Банкир
73.7K subscribers
3.66K photos
293 videos
29 files
3.47K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ўзбекистоннинг ташқи қарзлари миқдори 40 млрд доллардан ошди

2021 йил якунига бўйича Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи (давлатнинг барча ички ва ташқи мажбуриятларининг фоизлари билан бирга) 41,6 млрд долларга етди. Ўтган йилга нисбатан қарз 12,7 фоизга ошган. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан маълум қилинди.
👎2🤔1
Беларуснинг банк секторига нисбатан ЕИнинг санкциялари бўйича асосий маълумот:

- Беларусь марказий банки билан молиявий амалиётлар тақиқланади;

- Евро банкноталарини республикага етказиш тақиқланди;

- Беларусь Республикасининг тарраққиёт банкига нисбатан санкциялар киритилди.
👍5🤔1
Ҳаттоки Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатларда хам банк карталари "коллапси" кузатилмоқда.

Қозоқ банклари ватандошларини 10 мартдан бошлаб Россия ҳудудида банк карталарини ишлата олмасликлари борасида огоҳлантирмоқда. Улар етарли миқдорда нақд пул захиралаши ёки маблағларни рус банклари карталарига ўтказишлари лозим бўлади.
👍1
Санкциялар фақат бир томоннинг зарарига ишламайди

Финландиянинг ёғоч саноати билан шуғулланувчи UPM компанияси Россиядан ёғоч сотиб олишни ва Новгород вилоятидаги фанер заводи тўхташини маълум қилди. Бироқ, Финландияда саноат ишлаб чиқариш соҳаси учун дарахт кесиш таъқиқланган, фақатгина ёзда эскилари ўрнига янгиларини экиш учунгина рухсат берилади.

Финлар мазкур маҳаллий чекловлар сабабли Россия бозорига киришган эди. Целлюлоза жуда кўплаб соҳалар учун муҳим ҳисобланади, шу билан бирга Финландияда кўплаб уйлар Карелиан қарағайи (карелськой сосны)дан қурилади. Энди бунга муқобил хом-ашё қаердан олиниши вақт ва катта маблағ масаласи. Бу ҳам санкциялар икки томонга зарар беришининг яна бир мисоли.
👍7👎3🤔1
Яқиндагина бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида президент ҳар бир банкда 1 нафар аёл раис ўринбосарлари бўлиши керак дея таъкидлаган эди.

Хўш, сизнингча, банкингиздаги қайси аёл ходим бу лавозимга лойиқ? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг. Биз овозларни таҳлил қилиб, қайси банк учун ким ўринбосар аёл бўлишини тахминий билиб берамиз.

Раҳбариятни аҳил жамоа танлаши ва сайлаши керак-ку, тўғрими?

(Банк номи ва номзодингизнинг тўлиқ исми-шарифи ва лавозими билан келтиринг)
👎5👍2🤔1
Асосий фоиз ставка ҳақида

Марказий банк асосий ставкани кўриб чиқишни 17 мартга қолдирди ва буни ташқи иқтисодий шароитларда юзага келган хатарлар ва юқори даражадаги ноаниқликлар фонида асосий савдо ҳамкорлар иқтисодиётидаги ўзгаришлар ва уларнинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини баҳолаш қўшимча таҳлиллар ўтказиш зарураратини инобатга олиб ушбу қарорга келганини маълум қилди.

Ўйлаймизки Марказий банк Украина – Россия фонида юз бераётган иқтисодий-сиёсий ўзгаришлар республикамиз тижорат банкларига, қолаверса Россия ва Украина билан боғлиқ лойиҳаларнинг корхоналар фаолиятига таъсири билан боғлиқ бўлган турли хил йуналишларда таҳлиллар ўтказиб, тижорат банкларини турли хил сценарийларда стресс-тестлар қилган холда қарор қабул қилади, бу албатта оддий банкирнинг фикрлари.
👍4🤔1
Ўзбекистон россиялик сармоядорлар кўчмас мулк сотиб оладиган энг асосий давлатлар қаторига қўшилади(ми)?

Мутахассислар фикрича, санкциялар фонида хорижда кўчмас мулк сотиб олмоқчи бўлган россияликлар учун асосий йўналишлар Дубай (БАА), Туркия ва Ўзбекистон бўлади.
👎3
Долларнинг расмий курси 38 сўмга қимматлашди.

Эртага тижорат банкларида сотув курси ўзининг тарихий максимуми 11 000 сўмлик маррани забт этиши кутилмоқда.
👍3
Дефолт — давлат ўзининг қарз мажбуриятларини тўлай олмаслиги, яъни фоиз тўловлари ва асосий қарзларини қайтара олмаслигидир.

Бугунги кунда Россиянинг дефолт бўлиши борасида кўплаб фикр мулоҳазалар юритилмоқда. Келинг, бир таҳлил қилиб кўрайлик: Россия хорижий валютадаги ташқи қарзи — 100 млрд доллардан ошади. Олтин-валюта захиралари 643 млрд доллар бўлиб, ярми музлатилган бўлса-да, облигациялар бўйича Россиядан тушадиган тўловлар сабабли Ғарб давлатлари музлатилган маблағларни ишлатилишидан манфаатдор ҳисобланади.

Рублда Россиянинг жами қарзи 16,5 трлн рублни ташкил қилиб, ички қарзлари ҳисобланади ва 2044 йилгача тўланиши назарда тутилган. Россия миллий суверен фонди (ФНБ)да 13,7 трлн рубль маблағ мавжуд ва шу билан бирга давлат хоҳласа яна рубль чиқарилиши мумкин.

Халқаро рейтиг агентликлари бўлмиш Fitch ва Moody’s Россииянинг узоқ муддатли кредит рейтингини олти поғонага тушириб юборди, бироқ унутмаслик керакки айнан ушбу агентликлар 2008 йилги моливий инқирозидан олдин ипотека облигацияларига максимал рейтинг беришган.

Россиянинг дефолт бўлиш ёки бўлмаслиги вақт масаласи деган холда кузатишда давом этамиз...
👍4
Тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси биринчи марта 11 минг сўмдан ошди. Айрим банклар долларни 11010 сўмдан сота бошлади.
Олтин нархи ошишда давом этмоқда. Ўзбекистон Марказий банки олтинни турли кўринишларда, қуйидаги нархларда сотмоқда (11.03 ҳолатига кўра):

Ўлчовли қуймалар
5 гр — 3 млн 680 минг сўм
10 гр — 7 млн 359 минг сўм
20 гр — 14 млн 719 минг сўм
50 гр — 36 млн 797 минг сўм

Эсдалик тангалари
15 гр — 11 млн 39 минг сўм
20 гр — 14 млн 719 минг сўм
31,1 гр — 22 млн 888 минг сўм
31,1 гр (кумуш) — 567 минг сўм

Сувенир тўпламлари
(бешта олтин тангадан иборат)
20 гр — 73 млн 595 минг сўм (ҳар биттаси)
31,1 гр — 114 млн 440 минг сўм (ҳар биттаси)

Ҳозирги ташқи иқтисодий шароитларда юзага келган хатарлар ва юқори даражадаги ноаниқликлар фонида сўм курси бўйича рисклар мавжуд. Бундай вазиятда эса агар сўмингиз бўлса, энг яхши йўли — олтин сотиб олиш. Чунки ҳар қандай ноаниқлик вазиятида олтин қийматини йўқотмайдиган мулк.
👍5
11 март куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида муомала даври 90 кун бўлган 1 млн сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 600 млрд сўмлик 600 минг дона Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.
👍1
Россия Марказий банки жорий йилнинг 9 сентябрига кадар банкларга жисмоний шахслардан омонат ҳисоб рақамларидан АКШ доллари берилишида комиссия олишни таъкидлади. Шунингдек, Регулятор 9 мартдан бошлаб хорижий валютада нақд пул олган жисмоний шахсларга олинган комиссиялар қайтарилиши лозимлигини маълум қилди.
👍1
«Роман Абрамовичнинг Америка ҳеж-фондларидаги активлари блокланган» — The Wall Street Journal.
👍6👎1
Пластик карталар дефицити хақида!

Карталар фойдаланиш муддатлари нима учун узайтирилди деб ўйлайсиз?

Фикримизча, Россияда пластик карталар етарлича ишлаб чиқарилмайди, ҳаттоки, яқин орада чиплар етказиб берилишига ўрнатилган чекловлар сабабли етишмовчилик юзага келади. Банклар шундан хавфсираяпти. Савдо Саноат Вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўзида 120 млн пластик карта зарур, лекин карталар учун чип ишлаб чиқарувчи ягона компания (Микрон) ушбу миқдорнинг фақатгина бир қисмини (20 млн) бажариши мумкин. Карталар дефицитини, биринчидан, қўшимча маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали камайтириш мумкин, бироқ бу бир неча йил талаб қилади ва хориждан келтириладиган ускуналрга боғлиқ.

Иккинчидан, санкцияларга тушишдан қўрқмайдиган ва Россия билан яхши алоқада бўлган бирон давлатдан чип импорт килиш орқали масалга ечим топиш мумкин. Аммо ким бунга журъат қиларкан?! Кузатишда давом этамиз...
Қирғизистон Миллий банки долларни нақд кўринишда хорижга олиб чиқишни тақиқлади.
Марказий банкнинг 300 миллиард долларга яқин олтин-валюта захиралари санкциялар туфайли музлатиб қўйилди — Россия молия вазири.
Тижорат банкларида долларнинг расмий курси 11 050 сўм этиб белгиланди.
Ўзбекистонда Ягона умумреспублика процессинг маркази (UzCard) карталари билан операцияларда узилишлар содир бўлмоқда.
Банкир
Ўзбекистонда Ягона умумреспублика процессинг маркази (UzCard) карталари билан операцияларда узилишлар содир бўлмоқда.
Марказ операторларининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда техник ишлар олиб борилаётган бўлиб, қачон якунланиши номаълум.
👍1
Айрим тижорат банклари миллий валютада кредит беришни тўхтатган. Айрим банклар кредит ставкаларини, жумладан ипотека кредит ставкаларини ҳам ошириши кутилмоқда.

Афтидан, миллий валютанинг долларга нисбатан курсида кескин ўсиш кузатилиши мумкин. 17 март кунги Марказий банк бошқаруви йиғилишида асосий ставкани кўтариш масаласи ҳам кўриб чиқилиши ҳақида олдин ёзгандик.
👍4👎3