра, дарсликларни яратиш ва чоп этиш қисми бор.

«Очиғи, дарсликни яратиш уни чоп этишдан кўра қийин ва қиммат жараён. Шу пайтга қадар турли сабаблар билан дарсликлар мазмунига етарли эътибор берилмаган.

Уни чоп этиш жараёнлари эса ўрнатилган тартибда, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга асосан, очиқ ва шаффоф тендерлар орқали ўтказилади. Бунинг очиқлигини ОАВ Молия вазирлиги портали орқали ҳам кузатиб, ким қанча дарслик чоп этганини кўриши мумкин», — дея қўшимча қилади у.
👍58👎5
«KapitalBank» акциядорларидан бири ўзгарди

28 декабр куни фонд биржасида АТБ «Kapitalbank» оддий акциялари бўйича 789,89 млрд сўмлик келишув рўйхатга олинди.

Бу акциялар тўплами банкнинг 50% уставига тенг. Бир дона акция 3670 сўмдан сотилди.

@bankir
👍44🤔14👎6
Айтишларича, бир неча кун олдин лицензия олган АЖ "Smart Bank" нинг логотипи экан.

Банк томонидан логотип хали расман эълон қилинмаган.

@bankir
👍58👎21🤔12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев янги — 2023 йил муносабати билан Ўзбекистон халқига табриги.

@bankir
👍44👎26🤔4
Хорватия 2023 йилни янги валюта билан бошлади: 1 январдан бошлаб мамлакат еврога ўтди. Илгари хорват кунаси амал қилиб келган эди.

Ундан ташқари Хорватия 1 январдан бошлаб Шенген ҳудудининг бир қисмига айланди ва Шенген визаларини бериш ҳуқуқига эга бўлди.

@bankir
👍97👎29🤔8
2022 йилда сўнгги уч йилликда инфляция ўзининг энг юқори ҳолатини қайд этди

Ўзбекистонда инфляция 2022 йилда 12,3 %ни ташкил қилди. Бу 2021 йил (9,98%) ва 2020 йилги (11,1%) ҳолатдан ҳам ёмонроқ бўлганини рақамлар кўрсатмоқда.

Энг кўп истеъмол товарлари нархи кўтарилган (15,6%). Бунда йил давомида 44,5% кўтарилган ун биринчиликни олган бўлса, 43,6% кўтарилган шакар иккинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек сабзавотлар орасида пиёз 97,8% ошгани билан биринчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари курьерлик доставка хизмати 43,5%га, йўналиш таксилари 25,5%га ва уй-жой ижараси 24,6%га ошиб энг юқори ўринларни эгаллади.

@bankir
👎66🤔33👍27
Дунё бўйича олтин-валюта захиралари 11,3 фоизга қисқарган

Жаҳон олтин-валюта захиралари 2022 йилнинг дастлабки 10 ойининг ўзидаёқ рекорд даражадаги 1,6 триллион долларга қисқарди ва 2020 йилнинг май ойидан буён минимал даражага тушди.

2022 йил жаҳон захиралари қийматининг камайиши камида 2000 йилдан бери рекорд кўрсаткич бўлди — ўн ой ичида улар 11,3 фоизга қисқариб, 12,47 триллион долларни ташкил қилди. Бу 2020 йил май ойидан буён мамлакатлар захираларининг минимал ҳажмига айланди.

Aввалги антирекорд 2015 йилда Евроҳудудда инқироз авж олган пайтда қайд этилган бўлса, ўша йили мамлакатларнинг “хавфсизлик ёстиғи” атиги 711,1 миллиард долларга ёки 6,1 фоизга қисқарган.

Марказий банклар захиралари йил бошиданоқ қисқаришни бошлади — январ ойининг ўзида 164,9 миллиард долларга тушиб кетди.

Кўрсаткичнинг ойлик рекорд даражадаги пасайиши сентябр ойида - 335,3 миллиард долларни ташкил этган бўлса, октябрда пасайиш кескин секинлашди - бир ой давомида захиралар атиги 25,4 миллиард долларга камайган.

@bankir
👍26🤔5👎3
Шодиевлар «Ўзагроэкспортбанк» эгасига айландими?

«UzAgroExportBank» АТБнинг давлат улуши (100%) 5 млн доллар эвазига «Support Level» МЧЖга сотилди. Бу ҳақда келишув имзоланган.

«Support Level» МЧЖ (СТИР рақами: 303430254) 2015 йилда ташкил топган бўлиб устав капитали 56,0 млрд сўмни ташкил этади ва ягона таъсисчи сифатида Шодиев Олимжон Қосимович (хориж фуқароси сифатида) кўрсатилган.

@bankir
🤔60👍30👎12
Ипотекани қайта молиялаш компанияси бюджетдан 300 млрд сўмлик узоқ муддатли қарз олмоқда

2022 йил 29 декабр кунида Молия вазирлиги ва ИҚМК (Ипотекани қайта молиялаш компанияси) ўртасида шартнома тузилди. Бунга 22.09.2022 йилдаги 377-сонли президент қарори асос бўлган. Унда "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖга халқаро молия ташкилотлари томонидан жалб қилинган пуллар асосида 3 йил муддатга 12% лик кредит асосида 300 млрд сўм узоқ муддатли қарз бериш ҳақида кўрсатиб ўтилган.

@bankir
👍52🤔17👎7
Марказий банк яна бир тўлов тизимига лицензия берди

Марказий банк бошқарувининг қарорига мувофиқ, “TAD INDUSTRIES” масъулияти чекланган жамиятига тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган. Бу Ўзбекистонда фаолият юритиш учун Марказий банк томонидан лицензия берилган 45 - тўлов тизими.

@bankir
👍27👎5🤔2
⚡️⚡️⚡️Узоқ муддатдан бери кутилаётган иккиламчи бозор учун паст фоизли ипотека кредитлари тез кунларда очилиши борасида ижтимоий тармоқларда маълумотлр тарқалмоқда. Ушбу кредитнинг шартларида ўзгаришлар бўлиши ёки бўлмаслиги борасида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Амалдаги асосий шартлари билан таништириб ўтамиз:

Кредит ставкаси 17,5%

Муддати: 20 йил

Дастлабки бадал: 25%

Ёш чегараси: 18-60 ёш

Доимий иш жойига эга бўлиши

Қарз олувчи (биргаликда қарз олучилар)нинг қарз юки 50% дан юқори бўлмаслиги

Ипотека кредит ажратишни кўриб чиқиш вақтида аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд бўлмаслиги

Қарз олувчининг ўртача бир ойлик даромади 15 млн.сўмдан ошмаслиги лозим.

@bankir
🤔84👍54👎27
Доллар яна кўтарилади

Тижорат банкларида доллар 11300-11305 сўмдан сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11265-11270 сўмдан таклиф қилинмоқда.

Эртага ҳам долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 5 январ куни учун амал қиладиган долларнинг расмий курси 16-17 cўмга қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎33👍25🤔3
Шуҳрат Ғаниев Президентнинг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

@bankir
👎112🤔18👍11
Долларнинг расмий курси яна ошди.

5 январ куни амалда бўладиган расмий курс 11263,41 сўмдан (+16,60 сўм) ҳисобланади.

@bankir
🤔16👍11👎11
Ўтган йилда биржа орқали 304 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

2022 йилда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди.

Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 91% жисмоний шахслар, 9% - юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 494,9 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса – 348,0 млн сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5% биринчи тоифадаги авторақамлар, 8% – иккинчи, 8% – учинчи, 11% – тўртинчи, 22% – бешинчи ва 46% – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (31%) Самарқанд ва Қашқадарё (8% дан), Наманган, Андижон ва Сурхандарё (7% дан), ҳамда Хоразм (6%) вилоятларида харид қилинган.

Манба
👍33👎17🤔2
Forbes Russia нашрининг россиялик ишбилармонларга таяниб маълум қилишича, 2022 йилда россиялик тадбиркорлар бизнесини ўзгартириш учун энг мақбул жой деб Ўзбекистон, Қозоғистон ва Арманистон мамлакатларини танламоқда.

@bankir
👍48👎40🤔6
Apple компаниясининг бозор нархи 10 ой деганда иккинчи марта 2 трлн доллардан арзонлади

Apple компанияси акциялари 3,7% пастлаб 125,07 долларни ташкил этмоқда, бунинг ортидан таҳлилчилар 2023 йилда iPhone телефонларини сотиш 245 миллион донадан 224 миллион донагача камайишини тахмин қилишмоқда. Ҳозирда компаниянинг бозор нархи 1,99 трлн долларни ташкил этмоқда.

@bankir
👍38👎7🤔6
Марказий банк яна бир тўлов тизимига лицензия берди

Марказий банк бошқарувининг қарорига мувофиқ,
“DEVHUB” масъулияти чекланган жамиятига тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди.

@bankir
👎31👍28🤔5