Банкир
73.6K subscribers
3.66K photos
293 videos
29 files
3.47K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Pizza Hut, KFC брендлари (Yum! Brands компанияси) Россияга инвестиция ва ривожланишни тўхтатиб, даромадларни гуманитар мақсадларга йўналтиради.
👍4
❗️Оқ уй бугун Россия нефтининг импортига тақиқ ўрнатилишини эълон қилади, бутун сайёрада ёқилғи нархи кўтарилади, аммо «бу озодлик нархи», — деди CNN телеканалига сенатор Крис Кунс.
Путин санкциялар шароитида фуқаролар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги қонунни имзолади:

📍2022 йилда кичик ва ўрта корхоналарни ҳамда 2022-2024 йилларда IT-компанияларни режага мувофиқ текширишга мораторий жорий қилиш мумкин;

📍Лицензияни узайтирмаган ҳолда фаолият олиб бориш имконияти;

📍Давлат харидларини енгиллаштириш;

📍Ҳукуматнинг пенсияларни оператив равишда ошириш ҳуқуқи;

📍Янги кредит таътили.
👍8👎1
❗️РАСМАН: Байден Россия нефти ва газининг импортига тақиқ ўрнатилишини эълон қилди
🤔3👎2
Украина-Россия можароси Постсовет давлатлари иқтисодиётига қандай таъсир қилади?

Жахон банкининг миграция ва ривожланиш соҳасидаги билимлар буйича халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KNOMAD) томонидан эълон қилинган таҳлилларга асосан, Россия-Украина низоси оқибатида Постсовет давлатлари ичида 2022 йилда миграция орқали келадиган пул ўтказмалари кескин камаяди.

Таҳлилларга кўра, энг катта йўқотиш Қирғизистон ва Тожикистонга тўғри келади. Чунки, ушбу давлатларга мигрантлардан келадиган пул оқими ялпи ички маҳсулотнинг 20-30 фоизи ҳисобланади.

Мазкур таҳлилга кўра, Ўзбекистонга 2021 йилниг III-чораги давомида келган пул ўтказмаларининг 50 фоизи Россиядан жўнатилган бўлиб, 2022 йилда келадиган пул ўтказмалари 21 фоизга камайиши прогноз қилинган.
Россияда валюта беришнинг янги тартиби ўрнатилди:
бир кишига 10 минг доллар.

10 минг доллардан ташқари суммани фақат рублда олиш мумкин бўлади.

Манба
⚡️FITCH Россия рейтингини "C" гача туширди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москва банкоматларидаги ҳолат

Қайд этилишича, турнақатор навбатлар соат 02:00 да ҳам кузатилмоқда. Аҳоли пулларини нақдлаштиришда муаммоларга дуч келаётгани айтилмоқда.
👍4👎1
АҚШ Россиянинг криптовалюталарга киришини чеклаш имкониятларини ўрганмоқда.
👎1
Ўтган йили Ўзбекистон иқтисодиёти 7,4 фоизга ўсди

Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди. Таъкидланишича, бунга ўз вақтида мувофиқлаштирилган фискал ва монетар сиёсат натижасида эришилган.

2021 йилда ЯИМнинг номинал ҳажми 734,6 трлн. сўмни ёки 69,2 млрд. долларни ташкил этди. Бунда, қишлоқ ҳўжалиги ЯИМнинг 25 фоизини, хизматлар 35,7 фоизини, саноат 25,8 фоизини, қурилиш 6,2 фоизини ва экспорт импорт маҳсулотларига соф солиқлар 7,2 фоизини ташкил этди.

Бундан ташқари, ялпи қўшилган қиймат 2021 йилда 7,5 фоизга кўпайиб, 681,4 трлн. сўмни ташкил қилди. Ўтган йили иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари саноат ва хизматлар соҳаси бўлиб, мос равишда 9,2 ва 8,7 фоизга ўсган.

2021 йил январь-декабрь ҳолатига кўра Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари 2020 йилга нисбатан 33,8 фоизга ортиб, 8,1 млрд. долларга етди.

Манба
👍2👎1
Украинада давом этаётган махсус операция фонида ўзбек сўми рублга нисбатан мустаҳкамланиб бормоқда.

Феврал охиридан сўмга нисбатан рубл курси кескин пасая бошлади. Ўзбекистон Марказий банкига кўра, рублнинг расмий курси 9 феврал ҳолатига 145,17 сўмни ташкил этган, бугун эса 1 рубл 78,8 сўмга тенг ва бу аввалги кўрсаткичдан 2 баробар кам.
👍3👎1
Ғарб томонидан Россия валюта резервлари конфискация қилиниши бутун дунё давлатлари учун дарс бўлдики, уларнинг ҳам валюта резервлари билан шу ҳолат юз бериши мумкинлигини тушуниб етишди. Лекин, Марказий банкларда асосий қисми доллар ва еврода шаклланган резервларини сақлаш учун бошқа муқобил танлов йўқ.

Инглиз Иқтисодий тарихчиси Адам Тузнинг фикрича, Хитой валюта резервлари гигант миқдорда бўлиб, 3 трлн долларни ташкил қилади ва назарий жиҳатдан бу Хитойга катта имконият тақдим қилади, аммо Россия тажрибаси бу резервларни низо юзага келганда санкцияларга боғлаш мумкинлигини кўрсатди. Шундай экан, Хитой ўз резервларини хавфсиз сақлаши учун нима қилиши керак?

Россия резервларини доллардан еврога ўтказганди, аммо бу ҳам тузоқ бўлиб чиқди. Умуман олганда Россия ва Хитой ўз резервларини сақлашда евро-доллар тузоғига тушиб бўлишган. Умумий ҳажмда дунёнинг 80% резерви евро ва долларда сақланади.

Евро ва долларни олтинга айлантириш керакми? Лекин дунёда бунча миқдорда олтиннинг ўзи моддий жиҳатдан мавжуд эмас! Хитой молиявий тизими ёпиқ бўлгани учун хам резервларини юанга ўтказишга асоси йўқ.
👍2👎1
Санкциялар фонида Россия резервларда ва ташқи ҳисоб-китобларда долларни ишлатишни қисқартиради — Россия ТИВ
👎1
Россияда “Тинькофф банк” фойдаланувчилари чет эл валютасини олишда муаммоларга дуч келмоқда.

Гап шундаки, Марказий банкнинг янги қоидаларига асосан 9 март кунидан бошлаб мамлакат ҳудудида чет эл валютасини фақатгина банк филиалларидан олиш мумкин. “Тинькофф банк”да эса филиаллар мавжуд эмас.
👍3👎1
Yum! Brands (KFC, Pizza Hut брендлари) Россиядаги 70 та KFC тамаддихоналари фаолиятини тўхтатди.
Янги молиявий пирамидада иштирок этаётган ўзбекистонликлар сони кун сайин ошмоқда

Март ойида юртдошларимиз орасида Gift of Legacy интерактив сайти оммалаша бошлади. Сайт фойдаланувчиларга $47 мингдан ошиқ маблағни ваъда қилмоқда. Бунинг учун энг камида $100 миқдорида пул тўлаш керак.

Янги иштирокчига «рефераллар» — пирамидага яқинлари ёки танишлари маслаҳатига кўра келадиган одамлар учун катта миқдорда тўловлар ваъда қилинади.

МДҲ давлатларида оммалашган пирамидаларнинг хавфли томони шундаки, илк иштирокчиларга кейингилари ҳисобидан пул тўланади ва бу рўйхатдан ўтувчи фойдаланувчилар сони камайиб кетгунича давом этади. Натижада фойдаланувчилар ваъда қилинган фоизларга эга бўлиш у ёқда турсин, ўзлари киритган маблағдан ҳам айрилишади.
🤔3
Марказий банк бошқаруви асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича бошқарув йиғилишини 2022 йил 17 март санасига қолдириш бўйича қарор қабул қилди.

Бошқарув йиғилиши 10 март куни бўлиб ўтиши керак эди.
Марказий банк Бошқаруви йиғилишини қолдиришга асос сифатида «ташқи иқтисодий шароитларда юзага келган хатарлар ва юқори даражадаги ноаниқликлар фонида асосий савдо ҳамкорлар иқтисодиётидаги ўзгаришлар ва уларнинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини баҳолаш қўшимча таҳлиллар ўтказиш заруратини» кўрсатган.

Аслида асосий ставка ўзгаришсиз қолиши тайин бўлганда Бошқарув йиғилиши қолдирилмаслиги аниқ эди. Россия иқтисодиётидаги инқироз туфайли ва унинг Ўзбекистонга таъсирига қараб (вазиятга қараб) асосий ставка оширилиши эҳтимоли бор. Йиғилишнинг қолдирилганини шу билан изоҳлаш мумкин. Булар ҳозирча шунчаки фараз, холос.
Ўзбекистоннинг ташқи қарзлари миқдори 40 млрд доллардан ошди

2021 йил якунига бўйича Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи (давлатнинг барча ички ва ташқи мажбуриятларининг фоизлари билан бирга) 41,6 млрд долларга етди. Ўтган йилга нисбатан қарз 12,7 фоизга ошган. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан маълум қилинди.
👎2🤔1
Беларуснинг банк секторига нисбатан ЕИнинг санкциялари бўйича асосий маълумот:

- Беларусь марказий банки билан молиявий амалиётлар тақиқланади;

- Евро банкноталарини республикага етказиш тақиқланди;

- Беларусь Республикасининг тарраққиёт банкига нисбатан санкциялар киритилди.
👍5🤔1