Азиз Абидов | Олий суд
4.18K subscribers
2.24K photos
2.64K videos
4.41K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#шарҳ

“ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН КУЧГА КИРДИ

Сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича қонунчиликни соддалаштириш мақсадида соҳага оид қатор норматив ҳужжатлар танқидий қайта кўриб чиқилди. Бу жараёнда эскирган, замон талабига жавоб бермайдиган бюрократик тўсиқ ва ғовлар бекор қилинди.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#шарҳ

ИҚТИСОДИЙ СУДЛАР ФАОЛИЯТИДА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ АКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ

Суд амалиёти шундан далолат берадики, халқаро ҳуқуқий меъёрлар нафақат суд қарорларининг моддий асоси бўлиб хизмат қилади, балки кўп ҳолатларда қарор чиқариш амалиётига ҳам таъсир кўрсатади.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#шарҳ

ҲАҚИҚАТНИ АНИҚЛАШДА ГУВОҲ КЎРСАТМАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Юртимизда кейинги беш йилликда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари одил судлов тизимини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўтган йилларда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган бир қатор фармон ва қарорлар суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга қаратилди. Президентимиз фуқаролар ҳуқуқ ва эркинлик­ларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунинг­дек, одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини қайд этиб ўтганликлари алоҳида эътиборга молик.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#шарҳ

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ – ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИНГ ГАРОВИ

Инсон қадрини улуғлаш мақсади билан 2022-2026 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегия­­си халқимиз фаровонлигини белгиловчи қуйидаги етти йўналиши билан аҳамиятга молик:

биринчиси, инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

иккинчиси, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;

учинчиси, миллий иқтисодиётни жадал ривож­лантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;

тўртинчиси, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш;

бешинчиси, маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш;

олтинчиси, миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш;

еттинчиси, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#шарҳ

НАЗОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИ УНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИГА БОҒЛИҚ

Бугунги кунда давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган коррупцияга қарши курашиш борасида Конституцияга бир қанча муҳим ўзгартиришлар киритилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Хусусан, Конституциявий қонун лойиҳаси коррупцияга қарши курашнинг институционал асосларини ва унинг парламент билан ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#шарҳ

МЕРОСГА ОИД ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Фуқаролик ишлари бўйича судларда энг кўп кўрилаётган ишлардан бири – мерос масаласи билан боғлиқ. Бу ҳолатни ҳамюртларимизда ворислик ҳуқуқи бўйича тушунчаларнинг етарли эмаслиги билан ҳам изоҳлаш мумкин. Бинобарин, мерос мавзусига яна бир бор эътибор қаратмоқчимизки, бундан кўпчилик ўзига керакли жавобларни олади, деган умиддамиз.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#шарҳ

ИНСОНПАРВАРЛИК НАМУНАСИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ҲАМ НАМОЁН БЎЛМОҚДА

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш жараёнида қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2022 йил 16 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс «Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш» деб номланган янги боб билан тўлдирилди.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#шарҳ

ЯНГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИДА ХОДИМЛАР УЧУН ҚАНДАЙ АФЗАЛЛИКЛАР БЕЛГИЛАНГАН?

Ҳар ким меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Шахсларнинг мазкур ҳуқуқи Конституциямизда ҳам, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси нормаларида ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#шарҳ

ЯНГИ ҚОНУН КУЧГА КИРДИ

Маълумки, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, яъни спиртли ичимликлар ҳамда сигаретлар истеъмоли инсонни бебаҳо саломатлигидан айирувчи, ҳатто охири ўлим билан якунланувчи аянчли одатдир. Гарчи буни яхши билса-да, айрим инсонлар иккала кушандадан ҳам ўзини тия олмайди. Ички аъзолари емирилиб, тўшакка михланиб қолганда эса кеч бўлади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#шарҳ

МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек, ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги тўғрисидаги нормаларнинг мавжудлиги меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган ишларни кўришда судлар зиммасига катта масъулият юклайди.

👉 Батафсил

Telegram
#шарҳ

МУҲИМ РАҲБАРИЙ ТУШУНТИРИШЛАР ЁХУД СУДЛАР ТОМОНИДАН ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШДА ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Мамлакатимизда ер умуммиллий бойлик бўлиб, халқимизнинг турмуш фаровонлиги гарови ҳисобланади. Шунинг баробарида, ҳажм жиҳатидан чекланган табиий ресурс бўлгани сабабли она заминимиз бебаҳо неъматдир. Шу маънода, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 68-моддасида ердан оқилона фойдаланиш зарурлиги ва у давлат томонидан муҳофаза қилиниши белгилаб қўйилгани бежиз эмас.

👉 Батафсил

Telegram
#шарҳ

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРИ СУДЛАР ТОМОНИДАН ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ АНИҚ ВА БИР ХИЛДА ҚЎЛЛАНИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Кейинги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини мустаҳкамлаш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар алоҳида эътиборга лойиқ.

👉 Батафсил

Telegram
#шарҳ

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИГА ОИД ЯНГИ НОРМАЛАРНИНГ СУДЛАР ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАНИШИГА ТААЛЛУҚЛИ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Мамлакатимизда бугунги кунда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда кафолатли таъминлаш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди. Кейинги йиллар мобайнида суд ҳокимиятини инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда муҳофаза қилувчи чинакам мустақил органга айлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

👉 Батафсил

Telegram
#шарҳ

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ҲАМДА ХАЛҚАРО НОРМАЛАРНИ ҚЎЛЛАШДА ЮЗАГА КЕЛАЁТГАН АЙРИМ МУАММОЛАРГА ЕЧИМ БЎЛАДИ

Бугунги кунда Ўзбекистон бутунжаҳон иқтисодий интеграциясининг муҳим иштирокчиларидан бирига айланмоқда. Ушбу муҳим жараёнда халқаро миқёсдаги иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларнинг тобора кенгайиб бориши натижасида судларда чет эллик шахслар иштирокидаги ишлар сони кўпайиб бораётганини кузатиш мумкин.

👉 Батафсил

Telegram
#шарҳ

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИНИНГ ЯНГИ ҚАРОРИ СУДЛАР ТОМОНИДАН ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУН МЕЪЁРЛАРИНИ ТЎҒРИ ВА БИР ХИЛДА ҚЎЛЛАШДА МУҲИМ ЎРИН ТУТАДИ

Аввало шуни айтиш керакки, 2024 йил 1 январдан Фуқаролик процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтирди. Бу ўринда апелляция ва кассация институтларининг такомиллаштирилиши, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш механизми ўзгартирилиши, апелляция, кассация инстанция судларининг ваколатлари кенгайтирилиши билан боғлиқ янгиланишлар ҳақида сўз бормоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#шарҳ

СУДЛАРДА АПЕЛЛЯЦИЯ ВА КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ УЧУН МУҲИМ ҲУЖЖАТ

Кейинги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган изчил ислоҳотлар натижасида суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганини текширишнинг фуқаролар учун қулай ва соддалаштирилган тартиби яратилди. Вилоят ва унга тенглаштирилган судларда кассация ва тафтиш инстанциялари, Олий судда тафтиш ва Раёсат инстанциялари жорий этилиб, ўрта бўғин судларида иш юритиш тартиби тубдан ўзгарди.

👉 Батафсил

Telegram
#шарҳ

ЕРГА ОИД НИЗОЛАРНИ МАЪМУРИЙ СУДЛАРДА КЎРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Сўнгги йилларда маъмурий судларда фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилиниши баробарида ерга оид оммавий низолар кўрилиб, ҳал этилмоқда. Яъни, ерга оид низоларнинг аксарияти маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда мансабдор шахснинг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш масалаларидир.

👉 Батафсил

Telegram
#шарҳ

СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИШ ИНСТИТУТИГА ОИД НОРМАЛАР МУКАММАЛАШТИРИЛМОҚДА

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чоралари изчил кучайтирилмоқда. Жумладан, суд қарорларини қайта кўриш институтини такомиллаштириш мақсадида амалдаги тартиб қайта кўриб чиқилди.

👉 Батафсил

Telegram
#шарҳ

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРИ СУД АМАЛИЁТИНИ БИРХИЛЛАШТИРИШ, ҚОНУНЛАРНИ АНИҚ ВА ТЎҒРИ ҚЎЛЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга доир кенг кўламли чора-тадбирлар қатъият билан амалга оширилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#шарҳ

СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ: СУД ҚАРОРЛАРИНИ ТЕКШИРИШ ИНСТИТУТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 29-моддаси 5-қисмида жиноят учун ҳукм қилинган ҳар ким қонунда белгиланган тартибда ҳукмнинг юқори турувчи суд томонидан қайта кўриб чиқилиши, шунингдек, афв этиш ёки жазони енгиллаштириш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга деб белгилаб қўйилган.

👉 Батафсил

Telegram