Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Долларнинг расмий курси яна пастлади. 3 октябрдан бошлаб 1 долларнинг қиймати 9,07 сўмга арзонлаб, 11004,94 сўмни ташкил этадиган бўлди.

@bankir
👍10
АҚШ Ўзбекистонни ва бошқа барча Марказий Осиё давлатларини Россияга қарши қўлланилган санкцияларга амал қилишлари зарурлиги борасида огоҳлантирди

Қўшма Штатлар Марказий Осиёнинг беш республикасини, жумладан Ўзбекистонни AҚШнинг Россияга қарши санкцияларига риоя қилиш борасида улардан айнан қандай қадамлар кутилаётгани ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда чоршанба куни AҚШ Конгресси Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда Aмерика санкциялар сиёсати координатори Жеймс О'Брайен маълум қилди.

Унинг эслатишича, AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўтган ҳафта Ню-Йоркдаги БМТ Бош Aссамблеясининг 77-сессияси доирасида Марказий Осиёнинг бешта давлати (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон) ташқи ишлар вазирлари билан учрашган.

“Биз уларга санкцияларимизга риоя қилиш бўйича кўрсатмалар бердик. Ривожланиш жараёнида бизни ташвишга соладиган аниқ ҳолатларни белгилаб олдик. Биз улар билан аниқ нима қилишлари мумкинлиги ҳақида яна суҳбатлар ўтказамиз ”, деган Давлат департаменти вакили О'Брайен.

“Бу мамлакатларнинг барчаси авваллари Москва билан бўлган муносабатларига муқобил вариантларга эга бўлишдан хурсанд бўлади. Биз бу йўналишда ишлашни давом эттирамиз ", дея таъкидлаган АҚШ ташқи сиёсати расмийси.

АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) директори ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур Вашингтон Марказий Осиёдаги сиёсатининг мақсадини минтақа мамлакатлари иқтисодиётини Россия иқтисодиётидан ажратишда кўраётганини таъкидлаган.

@bankir
👎38👍23🤔4
Туркияда йиллик инфляция ўсиш янада кўпайган

Туркия Миллий статистика институти хабарига кўра, сентябр ойида инфляция олдинги ойга нисбатан янада ошган ва 83,45%га етган.

Олимлар ва иқтисодчилар томонидан яратилган Инфляция тадқиқот гуруҳи сентябр ойида Туркияда истеъмол нархларининг ўсишини ҳисоблаб чиқди: унинг маълумотларига кўра, йиллик инфляция бир ой олдинги 181,37 фоиздан 186,27 фоизга тезлашди.

Туркия Марказий банки аввалроқ асосий ставкани 12 фоизга туширганлиги сабабли, айни пайтда истеъмол нархлари ўсиши тезлашмоқда ва миллий валюта заифлашмоқда. Январ ойи охирида курс бир доллар учун тахминан 13,5 турк лирасини ташкил этган бўлса, феврал охирида у аллақачон 14 лира эди, ҳозир эса 18,5 лирадан ошиб кетган.

@bankir
👍29👎4
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди. 5 октябрдан бошлаб 1 долларнинг қиймати 11010,45 сўмни (+23,24 сўм) ташкил этадиган бўлди.

@bankir
👎12👍9
Bankir бугунги кунда тижорат банклари томонидан таклиф қилинаётган иккиламчи бозордан сотиб олиш учун автокредитлар бўйича маълумотларни тақдим этади

MKBANK (Микрокердитбанк)
Фоиз ставкаси - 25%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов - 30%
Кредит мақсади - Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Капиталбанк
Фоиз ставкаси - 24%
Муддати - 5 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мақсади - Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Турон банк
Фоиз ставкаси - 24,9%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мақсади – Бирламчи ва иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Даврбанк
Фоиз ставкаси - 24%
Муддати - 3 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов - 25%
Кредит мақсади - Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Турон банк
Фоиз ставкаси - 24,9%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мақсади – Бирламчи ва иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

TBC банк
Фоиз ставкаси - 25%
Муддати - 5 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 200 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мобил илова орқали ажратилади
Кредит мақсади –Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Анорбанк
Фоиз ставкаси - 25%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 190 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мақсади –Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Тенгебанк
Фоиз ставкаси - 24,9-25,9%гача (Бошланғич тўловага боғлиқ)
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 25-50%
Кредит мақсади –Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Ипотека банк
Фоиз ставкаси - 26% Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 30%
Кредит мақсади –Бирламчи ва Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Hamkorbank
Фоиз ставкаси - 26%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 25%
Кредит мақсади – Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

@bankir
👍47👎6
Йирик халқаро молиявий ташкилотлардан бири банкротлик ёқасида

Йирик халқаро инвестицион банк банкротлик ёқасида турибди. Дунёнинг йирик молия ташкилотларидан бири Credit Suisse банкротликка яқин тургани шов-шувларга сабаб бўлди.

Credit Suisse бош директори яқин кунлар ичида ташкилот бутун тарихи давомдаги энг критик ҳолатларни бошидан кечиришини таъкидлади. Йил бошидан буён Credit Suisse акциялари 60% гача тушиб кетди ва куни кеча душанба куни рекорд даражадаги пасайишни кўрсатди. Шунингдек банкнинг Кредит дефолт своплари юқори даражани қайд қилмоқда. Бу қанчалик юқори бўлса дефолт бўлиш эҳтимоллиги ҳам юқори деган маънони билдиради.

Credit Suisse билан боғлиқ янгиликлардан кейин Швейцария франки ҳам қулашни бошлади ва охирги 5 йилдгаи энг салбий курсни қайд этди. Ушбу йирик молия ташкилотининг банкрот бўлиши дунё молия тизимга сезиларли зарба бериши ва салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Маълумот ўрнида Credit Suisse 1856 йилда Швейцарияда асос солинган бўлиб халқаро даражада турли молиявий хизматларни кўрсатади, жами активлари 2021 йилда 755 млрд.долларни ташкил қилган, 50 000 дан ортиқ ходимлар фаолият юритади.

@bankir
👍32
Чет эл валютасида банк депозитлари ва кредитлари фоиз ставкаси

@bankir
👍14👎1
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 млн доллар қарз бермоқда

Бу маблағ ҳукуматга барқарор нархларда етарли даражада озиқ-овқат етказиб бериш ва аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишга кўмаклашувчи дастурга йўналтирилмоқда.

@bankir
👍23👎5🤔5
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди. 6 октябрдан бошлаб долларнинг қиймати 11 028,14 сўмга (+17,69 сўм) етадиган бўлди.

@bankir
👎15👍10
Долларнинг расмий курси яна ошди. 7 октябрдан бошлаб, 1 долларнинг қиймати (34,91 сўмга ошиб) 11 063,05 сўмга етадиган бўлди.

@bankir
👎21👍13
❗️“Туркистон” ва “HI-TECH” хусусий банклари тугатилади. Уларнинг лицензия қайтариб олинган

Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги қарорига асосан “Туркистон” ҳамда “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкларидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди. Бунга сабаб — иккала банк ҳам бир қатор қоидабузарликларни содир этган.

Туркистонбанк активлар ҳажми бўйича республика банк тизимида 26-ўринни, HI-TECH BANK эса 29-ўринни эгаллаган.

Иккала банкни ҳам тугатиш бўйича комиссия таркиби тайинланди.

Омонатчи-жисмоний шахслар учун маълумот:

Банк омонатчиларининг барча маблағлари, биринчи навбатда, 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади.

@bankir
👍18👎4🤔4
Банкир
❗️“Туркистон” ва “HI-TECH” хусусий банклари тугатилади. Уларнинг лицензия қайтариб олинган Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги қарорига асосан “Туркистон” ҳамда “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкларидан банк фаолиятини амалга ошириш…
Иккала банкнинг лицензияси олиб қўйилишига қуйидаги сабаблар келтирилган:

▪️банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарлича захиранинг мавжуд эмаслиги;

▪️регулятив капиталининг эллик фоизидан ортиқ миқдорда зарар кўрганлигини;

▪️банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги;

▪️бухгалтерия ҳисобининг ҳисоботга оид маълумотлар бузилишига олиб келадиган ва банкнинг ҳақиқий молиявий аҳволини акс эттириш имконини бермайдиган қоидабузарликлар билан юритилганлиги;

▪️банк фаолиятидаги қўпол қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги Марказий банк кўрсатмаларининг белгиланган муддатда бажарилмаганлиги;

▪️жиддий қоидабузарлик учун Марказий банк томонидан жарима қўлланилганидан кейин ҳудди шундай қоидабузарликни такроран содир этилганлиги сабабли лицензия олиб куйилган.

@bankir
👍22🤔10👎1
Ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари

2022 йил 5 октябрь ҳолатига

Суякли мол гўшти (1 кг) 49 500 – 78 000 сўм

Қўй гўшти (1 кг) 58 000 – 91 000 сўм

Картошка (1 кг) 2000 – 6000 сўм

Пиёз (1 кг) 1500 – 5000 сўм

Сабзи (1 кг) 1 500 – 5 000 сўм

Тухум (10 дона) 8000 – 16 000 сўм

Гуруч (1 кг) 5000 – 25 000 сўм

Ўсимлик ёғи (1 л) 16 000 – 30 000 сўм

Шакар (1 кг) 12 000 – 17 000 сўм

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

@bankir
👍11👎3🤔3
Оддий фуқаро қандай қилиб UzAuto Motors акцияларини сотиб олиши мумкин? Биринчи қадам

Президентнинг йил бошидаги қарорига асосан UzAuto Motors ва яна бир нечта йирик компаниялардаги давлат улушини биржа орқали сотиши белгиланган эди. Ҳозир UzAuto Motors акцияси эгасига қандай қилиб айланиш мумкинлиги ҳақида гаплашамиз. 1- қадам: брокерлик ҳисоб-рақамини очиш.

Бу ҳисоб-рақамнинг расмий номи "ДЕПО ҳисоб-рақами" деб аталади ва уни харид қилиш ҳамда сотиш учун ишлатиш мумкин. Буни ўзимиз қила олмаймиз шу сабабли брокерларга мурожаат қиламиз. Чунки айнан улар бу соҳани яхши ва ёмон томонларини билади.

Ўзбекистонда брокерлар кўп, биз номини сир қолдирган (релама бўлиб қолмаслиги учун) брокерлик фирмаси мисолида у ерга борган мижоз тилидан гапирамиз:

Компания сайтига кирдим ва ишонч телефонига қўнғироқ қилиб оператор билан боғландим. 11:00 учрашув белгиланди, мени у ерда косультант кутиб олди ва барчасини тушунтириб берди.

Бор-йўғи учта ҳужжатни имзолаш керак экан - шартнома, анкета ва ариза. Ўқиб кўриб тушунмаган жойларимни сўрадим ва тушунчага эга бўлдим. Барчаси бепул.

Бу жараёнга бор-йўғи 4 дақиқа вақт кетди. Ҳатто банкда карта очиш учун ҳам ундан кўп вақт сарфланади.

Бир неча соатдан сўнг телефонга fondbozori сайтидаги логин ва парол ёзилган SMS келди. Барча жараён ўша ерда бўлади. Ҳисобни турли усулларда тўлдириш мумкин, масалан PayBox орқали.

Олди-сотди учун - 1% комиссия бор. Уни таркибига бошқа ташкилотлар билан хизматлар ҳам кириб кетади ва ҳеч қанақа яширин тўловлар йўқ.

Мен, ҳозир фақатгина IPO UzAuto Motors да (P.S: Маълумот учун, IPO бу компаниянинг биржада сотиладиган акцияларининг биринчи оммавий таклиф) иштирок этиш учун ҳисоб-рақам очдим, лекин кейинчалик, бошқа компаниялар акциялари билан ҳам қизиқиб кўрмоқчиман, масалан Humans.

Билишимча бу брокерлик фирмасида яна бошқа ҳизматлар ҳам бор экан, масалан акциялар савдосида маслаҳатлар бериш, тушунтириш ва турли ёрдам хизматларини кўрсатиш. Бу жуда ҳам қулай - ўзингни асосий ишингдан чалғимасдан буни бемалол амалга оширишинг мумкин.

Айтмоқчи, UzAuto Motors компанияси акцияларининг илк савдоси декабр ойини ўрталарида бўлиши ҳақида маълумотга эгаман. Бу дегани, бу ҳали бошланиши, ҳали қишда савдолар авжига чиқадиган вақт келади.

Биржа савдоларида иштирок этиб UzAuto Motors каби йирик компаниялар эгаларидан бирига айланиб олиш учун 1 - қадам эди бу.

@bankir
👍37
Долларнинг расмий курси яна пастлади. 10 октябрдан бошлаб, 1 долларнинг қиймати 11051,27 сўмни (-11,78 сўм) ташкил этадиган бўлди.

@bankir
👍15👎2
Фаолияти тўхтатилган "Туркистонбанк" аҳолининг 339 миллиард сўм HI-TECH BANKда эса, 5 миллиард сўмлик омонатларини қайтариши керак. Бу ҳақида Марказий банк Департаменти директори Санжар Носиров маълумот берди.

- Бугунги кунда "Туркистонбанк" да аҳолининг 339 миллиард сўм HI-TECH BANKда эса, 5 миллиард сўмлик омонатлари бор.  Юқоридаги икки банк омонатчиларининг барча маблағлари, биринчи навбатда, 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади. Лицензияси чақириб олинаётган юқоридаги икки банк омонатчилари ўзларини хотиржам ҳис қилишлари мумкин.

@bankir
👍29👎5🤔2
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон энергия тизимини ривожлантириш учун 47,1 миллион доллар ажратди.

Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) нинг биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

@bankir
👍18👎1
Украинага зудлик билан 1,3 млрд.доллар маблағ ажратилади

Халқаро валюта жамғармаси Ижрочи директорлар кенгаши "озиқ-овқат шоки" доирасида тезкор молиялаштириш учун Украинага 1,3 миллиард AҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишни маъқуллади.

Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан етти ойдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, гуманитар ва иқтисодий зарар кўплигича қолмоқда, бу эса ташқаридан шошилинч молиялаштириш эҳтиёжларини келтириб чиқармоқда.

Украина ҳукумати ушбу ўта оғир шароитларда макромолиявий барқарорликнинг муҳим даражасини сақлаб қолгани учун катта ҳурматга лойиқ дея таъкидламокда жамғарма мутахассислари.

@bankir
👍9👎4
Долларнинг мустаҳкамланиши AҚШ иқтисодиётининг ўзига ҳам салбий таъсир килиши мумкин

Иқтисодчиларнинг таъкидлашича, AҚШ долларининг мустаҳкамланиши Aмерика ишлаб чиқаришининг тикланишига путур етказиши ва хорижий ишлаб чиқарувчиларга AҚШга сотишда устунлик бериш билан таҳдид қилмоқда. AҚШ долларининг евро, япон иенаси, инглиз фунти ва бошқа валюталарга нисбатан ўсиб бораётган қиймати чет элда ишлаб чиқарилган товарларни импорт қилишни арзонлаштирмоқда, AҚШда ишлаб чиқарилган товарлар экспорти эса хорижий харидорлар учун қимматлашмоқда.

Хориждаги заводларда ишлаётган америкалик ишлаб чиқарувчилар учун доллар курсининг кучайиши натижасида юзага келган ноқулай валюта курслари туфайли уларнинг хорижий валютадаги сотувлари долларда камроқни ташкил килмокда.

Саноат таҳлилчиларининг таъкидлашича, ноқулай валюта курслари саноат ишлаб чиқарувчилари шу ой охирида чораклик натижалари ҳақида ҳисобот беришни бошлаганларида уларнинг даромадларини камайтириши мумкин. Бу эса ҳисоботлар эълон килинганидан кейин акция нархлари тушишига олиб келиши мумкин.

@bankir
👍15👎1
Украинага ракеталар ёмғири ёғдирилиши ортидан Россиядаги йирик компанияларнинг акциялари нархи кескин тарзда қуламоқда.

@bankir
👍39👎7
Долларнинг расмий курси яна ошди. 11 октябрдан 1 долларнинг қиймати 18,56 сўмга ошиб, 11069,83 сўмга етадиган бўлди.

@bankir
👎14👍9🤔2