Азиз Абидов | Олий суд
4.18K subscribers
2.24K photos
2.64K videos
4.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ОИЛАГА БЕФАРҚЛИК ОХИР-ОҚИБАТ АЯНЧЛИ ЯКУН ТОПДИ

Ҳаётда инсон учун оиладан муқаддас ва азиз гўша топилмайди. Чунки ҳар биримизнинг умримиз асосан оилада кечади, бу муқаддас даргоҳда келажагимиз давомчилари бўлган фарзандларимиз туғилиб, улғаяди. Айниқса, халқимизга хос миллий қадрият ва эзгу анъаналар ушбу муқаддас гўшада ривож топишини эътиборга олсак, унинг нақадар улуғлиги янада яққолроқ намоён бўлади. Халқимиз қушнинг ҳам ини бузилмасин, дея бежизга айтмаган. Нега деганда, бир оиланинг бузилиши, нафақат эр ва хотин, балки фарзандлар тақдирида ҳам аянчли из қолдиради. Бу ҳақида бежизга фикр юритаётганимиз йўқ. Чунки турли хил иллатлар сабабли бузилиб кетаётган оилалар ҳамон учраб туради.

👉 Батафсил

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди томонидан Жиноят кодексининг 134-моддаси (қабрни таҳқирлаш) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг сайёр мажлисида 5 нафар безорига оид жиноят иши кўриб чиқилди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада тиланчилик қилган икки нафар ҳуқуқбузар 10 суткага қамалди

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ҚИММАТГА ТУШГАН БЕПИСАНДЛИК

Маълумки, шахснинг тайинланган озодликни чеклаш жазоси чекловларини бузиши унга нисбатан оғирроқ турдаги бошқа жазога алмаштиришга сабаб бўлади.

👉 Батафсил

Telegram
#инсонпарварлик_тамойиллари

ИЖРОСИ КЕЧИКТИРИЛГАН ЖАЗО

Маълумки, ҳаётда жиноий қилмиш содир этган шахсга нисбатан жазо тайинлашдан кўзланган мақсад — уни ахлоқан тузатиш ва бошқа жиноятлар содир этишининг олдини олишдан иборатдир. Бироқ айрим кимсаларнинг бундан тўғри хулоса чиқариш ўрнига яна жиноятга қўл уриши афсусланарлидир.

👉 Батафсил

Telegram
#гиёҳвандлик_хавфли_иллат

ГУЛТУВАКДАГИ "ОҒУ"

Гиёҳвандлик инсон ҳаётини издан чиқариб, жамиятда турли оғир муаммоларни юзага келтирадиган хавфли жиноий қилмиш ҳисобланади. Шу боис дунё миқёсида ушбу иллатга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда. Шунга қарамасдан унинг домига тушиб қолаётган кимсалар йўқ эмас.

👉 Батафсил

Telegram
#адолат_тарозиси

АЛИМЕНТ ТЎЛАМАЙ ЮРГАН... ОНА

Одатда алимент қарздорлиги ҳақида гап кетганда собиқ рафиқасига зарда қилиб, фарзандини моддий таъминлашдан бош тортиб юрган, бу билан унинг хунобини ошираётган эркак кўз олдимизда гавдаланади. Аммо баъзан қарздор аёл киши ҳам бўлиши мумкин.

👉 Батафсил

Telegram
#инсонпарварлик_тамойиллари

ҚАЙТА МАЛАКАЛАШ СУДЛАНУВЧИНИНГ СУД ЗАЛИДА ҚАМОҚДАН ОЗОД ҚИЛИНИШИГА АСОС БЎЛДИ

Миллий қонунчилигимизда инсонпарварлик, адолатпарварлик, кечиримлилик каби кўплаб олижаноб тамойиллар ўзининг теран ифодасини топган. Масалан, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятни очишга фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахслар жавобгарлик ва жазодан озод қилиниши мумкин. Бунга қуйидаги воқеа тафсилоти ҳам яққол мисол бўлади.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

ТАДБИРКОРНИНГ ҚОНУНИЙ МАНФААТИ СУДДА ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Фарғона туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризасида вилоят “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти зиммасига 2022 йилнинг январь ва февраль ойларида “Rolled stell plus” масъулияти чекланган жамияти томонидан сарфланган 401 минг 654 куб метр табиий газни шартномада белгиланган нархлар асосида қайта ҳисоблаш мажбуриятини юклаш сўралган.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ЎЗГАНИНГ ҲАҚИ ЁХУД ФОШ БЎЛГАН ҚИНҒИРЛИК

Бугунги кунда “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун” тамойили асосида фаолият юритиш банкларнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади. Бу табиийки, ҳар бир банк ходими зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Афсуски, бу жараёнда ўз манфаатини ҳамма нарсадан устун қўядиган, ҳатто ўзгаларнинг мулкига кўз олайтирадиган айрим кимсалар ҳам учраб туради.

👉 Батафсил

Telegram
#ҳуқуқий_кафолат

СУД ҚАРОРИ БИЛАН УНДИРИЛГАН КРЕДИТ ҚАРЗДОРЛИГИГА НИСБАТАН ФОИЗ ВА ПЕНЯ ҲИСОБЛАШ ТЎХТАТИЛАДИ

Жорий йил 1 январдан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, ушбу кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилди. Бу янги тартиб давлатимиз раҳбари томонидан 2023 йил 4 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда назарда тутилган.

👉 Батафсил

Telegram
#шарҳ

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИНИНГ ЯНГИ ҚАРОРИ СУДЛАР ТОМОНИДАН ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУН МЕЪЁРЛАРИНИ ТЎҒРИ ВА БИР ХИЛДА ҚЎЛЛАШДА МУҲИМ ЎРИН ТУТАДИ

Аввало шуни айтиш керакки, 2024 йил 1 январдан Фуқаролик процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтирди. Бу ўринда апелляция ва кассация институтларининг такомиллаштирилиши, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш механизми ўзгартирилиши, апелляция, кассация инстанция судларининг ваколатлари кенгайтирилиши билан боғлиқ янгиланишлар ҳақида сўз бормоқда.

👉 Батафсил

Telegram
АҚШда яшаш, ишлаб мўмай даромад орттириш бугун кўпчилик юртдошларимизнинг орзусига айлангани сир эмас. Айрим инсонларнинг эса шу мақсадига эришиш йўлида қонунларни четлаб ўтишдан-да, тап тортмаётганлиги аянчли. Бу ҳаракатлар уларнинг ўзига қанча зарар келтирса, жамиятимиздаги криминоген вазиятга ҳам шунча салбий таъсир кўрсатмоқда. Зеро, эгри йўллар қидирилаётган жойда доим фирибгарлар кўпаяди.

Муқаддам ўзганинг мулкини талон-торож қилиб, жавобгарликка тортилган, афсуски, хатоларидан тегишли хулоса чиқармаган асли иштихонлик Фаррух (исмлар шартли) ҳам шу йўналишда “омад”ини синаб кўришга ҳаракат қилди. Дастлаб у танишлари борлиги, АҚШга ҳужжат тўғрилаб бера олишини айтиб, фуқаролар ишончига кирди. Биринчи “иш”даёқ 50 минг АҚШ долларини қўлга киритди. Қизиқ жиҳати, шу пулни унга берганлар ҳам ноқонуний ишга қўл ураётганликларини яхши билишган. Бу фирибгар учун айни муддао эмасми? Шу зайлда Фаррухнинг “бизнес”и юришиб кетди.

Бу гал у тизимни ҳам алдамоқчи бўлди. Яъни, у ўзига Зарифани шерик қилиб, ноқонуний топилаётган пулларни унинг “Green card” лотерея дастурида иштирок этувчиларга ёрдам берадиган фирмаси орқали легаллаштиришга уринди. Тартиб шундай эди: фуқарога “Green card” лотереясининг биринчи босқичида ютганлиги ҳақида ёлғон хабар бериларди ва кейинги босқич ғолиб бўлишида ёрдам бериш учун пул талаб қилинади. Фириб янада ишончли чиқиши учун бу пуллар рақамсиз шартномалар орқали, кўрсатилмаган хизматларга деб қабул қилинган. Улар ҳатто компютерида “Green card” лотереясининг сохта слайдини ясаб, фуқароларга ўйинда ютганлигини шу ернинг ўзида “исботлаш”га ҳаракат қилган. Оқибатда бу хурсандчиликдан кейин одамлар қўл қўяётган ҳужжатларининг сохталигига ҳам, ҳожатбарорларининг ноқонуний талабларига ҳам кўз юмишган. Иш шу даражага етиб борганки, фирибгарлар икки фуқарони алдаб, АҚШга юбориш важи билан уларнинг ўртасида никоҳ шартномасини тузиш учун ҳам пул олган.

Бироқ жиноий гуруҳнинг бебошлиги узоққа чўзилмади. Шикоятлардан кейин улар қўлга олиниб, қонун ҳукмига топширилди. Шунга кўра, Фаррухга 7 йил, Зарифага эса 3 йилу 9 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бундан ташқари, улар фуқароларга етказилган зарарни ҳам қоплаб бериши керак.

Бекзод ЖУМАБОЙEВ,
жиноят ишлари бўйича
Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари


Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.30 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қабрларни таҳқирлаган шахснинг озодлиги 3 йилга чекланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жомбойда судланувчи талаба 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида одам савдоси билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчи эркак ва аёлга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди Жиноят кодексининг 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсни озодликдан маҳрум қилди

Telegram