Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти Бен Бернанке, Дуглас Диамонд ва Филипп Дибвигга “молиявий инқироз ва банк иши бўйича тадқиқотлари учун” берилди.
Дуглас Диамонд ва Филипп Дибвиг банкларнинг нима учун мавжудлиги, уларнинг жамиятдаги роли "уларни яқинлашиб келаётган қулаш ҳақидаги миш-мишларга қарши ҳимоясиз қолдириши ва жамият бу заифликни қандай камайтириши"ни тушунтирувчи назарий моделларни ишлаб чиқди.
Диамонд ва Дибвиг давлат депозитларини суғурталаш орқали банкларнинг заифлигини бартараф этишни таклиф қилишди.
“Омонатчилар давлат уларга пул кафолатлашини билса, банкротлик ҳақидаги миш-мишлар бошланиши билан банкка шошилиши шарт эмас”, — дея таъкидланади тадқиқотда.
Бен Бернанке AҚШ Федерал захира тизимининг собиқ раиси. У 1930 йиллардаги Буюк Депрессияни таҳлил қилди ва инқирозни шунчалик чуқур ва узоқ давом эттиришда банклар ўтказмалари ҳал қилувчи омил бўлганини кўрсатиб берди.
@bankir

👍16👎1
Банкоматлардан фоизсиз нақд пул ечилиши ҳақидаги гаплар ёлғон бўлиб чиқди
Аксарият давлат банкларининг асосий акциядори Молия вазирлигидан маълум қилишларича, ижтимоий тармоқларда давлат банклари акциядори бўлган тижорат банклари карталаридан банкоматларда нақдлаштириш комиссияси бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, бундай режа йўқ.
Вазирлик мутахассисларининг фикрича, комиссия бекор қилинса, банклар банкоматлар тармоғини ривожлантиришдан манфаатдор бўлмай қолади. Айниқса, олис ҳудудларда банкоматлар шундоқ ҳам зарарга ишлайди, сабаби сарф-харажати кўп.

👎59👍18🤔3
Artel собиқ «Buxoroteks» АЖга қарашли мулкий мажмуани 110 млрд сўмга сотиб олди
Бухоро шаҳрида жойлашган йирик давлат активи онлайн-аукцион савдосида 109,9 млрд сўмга сотилди. Ушбу давлат активи 17,6 гектар ер майдони ҳамда 115 минг кв.метр бино иншоотларга эга.
Ушбу объектни “Bukhara Next Generation Product” МЧЖ сотиб олган. Мазкур компания 2022 йил 4 октябрь куни очилган.
Бу компания Тошкентнинг “Next Generation Product” МЧЖ компаниясига тегишли бўлиб, у, ўз навбатида, “ARTEL ELECTRONICS” МЧЖга тааллуқли. Барчага маълумки, бу корхона Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли саналади.
Дарвоқе, ушбу корхона имтиёзлар туфайли биргина ҚҚСдан 23 млрд сўм фойда қилган. Яъни шунча миқдорда ҚҚС тўламаган.

👎26👍10
Президент “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича ҳар бири 2 мингдан ортиқ аҳоли овозини тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 364 та лойиҳа учун қўшимча 335 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берди.
200 дан ортиқ аҳоли қўллаб-қувватлаган маҳалла шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникаларни жиҳозлашга келгуси йилда қўшимча 200 миллиард сўм ажратилади. Бу орқали 195 та лойиҳа доирасида 600 та маҳалла аҳолиси қамраб олинади.

👍29👎2
Россияга санкцияларни четлаб ўтишда «ёрдамчи» бўладиганларга ҳам чора кўрилади
Саккизинчи санкциялар пакети маъқуллангандан сўнг, Европа Иттифоқи янги ваколатларга эга бўлди — энди у Россияга чекловларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган учинчи давлат компаниялари ва одамларига қарши санкциялар қўллаши мумкин.
Евроиттифоқнинг санкциялар пакетида кўрсатилган ушбу экстратерриториал элемент биринчи марта Европа санкциялари тузилмасини Aмерикага яқинлаштиради, дейди экспертлар, чунки шу пайтгача Евроиттифоқнинг олдинги биронта санкцияларида учиничи томонни «жазолаш» кўзда тутилмаган эди.

👎33👍13🤔3
2022 йил 1 октябрь ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 768 тани ташкил этган.
Фаолият ку́рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 531 тага ошган.
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
— Россия – 2 764 та
— Туркия – 2 094 та
— Хитой – 2 062 та
— Қозоғистон – 1 184 та
— Корея – 908 та
— АҚШ – 335 та
— Қирғиз Р. – 294 та
— Тожикистон – 279 та
— Озарбайжон – 248 та
— Германия – 212 та
— Туркманистон – 168 та
— бошқалар – 4 220 та

👍23
UZCARD нинг давлат улуши 210 млрд сўмга қолган улуш эгаларига сотилди
“ЯГОНA УМУМРЕСПУБЛИКA ПРОЦЕССИНГ МAРКAЗИ” МЧЖнинг 75 фоиз давлат улуши Жамиятнинг қолган 4 нафар иштирокчиларига ўз улушларининг миқдорига мутаносиб равишда баҳоланган қийматда, жами 210,1 млрд. сўмга сотилди.

👍14👎8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Моллар қўзғолони
Қашқадарёлик фермер 2 млрд сўмга кредит олиб, хориждан зотдор мол олиб келганига қарамай унга ажратилиши керак бўлган ер майдони ажратилмаган. Маъсулларга мурожаатлари бесамар кетавергани сабабли у молларини ҳайдаб банк биноси олдига келган.
Айтишларича «моллар қўзғолони» Халқ банкининг Ғузордаги филиалида содир бўлган.

👍86👎4🤔3
Uzcard ва Humo тизими банкоматлари интеграциялашуви атайлаб кечиктирилмоқдами?!
«Рақамли Ўзбекистон — 2030»
Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонининг 15 иловасидаги дастурда HUMO ва UZCARD тўлов тизимларини интеграциялаштириш белгиланган бўлиб, ушбу ишлар 2021 йилнинг март ойигача амалга оширилиши лозим эди. Бироқ ушбу кунгача бу иккала тизим амалда тўлиқ интеграция қилингани йўқ. Ушбу ишлар амалга оширилишига Марказий Банк, Ягона умумреспублика процессинг маркази, Миллий банклараро процессинг маркази ва тижорат банклари масъул қилиб белгиланган.
Ўтган йилнинг апрел ойида UZCARD ва HUMO ўзларининг инфратузилмаларини интеграциялаш ҳақидаги меморандумни имзолаган эди. Меморандумга асосан иккала тизим гўёки босқичма-босқич интеграцияланиши кўзда тутилганини эълон қилишди. Бироқ ҳанузгача банкоматлар интеграцияси борасида бирор сезиларли иш амалга оширилмади. Бу ўз навбатида банк хизматлари истеъмолчиларига ноқулайликлар туғдириб келмоқда.
2022 йил 1 октябр ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари сони 31,2 млн.тани ташкил қилган. Шунингдек, 11600 та банкомат мавжуд бўлиб, шундан 5350 таси Uzcard ва қолгани Humo тизими карталари учун мўлжалланган.
Uzcardнинг 75% давлат улуши хусусийлаштирилгани айтилмоқда. Қонуний эгаси Давактив бўлганда амалга оширилмаган ишлар хусусийшлатирилгандан кейин амалга ошириладими?! Шундай экан саволлар туғилиши табиий, нима учун ушбу интеграциялаш ишлари пайсалга солинмоқда? Бу борада қандай субъектив ва объектив сабаблар мавжуд?
Асосли сабаблар мавжуд бўлса уларни ҳал қилиш учун шу вақтгача қандай ишлар амалга оширил(ди)моқда? Бутун дунёда тўлов тизимлари ҳаттоки криптоактивлар билан интеграциялашишни бошлаган бир вақтда Ўзбекистонда нега деярли бир ярим йил давомида бор йўғи иккита тизимни бир бирига боғлашнинг имкони бўлмаяпти, ёки бу атайлаб чўзиляптими?! Нима учун банк пластик карталари фойдаланувчиларига қулайлик яратилмаяпти?
Бу каби саволларга тегишли масъуллардан жавоб кутиб қоламиз.

👍30🤔4👎2
Изланишларда, ҳаракатда фирибгарлар тўхташмаяпти. Пластик картангиз маълумотларини, у орқали пулларингизни шилиб олиш истагида бўлаётган «мошенник»лар ҳар куни янгича жалб қилувчи рекламаларни ўйлаб топишмоқда.
Эндиги навбат одамларга йиллик 8 фоизда микроқарз беришни таклиф қилишмоқда ва буни Facebook ҳаттоки таргет реклама қилиб тарқатишмоқда.
Сиз алданиб қолманг, ҳеч қачон бундай осон пул олиш/топиш мумкин эмаслигини унутманг. Пластик карточка маълумотларини бировга берманг, сайтларда бу маълумотларни жойлаб рўйхатдан ўтманг. Пулингизни тийин-тийинигача ечиб олишади.

👍29👎3
2022 йил III чорагида республика бўйича ижара ҳақлари 14%га қимматлаган, хусусан сентябрь ойида ижара нархи 7,7%га қимматлаган. Бу ҳақда Марказий банкнинш кўчмас мулк бозори шарҳида маълум қилинган.
Ушбу даврда республика бўйича иккиламчи бозордаги уй-жой нархлари 5,2%га, бирламчи бозордаги нархлар эса 5,5%га ўсган. Бошқача айтганда, ижара ҳақи уй нархларидан кўра ҳаддан зиёд юқори суръатларда ошиб борган.
Бирламчи бозорда ҳам, иккиламчи бозорда ҳам энг арзон уйлар Хоразм вилояти, энг қиммат уйлар Тошкент шаҳрида бўлиб қолмоқда.
Учинчи чоракда уй-жой нархларининг энг тез ўсиши Қорақалпоғистонда кузатилган (+19,4%). Жанубда, Сурхондарёда эса уйлар 10,2%га арзонлаган. Сурхондарёда ўтган 2- чоракда ҳам нархларнинг сезиларли арзонлашиши кузатилганди (-4,9%).
Регуляторга кўра, хорижий сайёҳларнинг кириб келиши натижасида талабнинг ошиши, аҳолининг иккиламчи даромадлари, хусусан, трансчегаравий
пул ўтказмаларининг кўпайиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги пул тушумларининг ошиши билан боғлиқ мавсумий омиллар нархларнинг ошишига асос бўлмоқда.

👍13👎2
Ўзбекистонда валюта тақчиллиги мавжудми?
Бугун эрталабдан Тижорат банкларида жисмоний шахсларга валюта сотиш бўйича чекловлар ўрнатилгани борасида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра чет эл валютасини сотиш бўйича ҳеч қандай расмий чекловлар ўрнатилмаган. Буни Марказий Банк матбуот котиби маълум қилган.
Тижорат банлкари ўзининг мавжуд нақд валюта имкониятларидан келиб чиқиб чет эл валютасини сотиши ва пул ўтказмалари орқали келган валюталарни мустақил равишда бериши таъкидланган. Расмий чеклов бўлмаслигига қарамсдан биздаги маълумотларга кўра аксарият давлат банклари 2000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда нақд валюта маблағларини бермоқда холос, халқаро пул ўтказмаларида ҳам айна шу миқдор мавжуд, ундан ошган қисмини миллий валютага айрибошлаган ҳолда берилмоқда. Хусусий банкларда бу миқдор нисбатан камроқ, яъни айрибошлаш шохобчалари орқали 500-1000 АҚШ долларигача сотиб олиш мумкин.
Биздаги маълумотларга кўра, Марказий Банк томонидан нақд валюта маблағлари билан таъминлашда баъзи тижорат банкларига эътирозлар бўлаётгани, шунингдек нақд валюта маблағлари сотилишини меъёрдан оширмаслик бўйича оғзаки бўлсада талаб қўйилгани маълум. Нима учун бундай талаб қўйилгани ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас.
Валюта тақчиллиги мавжудми? Ёки бошқа валюта билан боғлиқ омиллар мавжудми? Марказий Банк ушбу масалада янада тўлиқроқ маълумот берса мақсадга мувофиқ бўларди.

👍19🤔4👎1
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 36 млрд. АҚШ долларидан ошди.
Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7,7 млрд. АҚШ долларига ошган.
Бунда:
Экспорт – 14,1 млрд.
маҳсулотлар – 11,3 млрд.
хизматлар – 2,8 млрд.
Импорт – 21,9 млрд.
маҳсулотлар – 20,1млрд.
хизматлар – 1,8 млрд.
Салбий сальдо 7,8 млрд долларни ташкил этмоқда.

👍12👎4
Ижтимоий тармоқларда «ANOR BANK» ҳақида айрим нашрлар томонидан банкнинг кредит маҳсулотлари ҳақида турлича талқиндаги хабарлар тарқалди.
Банк ўзининг расмий саҳифалари орқали мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирибди. Таъкидланишича, бундай хабарлар етарлича ўрганилмаган ҳолда, асоссиз фактлар билан тарқатилмоқда.
«Банк томонидан ҳар бир мижозга кредит маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумот берилиши таъминланган. Асоссиз ва нотўғри маълумотлар тарқатиш оқибатида банк имижига етказилган зарар учун суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга белгиланган тартибда мурожаат қилинади», дейилади расмий муносабатда.
Банк ушбу масала бўйича расмий муносабат билдириб, батафсил тушунтириш бериб ўтган экан.

👎46👍13