Банкир
74.2K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Долларнинг расмий курси яна 11 минг сўмлик коридордан пасайди. 29 сентябрдан бошлаб, 1 долларнинг қиймати 25,14 сўмга арзонлашиб, 10999,78 сўмни ташкил этадиган бўлди.

@bankir
👍24🤔5👎2
Тижорат банкларида долларнинг сотиш ва сотиб олиш нархлари

@bankir
👍11
Молия вазири банкларда хизмат сифатини оширишнинг ягона ишончли йўлини айтди

Блогер Хушнудбек Худойбердиев твиттерда бу йил қизларга фоизсиз таълим кредитини беришда банклар муаммо қилганда роса тўполон қилгани ҳақида ёзибди.

«Банклар қачон одам бўлади?», дейишгача бордим. Чунки қизларга муаммо қилганларни оғриқли қабул қилдим. Молия вазири Темур ака барака топсин, муаммони тушунди, ўзи шахсан шуғулланди. Бир неча марта банк раҳбарларини йиғиб, қаттиқ гапирди. Давлат банкларига топшириқлар берди. Вазиятни яхшилаш учун бир нечта чоралар ишлаб чиқилди. Марказий банк ҳам ёрдам берди, барака топишсин. Шундан кейингина банклар уйғонди. Ҳатто таълим кредитини реклама қилишни бошлашди», — деб ёзди Хушнуд.

Бунга жавобан бошқа бир Твиттер фойдаланувчиси ёзди:

«Қизимнинг контрактига кредит оламан десак номимда кредит бор бўлиб чиқди. Ўзимнинг ҳам ҳабарим йўқ, Каттақўрғон қурилиш банки отчествони адаштирворилганини рўкач қилди. Мурожаат билан чиқдим, ёпворишди, лекин кредит историям қора рўйхатда қоляпти, уч ой кечиктириб тўлаган экан».

Хушнуд бу твитни «банкларнинг расволиги ҳақида», деб изоҳлаган. «Бировни номига ўзининг хабари бўлмаса ҳам кредитлар олинган. Бунақа ҳолатлар минглаб», — деб қўшимча ҳам қилган.

Молия вазири Тимур Ишметов ушбу твитига муносабат билдирган:

«Мижозлар ишончини ва натижада фойдасини йўқотишдан қўрқадиган банк бундай ишларга йўл қўймайди. Банкларда хизмат сифатини оширишнинг ягона ишончли йўли бу банк тизимида хусусий банклар улушини (ҳозир ~ 20%) кескин ошириш ҳисобига соҳада кучли рақобатни таъминлаш»

@bankir
👍38👎3
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди. 30 сентябрдан бошлаб, 1 долларнинг қиймати 14,23 сўмга қимматлашиб, 11014,01 сўмга етадиган бўлди.

@bankir
👎19👍12
Тижорат банклари томонидан АҚШ долларини сотиб олиш ва сотиш бўйича курс

@bankir
👍5
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида Қозоғистондан 1,7 млн. тонна буғдой, 250 минг тонна буғдой уни импорт қилган.

Шунингдек, 60 минг тонна арпа, 54,1 минг тонна ўсимлик ёғи ҳам, 11,6 минг тонна қорамол гўшти ҳам импорт қилинган.

@bankir
👍11👎8
Россияда мобилизацияга жалб қилинмайдиган банкирлар рўйхати шакллантирилмоқда

Марказий Банк Россияда бошланган мобилизациядан озод қилиниши мумкин бўлган банк ходимларининг рўйхатини шакллантиришни бошлади. Рўйхат шакллантиришда асосн 2 та жиҳатга яъни олий маълумот мавжудлиги ва ходим ишининг муҳимлилик даражасига эътибор қаратилади. Регуляторга кўра, мазкур рўйхатга кирадиган ходимлар сони кредит ташкилоти ходимларининг 30% дан ошмаслиги зарур.

Мобилизация бўйча ўрнатилган тартибга асосан молия секторининг “ўта муҳим йўналишларда банд бўлган” ходимлари озод қилинади.

Марказий банк раиси Элвира Набиуллинанинг сўзларига кўра, “бундай ходимлар қаторига муҳим инфратузилма, тўловлар ва ҳисоб-китоблар, ахборот тизимларини йиғиш, улардан фойдаланиш ва ҳимоя қилиш учун масъул мутахассислар, навбатчи смена ишчилари ҳамда аҳоли ва корхоналар билан ишлайдиган мутахассислар киради".

Мазкур имтиёз Генштабга берилган рўйхат асосидагина тақдим этилиши кўзда тутилган.

@bankir
👍8
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида уй-жой нархлари Тошкент шаҳрида 13 фоизга, республика бўйича 7 фоизга қимматлаган. Марказий банк таҳлилларига кўра, жорий йилнинг I чорагида бирламчи бозордаги нархларнинг ошиши 4,6 фоизни, II чоракда 2,4 фоизни, иккиламчи бозордаги нархларнинг ошиши I чоракда 10 фоизни, II чоракда 2 фоизни ташкил этган.

1 июль ҳолатига, ҳудудлар кесимида бирламчи бозордаги уй-жой нархларининг энг баланд ўртача қиймати Тошкент шаҳри (1 кв метр учун 9 млн 9 минг сўм), Самарқанд (8 млн 16 минг сўм) ва Тошкент (5 млн 568 минг сўм) вилоятларида, энг паст нархлар эса Хоразм (3 млн 168 минг сўм), Жиззах (3 млн 495 минг сўм) ва Сирдарё (3 млн 557 минг сўм) вилоятларида қайд этилган.

1 сентябрь ҳолатига, ҳудудлар кесимида иккиламчи бозордаги уй-жой нархларининг энг баланд ўртача қиймати Тошкент (1 кв метр учун 836 доллар), Самарқанд (568 доллар) ва Навоий (475 доллар) шаҳарларида, энг паст нархлар эса Нукус (305 доллар), Жиззах (310 доллар) ва Гулистон (311 доллар) шаҳарларида қайд этилган.

@bankir
👍10👎1
Россия Марказий Банки хорижга маблағларни олиб чиқиш бўйича чекловларни яна ярим йилга узайтирди

Чекловлар 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 31 мартгача амал қилади. Унга кўра, Россияга "дўстона муносабатдаги мамлакатлар" фуқаролари бир ой ичида хорижий банклардаги исталган ҳисоб рақамларига 1 миллион AҚШ долларигача бўлган маблағни пул ўтказмалари тизимлари орқали – 10 минг AҚШ долларидан (ёки бошқа хорижий валютадаги эквивалентида) ўтказишлари мумкин бўлади.

Ўтказмалар суммалари банк операция бўйича кўрсатма олган кундаги хорижий валюталарнинг рублга нисбатан расмий курси бўйича аниқланади.

Бундан ташқари, Россияда ишлайдиган норезидент шахслар иш ҳақи миқдорида чет элга пул ўтказиш ҳуқуқига эга. Жисмоний шахслар учун – Россияда ишламайдиган мамлакатларнинг норезидентлари, шунингдек, бундай мамлакатларнинг юридик шахслари учун пул маблағларини чет элга ўтказишни тақиқлаш сақланиб қолади.

@bankir
👍14
Долларнинг расмий курси яна пастлади. 3 октябрдан бошлаб 1 долларнинг қиймати 9,07 сўмга арзонлаб, 11004,94 сўмни ташкил этадиган бўлди.

@bankir
👍10
АҚШ Ўзбекистонни ва бошқа барча Марказий Осиё давлатларини Россияга қарши қўлланилган санкцияларга амал қилишлари зарурлиги борасида огоҳлантирди

Қўшма Штатлар Марказий Осиёнинг беш республикасини, жумладан Ўзбекистонни AҚШнинг Россияга қарши санкцияларига риоя қилиш борасида улардан айнан қандай қадамлар кутилаётгани ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда чоршанба куни AҚШ Конгресси Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда Aмерика санкциялар сиёсати координатори Жеймс О'Брайен маълум қилди.

Унинг эслатишича, AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўтган ҳафта Ню-Йоркдаги БМТ Бош Aссамблеясининг 77-сессияси доирасида Марказий Осиёнинг бешта давлати (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон) ташқи ишлар вазирлари билан учрашган.

“Биз уларга санкцияларимизга риоя қилиш бўйича кўрсатмалар бердик. Ривожланиш жараёнида бизни ташвишга соладиган аниқ ҳолатларни белгилаб олдик. Биз улар билан аниқ нима қилишлари мумкинлиги ҳақида яна суҳбатлар ўтказамиз ”, деган Давлат департаменти вакили О'Брайен.

“Бу мамлакатларнинг барчаси авваллари Москва билан бўлган муносабатларига муқобил вариантларга эга бўлишдан хурсанд бўлади. Биз бу йўналишда ишлашни давом эттирамиз ", дея таъкидлаган АҚШ ташқи сиёсати расмийси.

АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) директори ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур Вашингтон Марказий Осиёдаги сиёсатининг мақсадини минтақа мамлакатлари иқтисодиётини Россия иқтисодиётидан ажратишда кўраётганини таъкидлаган.

@bankir
👎38👍23🤔4
Туркияда йиллик инфляция ўсиш янада кўпайган

Туркия Миллий статистика институти хабарига кўра, сентябр ойида инфляция олдинги ойга нисбатан янада ошган ва 83,45%га етган.

Олимлар ва иқтисодчилар томонидан яратилган Инфляция тадқиқот гуруҳи сентябр ойида Туркияда истеъмол нархларининг ўсишини ҳисоблаб чиқди: унинг маълумотларига кўра, йиллик инфляция бир ой олдинги 181,37 фоиздан 186,27 фоизга тезлашди.

Туркия Марказий банки аввалроқ асосий ставкани 12 фоизга туширганлиги сабабли, айни пайтда истеъмол нархлари ўсиши тезлашмоқда ва миллий валюта заифлашмоқда. Январ ойи охирида курс бир доллар учун тахминан 13,5 турк лирасини ташкил этган бўлса, феврал охирида у аллақачон 14 лира эди, ҳозир эса 18,5 лирадан ошиб кетган.

@bankir
👍29👎4
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди. 5 октябрдан бошлаб 1 долларнинг қиймати 11010,45 сўмни (+23,24 сўм) ташкил этадиган бўлди.

@bankir
👎12👍9
Bankir бугунги кунда тижорат банклари томонидан таклиф қилинаётган иккиламчи бозордан сотиб олиш учун автокредитлар бўйича маълумотларни тақдим этади

MKBANK (Микрокердитбанк)
Фоиз ставкаси - 25%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов - 30%
Кредит мақсади - Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Капиталбанк
Фоиз ставкаси - 24%
Муддати - 5 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мақсади - Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Турон банк
Фоиз ставкаси - 24,9%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мақсади – Бирламчи ва иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Даврбанк
Фоиз ставкаси - 24%
Муддати - 3 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов - 25%
Кредит мақсади - Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Турон банк
Фоиз ставкаси - 24,9%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мақсади – Бирламчи ва иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

TBC банк
Фоиз ставкаси - 25%
Муддати - 5 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 200 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мобил илова орқали ажратилади
Кредит мақсади –Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Анорбанк
Фоиз ставкаси - 25%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 190 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мақсади –Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Тенгебанк
Фоиз ставкаси - 24,9-25,9%гача (Бошланғич тўловага боғлиқ)
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 25-50%
Кредит мақсади –Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Ипотека банк
Фоиз ставкаси - 26% Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 30%
Кредит мақсади –Бирламчи ва Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Hamkorbank
Фоиз ставкаси - 26%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 25%
Кредит мақсади – Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

@bankir
👍47👎6
Йирик халқаро молиявий ташкилотлардан бири банкротлик ёқасида

Йирик халқаро инвестицион банк банкротлик ёқасида турибди. Дунёнинг йирик молия ташкилотларидан бири Credit Suisse банкротликка яқин тургани шов-шувларга сабаб бўлди.

Credit Suisse бош директори яқин кунлар ичида ташкилот бутун тарихи давомдаги энг критик ҳолатларни бошидан кечиришини таъкидлади. Йил бошидан буён Credit Suisse акциялари 60% гача тушиб кетди ва куни кеча душанба куни рекорд даражадаги пасайишни кўрсатди. Шунингдек банкнинг Кредит дефолт своплари юқори даражани қайд қилмоқда. Бу қанчалик юқори бўлса дефолт бўлиш эҳтимоллиги ҳам юқори деган маънони билдиради.

Credit Suisse билан боғлиқ янгиликлардан кейин Швейцария франки ҳам қулашни бошлади ва охирги 5 йилдгаи энг салбий курсни қайд этди. Ушбу йирик молия ташкилотининг банкрот бўлиши дунё молия тизимга сезиларли зарба бериши ва салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Маълумот ўрнида Credit Suisse 1856 йилда Швейцарияда асос солинган бўлиб халқаро даражада турли молиявий хизматларни кўрсатади, жами активлари 2021 йилда 755 млрд.долларни ташкил қилган, 50 000 дан ортиқ ходимлар фаолият юритади.

@bankir
👍32
Чет эл валютасида банк депозитлари ва кредитлари фоиз ставкаси

@bankir
👍14👎1
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 млн доллар қарз бермоқда

Бу маблағ ҳукуматга барқарор нархларда етарли даражада озиқ-овқат етказиб бериш ва аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишга кўмаклашувчи дастурга йўналтирилмоқда.

@bankir
👍23👎5🤔5
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди. 6 октябрдан бошлаб долларнинг қиймати 11 028,14 сўмга (+17,69 сўм) етадиган бўлди.

@bankir
👎15👍10
Долларнинг расмий курси яна ошди. 7 октябрдан бошлаб, 1 долларнинг қиймати (34,91 сўмга ошиб) 11 063,05 сўмга етадиган бўлди.

@bankir
👎21👍13
❗️“Туркистон” ва “HI-TECH” хусусий банклари тугатилади. Уларнинг лицензия қайтариб олинган

Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги қарорига асосан “Туркистон” ҳамда “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкларидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди. Бунга сабаб — иккала банк ҳам бир қатор қоидабузарликларни содир этган.

Туркистонбанк активлар ҳажми бўйича республика банк тизимида 26-ўринни, HI-TECH BANK эса 29-ўринни эгаллаган.

Иккала банкни ҳам тугатиш бўйича комиссия таркиби тайинланди.

Омонатчи-жисмоний шахслар учун маълумот:

Банк омонатчиларининг барча маблағлари, биринчи навбатда, 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади.

@bankir
👍18👎4🤔4