This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Моллар қўзғолони
Қашқадарёлик фермер 2 млрд сўмга кредит олиб, хориждан зотдор мол олиб келганига қарамай унга ажратилиши керак бўлган ер майдони ажратилмаган. Маъсулларга мурожаатлари бесамар кетавергани сабабли у молларини ҳайдаб банк биноси олдига келган.
Айтишларича «моллар қўзғолони» Халқ банкининг Ғузордаги филиалида содир бўлган.
@bankir

👍86👎4🤔3
Uzcard ва Humo тизими банкоматлари интеграциялашуви атайлаб кечиктирилмоқдами?!
«Рақамли Ўзбекистон — 2030»
Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонининг 15 иловасидаги дастурда HUMO ва UZCARD тўлов тизимларини интеграциялаштириш белгиланган бўлиб, ушбу ишлар 2021 йилнинг март ойигача амалга оширилиши лозим эди. Бироқ ушбу кунгача бу иккала тизим амалда тўлиқ интеграция қилингани йўқ. Ушбу ишлар амалга оширилишига Марказий Банк, Ягона умумреспублика процессинг маркази, Миллий банклараро процессинг маркази ва тижорат банклари масъул қилиб белгиланган.
Ўтган йилнинг апрел ойида UZCARD ва HUMO ўзларининг инфратузилмаларини интеграциялаш ҳақидаги меморандумни имзолаган эди. Меморандумга асосан иккала тизим гўёки босқичма-босқич интеграцияланиши кўзда тутилганини эълон қилишди. Бироқ ҳанузгача банкоматлар интеграцияси борасида бирор сезиларли иш амалга оширилмади. Бу ўз навбатида банк хизматлари истеъмолчиларига ноқулайликлар туғдириб келмоқда.
2022 йил 1 октябр ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари сони 31,2 млн.тани ташкил қилган. Шунингдек, 11600 та банкомат мавжуд бўлиб, шундан 5350 таси Uzcard ва қолгани Humo тизими карталари учун мўлжалланган.
Uzcardнинг 75% давлат улуши хусусийлаштирилгани айтилмоқда. Қонуний эгаси Давактив бўлганда амалга оширилмаган ишлар хусусийшлатирилгандан кейин амалга ошириладими?! Шундай экан саволлар туғилиши табиий, нима учун ушбу интеграциялаш ишлари пайсалга солинмоқда? Бу борада қандай субъектив ва объектив сабаблар мавжуд?
Асосли сабаблар мавжуд бўлса уларни ҳал қилиш учун шу вақтгача қандай ишлар амалга оширил(ди)моқда? Бутун дунёда тўлов тизимлари ҳаттоки криптоактивлар билан интеграциялашишни бошлаган бир вақтда Ўзбекистонда нега деярли бир ярим йил давомида бор йўғи иккита тизимни бир бирига боғлашнинг имкони бўлмаяпти, ёки бу атайлаб чўзиляптими?! Нима учун банк пластик карталари фойдаланувчиларига қулайлик яратилмаяпти?
Бу каби саволларга тегишли масъуллардан жавоб кутиб қоламиз.

👍30🤔4👎2
Изланишларда, ҳаракатда фирибгарлар тўхташмаяпти. Пластик картангиз маълумотларини, у орқали пулларингизни шилиб олиш истагида бўлаётган «мошенник»лар ҳар куни янгича жалб қилувчи рекламаларни ўйлаб топишмоқда.
Эндиги навбат одамларга йиллик 8 фоизда микроқарз беришни таклиф қилишмоқда ва буни Facebook ҳаттоки таргет реклама қилиб тарқатишмоқда.
Сиз алданиб қолманг, ҳеч қачон бундай осон пул олиш/топиш мумкин эмаслигини унутманг. Пластик карточка маълумотларини бировга берманг, сайтларда бу маълумотларни жойлаб рўйхатдан ўтманг. Пулингизни тийин-тийинигача ечиб олишади.

👍29👎3
2022 йил III чорагида республика бўйича ижара ҳақлари 14%га қимматлаган, хусусан сентябрь ойида ижара нархи 7,7%га қимматлаган. Бу ҳақда Марказий банкнинш кўчмас мулк бозори шарҳида маълум қилинган.
Ушбу даврда республика бўйича иккиламчи бозордаги уй-жой нархлари 5,2%га, бирламчи бозордаги нархлар эса 5,5%га ўсган. Бошқача айтганда, ижара ҳақи уй нархларидан кўра ҳаддан зиёд юқори суръатларда ошиб борган.
Бирламчи бозорда ҳам, иккиламчи бозорда ҳам энг арзон уйлар Хоразм вилояти, энг қиммат уйлар Тошкент шаҳрида бўлиб қолмоқда.
Учинчи чоракда уй-жой нархларининг энг тез ўсиши Қорақалпоғистонда кузатилган (+19,4%). Жанубда, Сурхондарёда эса уйлар 10,2%га арзонлаган. Сурхондарёда ўтган 2- чоракда ҳам нархларнинг сезиларли арзонлашиши кузатилганди (-4,9%).
Регуляторга кўра, хорижий сайёҳларнинг кириб келиши натижасида талабнинг ошиши, аҳолининг иккиламчи даромадлари, хусусан, трансчегаравий
пул ўтказмаларининг кўпайиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги пул тушумларининг ошиши билан боғлиқ мавсумий омиллар нархларнинг ошишига асос бўлмоқда.

👍13👎2
Ўзбекистонда валюта тақчиллиги мавжудми?
Бугун эрталабдан Тижорат банкларида жисмоний шахсларга валюта сотиш бўйича чекловлар ўрнатилгани борасида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра чет эл валютасини сотиш бўйича ҳеч қандай расмий чекловлар ўрнатилмаган. Буни Марказий Банк матбуот котиби маълум қилган.
Тижорат банлкари ўзининг мавжуд нақд валюта имкониятларидан келиб чиқиб чет эл валютасини сотиши ва пул ўтказмалари орқали келган валюталарни мустақил равишда бериши таъкидланган. Расмий чеклов бўлмаслигига қарамсдан биздаги маълумотларга кўра аксарият давлат банклари 2000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда нақд валюта маблағларини бермоқда холос, халқаро пул ўтказмаларида ҳам айна шу миқдор мавжуд, ундан ошган қисмини миллий валютага айрибошлаган ҳолда берилмоқда. Хусусий банкларда бу миқдор нисбатан камроқ, яъни айрибошлаш шохобчалари орқали 500-1000 АҚШ долларигача сотиб олиш мумкин.
Биздаги маълумотларга кўра, Марказий Банк томонидан нақд валюта маблағлари билан таъминлашда баъзи тижорат банкларига эътирозлар бўлаётгани, шунингдек нақд валюта маблағлари сотилишини меъёрдан оширмаслик бўйича оғзаки бўлсада талаб қўйилгани маълум. Нима учун бундай талаб қўйилгани ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас.
Валюта тақчиллиги мавжудми? Ёки бошқа валюта билан боғлиқ омиллар мавжудми? Марказий Банк ушбу масалада янада тўлиқроқ маълумот берса мақсадга мувофиқ бўларди.

👍19🤔4👎1
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 36 млрд. АҚШ долларидан ошди.
Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7,7 млрд. АҚШ долларига ошган.
Бунда:
Экспорт – 14,1 млрд.
маҳсулотлар – 11,3 млрд.
хизматлар – 2,8 млрд.
Импорт – 21,9 млрд.
маҳсулотлар – 20,1млрд.
хизматлар – 1,8 млрд.
Салбий сальдо 7,8 млрд долларни ташкил этмоқда.

👍12👎4
Ижтимоий тармоқларда «ANOR BANK» ҳақида айрим нашрлар томонидан банкнинг кредит маҳсулотлари ҳақида турлича талқиндаги хабарлар тарқалди.
Банк ўзининг расмий саҳифалари орқали мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирибди. Таъкидланишича, бундай хабарлар етарлича ўрганилмаган ҳолда, асоссиз фактлар билан тарқатилмоқда.
«Банк томонидан ҳар бир мижозга кредит маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумот берилиши таъминланган. Асоссиз ва нотўғри маълумотлар тарқатиш оқибатида банк имижига етказилган зарар учун суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга белгиланган тартибда мурожаат қилинади», дейилади расмий муносабатда.
Банк ушбу масала бўйича расмий муносабат билдириб, батафсил тушунтириш бериб ўтган экан.

👎46👍13
Узоқ вақтдан буён «Анор Банк» мижозиман. Ушбу ишончли банк шу кунга қадар кўп ёрдам берган менга. Кўпчилик сўрайди, нега айнан шу банкда омонат сақлайсиз, қанақа турлари бор омонатнинг деб.
Банкда омонатнинг 3 та тури бор:
1️⃣ «Смарт 2.0» омонатининг муддати 13 ой бўлиб, йиллик фоизи 23% ни ташкил қилади. Омонатни чекловларсиз тўлдириш мумким.
2️⃣ «Шошилмасдан 2.0» омонати. Унинг йиллик фоизи 27% ни ташкил қилади, муддати 370 кун, яъни 1 йилдан кўп. Омонатни 3 тўлдириш мумкин.
3️⃣ «Go» омонатининг муддати узоқ — 24 ой. Йиллик фоизи эса 5%. Омонатга чекловларсиз қўшимча маблағ қўйиш мумкин.
Яқинда бир хабар эшитдим, банк мижозлар билан ишлаш оператори мижоз ҳисобидан бир неча миллион сўм ўғирлаган. Уни банк хавфсизлик бўлимидагилар ушлаб ички ишлар бўлимига топширган ва бу ҳақда баёнот берган. Бу дегани — банк ичида муттаҳамлар бўлса, масъуллар уларни ушлайди ва оммага эълон қилади.
Шу ўринда яна бир гап, кеча тармоқларда тарқалган турли гап-сўзлар ғирт ёлғон, фейк ҳаммаси.

👎40🤔28👍26
Бутун дунё бўйлаб доллар қадрининг ошиши нималарга олиб келади?
Доллар 2000 йилдан бери энг юқори даражага етди, жорий йил бошидан буён иенага нисбатан 22 фоизга, еврога нисбатан 13 фоизга ва ривожланаётган бозор валюталарига нисбатан 6 фоизга қимматлашди. Долларнинг бир неча ой ичида бундай кескин кучайиши, халқаро савдо ва молияда долларнинг ҳукмронлигини инобатга олган ҳолда, деярли барча мамлакатлар учун катта макроиқтисодий оқибатларга олиб келши мумкин.
2000 йилдан бери AҚШнинг жаҳон товар экспортидаги улуши 12 фоиздан 8 фоизга қисқарган бўлишига қарамасдан, долларнинг жаҳон экспортидаги улуши тахминан 40 фоизни ташкил этди. Инфляцияни пасайтириш учун курашаётган кўплаб мамлакатлар учун валюта курсларининг долларга нисбатан заифлашиши курашни қийинлаштиради. Бугунги кунда долларга нисбатан энг қадрсизланган валюта - турк лираси бўлиб турибди. Шу сабабли ҳам Туркияда инфляция кўрсаткичи 90% гача етди.
Бундай шароитда мамлакатлар ўз валюталарини фаол равишда қўллаб-қувватлашлари керак. Бир қанча давлатлар валюта интервенсияларига мурожаат қилмоқда. Жорий йилнинг 7 ойида ривожланаётган ва ривожланаётган мамлакатларнинг жами хорижий захиралари 6 фоиздан кўпроққа камайди.
Халқаро Валюта Жамғармаси тўлов балансида муаммоларга дуч келаётган аъзо мамлакатларга кредит ресурсларимизни кенгайтиришга тайёрлигини билдирган.

👍19👎2
Доллар курсининг мустаҳкамланиши ўзбек сўмига нисбатан ҳам давом этиши кутилмоқда. Бугун 16:00дан кейин эълон қилинадиган эртанги (18 октябрь) кун учун курсда ҳам долларнинг сўмга нисбатан қиймати ошиши кутилмоқда.
Ўсиш қиймати тахминан 11-12 сўмни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кун учун долларнинг расмий курси 11131,45 сўмни ташкил қилмоқда. Тижорат банкларида сотиб олиш курси 11160-11170 атрофида, сотиш курси 11185-11190 сўмни ташкил қилмоқда.

👎23👍13
Жаҳон банки Беларусга берилган барча кредитларнинг «статуси»ни ўзгартирди.
Бунинг сабаби ўз муддатида тўланмаган 68,4 миллион доллар миқдордаги маблағлар кўрсатилган.
«Бугундан бошлаб Жаҳон банки Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (ХТТБ) Беларусь Республикасига берилган ёки у томонидан кафолатланган барча кредитларини ишламайдиган(ёки ҳаракатсиз) мақомга ўтказди» деийлади расмий баёнотда.
Умуман олганда, банк 14 октябрда муддати ўтган тўловларни 68,43 миллион доллар эквивалентида баҳолади.
Беларуснинг 967 миллион доллар миқдоридаги тўланмаган асосий қарзи ХТТБнинг умумий тўланмаган кредитларининг 0,42 фоизини ташкил қилган. Ишламайдиган мақомга эга бўлиш даромаддан тахминан 12,75 миллион доллар тўлашга олиб келади, дейилади хабарда.
Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан киритилган Ғарб санкциялари Минскнинг хорижий валюталар билан муомала қилиш имкониятини чеклаб қўйганидан сўнг, Беларусь бир қанча евробонд тўловларини Беларусь рублида амалга оширишга мажбур бўлган.

👍19🤔1
Тижорат банкларида доллар 11200 сўмдан сотилмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11185 сўмдан таклиф этилмоқда.
Долларнинг бутун дунё бўйлаб мустаҳкамланиши Ўзбекистонга ҳам таъсир этишда давом этади. Бугун эълон қилинадиган 19 октябрь учун доллар курси қиймати яна 14-15 сўмга қимматлашиши кутилмоқда.
Айни вақтда долларнинг расмий курси 11143,28 сўмни ташкил қилмоқда.

👍6👎4
💥NUR турар-жой мавзесидаги хонадон 12 млн сўмдан 1 кв.м
✅Namuna Development компанияси NUR турар-жой мавзесида А блокидан тайёр тамирланган ва ривожланган инфратузилмага эга премиум тоифадаги хонадон таклиф этади. 100% тўлов билан хонадони универсал чегирма билан сотиб олиш имконияти мавжуд - 1 кв. метр учун 12 000 000 сўм.
🔆Аҳил қўшнилар мавзесининг ҳар бир бурчаги сифат ва қулайликни акс эттиради – деразадан ажойиб кўринишга эга бўлган терасса, фавворалар жойлашган дам олиш маскан, болалар майдончалари, киберзона, машғулот зонаси, электр автомобилларни қувватлантириш стансия, роллердром ва бошқа қизиқарли нарсалар.
📲 Call-center: +998 78-777-00-77
🌐 www.namunadevelopment.uz
Реклама

👍12👎9
Банкир бугунги кунда тижорат банклари томонидан таклиф қилинаётган автокредитлар бўйича маълумотларни тақдим қилади: (1-қисм)
Ипотека банк
Фоиз ставкаси - 5-21% (бошланғич тўловга асосан)
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр – йўқ
Суммаси - 300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 30-50%
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан Kia, Renault, Lada автомобиллари хариди учун
Батафсил
Пойтахт Банк
Фоиз ставкаси - 22%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр – 3 ой
Суммаси – шартнома асосида
Бошланғич тўлов - 30%
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил
Зироат Банк
Фоиз ставкаси - 22-24% (муддатидан келиб чиқиб)
Муддати - 1-3 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 450 млн.сўмгача

Банк Садерот Ташкент
Фоиз ставкаси - 23%
Муддати - 3 йил
Имтиёзли давр – йўқ
Суммаси - 600 млн.сўмгача

Агробанк
Фоиз ставкаси - 24-27% (муддатига асосан)
Муддати – 1-4 йил
Имтиёзли давр – йўқ
Суммаси – шартномага асосан
Бошланғич тўлов – 25%

Тенге банк
Фоиз ставкаси - 6,9-23,9% (бошланғич тўлов ва муддатга асосан)
Муддати – 1-4 йил
Имтиёзли давр – йўқ
Суммаси - 400 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 20-50%
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан Kia, Renault, Lada ва Hyundai автомобиллар хариди учун

👍65👎14🤔1