Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари
3.37K subscribers
3.54K photos
1.16K videos
2 files
2.18K links
Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари

Очиқ мулоқот майдони @IIBB_Muloqot
Мурожаат учун @PRESS_GUVD
Download Telegram
#Nazorat_reyd

⚡️IIBB xodimlari tomonidan “Qoradori-2023” profilaktik nazorat-reyd tadbirlari oʻtkazilmoqda
(foto video)

Tadbirga IIBB kuch vositalari, tezkor xodimlari hamda vertolyot jalb qilinib, dala maydonlari, tomorqa yoki qarovsiz yerlarda noqonuniy giyohvandlik oʻsimliklari yetishtirish holatlari yuzasidan keng masshtabdagi qidiruv surishtiruv ishlari olib borilmoqda.


@BB_Tulyaganov
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
📍 Toshkent viloyati

“Jamoatchilik bilan hamkorlikni eng yaxshi tashkil etgan profilaktika inspektori” jamoatchilik so’rovida munosib nomzodlarga ovoz bering

Nomzodga 👈 ovoz berish
———

📍 Тошкент вилояти

“Жамоатчилик билан ҳамкорликни энг яхши ташкил этган профилактика инспектори” жамоатчилик сўровида муносиб номзодларга овоз беринг

Номзодга 👈 овоз бериш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни вақтда Зангиота тумани Назарбек шаҳарчасидаги йўл ўтказгич (кўприк) фойдаланишга топширилмоқда.

Тадбирда маҳаллий аҳоли, кенг жамоатчилик ва вилоят мутасадди раҳбарлари иштирок этяпти.

Аҳамиятлиси, кўприк қурилиши муддатидан олти ой аввал тугатилди.


@BB_Tulyaganov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч қаерда, ҳамма ёмон бўлмайди...

Жазирама иссиқда ватан олдидаги хизмат бурчини виждонан бажариб, аҳолига кўмакдош бўлаётган ходимларга матонат берсин...


@BB_Tulyaganov
Forwarded from Mufasa
Сўнгги пайтлардаги ички ишлар тизими билан боғлиқ хабарлар ортидан бу тизимнинг қаҳрамонлари билан қизиқиб кўрдим.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ хизмат вазифасини бажариш вақтида нақ 471 нафар ички ишлар органлари ходимлари ҳалок бўлган.

Шундан бевосита жиноятчиликка қарши курашиш ва хавфли жиноятчиларни қўлга олиш ёки уларни зарарсизлантириш жараёнида 105 нафар ички ишлар органлари ходимлари ҳалок бўлган, 64 нафари эса ногирон бўлиб қолган.

Даҳшатли рақамлар-а? Ҳар бир ходим кимнингдир азиз фарзанди, суюкли ёри ва отаси бўлган. Нега бугун биз бу қаҳрамонларни эсламаймиз, уларни шарафли хизматларини қадрламаймиз?

Тўғри, давлат томонидан уларнинг оилаларига етарлича эътибор қаратилади. Бироқ жамият-чи, халқ-чи? Ахир улар чойхонада улфатлари билан маишат қилиб ўтирганида ёки ўзларини шахсий ишлари туфайли ҳалок бўлмаган-ку!

Масалан, Тошкент туманилик Ғайратжон (катта лейтенат) 2008 йили 9 май куни хизмат вазифасини бажараётганида жиноятчи томонидан оғир тан жароҳати етказилиши оқибатида вафот этган.

Нега шу қаҳрамоннинг исмини ҳеч ким фарзандига қўймайди? Нега фарзандим шундай халқ қаҳрамони бўлсин демайди? Футболист Месси ёки Марадонна исмларини ҳам қўйиб ётибмиз-ку! Нима учун фарзандаримиз шундай мард ва жасур, ватан ҳимояси йўлида жонини фидо қилишини истамаймиз? Милицияларга душмандек қараймиз, худди улар бизни босиб олган оккупантдек фикр шаклланиб қоляпти.

Аслида улар биз уйда ёнбошлаб телевизорда футбол кўриб ётишимиз учун жон берганми?

(Бу мавзуни давоми бор)

@mufasa_mh
#diqqat

⛔️ Ijtimoiy tarmoqlarda Bo’stonliq tumaniga olib boruvchi avtomobil yo’lida tirbandlik yuzaga kelayotganligi to’g’risida xabarlar tarqalmoqda.

Joriy yilning 5 iyun kuni ijtimoiy tarmoqlarda Toshkent viloyati Bo’stonliq tumaniga olib boruvchi 4P12 “Bektemir-Chorbog’” avtomobil yo’lining 32-kilometrida (Bo’stonliq va Yuqorichirchiq tumanlari chegarasi) joylashgan ko’prikning Toshkent-Chorbog’ yo’nalishidagi qismi yopilganligi to’g’risida xabar berilgan edi.

Xozirda Bo’stonliq tumaniga tashrif buyuruvchilar soni ortib borayotganligi sababli ushbu yo’lda tirbandlik yuzaga kelmoqda.

Shu sababli haydovchilardan vaziyatga to’g’ri baxo berib, yuzaga kelayotgan tirbandlikni inobatga olishlarini so’rab qolamiz.


@BB_Tulyaganov
Ижтимоий тармоқларда "8 нафар фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ” изоҳи билан видео тарқалди.

Ушбу воқеа жорий йилнинг 9 июнь куни, Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳудудидан ўтган М-34 “Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлида содир бўлган.

Аниқланишича, видеода кўрилгани каби, “Спарк” автомобили ҳайдовчиси ҳаракат давомида бошқарувни ёқотиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиши оқибатида, шу йўналишдаги “Дамас” билан тўқнашиб кетган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида, йўналишдаги 3 та автомобиль техник шикастланган. 8 та эмас 1 нафар фуқаро, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган Спарк ҳайдовчиси вафот этган. Қолган иштирокчилар турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага юборилганлар.

Ҳозирда ҳолат юзасидан, туман прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, якуний хулосага кўра батафсил ахборот берилади.


@BB_Tulyaganov
#Turizm

Charvoq turistik-zonasida mehmonxona, dam olish maskani va piknik zona barpo etish uchun yer maydonlari uzoq muddatga ijaraga berilmoqda

Batafsil
👉 https://is.gd/JTx1ob


@BB_Tulyaganov
#Diqqat

Ichki ishlar organlariga xizmatga qabul qilish bo‘yicha e'lon

Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmasi tizimlaridagi bo‘sh bo‘lgan “ofitserlik” lavozimlariga fuqarolar qabul qilinishi bo‘yicha tanlov o‘tkazilishini maʼlum qilamiz.

Batafsil👉 https://is.gd/sa2n2l


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
«Кун.уз» текширилмаган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва асосий қисми ёлғон ахборотларни эълон қилмоқда-ми?

Бир неча дақиқа олдин «Кун.уз» да «Тошкент вилояти ИИББда иккита минтақавий бўлинма раҳбарлари қўлга олинган» сарлавҳаси билан хабар эълон қилинди

Ушбу хабарни «Кун.уз» манбаси сифатида бошқа оммавий каналлар ҳам эълон қилишмоқда. Бироқ, хабарда келтирилган маълумотлар “фактчеккинг” қилинмаган ва асосий қисми ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Кун.уз»да Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати билан боғланиш, рақамлари ва маълумотга аниқлик киритиш имкони бор бўлсада, миш-мишларга таяниб, асосий қисми ёлғон ахборотни оммавий телеграм каналида эълон қилди. Хабар 100.000 ўқувчи кўригидан сўнг қайта таҳрирлаб қўйилди. Аммо шунда ҳам нотўғри маълумотлар қолдирилди.  

Бундан ташқари кеча, 13 июнь куни ҳам «Кун.уз» телеграм каналида, "85 кундан бери ҳибсда қолаётган таржимон” номи билан, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот эълон қилинган. Нашр бу хабарни ҳам эълон қилишдан аввал, аниқлик киритмади, расмий изоҳ талаб қилмади.

Ҳолатлар юзасидан нашр муҳаррири билан боғланиб изоҳ бердим. Бунга жавобан эса “Хаа, майлии, ёлғон бўлса ўзингларда бирор нарса ёзиб қўярсиз”, деган жавобни олдим.

Бугунги кунда «Кун.уз» нашри давлат рўйхатидан ўтган, катта қамровда ахборот етказувчи эканини ҳисобга олган холда, оммавий каналда тарқатилаётган ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотлари учун, қонуний тартибда жавобгарлик белгиланишини талаб қиламан!

Бобур Туляганов,
ИИББ Ахборот хизмати раҳбари.


@BB_Tulyaganov
#муносабат

‼️Олмалиқ шаҳрида сувга тушиб кетган "Дамас" бўйича маълумот

Жорий йилнинг 14 июн куни соат таҳминан 08:00 ларда ҳайдовчи 1993 йилда туғилган С.Ш бошқарувидаги "Дамас" русумли транспорт воситаси "Ибн Сино" кўчасидаги сув ҳавзаси олдида қаровсиз ҳолда қолдирилган.

Машинанинг қўл тормози кўтарилмаганлиги сабабли "Дамас" сув ҳавзасига тушиб кетган. Ушбу ҳолатда автомобилда ҳайдовчи ва йўловчилар бўлмаган.


@BB_Tulyaganov
⚡️ Toshkent viloyati IIBB xodimlari uchun navbatdagi amaliy oʻq otish va oʻquv mashgʻulotlari oʻtkazilmoqda

Mashgʻulotlar shaxsiy tarkibning jangovar, jismoniy va axloqiy-psixologik tayyorgarligini yanada oshishiga xizmat qiladi.


@BB_Tulyaganov