Аёлларга Марузалар | Расмий канал
15.2K subscribers
3.32K photos
8.05K videos
46 files
2.27K links
🍃 Hayotda hech narsa tasodif emas. Siz aynan kerakli vaqtda, kerakli joydasiz!

Reklama 👉 https://t.me/ibratli_reklama
Perfluence


Diniy savollar 👉 Savollar.islom.uz
Download Telegram
​​Ҳикоя

Бир муслима бемор ётган насрония қўшнисининг ҳолидан хабар олгани чиқди. Ва уни тўшакда ётганини кўрди.
Салом - аликдан сўнг:

- Қўшни, келинг, Сизга Қуръони Каримдан ўқиб берай, эшитинг! Тузалиб кетасиз, биз касал бўлсак, Қуръон ила шифо сўраб, дуо қиламиз, тузаламиз, - деди.

Насроний аёл:
- Майли, фақат, олдин менга озгина сув беринг, жуда чанқадим, - деди.

Муслима унга сув олиб келди. Ичириб қўйди. Сўнг бошини кўтариб қўйишини сўради, ёстиқ қўйиб баландлаб қўйди.
- Мен бир неча кундан бери туз тотганим йўқ, қорним оч, илтимос, бирон таом тайёрлаб беринг, қарашадиган одамим йўқ, - деди.

Муслима:
- Ҳозир, бироз кутинг, емак келтираман, - деди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, иссиқина, жудаям мазали овқат тайёрлаб келди.
Насронияни таомлантирди, сув ичирди, ювиқсиз идишларни ювди. Сўнг келиб:
- Қуръондан бирор сурани ўқиб берайми? - деб яна сўради.

Насрония кўзларидан кўзёш тўкиб:
- Мен ўқиб беришингиздан олдин Қуръонни сизда кўриб бўлдим, - деди.

Хулоса
Инсонлар сизни ҳатти - ҳаракатингиз, гўзал одоб - ахлоқингиз, чиройли муомалангиз орқали танисинлар.

Қуръонни ўқиш, ёдлаш бу матлуб иш. Асосийси У қалбингизда бўлсин! Одамлар уни сизнинг маслакингизда кўрсинлар!

@ibratli_sozlar
#Эслатма

Бомдод намозига ўз вақтида туриш учун бази бир амалий воситаларни баён қилиб ўтамиз

Эй азиз намозхон дўстим, қуйида сизга бомдод намозига ўз вақтида туриш учун баъзи бир амалий воситалар.

1) Бомдод намозига таълуқли, барча оят-ҳадисларни ёдга олиб юришлик.

2) Кечки уйқудан олдин ният ва ирода бўлишлиги.

3) Гунохлардан четланиб юриш ҳам бомдод намозига туришга сабаб бўлади. Бир киши Ҳасан Басрига: "Эй Абу Сайид менга нима бўлдики тахорат билан ётсам ҳам тахажжудга (яъни тунги намозга) тура олмаяпман" деганида у зот: "Гунохларинг сени боғлаб қўйибди. Сен кундузингни тўғирласанг тунинг сен учун тўғирланади", деб жавоб берибдилар. Азизлар! Саҳоба ва Тобиънларнинг қайғулари тахажжуд (тунги)намозини ўқиш бўлган, минг афсуслар бўлсинки бизнинг ташвишимиз эса бомдод намозига туришдир.

4) Ғафлатга олиб борадиган ишлардан йироқ бўлиш масалан: ярим кечагача телвизор кўриш, мало-яъни гапларни гаплашиб ўтириш ва хаказо.

5) Уйқудан олдин тўйиб овқат емаслик.

6) Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган уйқу олдидаги зикрларни айтиб, тахорат билан ётиш.

7) Уйғатгични қўйиб ётиш. Бироқ кишида қатиийлик бўлмаса, уни ўн мартта ўчириб ҳам ухлайвериши мумкин.
КИШИНИНГ ЎЗ ОИЛАСИГА ҚИЛГАН НАФАҚАСИ ҲАҚИДА

Савбон ризияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Динорларнинг энг афзали кишининг ўз оила аҳлига, Аллоҳ йўлидаги биродарларига ва Аллоҳнинг йўлида минадиган уловига сарфланган пулидир”, дедилар.

Абу Қилоба: “Оила аҳлидан бошладилар. Кичик боқимандаларига Аллоҳ азза ва жалла уларни беҳожат қилгунча нафақа қилган кишидан кўра катта ажрга етадиган одам борми?!” деди.

Шарҳ: Авваламбор, нафақанинг энг афзали кишининг ўз оила аҳлига қилган нафақасидир. Ундан кейин эса Аллоҳ йўлидаги биродарлари ва Аллоҳ йўлида минадиган уловига сарф қилингани саналади. Чунки аёли ва болаларининг нафақаси ҳар бир оила бошлиғи бўлган эркакнинг зиммасида вожибдир.
Абу Қилоба ҳам мазкур ҳадисни шарҳлай туриб, нафақа қилиш лозим бўлган ўриннинг биринчиси оила деб таъкидлаб ўтдилар. Айниқса, оилада қўлидан иш келмайдиган ёши кичик боқимандалар бўлса, токи улар нафақага қодир бўлгунларича, уларга ғамхўрлик қилиш оила бошлиғи зиммасида бўлади. Ким бу масъулиятдан бўйин товласа, ислом ҳукми бўйича гуноҳкор саналади ва оила аъзолари ҳақдор бўлган нафақа ундан мажбуран ундириб берилади. Оила бошлиғи бу масъулиятини Аллоҳ таоло буйруғини бажармоқдаман, деб ихлос билан очиқ кўнгиллик ила бажарса ҳам оиласини таъминлийди ҳам ажр-савобга эга бўлади.

“Одоблар дурдонаси” китобидан.
🌤 ТОНГ ШУКРОНАСИ

اللهم ما أصبح بي من نعمة أو بأحد من خلقك فمنك وحدك لا شريك لك فلك الحمد و لك الشكر
👉Тани жонимизни соғ-саломат қилган,

👉Тинчлик-омонлик, мўл-кўллик, офият, ризқ-рўз, фароғат, фаровонлик каби инъомларини биздан аямаган,

👉Иймон ва Исломдек бебаҳо неъмат билан бизни сийлаган,
👉Неъматларининг адоғи йўқ, фазлу карамининг чек-ниҳояси йўқ,

👉Сўраган ҳар бир нарсамизни берган, сўрамасимиздан олдин бизга қанча-қанча неъмат тортиқ қилган,

👉Ва яна "шукр қилсангиз, зиёда қиламан, сўрасангиз бераман", деб битмас-туганмас хазинасининг дарвозасини биз қуллари учун катта очиб қўйган,

👉 Яна бир улуғ айём Жума кунига етказган,
👉Жумадек буюк кунда бомдод намозига уйғотган,

👉Икки ракаат суннати дунё ва ундаги бойликлардан афзал бўлган бомдод намозини солиҳ бандалар қатори масжидда жамоат билан ўқишга насиб этган,

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин

👉Энг суюкли Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга
салавотлар бўлсин
БАРАКОТ МЎЪЖИЗАСИ

Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расули акрам алайҳиссаломату вассаломни ҳеч қачон ёлғиз қўймасди. Бир сафар улар йўлда кетишаётган эди, кеч бўлиб, қоронғи тушиб қолди. Улар нотаниш қишлоқ оралаб кетишарди. Бируй олдида тўхташди. Ичкаридан уй соҳибасининг овози келди. Мусофир эканингиз кўриниб турибди. Сизни меҳмон қилар эдим-у, аммо уйда ҳеч ким йўқ. Бир оз нарироқда қабила бошлиғимизнинг уйи бор. Балки ўша ерга борарсизлар...
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир оз юрдилар ва нафасларини ростлаб олиш учун бир тўнканинг устига ўтирдилар. Бир оз вақт ўтгач, бояги аёлнинг зғли эчки подасини ҳайдаб яйловдан қайтди. Бола уйга кириб чиқдида, қўлида пичоқ тутганича улар томонга кела бошлади. Ҳазрати Абу Бакр бу ҳолатдан ҳайратланди. Бола яқинкелгач. Онам менга мусофир эканингизни айтди. Аммо эчкиларимиздан бошқа сизни меҳмон қилишга ҳеч нарсамиз йўқ. Пичоқни олинг, бир эчкини сўйинг. Мен сизга гўшт пишириб берай, - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум билан. Пичоқни олиб бориб жойига қўй. эчкингни эса келтир. Сут учун бир идиш ҳам олиб кел,-дедилар. Бола шошиб жавоб қилди. Менимча, эчкини соғмоқчисиз? Афсуски, эчкиларимизнинг биронтаси ҳам сут бермайди. Улар сут берганида эди, ўзимиз соғиб сизларга икром кўрсатган бўлар эдик.Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилдилар. Пичоқни жойига элтиб қўй. Идиш билан эчкингни бу ёққа олиб кел.
Бола изига қайтди. Бир оздан кейин йўлида сут соғиш учун бир идиш билан эчкини етаклаб чиқди. Расулуллоҳ идишни олиб, ерга қўйдилар ва эчкини соға бошладилар. Болакай эса ҳайратдан қотиб қолганэди. Кўз очиб-юмгунча сут бермайдиган эчкининг сути... идишни лиммо-лим тўлдирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Сутни олда, уйингга олиб бориб, идишни бўшатиб чиқ,-дедилар. Болакай тезгина бўшатиб чиқди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам идишни олиб, яна сут соғишга тутиндилар. Бу сафар ҳам идиш сутга тўлди. Сарвари олам ҳамроҳларига марҳамат қилдилар.
- Ичинг, эй Абу Бакр, қониб-қониб ичинг.
Ҳазрати Абу Бакр бу ҳақда шундай деганлар. Иккинчи маротаба соғилган сутдан мен ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ичдилар, сутга тўйдик. Кейин қўлларини дуога очиб, ҳалиги аёлнинг ўғли ҳаққига, эчкиларининг барака келтиришини, сутининг мўл бўлишини сўраб дуо қилдилар. Ўша дуоларидан кейин эчкилар шундай кўп болалаб, шундай кўп сут бера бошладики, ҳатто бир нечтасини Мадина бозорида сотишга тўғри келди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.
БАХТЛИ ЯШАШИНГИЗ УЧУН АЙРИМ ТАВСИЯЛАР:

✔️ Кунингизни Бомдод намозини адо этиш билан бошланг!

✔️ Истиғфор айтишда давомий бўлинг!

✔️ Дуо қилишни бир кун ҳам узиб қўйманг. Чунки дуо, нажот арқонидир.

✔️ Ҳамиша,  талаффуз қилаётган сўзларингизни фаришталар ёзиб бораётганини эсланг!

✔️ Ғам - ташвишларга рўбарў бўлсангиз,  «ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» ни айтинг!

✔️ Оз бўлсада, садақот беринг.  Қурбингиз етмаса,  ширин сўзингиз билан,  ёки,  табассумингиз билан бўлса ҳам!

✔️ Намозларда саждага борганингизда, қалбингиз то бироз бўлсада хотиржамликни ҳис этмагунча қайтманг.

✔️ Бирор сўз айтишдан олдин, уни мулоҳаза қилиб кўринг. Айрим парво қилмай айтилган гаплар бўладики, эшитган кишини тирик ўликка айлантиради!

✔️ Бирор мазлумнинг дуоибатига учраб қолишдан огоҳ бўлинг!

✔️ Ҳар қандай мақола, газета ва журналлар-у, китоблардан олдин, бир бора бўлса ҳам Қуръонга мурожаат қилинг!

✔️ Оилангизга кунда бир бора бўлса ҳам Аллоҳни эслатинг!

✔️ Нафс, ҳамиша ёмонликка буюрувчидир. Сиз, унга қарши қаттиқ кураш эълон қилинг!

✔️ Ғазаб қилмасликка ҳаракат қилинг!

✔️ Энг кучлиларнинг кучлиги, энг қудратлиларнинг Қудратлиги сиз билан эканини ҳис этиб яшанг!

✔️ Гуноҳларга тавба қилишни асло канда қилманг.

✔️ Сабрли бўлинг!

✔️ Салбий гумонлардан мутлақо йироқ бўлинг. Зеро, инсонни барбот қилувчи иллат, ўзгалар ҳақидаги салбий гумонлардир.

✔️ Аллоҳдан юз ўгиришга сабаб бўлувчи омиллардан йироқлашинг!

✔️ Мўминларга озор бериб қўйишдан эҳтиёт бўлинг!

✔️ Бугунги ахлоқингиз, кечагидан гўзалроқ бўлсин. Ҳеч бўлмаганда ёмонлашмасин.

✔️ Ҳаққингизда хатоликка йўл қўйган кишиларни гуноҳидан ўтинг. Хусусан улар, аҳли -оилангиз, яқинларингиз, дўстларингиз бўлса!

✔️ Намоз, юзингизга нур, ишларингзда муваффақият,  қалбингизга ёруғлик бағишлайди. Уни доимо  муҳофаза этинг!

✔️ Жаҳаннам оташини тез - тез тасавурингизга солиб туринг. Чунки, маъсиятлардан узоқлаштиради!

✔️ «Ҳар бир қийинчилик билан бир енгилчилик бордир»  оятини тез - тез ёдга олиб туринг!

✔️ Турли миш - мишлардан  йироқ бўлинг!

✔️ Амалларингиз ўз ҳисобингизда қолишини тааминланг.  Бунинг учун ғийбатдан йироқ бўлинг.

✔️ Оилангизни севинг, уларга ширин сўз бўлинг, дардини тингланг! Зеро,  энг яқин кишиларингиз, оила аъзоларингиздир!
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

Фарзандингизга
«Хонангни қара, ивирсиб ётибди, тозалаб қўй!» деманг!
«Болам, сен тартиб ва озодаликни яхши кўрасан-ку, йиғиштир, истасанг биргалашиб қиламиз!» денг!

Фарзандингизга
«Бўлди, ўйинни бас қил! Дарсларингни қил! Бу ўйиндан кўра муҳимроқ!» деманг!
«Агар дарсларингни тайёрласанг бирга ўйнаймиз ёки сен хоҳлаган иш билан шуғулланамиз!» денг!

Фарзандингизга
«Тур, бор! Тишларингни тозала! Нима доим мен айтишим шартми? Ўзингнинг ақлинг етмайдими?» деманг!
«Болажоним, сендан жуда хурсандман. Сенга айтмасам ҳам доим тишларингни ювасан-а!» денг.

Фарзандингизга
«Ҳа деб шоколад еяверма, тишларинг қорайиб, чириб тушади» деманг!
«Сен тишларингни ўз вақтида тозалаб, соғлиғингга аҳамият берганинг, ақлли, тушунган бола эканлининг учун кунига бир марта шоколад ейишингга рухсат бераман!» денг.

Фарзандингизга
«деворга чизма» деманг!
«Қоғозга чизгин, девор ё музлаткич ёки доскага илиб қўямиз» денг!

Фарзандингизга
«Тур, намозингни ўқи, бенамоз бўлсанг, жаҳаннамга равона бўласан!» деманг!
«Жаннатда ҳам бирга бўлишимиз учун кел, бирга намоз ўқиймиз» денг!

Фарзандингизга
«Сенга неча марта айтганман, чап томонинг билан ётма, деб» деманг!
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўнг томонимиз билан ётишни ўргатганлар» денг!

“Қуш уясида кўрганини қилади” деганлар. Аввало, барча яхши ишларда фарзандингизга ўзингиз ибрат бўлинг.Сиз айтадиган ҳар бир лафз, иш - ҳаракатингизнинг таъсири фарзандингизда намоён бўлади!
​​​​#ТАРҚАТИНГ

Агар суннатларни тарқатадиган бўлсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан:

– Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш.

–Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш.

– Ичимликни пуфламасдан ичиш.

– Чап қўлда овқатланмаслик.

– Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш.

– Таҳорат билан ухлаш.

– Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш.

– Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш.

– Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш.

– Ёш болаларга ҳам салом бериш.

– Эркак кишилар оқ кийим кийиши.

– Учрашганда қўл бериб сўрашиш.

– Ўнг томонга қараб ухлаш.

– Беморларни зиёрат қилиш.

–Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик.

– Калтакесакни ўлдириш.

–Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат.

–Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш.

Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир...

☝️Шу суннатларни қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.
Эр хотинининг иффатини сақлаши, уни ҳаромдан ҳимоя қилиши керак. Айниқса қўшилиш чоғида хотинининг хоҳишини инобатга олиши лозим.

Эр хотинини на сўз билан, на феъли билан сўкиб, айблаб, ҳақоратлаб, ёмонлаб, пастга урмаслиги, унинг жисмию хулқини, оиласию яқинларини камситмаслиги зарур. Зеро, бу мусулмон одобига мутлақо тўғри келмайди.

Эр хотинини яхши кўрса, уни ҳурматлаши, қадрлаши лозим, ёмон кўрса, зулм қилмаслиги керак. Истаса, чидаб яшасин, ёки яхшиликча ажрашсин. Аёлни фақат мардлар қадрлайди, пастлар хорлайди.

📚 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ. "Ижтимоий одоблар" китоби.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💠 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлидан гўзал дуо 😭

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🤲 Раҳмати ғазабидан устун бўлган Зот - Аллоҳим раҳм қил, гуноҳларимизни мағфират эт.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

🌙 Тутган рўзангизни Аллоҳ қабул этсин. Бир йиллик гуноҳларингиз мағфират бўлсин!
ОИЛА ПАСПОРТИ

Ота
:
Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Она:
Сенга берилган энг улуғ раббоний ҳадя, хизмати барака, дуоси катта бойлик, ризоси олий бахт, оёғи остида жаннат бўлган, фарзанд бошидаги тожи, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Ака-ука:
Сени ҳимоя қилувчи соя, душманларга қалқон, энг яқин дўстинг, ёшликдан ҳамроҳинг, катта бўлганингда ёрдамчи бўлган меҳрибонингдир.

Опа-сингил:
Яхшиликда акангни ўхшаши, насиҳати шифо, силаи раҳм риштасини боғласанг, сени жуда кўп савобга эга қилувди, фахринг, турмушга чиққунча қўлингдаги омонат ҳисобланувчи энг яқин инсонингдир.

Ўғил:
Сенинг аксинг ва сиринг. Ёшликда кўз қувончинг, йигитликда фахринг, қариганингда суянчиғинг ва қалқонинг, оламдан ўтганингда ортингдан қолувчи садақаи жория ҳисобланувчи дилбандингдир.

Қиз:
Тарбиясини чиройли қилсанг, дўзахдан парда бўлувчи, фарзандларинг орасида сенга энг меҳрибон, ёшлигидан хизматингни қилувчи ҳузуриндаги омонатдир.

Жуфти ҳалол:
Динингнинг ярми, оиланг қўриқчиси, сирдошинг, болаларинг тарбиячиси, умринг охиригача ҳамхонанг, таомингни тайёрловчи ошпазинг, суянчиғинг, меҳрибон жуфту ҳалолангдир.
ҚАБР АЗОБИ ВА УНДАН НАЖОТ БЕРУВЧИ АМАЛЛАР.

САДАҚА

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, садақа ўз эгаларидан қабр иссиғини ўчиради. Мўмин қиёмат куни садақасининг соясидагина сояланади», дедилар». (Табароний ривояти, ҳасан ҳадис).
Садақаларнинг орасида, хусусан, оқин садақалар, яъни кишиларга ҳар доим манфаат ва фойдаси етиб турадиган хайриялар аҳамиятлидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи ўлса, унинг амали кесилади, бундан уч нарса мустасно: оқин садақа, фойдаланиладиган илм ва ҳақига дуо қиладиган солиҳ фарзанди»,- дедилар
(Имом Муслим ривояти). 
Демак, кишининг ортидан бориб турган савоб амаллар унинг гуноҳи ўчирилишига, натижада азоби кетишига сабаб бўлади.

МАРҲУМНИНГ ОРТИДАН ҚИЛИНГАН САДАҚАЛАР.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Онам тўсатдан жон таслим қилди. Ўйлайманки, агар гапира олганида, садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга ажр бўладими?» – деди. У зот: «Ҳа», дедилар»
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Шунингдек, марҳумнинг номидан рўза тутиш, ҳаж қилиш ва бошқа хайрли амалларни қилиш ҳам унга фойда беради, даражаси кўтарилишига сабаб бўлади. Бу ҳақда суннатда хабарлар келган.

Дониёр қори
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Бундай қарашни онангиздан бошқа аёлда тополмайсиз.



ОНАЛАР ХАКИДА...

1⃣ Ҳадяни аввал онага, сўнг отага берилиши маҳбубдир.

2⃣ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

3⃣ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

4⃣ Сенга берган оқ сутини лутфу – карам ила бергандир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Унга берган хар луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

5⃣ Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

6⃣ Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

7⃣ Ҳар куни онангни бағринга бос! У сени хар куни қучиб, ҳидларингдан завқланган, эсингдан чиқармагин!
❗️ Намозни тарк этманг!

Намозни ҳеч қачон тарк этма! Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: “Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!” деб орзу қилиб ётибдилар.
Аёллар эрига «Мен сизни севаман!» деб хабар юборишса, эрларининг жавоблари катта эҳтимол билан қуйидагича бўлар эди:

1. Ким бу?

2. Онаси, тинчликми???

3. Тўғрисини айт! Машинани нима қилдинг?

4. Тушунмадим...

5. Неча пул керак яна?

6. Кимга ёзгандинг бу sms ни?!

7. Нима сўрамоқчи бўлсанг ҳам, жавобим ЙЎҚ!

8. Яна дугоналаринг билан ўтирибсанми ?!

9. ?

10.
Битта smsга 9жавоб келади🤭бошқа вақт трубкани кўтармила

Аёллар бир синаб кўринг 🤓

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
"Men- xor, sen- azizsan.
Sen yor eshigida shodsan, men ayriliqda maxrum va g'aribman.
Sen yor makonida urarsan javlon, men biyobonlarda zor nolon.
Sen vafoda ham, to'g'rilik va poklikda ham mendan balandsan."

Majnun yorini ko'chasidan o'tgan bir tashlandiq itni e'zozlaganda, o'zini xor itni aziz deb bilganda, sen oshiqlikni da'vo qilib Robbingning yaratganlarini yomon ko'rishga, qadariga isyon qilishga, Undan kelgan musibatlardan og'rinishga haqqing bormi?
Asl dard Uning firoqi emasmi?
Taslim bo'l.. Faqat tiling emas, qalbing ham..

Bir yaqinim aytgandi:
Oshiq tuyayotgan dardni dard demang, asl ishqning dardi totlidir.

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
☝️Yashash qiyinlashganda aytiladigan duolar...❗️

🎙 "Xoji ota jome masjidi imom xatibi Ochildi domla

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Киши илм орқали молга эга бўлмаса ҳам, чиройга эга бўлади

Изоҳ. Умар розияллоҳу анҳу дунёдан ўтганида Ибн Масъуд айтган экан: «Илмнинг ўндан тўққизи кетди». Ҳайрон бўлиб, ундан: «Орамизда шундай саҳобалар бор-ку, бу қандай бўлди? – дея сўрашди. Шунда Ибн Масъуд: «Мен бу билан фатво ва ҳукм чиқаришни эмас, Оллоҳ таолони таниш илмини назарда тутяпман» – деб жавоб берган экан. Оллоҳни танитадиган илм инсонга нур, чирой бахш этади.

Қуръони каримда шундай илм эгалари ҳақида айтилади: «Оллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража – мартабаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).

«Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» (Зумар сураси, 9-оят).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Олимларнинг даражаси илмсиз мўминларнинг даражасидан етти юз марта юқоридир. Ҳар даражанинг ораси беш юз йиллик йўлга тенг».

Ким нимани ният қилиб, унга интилса, Оллоҳ у кишига интилган нарсаси томон йўл очади. Ҳақни таниган олимлар учун мол-дунёнинг қиймати йўқ. Шунинг учун тарихда илм аҳлининг мулкдор, бой бўлгани кузатилмайди.

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дейди: «Илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол маҳкумдир, Мол сарфлаш билан камайса, илм зиёда бўлади».

Бузругмеҳрдан сўралди:
– Илм афзалми ё мол-дунё?
– Илм, – деди у.
У ҳолда нега олимларни бойлар эшигида кўрамиз-у, бойларни олимлар эшигида кўрмаймиз? – дейишди.
Чунки олимлар молнинг фойдасини билади, бойлар эса илмнинг афзаллигидан бехабар, – жавоб берди Бузругмеҳр.

Оллоҳ таоло ҳаким Зот. Агар илм эгаси учун мол-дунёда хайр бўлса, ундай кишига мол-мулк ато этилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди: «Сулаймон алайҳиссаломга илм ё мол-дунёни танлаш ихтиёри берилди. Сулаймон алайҳиссалом илмни танлади. Кейин у зотга мол-у мулк ҳам ато этилди».

“Унвонул баён” китобидан.
🤲🏻ҚАРЗДАН ҚУТИЛИШ ДУОСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам Муоз розияллоҳу
анҳуга: «Сенга шундай дуо ўргатайки, уни ўқисанг гарчи Уҳуд тоғидек қарзинг бўлса ҳам Аллоҳ қарзингни тўлашга (шаксиз) ёрдам беради».
Эй Муоз, айт:

اللَّهُمَّ مالِكَ المُلْكِ تُؤْتِي المُلْكَ مَنْ تَشاءُ، وتَنْزِعُ المُلْكَ مِمَّنْ تَشَاءُ، وتُعِزُّ مَنْ تَشَاءُ، وتُذِلُّ مَنْ تَشاءُ، بِيَدِكَ الخَيْرُ إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ. رَحْمانُ الدُّنْيا والْآخِرَةِ ورَحِيمَهُما، تُعْطِيهُما مَنْ تشاءُ، وتَمْنَعُ مِنْهُما مَنْ تَشاءُ، ارْحَمْنِي رَحْمةً تُغْنِينِي بِها عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِواكَ.

«Аллоҳумма мааликал-мулки
ту’ тил-мулка ман ташаау ва танзиъул-мулка мимман ташаау ва туъиззу ман ташаау ва тузиллу ман ташаау биядикал-хойру иннака ъала кулли шай’ин қодийр. Роҳмаанад-дуня вал аахироти ва Роҳийма ҳумаа туътий ҳумаа ман ташаау ва тамнаъу мин ҳумаа ман ташаау ирҳамний роҳматан туғнийний биҳаа ъан роҳмати ман сиваака».

Маъноси: «Эй барча мулкнинг эгаси (бўлган) Аллоҳим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан.
Эй дунё ва охиратнинг Раҳмони ва Роҳийми! Сен уни (мол-мулк ва мартабани) истаганингга берасан, истаганинг(дан) маҳрум қиласан. Сендан ўзганинг меҳр-шафқатига муҳтож қилмайдиган раҳмат ила менга раҳм
қилгин!».
(Табароний ривояти).

Эслатма: Аввало, ушбу дуони исталган вақтда ӯқиш мумкин. Тавсиям, фарз намозларидан кейин, таҳажжуд намозларидан кейин, тонг саҳарларида ва ифтор пайтда оғиз очишдан олдин ҳам дуо қилсангиз мақсадга мувофиқ бӯлади, иншааллоҳ. Қарздорлар учун ажойиб дуо. Шу билан бирга қалбингизда қарзни узиш нияти чинакам бӯлса, Аллоҳ таоло сизга албатта ёрдам беради.
Иффат


Ҳикоя қилинишича, Сулаймон ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ ҳаж қилиш мақсадида Мадинадан йўлга чиқдилар. Ёнларида бир ҳамроҳлари ҳам бор эди. Юриб-юриб чарчаганларидан сўнг бир чодир эшиги олдида тўхтаб, туяларни чўктиришди. Шериклари ул-бул сотиб олиш учун бозорга кетди. Сулаймон ибн Ясор эса, чодир ёнида ўтирдилар. У киши жуда гўзал юзли, келишган қоматли киши эдилар. Бир тепаликда турган аёл у кишини узоқдан кўрди-да, олдиларига югуриб келди. Юзини рўмоли билан тўсиб олган эди. У кишининг олдиларига келгач, юзини очди. Қараса, ёнида бамисоли тўлиной турибди. Аёл у зотга деди:
- “Менинг ҳожатимни раво қилинг”. Сулаймон:
-  “Бу аёл овқат сўраяпти шекилли” - деб ўйлаб, юкларидан таом олиш учун турмоқчи бўлдилар. Шунда аёл:
- “Мен буни хоҳламаяпман. Балки, эр-хотин ўртасида бўладиган нарсани сўраяпман” - деди. Бу гапни эшитган Сулаймон у аёлга:
- “Аллоҳнинг ғазабига учрагур, аҳмоқ хотин!” - дедилар-да, кейин бошларини икки тиззалари орасига қўйиб олиб роса йиғладилар. У зотнинг йиғлаётганларини кўрган ҳалиги аёл ёпинчиғини юзига ташлади-да, келган жойига равона бўлди. Бироз вақт ўтиб, шериклари бозордан қайтди. Қараса, у киши йиғлаб ўтирибдилар.
“Нега йиғлаяпсиз?” - деб сўради шериклари. Сулаймон эса бўлган воқеани сўзлаб бердилар. Шериклари ҳам ерга ўтирди-да, қаттиқ йиғлай бошлади. Унинг ҳам йиғлаётганини кўриб:
- “Сен нега йиғлаяпсан?” - деб сўрадилар. Шунда ҳамроҳлари:
- “Сиздан кўра кўпроқ мен йиғлашим керак. Чунки, агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда бу ишга сабр қила олмас эдим” - деб жавоб берди. Сулаймон Маккага етгач, саъй ва тавоф қилдилар. Сўнг ҳижрга келиб, чарчоқ зўрлигидан уйқуга кетдилар. Туш кўрдилар. Қарасалар, олдиларида чиройли юзли, келишган қоматли, хушбўй ҳидли бир киши турибди. Сулаймон ибн Ясор ундан:
- “Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, кимсиз?” - деб сўрадилар. У одам:
- “Мен Юсуфман” - деб жавоб берди.
“Ўша Юсуф Сиддиқми?” - деб сўрадилар.  Сулаймон:
-  “Ҳа” - деб жавоб берди ҳалиги киши. Кейин Сулаймон:
- “Мен сизнинг ва Азизнинг хотинининг ишидан таажжубдаман” - дедилар. Шунда Юсуф у кишига:
- “Албатта, сенинг ва чодир олдидаги аёлнинг қилган иши янада ажабланарлироқ” - деди.


🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿