BDN Bank Daily News.uz
24 subscribers
3.46K photos
2.3K videos
27 files
5.15K links
(Uzb) Banklarning kunlik yangiliklari.
*Valyuta kurslari *Kredit *Turli xil yangiliklar

(Рус) Ежедневные новости банков.
* Курсы валют * Кредит * Различные новости

(Eng)
Daily news of banks.
* Exchange rates * Credit * Various news
Мурожат: @BDN_admin1
Download Telegram
#Тезкор #Расман
⚡️Экспресс-антиген тест топшириш талаби бекор қилинди

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 25 январдан хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчиларнинг камида 48 соат олдин топширган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль (пиёдалар) ўтказиш чегара пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топширишлари талаби бекор қилинди.

Махсус комиссия

👉 t.me/Bankdailynewsuz
1. Agar sen oʻzingni qiynamasang, bu ishni hayot qiladi.

2. Agar sen oʻzingga talabchan boʻlmasang, boshqalar sendan talab qilishadi.

3. Odamlar seni magʻlubiyatga uchratishidan avval, sen oʻz ustingdan, dangasaliging ustidan, qoʻrquving ustidan gʻalaba qozon.

4. *** bosish kerak.

t.me/Bankdailynewsuz
“Газпромбанк” АЖ ваколатхонаси аккредитация қилинди

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Газпромбанк” АЖнинг (Россия Федерацияси) ваколатхонаси аккредитация қилинди.

🔸Ваколатхона Ўзбекистоннинг давлат органлари, молия-кредит ташкилотлари, таълим муассасалари ва хўжалик юритувчи субъектлари билан алоқаларни ўрнатиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, банкнинг Ўзбекистонда халқаро бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, банк томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

———

Аккредитовано представительство АО «Газпромбанк»

🔸Центральным банком Республики Узбекистан аккредитовано представительство АО «Газпромбанк» (Российская Федерация).

🔸Представительство создано в целях установления, поддержания и развития связей с государственными органами, финансово-кредитными организациями, образовательными и хозяйствующими субъектами Узбекистана, содействия развитию международного бизнеса банка в Узбекистане, а также поддержания инициатив и проектов, реализуемых банком в Узбекистане.

#регулятор

t.me/Bankdailynewsuz
Tadbirkorlarga 3 yillik imtiyozli davr bilan 7 yil muddatga kredit beriladi

Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida bo‘lib o‘tkan yig‘ilishda charm-poyabzal sanoatiga ixtisoslashgan 16 ta kichik sanoat zonasi tashkil etilishi belgilandi. Ushbu hududlarda infratuzilma barpo etish uchun byudjetdan 90 milliard so‘m ajratiladi.

Batafsil...

Manba: ubamatbuot

t.me/Bankdailynewsuz
#Тезкор #Даҳшат

Электр таъминоти бутун Ўзбекистон республикаси бўйича узилгани ва барча жойларда свет бир вақтда ўчгани айтилмоқда.

❗️Электр нима сабабдан узилгани хозирча айтилгани йўқ.

Тез орада батафсил каналимизда маълумот берамиз

👉 t.me/Bankdailynewsuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Тошкентда одамлар ер остларида светсиз қолиб кетишди. Метролар тўхтаб қолган.

❗️Тошкент шаҳрининг барча ҳудудларида электр энергияси ўчганлиги сабабли Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтади. Носозлик бартаф этилганидан сўнг Тошкент метрополитен йўловчиларга доимий жадвал асосида хизмат кўрсатишни давом эттиради.

Метрополитен

👉
t.me/Bankdailynewsuz
#Хушхабар #Тезкор

Қирғизистондаги электр узилишлар 30 дақиқада бартараф этилиши маълум қилинди.

Бизда хам тез орада бартараф қилиниши кутиб қоламиз

👉 t.me/Bankdailynewsuz
#Тезкор

Электр тизимидаги кучли авария Қозоғистонда юз берган

Соат 10:57 да Қозоғистон Республикси Электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекиситон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ГРЭСи, Сирдарё ГРЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

👉 t.me/Bankdailynewsuz
⚡️Тошкент йўлларида тирбандлик юзага келганлиги туфайли Тошкент шаҳар ИИББ зарурат бўлмаса шахсий автомобиллардан фойдаланмасликни сўрамоқда

👉 t.me/Bankdailynewsuz
❗️Ҳурматли фуқаролар электр тармоқларида юзага келган узулишлар сабабли газ ва электр билан боғлиқ кўнгилсиз вазиятларни олдини олиш мақсадида газ ҳамда электр мосламаларини назорат қилишингиз ва тармоқдан вақтинча узиб қўйишингиз сўралади — ФВВ

👉 t.me/Bankdailynewsuz
⚡️Mamlakatimiz hududlarida kuzatilayotgan elektr energiyasi tizimidagi uzilishlar tufayli my.gov.uz tizimidagi elektron xizmatlardan foydalanishda uzilishlar bo'lishidan ogohlantiramiz.
t.me/Bankdailynewsuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
PREMYERA🔥


🎬 "QIZIL HABAR"
🇷🇺 Rus tilida professional dublyaj
💿 Hd formatda
📆 2021-yil
🎞 Janri: Jangari, Komediya, Sarguzasht.
🎭 Bosh rollarda: Dueyn Jonson, Rayan Reynolds va Gal Gadot.

t.me/Bankdailynewsuz
Тарихда бунақаси бўлмаган.

Хозирда сиз ва биз тарихий воқеалар гувоҳи бўлмоқдамиз!

Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистонда бир вақтда электр узилиб қолди.

❗️Қарийб бир соатдан бери катта шаҳарлар, пойтахт ва туманларнинг 50 млндан ортиқ ахолиси электр энергиясиз қолди.

Каналимизни кузатиб боринг

👉 t.me/Bankdailynewsuz
⚡️Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.

👉t.me/Bankdailynewsuz
Uzb/ Ru

Orient Finans» bankdan avtokredit evaziga yap-yangi avtomobil egasiga aylaning.
Orient Finans bankdan avtokredit!
🚗 Muddati — 48 oygacha;
🚗 Maksimal summa — 450 mln so‘mgacha;
🚗 Boshlang‘ich badal — 25% dan boshlanadi.
__
Станьте обладателем новенького авто с автокредитом от банка Ориент Финанс
🚗 Срок – до 48 месяцев;
🚗 Максимальная сумма – до 450 млн сумов;
🚗 Первоначальный взнос – от 25%.

t.me/Bankdailynewsuz
🔄 Гаров эластиклиги нима ва банкирга нимаси билан муҳим?

▪️«Гаров эластиклиги» деган тушунча ёки унинг таърифи қонунда йўқ. Гаров мулки ўзгариши – бошқа мулкка айланиши, ёки мулк йўқ бўлиб кетиши / унга путр етиши мумкин ва унинг ўрнида бошқа қиймат вужудга келиши мумкин. Бу ҳолатда гаров ҳуқуқининг амал қилишига ҳеч нарса таъсир қилмайди. Гаров ҳуқуқи гаров мулкининг ҳақиқий ёки юридик тарзда ўрнини босувчи қиймат мавжуд бўлгунча амалда бўлади. Бу тамойил гаров эластиклиги дейилади.

Юқоридаги тамойил қонун асосида қўлланиши мумкин:

▪️гаров мулки йўқолганлик ёки унга зиён етказганлик учун суғурта ҳақи тўланиши лозим бўлса, бу ҳақдан гаровга олувчи ўз талабларини имтиёзли қаноатлантиришга ҳақли;

▪️гаровдаги мулкка мулк ҳуқуқи давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги (ҳақини тўлаб олиш) / реквизиция / национализация оқибатида бекор бўлса, мулкдорга бошқа мол-мулк берилади ёки тегишли ҳақ тўланади. Ўрнига-ўрин берилган мулк ёки ҳақга гаров ҳуқуқи сақланиб қолади.

Юқоридаги тамойил шартнома асосида қўлланиши мумкин:

▪️гаров мулки нобуд бўлса ёки шикастланса ёки унга бўлган мулк ҳуқуқи (хўжалик юритиш ҳуқуқи) бекор қилинса, гаровга қўювчи оқилона муддатда (низо чиққан тақдирда муддатни суд орқали белгилатса бўлади) гаров нарсасини тиклашга ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, уни тенг қийматли бошқа мол-мулк билан алмаштиришга ҳақли; нобуд бўлган ёки шикастланган мулк ўрнига берилган гаровга нисбатан келишув асосида гаров ҳуқуқи вужудга келади.

Манба: bankyuristi

t.me/Bankdailynewsuz
❗️Respublika miqyosida elektr energiyasi bilan bog'liq muammolar yuzaga kelganligi sababli, ichimlik suvi yetkazilishida ham vaqtinchalik uzilishlar kuzatilmoqda. Shu munosabat bilan "O'zsuvta'minot" AJning hududiy MChJlarida maxsus tezkor shtablar faoliyati yo'lga qo'yildi. Ushbu shtablar orqali aholiga ichimlik suvi muqobil yo'llar bilan yetkazib berilmoqda. Quyida murojaat qilish uchun hududlar kesimida telefon raqamlari ko'rsatilgan:
-----------------------------------
❗️В связи с массовым отключением электроэнергии по стране наблюдаются временные перебои в системе питьевого водоснабжения. В этой связи в региональных ООО акционерного общества "Узсувтаъминот" запущена деятельность специальных оперативных штабов, посредством которых налажены альтернативные варианты поставки питьевой воды населению. Ниже приведены номера телефонов для справки в разрезе регионов:

📞"Andijon suv ta'minoti" MChJ (93) 910-44-99

📞"Buxoro suv ta'minoti" MChJ (98) 274-07-02

📞"Sirdaryo suv ta'minoti" MChJ (99) 905-99-66

📞"Toshkent shahar suv ta'minoti" MChJ (93) 380-68-08

📞"Toshkent suv ta'minoti" MChJ (97) 744-10-09

📞"Samarqand suv ta'minoti" MChJ (91) 527-79-72

📞"Navoiy suv ta'minoti" MChJ (93) 950-22-95

📞"Xorazm suv ta'minoti" MChJ (93) 922-00-40

📞"Farg'ona suv ta'minoti" MChJ (99) 876-00-79

📞"Jizzax suv ta'minoti" MChJ (91) 943-19-19

📞"Namangan suv ta'minoti" MChJ (93) 493-60-00

📞"Surxondaryo suv ta'minoti" MChJ (97) 225-58-88

📞"Qashqadaryo suv ta'minoti" MChJ (98) 776-15-02

📞"Qoraqalpoq suv ta'minoti" MChJ (99) 339-69-99

Manba: uzsuv

t.me/Bankdailynewsuz
SENI SINDIRGAN KUNLAR SENI KUCHLIROQ QILGAN.

t.me/Bankdailynewsuz