This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жириновскийнинг Эрон ва Исроил ўртасидаги уруш ва учинчи жаҳон урушининг бошланиши ҳақидаги башорати.
Кеча тунда Эрон Дамашқдаги консулхонасига қилинган ҳужумга жавобан Исроилга юзлаб дрон, ракеталарни учирди. Исроил армияси АҚШ ва бошқа давлатлар кўмагида аксарият ракеталарни уриб туширганини, талафотлар катта эмаслигини, қурбонлар йўқлигини билдирди.
Эрон эса ҳарбий амалиёт муваффақиятли якунланганини, миссия бажарилганини, модомики Исроил жавоб беришга уринса, янги ҳужум ундан-да кучли бўлишини маълум қилди. Исроил расмийлари, ўз навбатида, жавоб қайтарилишини билдиришмоқда. ОАВнинг ёзишича, Байден маъмурияти Исроилнинг жавоб ҳужумида иштирок этмаслигини айтган. Байденга АҚШда ноябр ойида бўладиган сайловолди иккинчи фронтни очилиши ҳеч ҳам керак эмас. Тайван можароси ва Шимолий Корея ҳам пишиб тайёр бўлиб тургандек, Украинани энди айтмаса ҳам бўлади.
Кечаги ҳужумлардан анализларим;
1. Араб давлатлари уч бор Исроилга қарши уруш бошлаб ҳаммасида мағлуб бўлишганди, сўнгги бор 1967 йил Миср, Урдун, Сурия ва Ироқ 6 кунлик урушдаги мағлубияти Исроилнинг катта ҳудудларни эгаллашга сабаб бўлганди.
Кеча, 1967 йилдан кейин илк бор араб бўлмаган бир мусулмон давлат қўрқмай 1.200 км узоқдан Исроил ва қудратли ҳамкорларига қарши ҳужум уюштирди. Эрон шу пайтгача Исроилга қарши "прокси" уруш олиб борар эди. Яъни “бошқаларнинг ҳудудидан бошқаларнинг қўли билан” ҳужумлар уюштирар эди. Бу гал эса ўз ҳудудидан ҳужумни амалга оширди.
2. Эронга қарши қўлланган 45 йиллик санкцияларга қарамай Эрон ўз кучи билан ишлаб чиқарган дронларни ҳавога учириб Исроилга етиб боришини таъминлади ва кечаги энг катта технологик муваффақияти шу бўлди. Кеча Эрон “дронлар шоусини” уюштирди, ва эскирган баъзи ракеталарини учирди. Замонавий баллистик ва гиперсоник рокеталар учмади, ҳамма карталар табийки очилмади.
3. Кечаги ҳужум, қандайдир катта талофотлар учун амалга оширилмади, дронларнинг йўналиши шунга қараб белгиланганди, асл ҳадаф Исроил жамиятини қўрқитиш, психологик уруш эди. Аслида кечаги ҳужум келажакдаги катта урушдан олдин бир “тренировка” бўлди холос. Эрон Исроилнинг ҳаво мудофаасини синовдан ўтказди, қайси араб давлатлари Исроилга ён босиши (масалан Урдун), Англия ва АҚШнинг илк ҳаракатлари, дронларнинг Исроилга етиб бориши, самарадорлиги…булар Эрон учун назариядан энди амалиётга айланган кейс бўлди. Эрон ҳарбийлари тафсилотлар устида ишлашади.
4. Эроннинг кечаги ҳужуми Урдун мисолида баъзи иккиюзламачи араб давлатларининг юзини очиб берди, минтақадаги араблар орасида ижтимоий фикрнинг ўзгаришига 100% сабаб бўлади.
5. Исроилнинг “Темир Гумбаз” батареялари Эроннинг ҳар бири 10.000-20.000$ турадиган дронини йўқ қилиш учун камида 100.000-150.000 $ лик ракета учирди. Масалан, кеча Ливандан учирилган катюшаларнинг донаси бор-йўғи 300$ туради. Исроилда ҳар бири 60-80 ракетага эга камида 10 та батарея бор, демак кечаги ҳужумдан батареяларни келажакда “чарчатиш” тактикалари ҳам ишлаб чиқилади.
6. 2010 йили Исроил қирғоқларида 9 та турк фуқаросининг ўлимига сабаб бўлган “Mavi Marmara” кемасидаги терорга Туркия давлати Исроилга жавоб беролмаганди. Афсуски, сиёсий майдонда икки томонлама ўйин қилаётган Туркиянинг келажакда ҳам Исроилга қарши чиқиши жуда мушкул.
7. Кечаги ҳужум, Хитой ва Россиянинг розилиги билан қилинганлиги аниқ. Хитой АҚШни Яқин Шарқда “зўриқтириб” Тайвандан урушсиз воз кечишини режалаштирган бўлиши ҳам мумкин. Россия ҳам бунга қизиқса керак.
7. Яна….ҳар қандай давлатнинг Исроилга қўрқмай ҳужум уюштириб Ислом умматининг қаҳрамонига айланиши Яқин Шарқдаги баъзи давлатларнинг ҳасадига сабаб бўлади...бўлди ҳам, буни кеча баъзи давлат раҳбарлари ҳаракатидан ва баъзи давлат ОАВларнинг постларидан (масалан TRT Türkiye) кўрдик.
Хуллас, Ислом дунёси ҳар қачонгидан машаққатли кунларга қадам қўймоқда. Ҳадисларда айтилганидек "қўлда чўғ тутган" каби даврлар...

Кечаги дронлардан ҳам муҳим бўлган воқеалар ҳақида...
Биринчиси: Қуролланиш пойгаси энди молиявий рақамларда эмас, чунки Исроил армиясининг бюджети 23,5 миллиард долларни, Эронники эса 6,8 миллиард долларни ташкил этади, энди бу масала урушнинг ақлли технологик тактикасига айланди.
Масалан, Исроилнинг кечаги Эроннинг ҳужумлардан ҳимояси давлатга 1,3 миллиард долларга тушди. Эрон эса максимум 10 миллион доллар сарфлагандур. Орада 130 маротабалик фарқ бор.
Иккинчидан: Ҳужум бутун Исроил ҳудудида амалга оширилди ва шу тариқа Исроилнинг барча аҳоли пунктларида мудофаа, ижтимоий ва психологик тизимни банд қилиб, уни заиф нуқталарини нишонга олди.
Учинчидан: Нагевдаги ҳарбий аэропортга қисман зарба бериш билан, ўша ҳудудга яқин Димона ядровий реактори мавжудлиги нуқтаи назаридан, катта ҳарбий таъсирга ва огоҳлантириш кучига эга бўлди.
Тўртинчидан: Исроил минтақада АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳимоясисиз яшай олмаслигини яна бир бор кўрсатиб берди. Келажакда АҚШни банд қиладиган янги манёвралар ўйлаб топилса керак.
Бешинчидан: Минтақа можаронинг янги ва умуман бошқа босқичига кирди, эндиликда “янги Яқин Шарқ” дегани ҳар қандай вазиятда жавоб бериш қобилиятига эга бўлган давлат деганидир.
Куч сиёсат ва иқтисодиётда “тўхтатувчи омилга” айланди ва у иккала соҳада ҳам мавжудлигини исботлаш ва кейинчалик уни ҳимоя қилиш учун жавобгар бўлади.

Эрон ва Исроил: бир-бирига иштиёқ билан ракеталарни отишмоқда.
Араблар: Илтимос, менга яна бир финжон қаҳва беринг.

Кеча тунда содир бўлган воқеа Эроннинг Исроилга тарихдаги биринчи тўғридан-тўғри ҳужуми эди.
Бундай нарсаларни олдини олиш қобилияти тўхтатувчи омил (фактор сдерживание) дейилади. Бугундан бошлаб Исроил бунга эга эмас. Эроннинг асл ғалабаси ҳам шу бўлса кераков.

1. Эроннинг Дамашқдаги консуллигига ҳужум Негев чўлида жойлашган Исроилнинг энг катта Неватим ҳаво базасидан амалга оширилган эди, ва кечаги Эрон ҳужумлари вақтида 7 та баллистик ракета айнан шу базани нишонга олганди.
2. Исроилда Эрон ҳужуми ҳали тугамаганига ишонишади.
3. Исроилдаги касалхоналар тиббий ходимларни икки бараварга оширишмоқда (йўқотишлар йўқ экан, нимага керак бўлди?).

Покистон Сенатининг собиқ аъзоси Муштақ Аҳмад Хон Урдун қироли Абдуллоҳ II бин Ҳусайнни “хоин, хоиннинг ўғли ва хоиннинг набираси” деб атади, бунга сабаб кеча Урдун қироллиги Исроилга Эрон дронларини уриб туширишда ёрдам берганлигидир.
“Урдун давлати Исроилни қўллаб-қувватлаётгани уятдир. Эрон иншоотлар/дипломатик/ҳарбий миссияларга қилинган ҳужумларга жавоб бериш ҳуқуқига эга”, деб ёзади покистонлик сиёсатчи.
П.С. Маълумот ўрнида, Урдун қиролининг катта бобоси Ҳусайн ибн Али ал-Ҳошимий 1916-йилда Маккада Усмонлилар империясига қарши Ҳошимийлар қўзғолонини эълон қилиб, унга раҳбарлик қилган ва бу қўзғолон тарихга “араб қўзғолони” номи билан кирган. Унинг ўғли, ҳозирги Иордания қиролининг катта бобоси Абдулла I ибн Ҳусайн 1921 йилда назорат остидаги ҳудудларда давлат тузиб, Урдуннинг биринчи қироли бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Араблар Фаластинни сотганларида, Салмон Форсий фарзандлари Фаластин халқидан қасос олдилар.”
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Байер” кетма-кет 11 йил мамлакат чемпионига айланган “Бавария”нинг гегемонлигини тўхтатди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун CLIL бўйича 4-чи халқаро конференцияни ўтказамиз, тадбир тўлалигича инглиз тилида бўлиб ўтади. Хитой, Вьетнам, Саудия Арабистони, Италия, Буюк Британия, Испания, Эрон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан соҳанинг спикерлари қатнашишади.
Қизиқ, ўтган йилги 3-чи конференцияни ҳам 15-апрель куни ўтказгандим.
CLIL-бу фан-тил интеграциялашган таълим доирасидаги таълим тушунчасининг қисқартирилган номи. Content and Language Integrated Learning (CLIL) - таълимнинг бир кўриниши бўлиб, унда чет тилини ўрганиш бошқа фанлар мазмунини ўзлаштириш билан бирлаштирилади.
Тадбирдан сўнг танланган мақолаларни журналда чиқарамиз, ҳаммаси бепул. CLIL ва STEM-га қизиққанлар албатта қатнашсин.
Email: silkroad.r.academy@gmail.com

Шу ҳафтанинг охирида Қозоғистонда “Rectors’ Club” ректорлар клубининг навбатдаги 1 кунлик йиғилиши бўлади.
Бориб қатнашаман деганлар менга имейл юборишсин, ташкилотчилар билан боғлаб бераман. Имкони бўлса бугун жавоб ёзинглар. Хусусий университетларда қарор бериш механизми тезроқ ишлайди, лекин қизиққан давлат ОТМлари ҳам қатнашса ўзларига катта фойда бўларди.
Email: silkroad.r.academy@gmail.com
Бориб қатнашаман деганлар менга имейл юборишсин, ташкилотчилар билан боғлаб бераман. Имкони бўлса бугун жавоб ёзинглар. Хусусий университетларда қарор бериш механизми тезроқ ишлайди, лекин қизиққан давлат ОТМлари ҳам қатнашса ўзларига катта фойда бўларди.
Email: silkroad.r.academy@gmail.com
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.
© Жалолиддин Румий
© Жалолиддин Румий
Бахт, уни тутиб турганингизда, ҳар доим кичик бўлиб кўринади.
Аммо сиз уни қўйиб юборсангиз, шундагина бу қанчалик катта ва қадрли эканлигини билиб оласиз. Бахтингизни асранг!
© Максим Горкий
Аммо сиз уни қўйиб юборсангиз, шундагина бу қанчалик катта ва қадрли эканлигини билиб оласиз. Бахтингизни асранг!
© Максим Горкий
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Экрем Имамўғли (Истанбул ҳокими);
“Ҳозир қашшоқлик ва очлик фалокати бор. Бизнинг шаҳарларимиз бу фалокатни бошдан кечирмоқда. Ҳар куни янги нарса топишга ҳаракат қиляпмиз. Болаларга сутдан ташқари балиқ ҳам бера оламизми деб ўйлаймиз. Болаларимиз озиқ-овқат сотиб олишларини хоҳлаймиз. Бу учун бор нарсамизни берамиз”.
П.С. Дунёнинг энг кучли 20 та давлатлар рўйхатига кирган Туркиянинг энг йирик шаҳрида шунақа муаммолар мавжуд экан, биздаги аҳвол қандай экан..ёки булар “ҳаммаси зўр” деб очиқ айтилмайдими…

Билим олишнинг азоби - ўткинчи. Илмсизлик азоби - абадий.
©️Гарвард университети талабаларини илҳомлантирган олтин қоидалар.
©️Гарвард университети талабаларини илҳомлантирган олтин қоидалар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги бор “пулимни беҳуда сарф қилмаган (айниқса давлат пулини) бўлардим" деб қачон ўйлаган эдингиз, афсуски бизда аксарият ташкилотлар давлат пулини исроф қилади.
Агар сиз раҳбар бўлсангиз, доимо ташкилотингизга таъсир қиладиган бюджет қарорлари қабул қилишнингиз керак бўлади. Муайян лойиҳа ёки ташаббусда таваккал қила оласизми ёки йўқми, мувозанатни сақлашингиз керак ... тежамкор бўлиб, ҳозирги ҳаракатингиз энг яхшиси эканлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак.
Ишлатилган ҳар бир сўм қийматининг потенциал даромадлилиги нуқтаи назаридан текширилиши керак.
Бу ўсишни рағбатлантирадиган, операцион самарадорликни оширадиган ва рақобатдош устунлигингизни оширадиган харажатларни устуворлигини англатади ...Қўшимча “багаж”ни кесиб ташланг.
Буни ташкилотнинг молиявий барқарорлигини таъминлаган ҳолда қилиш керак, ҳар доим ҳам бу иш осон эмас, лекин ташкилотингизнинг турли эҳтиёжларини мувозанатлаш муваффақият калитидир.

Тупроқдан келдик, тупроққа кетармиз. Муҳими дунёда кирланмасликдир, кўнгилни пок тутмоқ, дилга кир юқтирмасликдир...
©️Жалолиддин Румий
©️Жалолиддин Румий