Банкир
73.9K subscribers
3.65K photos
293 videos
29 files
3.46K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини икки ўқишда қабул қилди.

@bankir
👎26👍12
Қонун иловалари.pdf
435.2 KB
Молия вазирлиги 2023 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва иловаларини эълон қилди.

@bankir
👎20👍5🤔2
Ўзбекистонда 2023 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? Бюджет лойиҳасига кўра:
(Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)

1. Халқ таълими вазирлиги — 26,7 трлн (25,8 трлн)**;
2. Мактабгача таълим вазирлиги — 8 трлн (6,5 трлн);
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги — 6 трлн (4,1 трлн);
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 3,66 трлн (3 трлн);
5. Маданият вазирлиги — 746 млрд (728 млрд);
6. Спортни ривожлантириш вазирлиги — 1,219 трлн (қайта ташкил этилди);
7. Инновацион ривожланиш вазирлиги — 1 трлн (843,3 млрд);
8. Уй-жон коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — 1,273 трлн (1,324 трлн);
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 657 млрд (615,8 млрд);
10. Сув хўжалиги вазирлиги — 3,382 трлн (3,440 трлн);
11. Энергетика вазирлиги — 70,5 млрд (55 млрд);
12. Транспорт вазирлиги — 5,195 трлн (5,877 трлн);
13. Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси — 278,4 млрд (38,4 млрд);
14. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси — 1,117 трлн (1,1 трлн);
15. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси — 176,8 млрд (186,6 млрд);
16. Туризмни ва маданий мерос вазирлиги — 340 млрд (қайта ташкил этилди);
17. Саноат хавфсизлиги қўмитаси — 14,142 млрд (14,3 млрд);
18. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси — 203,6 млрд (136,8 млрд);
19. Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси — 665,6 млрд (246,8 млрд);
20. Монополияга қарши курашиш қўмитаси — 10 млрд (8,9 млрд);
21. Давлат активларини бошқариш агентлиги — 11 млрд (10,7 млрд);
22. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — 478 млрд (1,254 трлн);
23. Давлат статистика қўмитаси — 197,6 млрд (264,6 млрд);
24. Қурилиш вазирлиги — 232 млрд (358,9 млрд);
25. Ташқи ишлар вазирлиги — 765,4 млрд (577,1 млрд);
26. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — 931 млрд (415,8 млрд);
27. АТ ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги— 183,6 млрд (160 млрд);
28. Адлия вазирлиги — 214,8 млрд (164,9 млрд);
29. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги — 16,2 трлн (769,2 млрд)*;
30. Молия вазирлиги — 73,4 трлн (73,5 трлн)*;
31. Давлат солиқ қўмитаси — 1,5 трлн (1,5 трлн);
32. Ҳукумат — 1,949 трлн (1,6 трлн);
33. Президент Админстрацияси — 1,241 трлн (795,1 млрд);
34. Сенат — 92,8 млрд (148,2 млрд);
35. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси — 394,5 млрд (237,9 млрд);
36. Омбудсман — 16,4 млрд (8,3 млрд);
37. Бош прокуратура — 1,494 трлн (1,357 трлн);
38. Олий суд — 1,185 трлн (1 трлн);
39. Конституциявий суд — 8,8 млрд (12,2 млрд);
40. Судьялар олий кенгаши — 35 млрд (33,1 млрд);
41. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 23,6 млрд (20 млрд);
42. Марказий сайлов комиссияси — 16,5 млрд (11 млрд);
43. МТРК — 521,9 млрд (561,4 млрд);
44. ЎзА — 33,7 млрд (20,6 млрд);
45. “Ўзархив” — 13,6 млрд (10,4 млрд);
46. Маънавият ва маърифат маркази — 65,7 млрд (62,3 млрд);
47. Ўзгидромет — 166 млрд (180,7 млрд);
48. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ — 13,4 млрд (11,4 млрд);
49. Ёшлар ишлари агентлиги — 375 млрд (212,8 млрд);
50. Маҳалла ва нуронийлар вазирлиги — 87,6 млрд (57,4 млрд);
51. Касаба уюшмалари федерацияси — 150 млрд (ўтган йили олмаган);
52. ЎзФА — 364,8 млрд (328,2 млрд);
53. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 267 млрд (230 млрд);
54. Ҳисоб палатаси — 69 млрд (60,4 млрд);
55. Президент таълим муассасалари агентлиги — 665,2 млрд (430,5 млрд);
56. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги — 276,3 млрд (90 млрд);
57. Кинематография агентлиги — 125,8 млрд (233 млрд);
58. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги — 102,3 млрд (87,4 млрд);
59. Стратегик ислоҳотлар агентлиги — 35,8 млрд (7,5 млрд сўм);
60. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 92,8 млрд
61. Бошқа ташкилотлар — 36 трлн (29 трлн).

Изоҳ*: Молия вазирлиги харажатлари кесимида жуда кўплаб ижтимоий харажатлар, ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатлар ўрин олган.

Изоҳ**: қавс ичида ўтган йилги харажатлар.

@bankir
👍62👎33🤔18
Доллар сезиларли арзонлашади

Тижорат банкларида доллар 11310 сўмдан сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11270 сўмдан таклиф қилинмоқда.

Эртага ҳам сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши давом этади. 23 декабрь куни учун амал қиладиган долларнинг расмий курси 29-30 cўмга арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍37🤔7👎1
Доллар яна арзонлашди

23 декабрь куни амалда бўладиган курс 11225,30 сўмдан (-29,78 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍36🤔5👎1
Россия Марказий Банки "Открытие" банкини ВТБга $4,8 млрд сотадиган бўлди.

ВТБ келишилган тўлов миқдорини қилса уни 31 декабргача расмийлаштириши мумкин бўлади.

@bankir
👍25👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида жами 8 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.

@bankir
👍76👎5🤔3
Президент Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Мазкур ҳужжат билан Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортолди молиялаштириш учун ажратиладиган ресурслардан берилган кредитларни ўз вақтида сўндириб келаётган тадбиркорлик субъектларига амалдаги кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратиш имконияти яратилмоқда.

Шунингдек, 2024 йил 1 январга қадар Европа, Туркия, Миср ва Марокаш давлатларига газлама ва трикотаж мато маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг 70 фоизгача миқдорида компенсация қилишга субсидиялар берилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғидан ташқари барча ўсимлик ёғларини экспорт қилишга рухсат берилмоқда.

@bankir
👍42👎7🤔3
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 702,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 27 526 та енгил автомобил импорт қилган.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4371 тага ошган

2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон 33 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.

Ўзбекистонликлар ўтган 11 ойда электромобиллар импортига 61,3 млн. АҚШ доллари сарфлаган.

@bankir
👍18🤔6👎4
Олтин қуймалари ва эсдалик тангаларининг нархи.

@bankir
👍24🤔5👎3
2023 йилда иш ҳақи, пенсиялар оширилиши учун ўтган йилгидан 3 баравар камроқ пул ажратилди

2022 йилги давлат бюджетида иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини, шунингдек айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга 11 трлн 359 млрд 492,5 млн сўм ажратилган эди.

2023 йилги давлат бюджетида эса ушбу харажатларга 3 трлн 798 млрд 789,8 млн сўм ажратиш кўзда тутилган.

@bankir
👎133👍28🤔11
Доллар яна арзонлайди

Тижорат банкларида доллар 11280 сўмдан сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11240 сўмдан таклиф қилинмоқда.

Кейинги ҳафта бошида ҳам сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши давом этади. 26 декабрь куни учун амал қиладиган долларнинг расмий курси 15-16 cўмга арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍55👎6
Марказий банк 2022 йил 1 декабрь ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2022 йил январь-ноябрь ойлари давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида маълумотларни тақдим этди.

@bankir
🤔12👍4👎4
Доллар курси яна тушди

26 декабрь куни амалда бўладиган долларнинг расмий курси 11206,11 сўмдан (-19,19 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍51🤔8👎3
Банкротга учраган ва фойдаланувчиларнинг миллиардлаб пулларни ўғирлаган FTX бош директори 250 миллион доллар гаров эвазига озод қилинди.

Энди у қамоқхона ўрнига, уй қамоғида суд жараёнини кутади.

"Банкрот" бўлиб кўринган Сем Банкман 250 миллионни қаердан олгани номаълум бўлиб қолмоқда.

@bankir
👍53🤔37
2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди. Янги йилда 2-3 январь кунлари ҳам дам оламиз

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

2 январь – душанба;
30 июнь – жума
.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

3 январь – сешанба;
20 март – душанба;
22 март – чоршанба;
24 апрель – душанба;
1 июль – шанба;
2 сентябрь – шанба;
30 декабрь – шанба.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.

@bankir
👍52🤔12👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада банк бошқарувчиси 3500 доллар пора билан ушланди

Акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Қўқон филиали бошқарувчиси маҳаллий хусусий корхонага ажратилган кредитдан бўлган 62 миллион сўм қарздорликни сўндириб бериш ҳамда ушбу қарздорлик бўйича қўйилган таъқиқни бекор қилиниши учун МИБга хат қилиб бериш эвазига фуқародан 3500 доллар талаб қилади.

У мазкур маблағни олган вақтида ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25,168- (фирибгарлик) моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

@bankir
👍39👎3
Президент фармонида кўзда тутилган ўзгаришларга кўра, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси янги тузилган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.

@bankir
👍49👎10🤔3
«Qishloq Qurilish Bank» 2019 йилда тузилган ва 2022 йил бошида акциялаштирилган «Perfect Insurance» суғурта компаниясини сотувга қўймоқда.

Банк компаниянинг 100% акциялари учун 51,97 млрд сўм нарх қўйган бўлиб акцияларнинг бир донаси нархи 7371 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir
👍39🤔13👎4
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро Энергияни тежаш жамғармаси ва «Асакабанк» ўртасида 65 млрд сўмлик кредит линиясини очиш бўйича Бош келишув имзоланди.

Келишувга мувофиқ Банк Жамғарма маблағлари ҳисобидан жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шамол генераторлари, қуввати 1 МВт гача бўлган микро ва кичик гидроэлектростанциялари, биогаз ишлаб чиқарувчи ускуналар, биогаз қурилмалари, бошқа қайта тикланувчи энергия манба қурилмалари, энергия сақлаш тизимлари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида 5 йил муддатга яшил истеъмол кредитлари ажратиш кўзда тутилган.

@bankir
👍57🤔8👎4