Аёлларга Марузалар | Расмий канал
14.1K subscribers
3.47K photos
8.6K videos
47 files
2.37K links
🍃 Hayotda hech narsa tasodif emas. Siz aynan kerakli vaqtda, kerakli joydasiz!

Reklama 👉 https://t.me/ibratli_reklama
Perfluence


Diniy savollar 👉 Savollar.islom.uz
Download Telegram
Дажжол ҳақида нима биласиз?

Оламнинг Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Унинг Расули Муҳаммадга салот ва саломлар бўлсин. У зоти шариф Роббисининг ваҳийсини одамларга етказди, умматини Дажжолдан огоҳлантирди. Унинг хатари мўминларга катта бўлгани учун қаттиқ огоҳлантирди ва ундан қутилиш йўлларини кўрсатди.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Дажжолнинг чап кўзи ғилай, сочи кўп. Унинг жаннати ва дўзахи бор. Аслида дўзахи – жаннат, жаннати эса дўзахдир”».
Яна Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Мен Дажжолда бўладиган нарсаларни ўзидан ҳам яхшироқ биламан. Унинг оқиб турувчи икки анҳори бўлиб, бири кўзга оппоқ сув бўлиб кўринса, иккинчиси алангаланиб турган олов бўлиб кўринади. Агар бирон киши унга дуч келса, олов бўлиб кўринаётган анҳорга келсин. Кўзини юмиб, бошини эгсин ва ундан ичсин. Ҳақиқатда у совуқ сув бўлади. Дажжолнинг кўзи ўчиб кетган бўлиб, устида ортиқча эт бор. Икки кўзи ўртасига “кофир” деб ёзилган. Ўқишни биладиган ва билмайдиган ҳар бир мўмин уни ўқий олади.
*(Имом Бухорий 3450, Имом Муслим 2934, Имом Аҳмад 5/ 383).
🍃
Дажжол чиқиши олдидан бўладиган аломатлар...

Дажжол тўсатдан, бирон-бир белгисиз чиқиб келмайди. Чунки унинг чиқиши жуда хатарли бўлиб, қиёматнинг яқинлашганини ва ернинг умри тугаганини билдиради. Унинг чиқиши катта фитна бўлади. Жуда кўп инсонлар Дажжол макрининг қурбонлари бўладилар. Ҳақ билан ноҳақ аралашиб кетади. Инсонларнинг динлари ҳам бузилиб кетади. Шунингдек, бу лаънати илоҳликни даъво қилиб, одамларга: “Мен сизларнинг Роббингизман”, дейди. Шунинг учун унинг чиқиши тасодиф бўлмайди. Балки ундан олдин аломат ва белгилар бўлади.
Ҳузайфа ибн Яман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мадинада, девор соясида ўтирган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хоналарида эдилар. Бизнинг олдимизга чиқиб сўрадилар:
 – Нима қилиб ўтирибсизлар?
Биз:
 – Гаплашиб ўтирибмиз, – дедик.
 – Нима ҳақда гаплашяпсизлар?
 – Қиёмат ҳақида.
 – Сизлар, ўнта аломатни кўрмагунингизгача, ундан олдин қиёмат бўлмайди. Аввалгиси қуёш мағрибдан чиқиши, сўнгра тутун, сўнгра Дажжол, сўнгра ер ҳайвони, сўнгра уч марта ер ютиши, машриқда бир марта, Араб жазирасида бир марта (учинчиси айтилмаган), Исонинг чиқиши, Яъжуж ва Маъжужнинг чиқиши, охирги аломат Ямандаги, Аданнинг чуқури қаъридан чиқадиган олов. У биронта одамни қолдирмай маҳшарга ҳайдаб боради».
суюкли Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, каззоб Дажжолга қарши бизга берган қурол билан қуролланишимиз қолди, холос.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Сизлардан биронта киши Дажжолга йўлиқса, унга Каҳф сурасиниг аввалини ўқисин».

Каналимизга обуна бўлинг⤵️

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‎لا تحزن - Хафа бўлма! 🌹

Агар одамлар қалбингни синдирган бўлса, хафа бўлма! Ахир, Роҳман: "Мен синган юраклардаман" демадими? Унда, нега ранжийсан эй жон!? Кундуз каби порлашни хоҳласанг, тун каби қоп-қора нафсингни ёқиб кул қил! 🔥

Сен "дардим бор” дейсан. Ҳолбуки, дард инсонни Ҳаққа олиб борувчи Буроқдир, буни сен яхши биласан.

“Ғам-ташвиш фақат менда” деб ўйлама. Шуни билгинки, сендаги ғамни неъмат деб ҳисоблаганлар ҳам бор. Умидингни сўндирма, Юсуф алайҳиссаломни эсла!
Дард қаерда бўлса, даво ўша ерга кетади. Қашшоқлик қаерда бўлса, барака ўша ерга келади. Савол қаерда бўлса, жавоб ўша ерга берилади!

Мавлоно Румий ҳазратлари

Турк тилидан Наргиза Султонова таржимаси

Каналимизга обуна бўлинг⤵️

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Ётишдан олдин кўрпаларни қоқиш...
🍃
Инсон куни билан ишлаб, чарчаб, уйга қайтганидан кейин уйқуга ётади. Кундузи билан кўп ҳаракат қилган инсоннинг танасида турли ҳашаротлар ва зарарли ҳужайралар кўпаяди. Ухлаш учун ётганда ўша ҳашаротлар танадан кўрпаларга ўтади. Эртаси куни яна ўша кўрпага ётганда, яна янги ҳашаротлар тўкилади. Кун ўтган сайин кўрпадаги зараркунандаларнинг миқдори ортиб кетади. Уларни оддий кўз билан кўриб бўлмайди, балки, бир неча минг маротаба катталаштириб кўрсатадиган электрон микроскоплардагина кўриш мумкин.
Кўрпаларда яшайдиган мазкур паразитлардан қутулишнинг энг яхши йўли кўрпани қуёш нури тушадиган жойга ёйиб қўйиш ва ётишдан олдин кўрпани уч марта яхшилаб қоқиб ташлашдир. Чунки, ўша кўрпани сув билан ювганда ҳам мазкур ҳашаротлар йўқолмас экан. Кўпчилигимиз ётишдан олдин тўшагимизни бир қоқиб юборишни кўпинча унутиб қўямиз. Замонавий илм-фан буни яқиндагина исботлади.
Ҳар куни одам танасидаги эски ҳужайралар ўлиб, янгилари пайдо бўлади. Инсон уйқуга ётаётганда мазкур ўлган ҳужайралар кўрпага тушиб, у уйқудан уйғониб, кўрпасидан туриб кетганда, ўлган ҳужайралар тўшакда қолар экан. Агар ўлик ҳужайралар ётоқда кўпайиб кетса, кишига зарар етказиши, турли касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин экан.
Ғарблик олимлар ушбу муаммони бартараф этиш йўлларини изладилар. Кўрпани яхшилаб ювиш керак дейишди баъзилари. Бунинг учун улар энг кучли тозалаш воситаларини ишлатиб, кўрпани ювиб кўрдилар. Лекин ундаги зараркунанда ҳашаротлар ҳатто қимир этгани ҳам йўқ. Олимлардан бири кўрпани қўли билан уч марта қоқиб кўрди. Қараса, ўлик ҳужайра ва бошқа паразитлардан асар ҳам қолмади. У кўрпаларни зараркунанда ҳашаротлардан тозалаш ҳақида янги кашфиёт қилганидан ҳурсанд бўлиб кетди. Шунда буни эшитган бир мусулмон таниши унга эътироз билдириб: “Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Агар сизлардан бирортангиз тўшагига ётмоқчи бўлса, кўрпасини яхшилаб қоқиб ташласин. Чунки, у ўша кўрпада нималар борлигини билмайди” деди.
🍃
Ҳа азизлар, бугунги кунда ғарблик олимлар тер тўкиб, ечим ахатараётган муаммоларнинг кўпи бундан ўн тўрт аср олдин Пайғамбаримиз алайҳиссалом томонларидан ҳал қилиб берилган.
Аллоҳ таоло ва Унинг севикли Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга нимани буюрган бўлса, ўша нарсада бизлар учун фойда борлиги сабабли буюрган. Нима нарсадан қайтарган бўлса, ўша нарсада бизлар учун зарар борлигидан қайтарган. Зеро, У Зот Қуръонда Ўзи ҳақида: “Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир” (Нисо, 29) деган бўлса, Пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида: “(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз” (Анбиё, 107) деган.

Каналимизга обуна бўлинг⤵️

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
🍃🌹🍀Ассалому Алайкум!!!
Алҳамдулиллаҳ!
Яна сизлар билан саломга насибни қўшгани учун!

🍃🌹🌿Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

🌹🌷🌺Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

☘️🌸🌱Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг..

🍃🌹🍀Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.

🍃🌹🌺Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин деб қоламиз!

Каналимизга обуна бўлинг⤵️

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

🍀 Qaygʼurma! Kasal tuzaladi, musibat ketadi, gunox kechiriladi, qarz toʼlanadi, mahbus ozod boʼladi, kelajak keladi, osiy tavba qiladi, faqir boy boʼladi.

🍀 Qaygʼurma! Аxir qora bulut qanday tarqalganini, qorongʼu tun nihoyasiga yetganini, kuchli shamol qanday tin olganini, boʼron qanday toʼxtaganini koʼrmadingmi? Demak, ogʼir kunlarning ortidan farovonlik, kenglik va yaxshi hayot bordir.

🍀 Qaygʼurma! Chunki quyuq soya quyosh alangasini oʼchiradi, toza suv issiqdagi tashnalikni sovutadi, issiq non qattiq ochlikni toʼydiradi, bedor holda iztirob chekish ortida lazzatli orom bordir, dard alamlarini sogʼlik lazzati ketkizur, buning uchun sen bir oz sabr qilmogʼing va bir lahza kutishing darkor.


- Shayx Oiz Al-Qarniy

@Ibratli_Sozlar🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAEAtKkkw_aCnGcRNdw
#албатта_ўқинг

Фарзандини олим қилиб тарбиялаган оналардан ўрганадиганларимиз:

1. Ҳавво онамиздан сабрни;
2. Ҳанна онамиздан фарзандини Аллоҳга назр қилишни;
3. Марям онамиздан ахлоқни;
4. Мусо алайҳиссаломнинг оналаридан таслимиятни;
5. Ҳожар онамиздан Аллоҳдан батамом рози бўлишни;
6. Хадича онамиздан энг намунали жуфт бўладиган қизлар тарбиялашни;
7. Оиша онамиздан устозликни;
8. Али ибн Абу Толибнинг оналаридан фарзандимизни ўз аҳлига топширишни;
9. Анас ибн Моликнинг оналаридан ғамимиз фақат Ислом бўлишини;
10. Абдуллоҳ ибн Амрнинг оналаридан асло ёлғон гапириб бўлмаслигини;
11. Ҳасан Басрийнинг оналаридан фарзандимизнинг ейдиган ҳар луқмасига жуда қаттиқ эътибор қилишни;
12. Абдулқодир Жийлонийнинг оналаридан фарзандининг илм сафарига чиқишига рози бўлишни, илмдан тўсмасликни;
13. Имом Шофеъийнинг оналаридан моддий камчиликни муаммо ҳолига келтирмасликни;
14. Аҳмад ибн Ҳанбалнинг оналаридан фарзандининг илми билан шахсан шуғулланишни;
15. Суфён Саврийнинг оналаридан фарзандига доим насиҳат қилиб боришни;
16. Имом Авзоийнинг оналаридан фарзандининг барча эҳтиёжларини таъминлашни;
17. Увайс ибн Амр ал-Қоронийнинг оналаридан Пайғамбарга ошиқ бир фарзанд тарбиялашни;
18. Шуъба ибн Ҳажжожнинг оналаридан фарзандини илмга қизиқтиришни;
19. Абдурраҳмон ибн Ҳариснинг оналаридан иккинчи турмушга жуда қаттиқ аҳамият беришни;
20. Имом Моликнинг оналаридан фарзандининг илм сафарида барча камчилик ва эҳтиёжларига эътибор беришни;

Буларнинг барчаси олим фарзанд тарбиялашни ўзига энг катта ғоя қилиб олган оналар учундир. Мазкур оналарнинг бирдан-бир ғами Ислом бўлган. Фақат ва фақат Аллоҳнинг розилигини истаганлари учун тарихда ўзларининг исмларини олтин ҳарфлар билан ёзиб қолдирадиган фарзандлар етиштириб кетдилар. Энди навбат Сизга!

«Олим тарбиялаган оналар» китобидан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

@ayollarga_maruzalar
✍️САХИЙ КИМ?
(Ибратли ривоят)

Кичкина қишлоқларнинг бирида дурадгор уста яшар эди. У ёғочларга чиройли нақшлар бериб қиммат нархга сотарди.
Кунларнинг бирида унинг олдига бир чол келиб:

- Сен бу меҳнатинг орқали яхши топасан, лекин фақир муҳтожларга ҳеч ҳам хайр- эҳсон қилмайсан. Ана у қассобни қара, у оз топса ҳам, деярли ҳар куни фақирларга гўшт тарқатади, - дебди.

Дурадгор чолга қараб жилмайибди, лекин индамабди, шунда чол жавоб олмагач дурадгор ёнидан ғазабланиб чиқиб кетибди.
Бу воқеадан кейин қишлоқда:
“Уста бой, лекин хасис экан”, деган гап тарқалибди ва қишлоқдагилар дурадгорни ёмон кўриб қолишибди.

Кунларнинг бирида дурадгор хасталаниб қолибди. Ҳеч ким ундан хабар ҳам олмабди. Хаста дурадгор ёлғизланиб оламдан кўз юмибди.

Кунлар ўтиб одамлар қассоб гўшт тарқатмай қўйганини пайқашибди. Шунда қассобдан нега олдингидек гўшт тарқатмаётганини сўрашса, у:

- Дурадгор уста ҳаётлик чоғида ҳар сафар пул олиб келиб, мендан фақирларга гўшт тарқатишимни сўрарди. Ҳозир эса дурадгор йўқ. Энди ҳеч ким пул олиб келмаяпти, - деб жавоб берибди.


Қиссадан ҳисса:
Ҳеч қачон инсонда кўрган нарсангизга қараб баҳо берманг, унинг қалбини фақат Яратган билгувчидир.

Якинларингизга юборинг!
Каналимизга уланиш

@ayollarga_maruzalar
Агар "Ўқитувчи"лар кийиниш маданиятига амал қилмаса, юқори синфдаги ўқувчи йигитларнинг кўзи доскада ёки китобда эмас, балки "ўқитувчи"нинг "либоси"да бўлади.

"Ўқитувчи"сининг очиқ танасига кўзи тушган ўқувчи ҳар жиҳатдан тамом бўлади.

Ҳаёли, иффатли либос кийган ўқувчи, талаба қизларга эмас, балки, Динимиз ва миллийлигимиз талабларига зид равишда беҳаё, очиқ-сочиқ либос кийган ўқитувчи аёлларга ва ўқувчи қизларга қарши курашиш мантиқий иш бўларди.

Ўқитувчиси ва курсдошининг очиқ танасига кўзи тушган ўқувчи йигитнинг танасида кортизол гармони ошиб кетади. Натижада зеҳнини бир жойга жамлолмайди, асаби бузилади, мияси, юраги, простатаси касалланади.

Оқибатда илмни ўзлаштиролмайди, қалби қотади, очиқ танага қараганда қўзғалаверган, суюқлик ишлаб чиқараверган простата ишдан чиқади, бола жинсий заиф бўлиб қолиши бор.

Ўқувчи ўқитувчининг танасига қарамайди, мабодо кўзи тушса ҳам қўзғалмайди деб ҳомтама бўлманг. Ҳозир ўқувчиларнинг қўлида интернетга уланган телефон бор. Турли сайтларга кирган, ёмон видео кўрган бўлса, ўзга жинс вакиласига эътибор берадиган, очиқ тана унинг қўзғалишига сабаб бўладиган бўлиб қолади.

Қолаверса, бугунги кунда ёмон сайтга кирмаса ҳам тиктокдаги бачкана, беодоб, уятсизларнинг видеоси етиб ортади.

Хуллас, мактабга, коллежга, лицейга, университетга келаётган аёл ўқитувчилар ўқувчиларнинг иймонини, қалбини, онгини, илмини, саломатлигини, келажагини ўйлаб, авратини ёпадиган, танасининг рангини, шаклини билдирмайдиган либосда келишлари шарт.

Ўқувчи қизларнинг бошидаги рўмолга осилиб, "Ундоқ ўра, бундоқ ўра" деб вайсайдиганлар ўзларига келиб, кўзларини очиб, оғизларини юмсинлар, Шариатга қарши боришдан, жоҳиллик қилишдан тийилсинлар!

Аллоҳ таолонинг фазли билан шариатга мувофиқ либос таълим олишга, олимпиадада олтин медални қўлга киритишга, ўқувчиларни олтин медал оладиган савияда ўқитишга тўсиқ бўлмайди.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Каналимизга обуна бўлинг⤵️

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
#МЎМИННИНГ_СИФАТЛАРИ

МУСУЛМОН МУСУЛМОНГА ЗУЛМ ҚИЛМАЙДИ

“Мусулмон ўз биродарига зулм қилмайди, бошига мусибат тушганида, уни ёлғиз ташлаб қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилгай. Кимки мусулмон кишидан бир ғам-ташвишни кетказса, Аллоҳ қиёмат куни унинг ғам-ташвишини кетказгай. Ким мусулмон кишининг айбини ёпса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг айбини ёпгай”
(“Ромузуул аҳодис”).

“Зубдат ул-Бухорий” асарида ўрин олган мазкур ҳадиси шарифни ўқиган ҳар бир муслим дунёдаги барча мусулмонлар билан биродар эканини яхши англаб олади. Агар бу биродарликни англамаса, жиддий хатодир. Билса-да, лоқайдлик, сустлик қилаётган бўлса, бу ундан ҳам катта хатодир. Билиб туриб қилмаслик, билмасликдан ҳам ёмон.

Ҳолбуки, бу биродарлик диний бўлгани учун туғишган биродарликдан ҳам муҳимроқ, устунроқдир. Зеро, бундай биродарлик абадий бўлиб, Аллоҳнинг розилигини қозонмоқ учун қилинган фидокорликдир. Туғишган биродарлик оилавий манфаатларга, наслга суянади. Аммо исломий биродарлик фақат холис Аллоҳ учундир. Бир-биридан манфаат кутмайди. Натижани охиратда Аллоҳдан кутишади. Шу боис, исломий биродарлик эътиборли ва афзалдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/ayollarga_maruzalar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ИСТИҒФОР АЙТИНГ...
🍃🌿🌱🍀
Гуноҳларингиз устидан мулоҳаза юритиб, бениҳоя уялиш ва тавозе билан кунига юз маротаба истиғфор айтинг:

أَسْتَغْفِرُ اللهَ رَبِّى مِنْ كُلِّ ذَنْبِ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
🍃🍀🌱🌿
Астағфируллаҳа роббии мин кулли занби ва атуубу илайҳи.
☘️🌿🌱🍃
Маъноси: Роббимдан барча гуноҳларим учун кечирим сўрайман ва Унга тавба қиламан.
☘️🍃🌱🍀
Агар уят ва афсусдан кўзингиз ёшланмаса, ҳеч бўлмаганда бу ҳолатлар юзингизда ўз ифодасини кўрсатсин. Кўз ёшингиз шунчалик ҳақиқий бўлсинки, уларнинг тўкилиши қабул бўлсин.
🌱🌿🍃☘️
Гуноҳларини кечирилишини сўраб дангасалик ва эътиборсизлик билан айтилган истиғфор ноўриндир ва бунинг ўзи яна истиғфор айтиш учун етарлидир. Инсон гуноҳлари учун фақатгина кечирим сўрабгина қолмай, ўзида шаклланган ёмон одатларни бартараф этишга уринмоғи лозим.


Каналимизга обуна бўлинг⤵️

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
​​Эркаклар урушиб қолгандан кейин хафагарчиликни ҳафталаб таҳлил қилиб, аразлаб юрадиган "ақлли" аёлларни эмас, тортишувдан икки соат ўтар-ўтмас, илжайиб чой қуйиб узатадиган "тентак" аёлларни афзал кўрадилар.

Оилангиз тинчлиги учун "тентак" бўлсангиз бўлибсизда, бегойим...


🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Ассалому алайкум
Сешанба тонги муборак булсин

☀️•Кунингиз файзли ва барокатли, тинчлик омонликда ўтсин Азизларим!!!

☀️•Эрта тонгни яхши ният билан бошласак Ин шаа Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади!

🕊🌹•Хаммангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо берсинки, қаватимизда, ёнимизда юришсин.. Ўтганларни Аллоҳ раҳматига, жаннатига вожиб қилсин...

🕊🌹•Кўзимиз очиқ экан кўрарканмиз, Аллоҳ яхшиликларни кўрсатсин Ин шаа Аллоҳ.

🕊🌹•Хар бир кунингизни дадил, Аллоҳга ишонч билан эзгу мақсадлар, яхши ниятлар ила бошланг..

🕊🌹•Хар бир кунингизда икки дунёингизга фойдали, ҳайрли амаллар ила сахифангизни бойитинг...

🕊🌹•Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Хар бирингизни, яқинларингизни қадаримизда ёзилган бало қазодан Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин !

🤲АМИИН!!

Бугунги кунингиз ҳайрли амал
ва фойдаларга тўла бўлсин!!!


🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

👩‍👩‍👧‍👦Яқинларизга хам улашинг

❇️Телеграм каналимиз👇

┄┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄┄
@ayollarga_maruzalar
┄┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄┄
Бу умматнинг қизига...

Эй Одамнинг қизлари,
Момо Ҳавонинг болалари,
Умматимиз мужоҳидалари,
Қуръонимиз мубораклари!
Сиз ўтиринг, эркаклар ишласин. Сиз учун улар чарчасин. Сиз улар учун ҳузур-ҳаловат бўлинг. Ишлашингизга тўғри келса, эзилманг, бузилманг. Ҳалол сизга етарли. Ҳатто мубоҳлар сизга тўғри келмайди.
Уйингиз саройингиз бўлсин. Ушбу саройдан юксакларга кўтарилинг!

Иймонингни асра.
Ҳаромлардан узоқ тур,
Фарзларни эътиборсиз қолдирма,
Нафлларни имкон қадар кўпроқ қил,
Тилинг зикрдан намлансин,
Дуога бепарво бўлма,
Тафаккурга чорловчи муҳитларни бой берма,
Илм мажлисларига қатнашишни неъмат деб бил.
Мана сен, бу умматнинг қизи, мана шусан сен.
Умидсан, келажаксан, хайр ва барокатсан сен.
Сизга салом бўлсин.
Сиз салом бўлинг.

Нуруддин Йилдизнинг “Бу умматнинг қизи” китобидан


Каналимизга обуна бўлинг⤵️

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хақиқий мухаббат 🥰🥰🥰

Каналимизга обуна бўлинг⤵️

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Аёл яшашни, яхши яшашни истади. Турмуш ўртоғидан садо чиқмагач, ўзи ҳаракат қилди, сут-қатиқ сотди, бозорга чиқди, ўзини ўтга урди, чўққа урди, битмаган ҳовли жойлар битди, қимматбаҳо гиламлар, нафис дарпардалар уйга ўзгача кўрк бағишлади. "Энди яшайман", деганида бедаво дардга чалингани маълум бўлди, болалари онамлаб қолаверди. Шундоқ ҳовли-жойларга эга эркакка ўзидан 25 ёш кичик аёл жон-жон деб турмушга чиқди.

Гапириб юрганмиш" Ҳақиқий аёл бундай бўларкан, олдинги аёлим доим чарчаб юрарди, бор топган-тутганим шуники",-деб

Азиз аёллар, хулоса ўзингиздан...

Ўзингизни севинг!
Қадрланг!
Ҳаётдан завқланиб яшанг! Бунга Энг ҳақлиси Ўзингизсиз! 🍃🌹


Феруза Салходжаева

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
​​Аёл кўпинча кундалик ташвишлар, уй ишлари, бола катта қилиш ва яна бошқа вазифалари билан бўлиб, кечқурунга бориб чарчаб қолади. Табиийки, эрнинг кўнглига қараш, шаръий вазифани адо қилишга истасак-истамасак, кучимиз етмай қолади.
Ва кўпинча, эр тўшагига чақирганида "бошимиз оғриб қолади", ишонарли баҳоналарни ўйлаб топишга тўғри келади.

Ҳурматли аёллар! Унутманг, эркак зоти "ўша ишни" яхши кўради. Ва тўшакда худди ўзига ўхшаган, яъни "ўша ишни" яхши кўрадиган жуфт-партнёрни хоҳлайди. Агар ҳадеганда жуфтининг "боши оғриб", раъйини қайтараверса бу эркак психологиясига қаттиқ зарба беради. Жуфтидан кўнгли совийди, оиласига интилмай қўяди, ўзига ишончи пастлаб кетади. Кайфияти ҳам ёмонлашади.

Қарабсизки, оилада уруш-жанжаллар, арзимаган нарсадан айб топишлар бошланади.

Ечим:

1. Йўлини қилиб, кечқурунга озроқ куч қолдириш.

2. "Ўша ишни" яхши кўрмасангиз ҳам, яхши кўрадигандек кўрсатиш.

3. Эрнинг раъйини қайтармаслик.

Жуда истамаётган бўлсангиз ҳам, бу бир ибодат, ҳозир ибодат қилиб, ажр оляпман денг. Жараён анча осонлашади.

"Агар эр тўшагига чақирганда хотин рад қилса, то тонг отгунча ўша хотинга малоикалар лаънат айтиб чиқади" деган маънодаги машҳур ҳадисни эшитгансиз менимча.

Ўзи шу томондан кўнглини овлаб қўйсангиз, унча-мунчага жанжал қилавермайди эркак.

Ҳадисга ҳам қаранг, овқат пишириб бермаса, кирини ювмаса эмас тўшагига келмаса дейиляпти.

Хулоса: тўшак муҳим, овқатдан ҳам.

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
💁‍♀Аёл киши уч томонлама узини очсагина ва шуни устида ишласа хакикий бахтни хис килади.

1. Соглик. Доим соглигига эътиборли булган ва соглом турмуш тарзига эътибор берган аёл севгини хис кила олади ва бошкаларга хам севги бера олади.

2. Ташки куриниш. Хохлаймизми йукми бизнинг ташки куринишимиз катта ахамиятга эга. Хар кандай одам биринчи ташки куринишига кейин эса уни ички дунёсига караб муомала килади. Ташки куринишига доим эътиборли булган аёл хамма жойда узини эркин хис килади.

3. Калб гузаллига. Яъни рухий холат. Агар аёллар доим нимадандир нолиб яшаса, ёки кимнидир ёмон курса унинг аураси кирланади ва бу узидан ёмон энергия чикаришига сабаб булади. Узидан шундай энергия чикарган аёл турмуш уртогини, фарзандларини узидан узоклаштиради.
Янги янги билимлар олишга, тил урганишга, замон билан бирга ривожланган аёл хар томонлама юксакликга эришиб бораверади


🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
​​📝Тақдиримга кўникдим...

(ҳикоя)


Оддий оилани фарзандиман. Дадам табиатан жахлдор одам. Дадамни хатто кўзларига хам тик карай олмай ўсганмиз. Мен хам хамма кизлар катори бир оилани эрка келини бир йигитни суюкли ёри бўлишни орзу килардим... Афсуски мендек бахти қаро келин бўлмаса керак...
Мен келин бўлган хонадон катта оила. Оилада кайнанам устунлик килади. Мен оиламни, кайнанамни ёмонламокчи эмасман факат мени алдаб келин килишганига хеч чидай олмайман...
Ўшанда куёв бўлмишни кўрсатишганда кўриб хурсанд булганман. Учрашувда гаплашмаганмиз факат узокдан бир биримизни кўриб янгалар оркали гаплашганмиз. Куёв томон тўйни шунчалар тезлаштиришгандики хатто келин кўйлакни хам танлай олмаганман...
Куёв бола махалламизга келганда уни кўриб дугоналаримни хаваси келишганди. Шундай кўркам йигитга тегяпсан а бахтинг бор экан деб айтишганда ўзим хам бахтдан энтикиб кетгандим. Лекин бу кувончим узоққа бормади.
Никоҳ тугаб куёв билан ёлғиз қолганимизда уни гапира олмаслигини тугма ногирон эканини билганимда оёқ қўлимда жон қолмай дод деб бақириб йиғлаганман. Янгамга "мен бу уйда қолмайман ҳозироқ кетаман , бу йигит ногирон эканку гапира олмаса яхши эшитмаса, эй Худо, қайси гунохларим эвазига" деб йиғлаб туриб олдим. Янгам нима дейишни билмай мендан баттар карахт ахволда колганди.
Бир пастда тўпалон бўлиб кетди, куёвни янгаси энди бўлар иш бўлди бинойидек йигит бўлса айби факат яхши гапира олмайди, салгина яхши эшитмайди. Шунга шунчами уйдагилар билса яхши бўлмайди тўй куни қайтган қизни нима деб ўйлашларини ўзинглар биласизлар. деб алдаб сулдаб бизни ушлаб колди. Мен хам дадамни жахли ёмонлигини агар кайтиб борсам онамга кун йўқлигини яхши билганим учун такдиримга кўникдим. Пешонам шу экан деб индамай яшаб кетдим.
Мана хозирги кунда шу хонадонга келин бўлиб тушганимга ҳам бир зумда тўққиз йил бўлибди. Эрим ёшлигидан оиластда эрка ўсган экан уйдагилар уни ҳалигача кўнглига қарашади. Эрим бирон жойда тайинли ишламайди. Қайнона қайнотамни пенсиясига кун кечирамиз. Эримни хам инвалидлик нафакаси бор. Лекин 2та фарзандим билан уларни қўлига караб ўтиргим келмайди. Шунинг учун овқат қилиб бозорда сотиб келаман. Аёл бошим билан баъзида арава етаклаб уйга ун олиб келаман.
Бир куни аравада ун олиб келиб кўча бошидаги эркак қўшним ёрдами билан унни кўтариб уйга олиб кирганимни кўрган ён қўшни аёл кайнонамга айтиб бериб роса жанжалга сабаб бўлди.
Аёл бошим билан эркак қиладиган ишларни хам қилиб кетаверсаму бу ғийбатчиларни дастидан бир олам гап эшитсам жуда алам киларкан. Хамма вакт хам дардларингни онангга айтолмас экансан. Дардингни эшитиб сен билан маслахатлашиб ўтирадиган инсонинг бўлмаса қийин экан.
Худога шукр иккови фарзандим хам яхши гапира олади. Мен шунисига хурсандман. Баъзида эрим билан дардлашиб маслахатлашиб ўтиргим, ундан ширин сўзлар эшитгим келади. Шунака пайтларда пешонам шўр экан мени деб ўйлайману, ношукр бўлмай Худони кахри кемасин яна деб фарзандларим гапириб эшита олганидан шукр киламан....
Мен бу аёлни гапларини эшитиб унинг сабр бардошига тасаннолар айтдим. Хозирги пайтда ўзининг бинойидек эри бўла туриб , бошқа эркаклар билан кўнгилхушлик қилиб юрган аёллар мана шу жаннати аёлдан ибрат олишса нур устига аъло нур бўларди.

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Tikandan gul undirgan Zot qishni yana bahorga aylantira oladi.... Ko‘rimsiz qurt go‘zal kapalakka aylanganidek, kun kelib barcha qayg‘u-g‘amlar-da sevinchga aylanadi...

— Rumiy


@ibratli_sozlar🕊
Koʻp narsa bilishga hojat yoʻq ☺️ Mehr-muhabbat koʻrsatgan, fidokorlik qilgan, haqqimizga duo qilguvchi insonlarning qiymatini bilsak, kifoya...!

@ibratli_sozlar 🕊