Азиз Абидов | Олий суд
4.19K subscribers
2.24K photos
2.64K videos
4.41K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👨‍⚖️ Ўрта бўғин судларида апелляция ва кассация тартибида иш юритишнинг ҳуқуқий асоси яратилди

АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов “Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Қарори мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди:

🔘Пленум қарорида қонуний кучга кирмаган суд қарорларини шикоят ёки протест асосида апелляция тартибида, қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация тартибида қайта кўришнинг асосий жиҳатлари, иш юритишнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган.

🔘Шунингдек, ушбу ҳужжатда судларда ягона амалиётни шакллантиришга оид муҳим тушунтиришлар ҳам ўз ифодасини топган.

🔘Қонун талабига кўра, апелляция, кассация шикояти берган шахс суд ҳужжати чиқарилгунига қадар шикоятдан воз кечишга, прокурор протестни чақириб олишга ҳақли.

🔘Пленум қарорида апелляция, кассация шикояти бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома билан бир вақтда бошқа, мисол учун суд харажатларини тўлашни кечиктириш, суд ҳужжатларининг ижросини тўхтатиб туриш, дастлабки ҳимоя чораларини кўриш ҳақида илтимосномалар келиб тушган ҳолларда дастлаб шикоят бериш муддатини тиклаш масаласини ҳал этиш борасида ҳам зарур тушунтиришлар берилди.

🔘Янада муҳими шундаки, Пленум қарорида ҳал қилув қарори бекор қилинганда апелляция, кассация инстанцияси суди хусусий ажримнинг қонунийлиги ва асослантирилганини, гарчанд унинг устидан шикоят (протест) келтирилмаган бўлса ҳам, текшириш ва уни бекор қилишга ҳақлилиги борасида долзарб раҳбарий кўрсатмалар берилган. Ушбу тушунтириш бугунги кун амалиётида учраётган айрим муаммоларга амалий ечим бўлади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўшни давлат орқали олиб ўтилган гиёҳвандлик моддаси фош этилди. Бу иш билан шуғулланган уч нафар шахс эса узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Мамлакатимизда гиёҳванд моддалар ноқонуний айланишининг олдини олиш борасида профилактик тадбирлар ўтказилаётган бўлса-да, баъзилар оғу савдосига қўл ураётгани ташвишланарлидир. Фарғоналик Баҳодир Турдиев, Озод Болтабоев муқаддам судланган бўлса-да, тўғри йўлни танлаш ўрнига мўмай даромад топиш илинжида жиноий режа тузишади. Улар жуда кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддасини таниши ёрдамида Тожикистондан яширинча олиб ўтиб, келгусида Фарғонада сотишни кўзлашган. Икковлон таниши Б. Ярмуҳаммедов томонидан Ўзбекистонга олиб ўтилган умумий вазни 1 килограмм 992 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини “Оҳангарон-Тошкент” автомагистрал йўли четидаги бетон остига яшириб қўйилган жойдан олган. “Катта мақсадлар” билан Фарғонага йўл олган бу шахсларнинг манзилини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ўзгартириб юборди. Улар Н. Б. бошқарувидаги “Нексия-1” автомашинасида ҳаракатланиб келаётган вақтда Наманган вилояти Поп туманидаги “Шеробод” ЙПХда тўхталиб, кўздан кечирилганда кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Албатта, жиноятга жазо муқаррар. Суд ҳукмига кўра, Б. Турдиев хавфли рецидивист деб топилиб, 10 йилу 8 ой, О. Болтабоев эса 10 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддам судланган ўғрилар яна озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона шаҳрида “Суд органлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида масъулиятли ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий маҳоратини ошириш” мавзусида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар учун мўлжалланган икки кунлик ҳудудий тренинг ўтказилди

Telegram
Какие права есть у работника?

Права работников закреплены в Трудовом кодексе. Так, работник имеет право на:

- заключение, изменение и прекращение трудового договора в порядке и на условиях, установленных настоящим Кодексом и иными законами;

- предоставление работодателем работы, обусловленной трудовым договором;

- рабочее место, соответствующее требованиям охраны труда;

- своевременную и в полном объёме оплату труда в соответствии со своей квалификацией, сложностью труда, количеством и качеством выполненной работы;

- отдых, обеспечиваемый установлением предельной продолжительности рабочего времени, сокращённого рабочего времени для отдельных профессий и категорий работников, предоставлением еженедельных выходных дней, праздничных нерабочих дней, а также ежегодных трудовых отпусков;

- условия труда, отвечающие требованиям безопасности и гигиены, а также получение полной и достоверной информации об условиях труда и требованиях охраны труда на рабочем месте;

- профессиональную подготовку, переподготовку и повышение квалификации в соответствии с трудовым законодательством, иными правовыми актами о труде, трудовым договором;

- объединение в профессиональные союзы и другие организации для представительства и защиты своих трудовых прав, свобод и законных интересов;

- получение информации о коллективных соглашениях и коллективном договоре, а также о выполнении их условий, в том числе через своих представителей;

- возмещение материального ущерба, причинённого работнику в связи с исполнением им трудовых обязанностей, и компенсации морального вреда в порядке, установленном трудовым законодательством;

- защиту своих трудовых прав, свобод и законных интересов всеми не запрещёнными законом способами;

- разрешение трудовых споров в порядке, установленном настоящим Кодексом, иными законами.

Работник может иметь и иные права в соответствии с трудовым законодательством, иными правовыми актами о труде и трудовым договором.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий суд 205 нафар қатағон қурбонини оқлади

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шилқим эркак 5 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судида Жиноят кодексининг 126-1-моддасида (оилавий (маиший) зўравонлик) назарда туилган жиноятни содир этган эркакка оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчи 3 йил муддатга озодликдан марум қилиш билан жазоланди

Telegram
Даъво бу – бузилган ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиш ёки уни ҳимоя этиш ҳақида судга қилинадиган мурожаат, арздир. Даъвогарнинг талаблари жавобгар тарафидан ихтиёрий бажарилмаслиги унинг асосий шарти саналади.

Таъкидлаш лозимки, баъзан даъво қаноатлантирилган қарорнинг бажарилиши жуда қийин ёки умуман бажариб бўлмаслиги мумкин. Мазкур ҳолатнинг олдини олиш мақсадида даъвони таъминлаш институти жорий қилинган.

Фуқаролик процессуал кодексининг 105-моддасига асосан, суд (судья) даъвони таъминлаш чораларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризаси ёки ўз ташаббуси билан кўриши мумкин. Агар даъво давлат фойдасига мулкий ундирувлар билан боғлиқ бўлса, суд (судья) уни таъминлаш чораларини кўриши шарт. Бунга эса суд процессининг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади.

Албатта, даъвони таъминлашнинг бир нечта чоралари мавжуд. Улар кодекснинг 106-моддасида ўз аксини топган. Хусусан, жавобгарга тегишли бўлган ва унинг ўзида ёки бошқа шахсда турган мол-мулкни ёхуд пул маблағларини хатлаш, жавобгар муайян ҳаракатларни амалга оширишини ҳамда бошқа шахсларнинг жавобгарга мол-мулк беришини ёки унга нисбатан бошқа мажбуриятларни бажаришини тақиқлаш мумкин. Мол-мулкни хатлашдан чиқариш тўғрисида даъво қилинган тақдирда, уни реализация қилишни тўхтатиш, қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашаётган бўлса ва агар бунга қонун йўл қўйса, бу ҳужжат бўйича ундирувни тўхтатиш ҳам шулар жумласидандир. Шунингдек, низоли мол-мулк бузилиши, ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида жавобгарга муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш, низоли мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсга (сақловчига) топшириш ҳам мумкин. Зарур ҳолларда, суд (судья) даъвони таъминлаш бўйича бошқа чораларни ҳам кўради.

Юқоридаги қоидаларга биноан, судья мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилгач, даъвони таъминлаш мақсадида низоли мулкка нисбатан ижро ҳаракатларини тўхтатиш ҳақида ажрим чиқариши ва унинг кўчирма нусхасини Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлимига юбориши лозим. Мазкур тартиб Олий суд Пленумининг 1993 йил 16 апрелдаги “Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 8-бандида белгиланган.

Бундан ташқари, даъвони таъминлаш чоралари арз қилинган талабга мутаносиб бўлиши керак. Зарур ҳолларда, суд даъвони таъминлаш чорасининг бир нечта турини қўллаши мумкин. Лекин уларнинг умумий суммаси даъвонинг баҳосидан ошиб кетмаслиги шарт.

Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза судья (суд) томонидан ариза тушган куниёқ жавобгарни ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни хабардор қилмаган ҳолда ҳал қилинади.

Фуқаролик процессуал кодексининг 108-моддасига мувофиқ эса суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириши мумкин.

Даъвони таъминлаш чоралари ишни кўриб чиқаётган суд томонидан бекор қилиниши мумкин. Айни масала ишда иштирок этаётган шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида ҳал этилади. Бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги даъвони таъминлашни бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.

Шу ўринда яна айрим ҳолатларни тилга олиш жоиз. Кодекснинг 112-моддасида қайд этилишича, даъво рад қилинса, даъвони таъминлаш чоралари ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар сақланиб қолади. Аммо суд даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисида ҳал қилув қарори билан бир вақтда ёки у қабул қилинганидан сўнг ажрим чиқариши мумкин. Даъво қаноатлантирилган тақдирда, даъвони таъминлаш чоралари ҳал қилув қарори амалда ижро этилгунига қадар ўз кучини сақлаб қолади.

Бошқа тоифадаги ишлар сингари даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин. Лекин бу чиқарилган ажримнинг ижросини тўхтатмайди.

Бобир ИСЛАМОВ,
Тошкент шаҳар суди раисининг
Ўринбосари - фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъати раиси


Telegram
Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси барча ватандошларимизни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан самимий муборакбод этади!

—————————

Коллектив Верховного суда Республики Узбекистан искренне поздравляет всех соотечественников с 9 мая - Днём Памяти и почестей!

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида одам савдосига оид жиноят иши кўриб чиқилди

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР: МУАММО ВА ЕЧИМ

Президентимизнинг 2018 йил 14 майдаги қарори билан тасдиқланган Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш Концепциясида миллий хусусият ва шароитлар, илғор халқаро стандартлар ва хорижий амалиётни эътиборга олган ҳолда жиноят қонунчилигига хорижий давлатлар тажрибасини имплементация қилиш, шу жумладан, жазони енгиллаштириш ёки шахсни жиноий жавобгарлик ёхуд жазодан озод қилиш шартларини белгиловчи меъёрларни кенгайтириш зарурлиги назарда тутилган. Жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни такомиллаштиришда ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, ушбу институтни ривожлантиришнинг янгича методологик асосларини яратиш муҳим аҳамиятга эга.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ФОШ БЎЛГАН ҚИНҒИРЛИК

“Агробанк”нинг Нурота филиалида ҳуқуқшунос лавозимида ишлаган Жавоҳир Облоқулов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлардан ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишни кўзлайди.

👉 Батафсил

Telegram
#қилмиш_қидирмиш

ТЕЛЕФОН ЎҒРИСИГА СУДДА ҚОНУНИЙ ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ

Урганч туманида яшовчи Б. Рўзимбоев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳали 20 ёшга тўлмасдан безорилик жиноятини содир этгани учун унга нисбатан мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди. Аммо у бундан ўзига тўғри хулоса чиқармади. Аксинча, ўтган йилнинг баҳорида компьютер марказида ишловчи Озод Бобоназаровдан дўстига қўнғироқ қилиши учун қўл телефонини бериб туришни илтимос қилади. О. Бобоназаров унинг гапини ерда қолдирмайди. Аммо Б. Рўзимбоев телефон эгасининг кўзини шамғалат қилиб, жуфтакни ростлайди. “Ови” бароридан келган фирибгар телефон аппаратини 2 миллион сўмга сотиб, пулини ўз эҳтиёжига ишлатади.

👉 Батафсил

Telegram
#шарҳ

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРИ СУД АМАЛИЁТИНИ БИРХИЛЛАШТИРИШ, ҚОНУНЛАРНИ АНИҚ ВА ТЎҒРИ ҚЎЛЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга доир кенг кўламли чора-тадбирлар қатъият билан амалга оширилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram
Ҳадя шартномаси бўйича муҳим қоидалар

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судида Жиноят кодексининг 248-моддасида (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчи 5 йил муддатга озодликдан марум қилиш билан жазоланди

Telegram