Биржадаги охирги 2 савдо сессиясида дизел нархи 17,5 фоизга қимматлашди

Охирги кунларда биржада дизел баҳоси тоннасига 2 млн 411 минг сўмга ёки 17,5 фоизга қимматлаб, 16 млн 179 млн сўмга етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 24 фоизга юқори нарх.

Импорт ҳажми ҳам март ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга ошган.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aндижонда ёш болаларни Cобалт уриб юборди

Ҳайдовчи автомобилда турар жой даҳасидан ҳаракатланиб келаётиб, еътиборсизлик оқибатида уч нафар бола турганини кўрмай қолган. Уларнинг олган тан жароҳатларини даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий експертиза тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
Хоразмда ҳайкални ўпган аёл жаримага тортилди

Сурхондарёда яшовчи аёл Хивага саёҳатга борган. У Ичанқалъадаги ҳайкаллардан бирини ўпиб, тасвирга олган ҳамда ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасига жойлаштирган.

Аёлнинг ҳаракати моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик деб баҳоланди. Унга суд қарори билан 2 млн 60 минг сўм жарима тайинланган.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юнусободда компания офисидан 50 000 долларни ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Юнусобод туманидаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг офисидан йирик миқдордаги пул маблағларини ўғирлаган жиноий гуруҳ фош этилди. Номаълум шахслар корхона ертўласидан ичида 50 000 доллар бўлган сейфни олиб чиқиб кетган.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги сулҳни олқишлади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги минтақада ўт очиш тўхтатилганини ижобий баҳолади.

Баёнотда қайд этилишича, Покистон воситачилигида эришилган келишув кескинликни пасайтириш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тамойилларига таянган ҳолда, Ўзбекистон можароларни фақат тинч йўл билан ҳал этиш позициясига содиқ эканини билдирган.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
Саида Мирзиёева: АҚШ инвесторларининг Ўзбекистонга қизиқиши ошиб бормоқда

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашувда америкалик инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётганини маълум қилди.

Шунингдек, томонлар ўзаро манфаатли савдо келишувлари ва Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини муҳокама қилди.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
“Халқим, кечиринг”. Оҳангаронда болани калтаклаган тарбиячи узр сўради

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болалардан бирига жисмоний куч ишлатиб, уни турли ножўя сўзлар билан ҳақоратлаган тарбиячи ишдан олингани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан бугун, 8 апрель куни собиқ тарбиячи Ш.А. халқдан узр сўраган видеомурожаатини эълон қилди.


Аёл ўз мурожаатида пушаймонлигини билдириб, бу ишни қайтармасликка ваъда берган.
“Қилган ишимдан пушаймонман. Халқимдан узр сўрайман. Бу ишни бошқа қайтармасликка сўз бераман. Жуда қаттиқ пушаймонман. Илтимос, халқим, кечиринглар”, деган Ш.А. 


Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аутизмга чалинган ўсмир тошқин вақтида одамларни қутқарди

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
Расман: Исроил Эронга зарбаларни тўхтатди

Бугун, 8 апрель куни Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Эронга зарба бериш тўхтатилганини, бироқ Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” аъзоларига ҳужумлар давом эттирилишини маълум қилди. Бу ҳақда ЦАХАЛ матбуот хизматининг Telegram-каналида хабар берилди.

ЦАХАЛ вакиллари расмий баёнот чиқариб, унда Исроил Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”га қарши операцияларни давом эттиришини кўрсатиб ўтган.
“Сиёсий раҳбарият кўрсатмаларига мувофиқ, ЦАХАЛ Эронга қарши ўт очишни тўхтатди ва ҳар қандай қоидабузарликларга жавоб қайтариш учун юқори шайлик ҳолатида турибди.
Шу билан бирга, Ливанда ЦАХАЛ “Ҳизбуллоҳ” ташкилотига қарши мақсадли қуруқликдаги операцияларни ўтказишда давом этмоқда. Фронторти қўмондонлиги вазиятни доимий баҳолаб бормоқда. Мудофаа ҳаракатларидаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида жамоатчилик хабардор қилинади”, дейилади хабарда.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишув ортидан нефть арзонлашди:

Brent — 94,8 доллар, WTI — 96,6 долларга тушиб кетди.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
Трамп икки ҳафталик сулҳ еълон қилди

AҚШ президенти Ероннинг таклифини қабул қилган ва електр стансиялар бомбаланишининг олди олинган. Бунинг евазига Ерон Ҳўрмуз бўғозини очишга рози бўлган.

AҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар Ҳўрмуз бўғози зудлик билан очилиши шарти билан Еронни бомбардимон қилишни икки ҳафтага тўхтатишини маълум қилди.

Трамп Трутҳ ижтимоий тармоғида сулҳ икки томонлама бўлишини қайд етган.
«Мен Еронга ҳужум қилишни икки ҳафта муддатга тўхтатиб туришга розиман.
Бу икки томонлама сулҳ бўлади!
Бунинг сабаби шундаки, биз барча ҳарбий мақсадларга аллақачон еришдик ва уларни ортиғи билан бажардик. Ерон билан узоқ муддатли тинчлик келишувига жуда яқинмиз.
Биз Ерондан ўн банддан иборат таклиф олдик ва уни музокаралар учун амалий асос деб ҳисоблаймиз», – дея ёзган Трамп.


Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лотин Америкасида жамоат жойида ҳожат қилаётганларга қарши курашнинг ноодатий усули пайдо бўлди

Пранкер қоидабузарларни сув шланги билан “жазолаб”, видеога олган.


Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
Маданият вазирлиги санъаткорлар учун янги солиқ тартибини енгиллатишни сўради.

Вазирлик 2026 йил 1 сентябрдан жорий этилиши режалаштирилган тартибга нисбатан муносабат билдириб, унда санъаткорлар, бошловчилар ва концерт-томоша соҳасидаги бошқа ижрочилар ҳар бир хизматини “Солиқ” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказиши кераклиги назарда тутилганини эслатди.

Қайд этилишича, Маданият вазирлиги ҳужжат лойиҳасининг айрим бандларини енгиллатиш, солиқ миқдорларини адолатли белгилаш ва турли тоифадаги ижрочилар учун табақалаштирилган ёндашув жорий этиш бўйича таклифлар киритган.

Вазирликка кўра, бу эътирозларга қарамасдан, лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Расмий муносабатда таъкидланишича, вазирликнинг мақсади бир томондан соҳада шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, иккинчи томондан эса ижодкорлар учун барқарор, адолатли ва амалий жиҳатдан мақбул шарт-шароитларни сақлаб қолишдан иборат.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
Ўзбекистонда тақиқланган 1800 дан ортиқ манбалар эълон қилинди (тўлиқ рўйхат)

Олий суд диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғояларига алоқадор деб топилган ҳамда Ўзбекистонга олиб кириш, тарқатиш тақиқланган манба ва контентларнинг янги рўйхатини эълон қилди.

Расмийларга кўра, ўтган йил давомида тақиқланган ресурслар сони 244 тага ошиб, 2026 йил 6 апрель ҳолатига 1837 тага етган. Тақиқланган канал, профиль ва манбаларнинг энг кўпи Telegram мессенжери, Instagram ва Facebookʼда қайд этилган.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
Тошкентда болаларни қамаб, мажбуран диндан таълим бериб келганлар ушланди

Болаларга турли даражада тан жароҳатлари ҳам йетказилган. Мажбуран уйда сақланиб, ҳатто кўчага чиқишга ҳам рухсат берилмаган. Диний таълим берган талаба ва унинг ОТМдаги ўқитувчисига жиноят иши қўзғатилди.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
Тошкентда “курьер” МЧЖ ертўласидан 50 минг доллар ўғирлади

Тошкент шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамият ертўласидан ичида 50 минг доллар бўлган сейфни ўғирлаган “курьер” ва унинг шериклари ушланди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Юнусобод тумани 2-мавзесида жойлашган масъулияти чекланган жамиятдан номаълум шахс ичида 50 минг АҚШ доллар пули бўлган сейфни ўғирлаб кетган. Ички ишлар органларига келиб тушган хабар асосида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан жиноятда гумонланганларни аниқлаш мақсадида тезкор қидирув тадбирлари ўтказилган. Натижада мазкур жиноят ташкилотчиси сифатида гумонланаётган 1988 йилда туғилган Б. , 2000 йилда туғилган Ш. ва мазкур масъулият чекланган жамиятда ҳайдовчи лавозимида ишловчи А. қўлга олинган.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
Эрон ва АҚШ барибир келишди. Асосий маълумотлар

Ислом республикаси буни ўз ғалабаси деб эълон қилди. «Бутун тамаддуннинг ҳалокати» билан қўрқитган Трамп эса энди Яқин Шарқ учун «олтин аср» бошланишини башорат қилмоқда.

«Кўплаб ижобий ҳаракатлар бўлади! Катта пул ишлаб олинади. Эрон тикланиш жараёнини бошлаши мумкин», – дея қўшимча қилган АҚШ президенти



Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook
Ахборот хизмати раҳбарлари ва матбуот котиблари учун касбий билим даражасини аниқлашга қаратилган тест синовлари ўтказилмоқда

Мазкур жараён иштирокчиларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини баҳолаш, уларнинг профессионал салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Instagram | Youtube | Facebook