Аёлларга Марузалар | Расмий канал
13.9K subscribers
3.47K photos
8.57K videos
47 files
2.36K links
🍃 Hayotda hech narsa tasodif emas. Siz aynan kerakli vaqtda, kerakli joydasiz!

Reklama 👉 https://t.me/ibratli_reklama
Perfluence


Diniy savollar 👉 Savollar.islom.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ayollarni yuksaklarga ko'targan Oyatlar.

«Аҳзоб» сураси (32-36-оятлар) | Муҳаммадлоиқ қори
УМАР ИБН ХАТТОБНИ ЙИҒЛАТГАН ДУО.

Ҳазрати Умар бир куни Пайғамбаримиз саллалоху алайхи васалламнинг Муборак қабрларини зиёрат қилади. Равзаи шариф ёнида бир бадавийнинг дуо қилётганини кўради ва орқасига ўтиб дуосини эшитади.

Бадавий шундай дуо қиларди:

- “Ё Роббим, бу Сенинг Ҳабибинг, мен ҳам қулингман. Шайтон эса душманинг. Агар мени мағфират қилсанг Ҳабибинг хурсанд бўлади, қулинг нажот топади, душманинг эса хафа бўлади.
Мени авф қилмасанг, Ҳабибинг хафа бўлади, душманинг хурсанд бўлади, қулинг эса ҳалок бўлади.
Роббим, Сен Ҳабибингни маҳзун қилмайсан, душманингни ҳам севинтирмайсан, қулингни ҳалок қилмайсан, Карами кенг, Марҳамати чексиз Мехрибон Зотсан.
Роббим, Араблар орасида аслзода инсонлар вафот этганида қулини озод қилиш урфи бор. Мана Оламларга Раҳмат бўлган зот вафот этди. Қабри олдида мен турибман. Мени жаҳаннамдан озод қил”.

Буларни эшитиб турган Ҳазрати Умар овозининг борича:
- “Ё Роббим, бу бадавий сўраётган нарсани мен ҳам истайман” - деб соқоллари хўл бўлгунча йиғладилар.

@Hikoyalar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊🕋🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🕊🕋🌹

🌸🕌Айтмоқ истаб сизга гапларим.
Тентирайман паришон халак.
Икки дунё орасин очган.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК...

🕊🕋Пок қалб ила жайнамоз олинг.
Шайдо бўлсин мингларча малак...
Кўзларингиз иймонга бойдир.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. .....

🌸📿Сочларига оқ тушган Онам.
Отам учун сўрайман тилак..
Акам ~ укам Опа ~ сингиллар .
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ....

🕊🌹Мусофирлар тақдири баъзан ..
Осмон узра ёймоқда фалак.
Мусофирлар гурухдошларим.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК....


🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
​​НАЗР ҚИЛИНГАН ИШНИ НАЗР ҚИЛИНГАН ЖОЙДАН БОШҚА ЖОЙДА АМАЛГА ОШИРИШ
#назр

1250-CАВОЛ: Фарзандим соғайиб кетса, Маккага бориб, ўша ерда садақа қиламан, деб назр қилган эдим. Худога шукр, фарзандим тузалди. Яқин орада ҳажга боришга имконим йўқ. Қилган назримни ўша ерга бормасдан, шу ерда амалга оширсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда Маккага бормай, ўз шаҳар ёки қишлоғидаги муҳтожларга садақа қилиш жоиз. Чунки “Фалон жойда қўй сўйиб, садақа қиламан”, “Фалон куни шунча нафл намоз ўқийман”, “Фалончиларга садақа қиламан”, деб назр қилинса ҳам, айнан ўша жой, вақтда қилиш ёки ўша шахсга бериш шарт бўлмайди. У назрини истаган вақтда ва жойда ёки истаган шахси учун адо қилиши жоиз. Фақатгина назрнинг бериладиган ўрни фақир ва мискин каби закот олувчилар билан бир хил бўлади. Гарчи фақир бўлсалар ҳам ота-онаси, бобо-бувиси, фарзандлари, эри ёки хотинига бера олмайди. Бой кишилар назр қилинган пулни олиши, ҳайвон назр қилинган бўлса, ейишлари дуруст эмас. Бу ҳақида “Мабсути Сарахсий” китобида садақа қилишни назр қилиш мисолида батафсил тушунтирилган:
إما أن يعين الوقت بنذره فيقول: لله علي أن أتصدق بدرهم غدا أو يعين المكان فيقول: في مكان كذا أو يعين المتصدق عليه فيقول: على فلان المسكين ...وفي الوجوه كلها يلزمه التصدق بالمنذور عندنا، ويلغو اعتبار ذلك التقييد حتى لو تصدق به قبل مجيء ذلك الوقت أو في غير ذلك المكان أو على غير ذلك المسكين ...خرج عن موجب نذره
“Киши “Эртага бир дирҳам садақа қилишни назр қилдим”, деб, қиладиган назри учун муайян вақтни айтиши мумкин, ёки “Фалон жойда садақа қилишни назр қилдим” деб, муайян бир жойни айтиши мумкин, ёки “Фалончига садақа қиламан”, деб муайян бир инсонни айтиши мумкин. Бу ҳолатларнинг барчасида назр қилинган нарса зиммага лозим бўлиб, қайдлаб айтган нарсаларининг аҳамияти йўқолади. Масалан, айтилган вақтдан, айтилган жойдан ёки айтилган шахсдан бошқага садақа қилса, қилган назрини адо қилган бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Бир аёл Расулуллоҳнинг ҳузурларига эридан шикоят қилиб келди. Эри доимо уйига меҳмон чақириб зиёфат берар, бу эса, аёлга ортиқча ташвиш, машаққат ва чарчоқ келтирар эди.
Аёл Росулуллоҳнинг ҳузурларидан ўзига маъқул бўлган жўяли жавобни ололмади.
Бир фурсат ўтгач, Расулуллоҳ аёлнинг эрини чақирдилар ва: бугун мен сенинг уйингга меҳмонга бораман, дедилар.
Эр ўзида йўқ хурсанд бўлиб уйига қайтди ва бу ҳақда аёлига хабар берди. Ўз навбатида аёли ҳам бу хабардан жуда хурсанд бўлди ва турли-туман лаззатли таомлар тайёрлашга уриниб кетди. Чунки, унинг уйига Расулуллоҳ меҳмон бўлиб келаётган эдилар.
Расулуллоҳ меҳмонга келиб, аёлнинг рози эканлигини, Расулуллоҳни меҳмон қилганидан хурсанд эканлигини кўрдилар.
Расулуллоҳ меҳмондорчиликдан қайтиб кетаётганларида эрини чақириб: мен эшикдан чиқиб кетаётган вақтимда аёлинг эшикка қараб турсин, дедилар.
Аёл Расулуллоҳнинг ортларидан эшик томонга қараб турган эди, Расулуллоҳнинг орқаларидан ҳар хил хашаротлар, чаёнлар, зараркунанда жонворлар ҳам эргашиб чиқиб борарди. Бундай қўрқинчли ҳолатни кўрган аёлнинг қўрқувдан эси оғиб қолай деди. Шунда Расулуллоҳ аёлга қараб: худди шундай, ҳар гал уйингиздан меҳмонлар чиқиб кетаётганда ўзи билан уйингиздаги бало-офатларни, зараркунанда ҳашарот ва жониворларни олиб чиқиб кетади, дедилар.

Меҳмонни иззат-икром қилишнинг ҳикматларидан бири шу.
Кўп меҳмон келадиган уй Аллоҳ яхши кўрадиган уйдир. Каттаю кичикка эшиклари очиқ бўлган уйга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти нозил бўлади.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар Аллоҳ таоло бирор қавмга яхшиликни ирода қилса унга ҳадия беради, дедилар. Саҳобалар: у қандай ҳадия?-деб сўрадилар. Расулуллоҳ: у - ўз ризқи билан келадиган ва кетаётганда ўзи билан хонадон аҳлининг гуноҳларини олиб чиқиб кетадиган меҳмондир, дедилар.

Шунинг учун ҳам меҳмон атои Худо дейилади.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонни икром қилсин.
#ИБРАТ

ОХИРАТ ИНСОНЛАРИ

• Ислом оламида буюк шахсиятлардан бири, усмонийларнинг энг сўнги муфтийси, илм борасида, таҳқиқ майдонида замонасининг етук имоми бўлган Муҳаммад Зоҳид Кавсарий роҳимаҳуллоҳ ҳаж зиёратига бормаганлар!
• Шогирдлари аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ Кавсарий роҳимаҳуллоҳдан бунинг сабабини сўраганларида у зот:
- Умрим мобайнида закотга қодир бўлмадиму, ҳаж қаёқда!-, деган эканлар.
• Аллоҳим! Сенинг йўлингда борини фидо қилган ушбу улуғ алломани Ўз раҳматинга буркаб, хушнуд айлагин!
• Омин!
• Омин!
• Омин!
- Ҳой, Мажнун, кўрмадингми намоз ўқияпман.
Нега олдимдан ўтяпсан?
- Узр. Мен Лайлининг ишқида сени кўрмай қолдим.
Лекин сен Аллоҳнинг ишқида мени қандай кўрдинг?

Алишер Навоий

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Расулуллоҳ шафоaтлари🌺

Nuriddin hoji domla


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечириш иймондандир - Муҳаммад Хоблос

Geçmiş olsun Türkiye Suriye.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#манфаатли_эслатма

Ушбу амал учун ҳеч қачон ачинманг

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#манфаатли_эслатма

Дунё асли имтиҳондир...

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Қуръон Франция ва АҚШда энг кўп сотилган китобга айланди

Ўтган йили бу мамлакатларда 5 миллион китоб сотилган.

Британия ва Германияда ҳам Ислом ва унинг Муқаддас китоби Қуръон Каримга бўлган қизиқиш кескин ошиб бормоқда.

#янгилик

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
.....​​Ҳаётингизда нима бўлса барини яхшиликка йўйинг. Зеро,
ҳар бир ишда хайр бордир.
Шундай хотиржам бўлингки, атрофдагилар:
"Бундай яшашни қандай уддалаяпсиз?", деб сўрашса: "Роббим ҳақида ҳамиша гўзал гумондаман.
У томондан бирор мусибат юборилса-да,
у менинг фойдамга бўлади",
дея жавоб беринг.

- Дуолардан тўхтаманг,
- Қалбингизни кераксиз нарсаларга боғламанг,
- Барчасини ўз ҳолига ташлаб қўйинг,
- Ўз устингизда ишлайверинг,
- Китоб ўқинг,
- Қувонч улашинг (гарчи маҳзун бўлсангиз ҳам),
- Инсонларга ҳеч қандай эвазсиз яхшилик қилаверинг,
- Ҳеч бир инсон ҳақида ёмон гумонда бўлманг,
- Энг муҳими Роббингизга бўлган умидингизни сўндирманг...💜💓🌸

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Овсинжонлар, ўзаро оқибат йўқолмасин ❤️

Овисинжонлар гуруҳларига юбориб қўйинг ❤️💕

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизлар ҳатто ухласа ҳам ДАДА дейди😍

Барча қиз фарзандлар дадасига шунақа меҳрибон бўлади...

Қизи бор оталар дунёдаги энг бахтли инсонлардир...

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Бола кўчиш хавфи бўлса, намозни ўтириб ўқиса бўладими?

Ассалому алайкум! Мен ҳозир 2 ойлик ҳомиладорман. Кечагина “угроза” яъни бола кўчиш хавфи аниқланди. Доктор бу биринчи фарзандим бўлгани учун ётоқ режимини қаттиқ тайинлади. Сўрамоқчи бўлганим, бу ҳолатда намозни қандай ўқисам бўлади? Ўтириб ўқисам юқоридаги ҳолат узрли ҳолатга ўтадими? Одатдагидек намоз ўқисам, вазият жиддийлашишидан қўрқяпман. Вақтингизни аямай жавоб берганингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!

Шифокор Феруза Обидова жавоб беради:
– Ва алайкум ассалом. Сизнинг ҳолатингизда плацента кўчиши бўлса, ётоқ режим шарт, акс ҳолда ҳомила тушиши мумкин. Намозни вақтинча ўтириб ўқишингиз мумкин.

Валлоҳу аълам.


​​🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
​​Сингилларимга эслатма.

Пластик жарроҳлик амалиёти бу -   Аллоҳнинг сени нуқсонли яратганини исботлашга, қандай қилганида яхшироқ бўлишини кўрсатиб қўйишга ҳаракат қилишлик демакдир. Бу Холиқ Зотга исённинг юксак бир  кўриниши, ношукрликнинг эса энг юқори даражасидир.

Сингилжон, сен янада чиройлироқ кўринишинг, ўзингни янада гўзалроқ ҳис қилишинг учун қаерингнидир ўзгартиришинг шарт эмас. Сен шунчаки ўзингга ва ташқи кўринишингга бўлган муносабатингни ўзгартиришинг керак холос.

Сенинг ташқи кўринишинг билан боғлиқ кемтиклигинг (ўз хаёлингда албатта), ўзингни нуқсонли ҳис қилишларинг ўз ичингда, ЎЗЛИГИНГДА барҳам топади, пластик жарроҳлик хонасида эмас.

Сен ўзингни бенуқсон ҳис қилишинг учун сенга коррекция, объёмингни кичиклаштириш ёки катталаштириш каби процедуралар шарт эмас.  Сенга шунчаки ўзингга бўлган ишончингни оширишинг, Аллоҳ сенга бенуқсон ташқи қиёфа бериб, сени гўзал ва камчиликсиз  яратганига сўзсиз ишонишинг, ўзингни Аллоҳ берган қиёфага бутунлай таслим қилишинг кифоя. Зотан У Зот ҳеч шубҳасиз ўз ишида бенуқсон.

Газета-журналлар, фильм ва рекламаларда тарғиб қилинаётган бугунги куннинг гўзаллик стандартларига кўр-кўрона эргашиш тўғри эмас. Чунки бу стандартларни одамлар яратдилар, сенда эса Аллоҳ ато этган чирой, табиий гўзалликнинг ўзинггагина хос бўлган табиий стандарти мавжуд.

Бу ҳақда Яратувчинг шундай марҳамат қилади:

"Батаҳқиқ Биз инсонни энг гўзал суратда яратдик".
Тийн сураси 4-оят.

Шу оятнинг ўзи сенга етарли эмасми?..

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
ЕРГА САЖДА ҚИЛА ОЛМАГАН, ЁСТИҚҚА САЖДА ҚИЛИШИ

#Савол: Бир киши ерга сажда қилишга қодир эмас, аммо ёстиққа сажда қила олади, унинг ёстиққа сажда қилиши жоизми?
Жавоб:
Ҳа, жоиз. Айний раҳматуллоҳи алайҳ «Ҳошияту Ҳидоя»да: «Агар ёстиқ ерга қўйилган бўлса ва унинг устига сажда қилса жоиз бўлади. Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳнинг онасидан ривоят қилган қуйидаги хабар бунга далилдир:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Салама розияллоҳу анҳони теридан бўлган ёстиғига сажда қилаётганини кўрганман». Бу ҳадисни Имом Байҳақий исноди билан ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан у зотнинг ёстиққа сажда қилишга рухсат берганлари ривоят қилинган.

Шунингдек, Имом Байҳақий «Сунан»ида Абу Исҳоқдан қуйидаги ривоятни келтирган: «Адий ибн Ҳотамнинг масжиддаги баландлиги бир зиро келадиган деворга сажда қилаётганини кўрганман».

Ибн Абу Шайба «Сунан»ида Анас розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтирган: «У болишига сажда қилар эди».


@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Наҳотки, ёмонликларни қилганлар уларни иймон келтириб,солиҳ амаллар қилганларга ўхшаш қилмоғимизни, ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам баробар бўлишини гумон қилсалар?! Уларнинг қилган ҳукми нақадар ҳам ёмон! (Жосия сураси, 21-оят).

Ушбу оятда кофир ва осий кимсанинг хаёлидан ўтадиган гумон инкор қилинмоқда. Кофирлар, бизнинг мўминлардан қаеримиз кам, деб ўйлашлари, гумон қилишлари мумкин. Бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам мўминлар билан баробарликни даъво этишлари мумкин. Бу даъво мутлақо нотўғридир.

«Наҳотки, ёмонликларни қилганлар уларни иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларга ўхшаш қилмоғимизни, ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам баробар бўлишини гумон қилсалар?!»

Ёмон ишлар қилган кимсаларни Аллоҳ таоло ҳеч қачон иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларга ўхшатиб қўймайди. Уларнинг икковларини бу ҳаётда ҳам, охиратда ҳам баробар қилиб қўймайди.
Баробар бўлса, адолат қолармиди?
Пайғамбар юбориш, китоб тушириш ва динни жорий қилишнинг кераги бўлармиди? Агар кофирлар бундай ҳукм қилаётган бўлсалар,

«Уларнинг қилган ҳукми нақадар ҳам ёмон!»

"Тафсири Ҳилол"дан.

@Ayollarga_maruzalar