Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун маъқулланди.

@bankir
👎49👍9🤔9
Ўзбекистонда кунлик бензин нархлари эълон қилинди.

@bankir
🤔29👎19👍6
Долларнинг расмий курси яна тушди

28 декабрь куни амалда бўладиган долларнинг расмий курси 11170,01 сўмдан (-24,19 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍58👎5🤔5
Обуначиларимиздан бири Телеграмдаги @uzum юзернейми учун аукцион савдолари бўлиб ўтаётгани ҳақида скриншотни биз билан улашди. Скриншот олинганда ушбу юзернейм нархи салкам 35 минг долларга чиққан.

Якунда ушбу ном 40,5 минг долларга сотиб олингани маълум бўлди. Uzum bank дан бошқа кимдир шунча нархга бу юзернеймни сотиб олиши мумкинми, нима деб ўйлайсиз?

Айни вақтда ушбу юзернейм устига боссангиз, Uzum маркетплейсига сизни йўналтирмоқда.

@bankir
👍66👎14
Ўзбекистон банкоматларидаги одатий ҳолатлардан бири.

@bankir
👎280🤔29👍23
23 декабр куни биржадан ташқари (уюшмаган) бозорда "Invest Finance Bank" акциялари бўйича 223 млрд сўмлик битим рўйхатга олинди.

@bankir
🤔20👍11👎5
Доллар кўтарилади

Тижорат банкларида доллар 11220-11225 сўмдан сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11185-11200 сўмдан таклиф қилинмоқда.

Эртага долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 29 декабрь куни учун амал қиладиган долларнинг расмий курси 24-25 cўмга қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍21👎15🤔2
Tinkoff банк илк бор ўзи ишлаб чиқарган банкоматни фойдаланишга топширди. Лойиҳа дизайни банк томонидан яратилган.

Ушбу банкомат жорий йил баҳорида сотиб олинган "Банком" компанияси ёрдамида ишлаб чиқарилди. Ушбу орқали Тинкофф банк банкоматларга сарфланадиган харажатларини кескин қисқартиришга эришади.

@bankir
👍72👎6🤔1
26 декабр куни бюджетга тушумлар 1 трлн 462,4 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, харажатлар миқдори салкам 32 млрд сўмга кўпроқ бўлди.

@bankir
🤔32👍11👎8
Долларнинг расмий курси кўтарилди

29 декабрь куни амалда бўладиган долларнинг расмий курси 11195,57 сўмдан (+25,56 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎28👍21🤔6
Марказий банк томонидан SMART BANK АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди

@bankir
👍48👎10
Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар учун имтиёзли ипотека кредитлари фоизини яна туширишни таклиф қилди.

«Ўқитувчиларнинг шароитини янада яхшилаш учун яна нима керак бўлса, қилишга тайёрман. Керак бўлса, уларга бериладиган ипотека кредитлари [фоизини] туширишга ҳам тайёрман. Ўқитувчиларимиздан бу борада таклифларни эшитишга тайёрман», деди президент Конгресс-ҳоллда бўлиб ўтаётган бошланғич синфлар учун жорий этилаётган янги авлод дарсликларининг тақдимотидаги нутқида.

@bankir
👍131👎24🤔13
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда ўқитувчилар янада арзон ипотека кредитлари берилади!
👍305👎43🤔29
Доллар яна кўтарилади

Тижорат банкларида доллар 11250 сўмдан сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11220-11230 сўмдан таклиф қилинмоқда.

Эртага ҳам долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 30 декабрь куни учун амал қиладиган долларнинг расмий курси 30-31 cўмга қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍48👎22🤔2
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

30 декабрь куни амалда бўладиган долларнинг расмий курси 11225,46 сўмдан (+29,89 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎37👍24🤔1
Ўзбекистонликлар 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳорижий савдо майдонларида криптовалюта сотиб олиниши тақиқланади. Энди буни фақат Ўзбекистондан лицензия олган крипто-дўконларда амалга ошириш мумкин бўлади.

Янги монополияни хиди келаяпти.

@bankir
👎141👍32🤔18
Доллар йилни кўтарилиш билан якунлади

4 январ кунидан амалда бўладиган долларнинг расмий курси 11246,81 сўмдан (+21,35 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍26👎22🤔2
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаевнинг айтишича, янги авлод дарсликлари апробациядан сўнг Халқ таълим вазирлигига бепул берилади.

«Кеча тақдимоти ўтказилган замонавий дарсликлар маълум ташаббускор гуруҳлар томонидан беғараз тарзда ишлаб чиқилган ва унга ҳозиргача бюджет маблағлари сарфлангани йўқ. Тажриба синови якунланлангач, дарсликлар вазирлик ихтиёрига бепул берилади», — дейди у.

Унинг сўзларига кўра, дарсликларни яратиш ва чоп этиш қисми бор.

«Очиғи, дарсликни яратиш уни чоп этишдан кўра қийин ва қиммат жараён. Шу пайтга қадар турли сабаблар билан дарсликлар мазмунига етарли эътибор берилмаган.

Уни чоп этиш жараёнлари эса ўрнатилган тартибда, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга асосан, очиқ ва шаффоф тендерлар орқали ўтказилади. Бунинг очиқлигини ОАВ Молия вазирлиги портали орқали ҳам кузатиб, ким қанча дарслик чоп этганини кўриши мумкин», — дея қўшимча қилади у.
👍58👎5
«KapitalBank» акциядорларидан бири ўзгарди

28 декабр куни фонд биржасида АТБ «Kapitalbank» оддий акциялари бўйича 789,89 млрд сўмлик келишув рўйхатга олинди.

Бу акциялар тўплами банкнинг 50% уставига тенг. Бир дона акция 3670 сўмдан сотилди.

@bankir
👍44🤔14👎6
Айтишларича, бир неча кун олдин лицензия олган АЖ "Smart Bank" нинг логотипи экан.

Банк томонидан логотип хали расман эълон қилинмаган.

@bankir
👍58👎21🤔12