Банкир
73.9K subscribers
3.65K photos
293 videos
29 files
3.46K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар яна арзонлайди

Тижорат банкларида доллар 11280 сўмдан сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11240 сўмдан таклиф қилинмоқда.

Кейинги ҳафта бошида ҳам сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши давом этади. 26 декабрь куни учун амал қиладиган долларнинг расмий курси 15-16 cўмга арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍55👎6
Марказий банк 2022 йил 1 декабрь ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2022 йил январь-ноябрь ойлари давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида маълумотларни тақдим этди.

@bankir
🤔12👍4👎4
Доллар курси яна тушди

26 декабрь куни амалда бўладиган долларнинг расмий курси 11206,11 сўмдан (-19,19 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍51🤔8👎3
Банкротга учраган ва фойдаланувчиларнинг миллиардлаб пулларни ўғирлаган FTX бош директори 250 миллион доллар гаров эвазига озод қилинди.

Энди у қамоқхона ўрнига, уй қамоғида суд жараёнини кутади.

"Банкрот" бўлиб кўринган Сем Банкман 250 миллионни қаердан олгани номаълум бўлиб қолмоқда.

@bankir
👍53🤔37
2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди. Янги йилда 2-3 январь кунлари ҳам дам оламиз

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

2 январь – душанба;
30 июнь – жума
.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

3 январь – сешанба;
20 март – душанба;
22 март – чоршанба;
24 апрель – душанба;
1 июль – шанба;
2 сентябрь – шанба;
30 декабрь – шанба.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.

@bankir
👍52🤔12👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада банк бошқарувчиси 3500 доллар пора билан ушланди

Акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Қўқон филиали бошқарувчиси маҳаллий хусусий корхонага ажратилган кредитдан бўлган 62 миллион сўм қарздорликни сўндириб бериш ҳамда ушбу қарздорлик бўйича қўйилган таъқиқни бекор қилиниши учун МИБга хат қилиб бериш эвазига фуқародан 3500 доллар талаб қилади.

У мазкур маблағни олган вақтида ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25,168- (фирибгарлик) моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

@bankir
👍39👎3
Президент фармонида кўзда тутилган ўзгаришларга кўра, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси янги тузилган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.

@bankir
👍49👎10🤔3
«Qishloq Qurilish Bank» 2019 йилда тузилган ва 2022 йил бошида акциялаштирилган «Perfect Insurance» суғурта компаниясини сотувга қўймоқда.

Банк компаниянинг 100% акциялари учун 51,97 млрд сўм нарх қўйган бўлиб акцияларнинг бир донаси нархи 7371 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👍39🤔13👎4
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро Энергияни тежаш жамғармаси ва «Асакабанк» ўртасида 65 млрд сўмлик кредит линиясини очиш бўйича Бош келишув имзоланди.

Келишувга мувофиқ Банк Жамғарма маблағлари ҳисобидан жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шамол генераторлари, қуввати 1 МВт гача бўлган микро ва кичик гидроэлектростанциялари, биогаз ишлаб чиқарувчи ускуналар, биогаз қурилмалари, бошқа қайта тикланувчи энергия манба қурилмалари, энергия сақлаш тизимлари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида 5 йил муддатга яшил истеъмол кредитлари ажратиш кўзда тутилган.

@bankir
👍57🤔8👎4
Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига ўртача 87 та енгил автомобил тўғри келмоқда

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 3 051 734 тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикасида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 87 та енгил автомобил тўғри келмоқда.

Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 6 тага ошган.

2022 йилнинг 1 январ ҳолатига МДҲ давлатларида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача тўғри келадиган енгил автомобиллар сони:

— Россия – 328 та
— Беларусь Р. – 324 та
— Қозоғистон – 189 та
— Қирғиз Р. – 161 та
— Озарбайжон – 128 та
— Ўзбекистон – 87 та
— Тожикистон – 46 та

@bankir
👎98👍56🤔25
Банкир канали Ўзбекистон тижорат банкларида томонидан таклиф қилинаётган энг юқори фоизли миллий валютадаги омонатлар ҳақида маълумотларни тақдим этади.

Garant bank “Маъноли" омонати
Фоизи 24%
Минимал сумма: 1000,000 Сўм
Омонат муддати: 24 ой
Қўшимча маблағ киритиш: Киритиш мумкин эмас
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали
Батафсил

TBC Банк "TBC Муддатли депозит" омонати
Фоизи 25%
Минимал сумма: 100,000 Сўм
Омонат муддати: 24 ой
Қўшимча маблағ киритиш: Киритиш мумкин
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали
Батафсил

Madad Invest Bank "Madad plus" омонати
Фоизи 24%
Минимал сумма: 1000,000 Сўм
Омонат муддати: 13 ой
Қўшимча маблағ киритиш: Киритиш мумкин эмас
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали
Батафсил

ДАВРБАНК "Онлайн даромад плюс"омнати
Фоизи 24%
Минимал сумма: 500,000 сўм
Омонат муддати: 13 ойгача
Қўшимча маблағ киритиш: мумкин
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали
Батафсил

Асакабанк"Maksimal foyda"омнати
Фоизи 22%
Минимал сумма: 500,000 сўм
Омонат муддати: 24 ойгача
Қўшимча маблағ киритиш: 2-ойдан бошлаб
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали ва Банк офислари орқали
Батафсил

Ziraat Bank дан "Фойда-22" омонати
Фоизи 22%
Минимал сумма: 2,000,000 Сўм
Омонат муддати: 13 ой
Қўшимча маблағ киритиш: Қўшимча бадал киритиш омонат киритилган санадан бошлаб 6 ой давомида рухсат берилади. Қўшимча бадалнинг энг кам миқдори - 1 000 000 (бир миллион) сўм.
Омонатни очиш усули: Банк офислари орқали
Батафсил

Universal банкдан "Юксалиш" омонати
Фоизи 23%
Минимал сумма: 500 000 сўм
Омонат муддати: 13 ой
Қўшимча маблағ киритиш: Қўшимча маблағнинг энг кам миқдори 500 000 (беш юз минг) сўм.
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали ва Банк офислари орқали
Батафсил

Микрокредитбанк "Universal" омонати
Фоизи 23%
Минимал сумма: 100 000 сўм
Омонат муддати: 24 ой
Қўшимча маблағ киритиш: Киритиш мумкин
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали ва Банк офислари орқали
Батафсил

Агробанк "Progress" омонати
Фоизи 23%
Минимал сумма: 500,000 Сўм
Омонат муддати: 13 ой
Қўшимча маблағ киритиш: Мумкин эмас
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали ва Банк офислари орқали
Батафсил

Анор банк "Smart 3.0" омонати
Фоиз 23%
Минимал сумма: 100,000 Сўм
Омонат муддати: 24 ой
Қўшимча маблағ киритиш: Киритиш мумкин (дастлабки 13 ой давомида)
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали
Батафсил

Ҳамкорбанк "Ishonch 22" омонати
Фоизи 22%
Минимал сумма: 2,000,000 Сўм
Омонат муддати: 13 ой
Қўшимча маблағ киритиш: Киритиш мумкин
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали
Батафсил

Ўзсаноатқурилишбанкдан "Ишонч" омонати
Фоизи 22%
Минимал сумма: 500,000 Сўм
Омонат муддати: 13 ой
Қўшимча маблағ киритиш: Мумкин эмас
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали ва Банк офислари орқали
Батафсил

Инвест Финанс Банкдан "Infin Nastarin" омонати
Фоизи 22%
Минимал сумма: 1,000,000 Сўм
Омонат муддати: 15 ой
Қўшимча маблағ киритиш: Киритиш мумкин
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали ва Банк офислари орқали
Батафсил

Алоқабанк "Чорак аср" омонати
Фоизи 22%
Минимал сумма: 1,000,000 Сўм
Омонат муддати: 12 ой
Қўшимча маблағ киритиш: Киритиш мумкин
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали ва Банк офислари орқали
Батафсил

@bankir
👍53👎15🤔5
Банкларнинг даромадлилик кўрсаткичлари эълон қилинди

Жорий йилнинг ортда қолган 11 ойи якуни бўйича тижорат банкларининг даромадлилик кўрсатикчлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли равишда ортган.

Жами соф фойда деярли 8,86 трлн сўмни ташкил қилиб ўтган йилга нисбатан 3,2 трлн сўмга ортган. Шу билан бирга жами активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш яъни захиралар яратиш ҳам параллел равишда сезиларли кўпайган (+7,3 трлн сўм). Шундан муаммоли кредитлар ва лизинглар учун яратилган захиралар 13,2 трлн.сўмни, бошқа активлар бўйича яратилган захиралар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (+3,5 трлн.сўм) кескин ортиб 01.12.2022 йил ҳолатига 3,8 трлн сўмни ташкил қилган.

Активлар даромадлилиги (ROA) 2,6%ни, Капитал даромадлилиги (ROE) 13,0% ни ташкил қилиб мос равишда ўтган йилга нисбатан 0,6% ва 3,1%га ўсган.

Банкларнинг фоизсиз харажатлари ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан деярли 2,4 бараварга ошиб 01.12.2022 йил ҳолатига 10,3 трлн сўмни ташкил қилган, бунинг асосий сабаби муаммоли кредитлар ва бошқа активлар учун яратилган захиралар салмоғининг ортиши ҳисобланади.

@bankir
👍31🤔2👎1
Бугундан номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишида пул белгилари муомалага чиқарилди.

@bankir
👎46👍33🤔3
Доллар яна арзонлайди

Тижорат банкларида доллар 11260 сўмдан сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11220 сўмдан таклиф қилинмоқда.

Эртага ҳам сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши давом этади. 27 декабрь куни учун амал қиладиган долларнинг расмий курси 5-6 cўмга арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍33👎5🤔2
Tesla бир ҳафтада $85 млрд йўқотди

Сўнгги ҳафтада компаниянинг акциялари 18% тушди. Натижада Tesla компанияси акциялари ўзининг сўнгги икки йилдаги энг қуйи рекордини такрорлади. Бу компаниянинг бозор нархини бир ҳафта ичида $85 млрд тушишига олиб келди.

Компаниянинг бозор нархи йил бошидан буён $400 млрдга арзонлаб ҳозирда $800 млрдни ташкил этмоқда. Йил бошида компаниянинг нархи $1,2 трлн эди.

@bankir
👍38🤔13
Доллар яна пастлади

27 декабрь куни амалда бўладиган курс 11194,20 сўмдан (-11,91 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍45👎3
Айтишларича, лицензиялари чақириб олинган "Туркистонбанк" ва "Ҳайтекбанк"нинг лицензияси қайтариб берилади.
🤔72👎32👍16
Доллар арзонлашда давом этади

Тижорат банкларида доллар 11250 сўмдан сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11210 сўмдан таклиф қилинмоқда.

Эртага ҳам сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши давом этади. 28 декабрь куни учун амал қиладиган долларнинг расмий курси 24-25 cўмга арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍56👎8🤔5
“Orient Finans” банк томонидан аҳолига қулай шартларда ипотека кредитлари ажратиш мақсадида 3 йил муддатгача фоизсиз муддатли тўлов асосида бўлиб бўлиб тулаш шарти билан ипотека кредитлари тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

@bankir
👍175🤔25👎3
"Soliq" мобил иловаси орқали тўланган кешбэк 695,5 млрд сўмдан ошди

Йил бошидан (январ-ноябр) 1 млн 685,7 минг нафар истеъмолчига 695,5 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди.

Тўланган кешбэк суммаси ойлар кесимида инфографикада.

@bankir
👍64👎13🤔2
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун маъқулланди.

@bankir
👎49👍9🤔9