#тавсия
“Элжернонга аталган гуллар”ни мен анча олдин ўқигандим. Ўзбекчаси ҳам бор экан. Бу асар жуда қизиқ тақдирга эга.
Дастлаб ҳикоя шаклида ёзилган бу асарни муаллиф – Дэниел Киз кейинроқ тўлдириб, роман ҳажмига етказди. Бу асар учун кўплаб мукофотлар олди. Бугун ҳам у инглиз тилидаги энг машҳур илмий-фантастик романлардан бири ҳисобланади.
Асар сюжети ўзбек томошабинига жуда яхши таниш бўлган “Биз ёлғиз эмасмиз” ҳинд фильмига яқин. Эсингизда бўлса, фильмда ўзга сайёрадан келиб қолган мавжудот бош қаҳрамон – Роҳит исмли ақли заиф йигитга фавқулодда қобилият ато этади. Натижада йигит кучайиб кетиб, тўлақонли ҳаёт кечиради ва ҳатто оддий одамлардан анча ақлли ва кучли бўлади.
Ҳинд фильмида бу сюжет шунчаки бир қизиқ воқеа сифатида баён этилади. “Элжернонга аталган гуллар”да эса бу воқеа, барча сифатли бадиий асарларда бўлганидек, чуқур фалсафий хулосалар учун асос бўлиб хизмат қилади. Бош қаҳрамон – Чарли исмли ақли заиф йигит интеллектни ўстириш бўйича хавфли илмий тажрибада қатнашади. Тажриба натижасида эришган салоҳияти эса бахт келтирмайди.
Хуллас, ўқишни тавсия қиламан. Пушаймон бўлмайсиз.
@AsanovEldar

asaxiy.uz
Дэниел Киз: Элжернонга аталган гуллар ▷ купить в ASAXIY: цены, характеристики, отзывы
Купить Дэниел Киз: Элжернонга аталган гуллар по выгодной цене в ASAXIY⭐️Акции⚡️Гарантия✅Описание⌚Рассрочка⌛️Быстрая доставка по Ташкенту и Узбекистану 👉 asaxiy.uz
Юқоридагини хато ўқиётган экан баъзилар. Шунга айтиб қўяпман. “Элёржонга аталган гуллар”, деб қидирманг мабодо. “Элжернонга аталган гуллар”.
@AsanovEldar
@AsanovEldar
Telegram
Асанов формати
#тавсия
“Элжернонга аталган гуллар”ни мен анча олдин ўқигандим. Ўзбекчаси ҳам бор экан. Бу асар жуда қизиқ тақдирга эга.
Дастлаб ҳикоя шаклида ёзилган бу асарни муаллиф – Дэниел Киз кейинроқ тўлдириб, роман ҳажмига етказди. Бу асар учун кўплаб мукофотлар…

Ғарб журналистикаси фақат янгилик ва репортажлардан иборат эмас – журналистлар одатда машҳур шахсларнинг таржимаи ҳолига, жамият ҳаётининг турли жиҳатларига оид каттакон китоблар ёзади. Бундай китоб катта меҳнат талаб қилади – бу битта яхши мақола ёзиш деганимас, кўп изланиш, кўп одамлар билан суҳбатлашиш, кўп ҳужжат ва маълумот ўрганишга тўғри келади.
Америкалик журналист Уолтер Айзексон мана шундай машҳур биографлардан биридир. Мен журналистика соҳамда ишлаганим боис, табиийки, унинг ижодига қизиққанман, унинг тажрибасидан нималардир ўрганишга ҳаракат қилганман. Битта одам бунча машҳур инсоннинг таржимаи ҳолини ёзиши ва барча китоблари бестселлерга айланиши – жуда катта ютуқ. Шубҳасиз, ўзбек журналистлари Айзексон ва у каби омадли журналистларнинг тажрибасини ўрганиши керак.
Айзексоннинг баъзи мақолаларини, китобларини илгари ўқигандим. Лекин Стив Жобснинг таржимаи ҳолини Жеффри С. Янги ва Уильям Л. Саймон вариантида ўқигандим. Уолтер Айзексоннинг версияси ўзбек тилига ўгирилиши баҳона қизиқиб, ўқиб чиқдим. Унинг бу китоби ҳам маъқул тушди – маэстро Жобснинг ҳаётини ўз услубида, қизиқарли баён қилибди.
Таржимаи ҳол жанридаги китоблар ўзбек тилида унча кўп эмас. Бу жанрга қизиқувчилар бўлса, Айзексоннинг китобини албатта ўқисин.
Китобнинг ўзбекчаси бу ерда.

Уолтер Айзексон: Стив Жобс ▷ купить в ASAXIY: цены, характеристики, отзывы
Купить Уолтер Айзексон: Стив Жобс по выгодной цене в ASAXIY⭐️Акции⚡️Гарантия✅Описание⌚Рассрочка⌛️Быстрая доставка по Ташкенту и Узбекистану 👉 asaxiy.uz
#тавсия
Китоб тавсиялари бериб борар эканман, ўзимизнинг лойиҳа – Asaxiy Books доирасида ўзбек тилига таржима қилинганларига кўпроқ эътибор беришга қарор қилдим. Шунда тавсия қилинган китобларни топиш осонроқ бўлади. Табиийки, ҳали ўзбекчага ўгирилмаган, тор аудиторияга маълум илмий ва бадиий асарларни ҳам унутмайман.
Бизнес, тайм-менежмент ҳақидаги китобларнинг асосий камчилиги шундаки, уларнинг аксарияти бевосита бизнес билан шуғулланмаган одамлар томонидан ёзилган. Албатта, бизнесга кирмай туриб, соҳани яхши биладиган одамлар ҳам кўп, аммо шу жанрдаги китоблар ниҳоятда кўплигидан пул учунгина ёзилган қаллобона китобга ҳам дуч келиш ҳеч гап эмас.
Тони Шей – катта америкалик бизнесмен ва ўз соҳасида катта ютуқларга эришган. У, масалан, Zappos онлайн оёқ кийимлари дўконини ривожлантиргани билан машҳур.
Унинг “Бахт етказамиз” китоби онлайн тижоратга бағишланади. Унда Шей ўз тажрибасини, омад ва омадсизликларини ҳикоя қилади.
Бугунги кунда онлайн тижорат энг сердаромад соҳалардан бирига айланиб бормоқда. Аслида унинг анъанавий тижоратдан осон жиҳатлари бор – ер олиб, дўкон очиш шарт эмас, интернет орқали маҳсулотга мижоз топиб, етказиб бера олсангиз тамом. Шу китобдан илҳомланиб, мен ҳам шунга ўхшаган онлайн тижорат ишига қўл урсамми деб ўйлагандим ҳатто, аммо ҳар ким қўлидан келадиган, ўзи қизиқадиган ишни қилгани маъқул. Ўқувчиларим орасида тижоратга қизиқадиган, бу иш қўлидан келадиган одамлар бўлса, уларга Тони Шейнинг китоби асқатади. Онлайн бизнес юритиш бўйича яхши китоб.
Уни бу ердан топишингиз мумкин.

Маҳзун Қирмизигулдан “бирор жаҳон миқёсида машҳур юлдуз билан дуэт айтишни истармидингиз?” деб сўрашганида, “Мен бундай дуэтни айтиб бўлганман, Жем Қоража билан”, деган экан.
Турк мусиқасининг афсонаси Жем Қоража Ўзбекистонда унча машҳур эмас. Таркан, Тотлисас, Мустафо Сандал кабилар кўп эшитилади. Лекин Туркиянинг ўзида бошқа исмлар афсонага айланган. Онадолу рок йўналишининг асосий шахсларидан бири бўлмиш Жем Қоража ижодини мен Бариш Манчо, Moğollar, Адиб Оқбайрам кабилар қаторига қўяман.
Жем Қоражанинг охирги қўшиғи – Маҳзун Қирмизигул билан куйланган бу дуэтни талабалик йилларимдан буён эшитаман. Кассетада эшитардим, энди YouTube’да эшитяпман. Лекин эшитишдан тўхтаганим йўқ. Эскирмайдиган куй.

YouTube
Cem Karaca & Mahsun Kırmızıgül - Hayat Ne Garip .:. HD .:. [ klip ]
Hayat Ne Garip
Ne varsa dünyada bir rüya demek
Birazda hayatı boşvermek gerek
Her şeyin çaresi sevmektir sevmek
Hayat devam ediyor bak
En güzel şey mutlu olmak
Gideceğiz çırılçıplak
Hayat ne garip of
Hayat çok garip
Yalan olur bir gün yalan
Yaşadığın…
Ne varsa dünyada bir rüya demek
Birazda hayatı boşvermek gerek
Her şeyin çaresi sevmektir sevmek
Hayat devam ediyor bak
En güzel şey mutlu olmak
Gideceğiz çırılçıplak
Hayat ne garip of
Hayat çok garip
Yalan olur bir gün yalan
Yaşadığın…
#тавсия
Мана шу қўшиқни қанча эшитсам ҳам тўймайман. Wagakki Band рокни япон фольклори билан уйғунлаштира олган зўр гуруҳ. Бошқа куйлари ҳам яхши, лекин шуниси бошқача.
Wagakki Band – Yuki yo Mai chire Sonata ni Mukete.

和楽器バンド / 「雪よ舞い散れ其方に向けて」6/21発売「和楽器バンド大新年会2017東京体育館 -雪ノ宴・桜ノ宴-」より
■和楽器バンドHP
https://wagakkiband.jp/
■各配信サイト、ストリーミングサービスにて楽曲を配信中!
https://avex.lnk.to/wagakkiband
★和楽器バンドの曲がAWAなら聴き放題
無料で体験する ▶https://mf.awa.fm/2ymavID
━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━
\ 世界最大規模5000万曲がAWAで聴き放題 /
\全曲ダウンロード可能!圏外でも聴ける!/
・広告なしで聴ける!公式音楽アプリ…
https://wagakkiband.jp/
■各配信サイト、ストリーミングサービスにて楽曲を配信中!
https://avex.lnk.to/wagakkiband
★和楽器バンドの曲がAWAなら聴き放題
無料で体験する ▶https://mf.awa.fm/2ymavID
━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━
\ 世界最大規模5000万曲がAWAで聴き放題 /
\全曲ダウンロード可能!圏外でも聴ける!/
・広告なしで聴ける!公式音楽アプリ…
#тавсия
YouTube’да кузатадиган каналларимдан бири. Катта таҳлил, кўп маълумот йўқ, лекин бошқа жойлардан топиш қийин бўлган нарса бор – тилларнинг қандай жаранглаши. Шу канал орқали жуда кўп тилларнинг талаффузи ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мумкин.
I Love Languages

Тишков В. Российский народ.pdf
9.2 MB
#тавсия
Россиянинг энг катта антропологи Валерий Тишковнинг “Российский народ” китоби очиқ ресурсга жойлаштилибди. Бу китобда рус миллатчилигининг ўзига хосликлари, рус миллатининг шаклланиши, “рус миллати” категориясининг қандай маъноларда тушунилиши, русларга ва Россияга қандай ёндашувлар борлиги, тарих ва бугунни конструкт қилиш борасида нима ишлар олиб борилаётгани ҳақида фикр юритилади. Ижтимоий антропологияга қизиқувчилар ўқиши керак.

Ромита Навоийнинг (ўзбекча таржимада “Рамита Наваи” бўлиб кетибди) “Ёлғонлар шаҳри” ҳужжатли романи ҳали ўзбекчада чиқишидан олдин маълум шовшувга сабаб бўлганди. Таржимонлар, муҳаррирлар, китобни ўқиб, жараёндан бохабар бўлганлар китобда жуда резонансли гаплар айтилгани, фактлар келтирилганини айтиб, муҳокама қилишди; кимдир бу қадар ажойиб роман ўзбек тилида чоп этилишидан хурсанд бўлса, кимдир бироз чўчиди. Ўша пайтда мен ҳам бу муҳокамалардан озроқ хабардор бўлиб, ҳатто матннинг айрим парчалари билан танишиб чиқдим.
Таржима чоп этилди. Бари кутилганидан аъло бўлди: у ўқувчисини топди, ўзбек китобхонига нотаниш бўлган бу жанрнинг дастлабки аудиториясини яратиб берди, шу йўналишдаги бошқа нашрларга йўл очиб берди.
Ҳужжатли китоблар ривожланган давлатларда ҳар йили юзлаб номда чиқади: журналистлар ўн-йигирма йил давомида бир мавзу ижод қилиб, тўплаган билими асосида ҳужжатли романлар ёзади (Теҳронда туғилиб, Британияда яшовчи Ромита – шулардан бири); собиқ жосуслар, мансабдорлар, аскарлар ташкилотларининг сир-синоатини очади; собиқ футболчилар, ёзувчилар, сайёҳлар хотираларини китоб ҳолига келтиради.
Бундай ижод тури бизда деярли ривожланмаган – 90-йилларда чиққан 3–4 та яхши ҳужжатли китобни эслай оламан холос. Аслида мен кўпдан буён ўзбек тилида шу йўналишдаги ижодни жонлантириш кераклигини ўйлаб юргандим: ижтимоий, сиёсий ва илмий мавзулардаги матнларни ўқийдиган аудитория (жуда катта бўлмаса ҳам) шаклланди, барибир мақолалар, постлар ёзиляпти, энди навбат китобларга, менимча.
Ҳозирча таржималардан бошлаб турайлик, оригиналлари ҳам чиқиб қолар.
“Ёлғонлар шаҳри” замонавий Эрон ҳаётининг оммага олиб чиқилмайдиган жиҳатларига бағишланган. Инқилобдан сўнг ислом давлатига айланган Эронда жамоат ҳаётида қоида-тартиб бир қарашда қатъий назорат қилинади, лекин парда ортида бу қоидаларга мос келмайдиган кўп ишлар рўй беради. Қоидаларни биринчи галда уларни ўрнатган элита бузади: бой-бадавлат одамлар Теҳронда маишат учун, ҳашаматли ҳаёт учун имкон топади. “Ёлғонлар шаҳри” замонавий Эрон жамиятида авж олган иккиюзламачиликни фош этади. Ўқиш ва тўғри хулосалар чиқариш керак бўлган китоб.

Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри (Қаттиқ муқова) (предзаказ) ▷ купить в ASAXIY: цены, характеристики, отзывы
Купить Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри (Қаттиқ муқова) (предзаказ) по выгодной цене в ASAXIY⭐️Акции⚡️Гарантия✅Описание⌚Рассрочка⌛️Быстрая доставка по Ташкенту и Узбекистану 👉 asaxiy.uz
#тавсия
Хайпожёр блогерлар жонга тегдими? 😉Жиддий контент керакми? Унда ўз соҳасининг устаси бўлган экспертларнинг каналларини ўқиб боринг. Хайрият, улар ҳам фаоллашиб, каналларини очмоқда, тор доирадаги фаолиятини оммалаштиришга уринмоқда. Бугун шундай мутахассислардан иккитасининг блогини тавсия қиламан.
Azamat Akbar | Lektorium – тилшунос олим, олий таълим фидойиси Азамат Акбаровнинг шахсий канали. Унда социолингвистика, педагогика, дискурс ва бошқа замонавий илмий йўналишлар ҳақида маълумот ва таҳлиллар бериб борилади.
DiplomatKa – EU’нинг Ўзбекистондаги делегацияси ходими Наргиза Алиқулованинг блоги. Унда дипломатия соҳасидаги аёллар ва умуман дипломатия ҳақида маълумот бериб борилади.

Azamat Akbar | Lektorium
Тилшунос Aзамат Aкбаровнинг канали. Aмалий тилшунослик, социолингвистика, дискурс, педагогика бўйича таҳлиллар, ҳамда олий таълимнинг замонавий трендлари ҳақида илмий-таҳлилий маълумотлар каналига хуш келибсиз!
https://www.youtube.com/@Dr.AzamatAkbarov
https://www.youtube.com/@Dr.AzamatAkbarov
#тавсия
Ўзбек тилида МДҲга бағишланган биринчи ресурс пайдо бўлди. Яхши бошланма. Ўзи жаҳон хабарлари бизда асосан русча сайтлардан таржима қилиб босилади – мавзуни чуқур биладиган, чет эл манбалари билан бевосита ишлайдиган журналистлар, экспертлар йўқ (блогерларни-ку, айтмаса ҳам бўлади). Ихтисослашган платформалар юзага келса, кейинчалик бу мавзудаги профессионаллик ҳам ошиб қолар.
Telegram-каналда мен ёқтирадигандай каттакон таҳлиллар берилмайди – қисқа постлар, ичида хабарлар кўп, таҳлил ҳам бор. Лекин бошланишига ёмон эмас.
Каналнинг русча эгизаги ҳам бор.

⚡️МДҲ Хабарлари
Пост-Совет маконининг кун тартиби. Воқеалар ҳақида долзарб ва тўлиқ маълумот
Қидирув учун босинг:
#Арманистон, #Озарбайжон, #Беларусь, #Қозоғистон, #Қирғизистон, #Молдова, #Россия, #Тожикистон, #Украина, #Ўзбекистон, #Туркманистон

Бу йилнинг энг охирги тавсияси.
Жером Сэлинжернинг “Жавдарзордаги халоскор” романи кўпгина йирик рейтингларга киритилган. Лекин менинг эсимда қолиб кетишига бошқа сабаб бор – унинг тили. Романнинг тили ажойиб. Биринчидан, у анча содда ёзилган, инглиз тилини мукаммал билмаган одам ҳам тушунишга унча қийналмайди. Иккинчидан, АҚШда унинг тили кўп танқидга учраган – сўкинишлар, “кўча тили” элементлари туфайли.
Роман 16 ёшли Холден Колфилд деган ўсмирнинг саргузаштларига бағишланган. Асар сюжетини тўлиқ ҳикоя қилиб ўтиришим шарт эмасдир, олдинроқ “Дарё”да у ҳақда ёзган эдик. Унинг мазмунига, моҳиятига келадиган бўлсак, танқидчилар ҳар хил фикр билдиради: кимдир ўсмирнинг катталар дунёсига қарши исённи кўрса, кимдир ижтимоий қийинчиликлар ҳақидаги памфлетни кўради. Аслида ҳар бир танқидчи, ҳар бир ўқувчи асардан турли мазмун топиши унинг серқирралигини кўрсатади.
Нима бўлганда, роман жуда сифатли, қизиқарли. Китобдан чуқур мазмун қидирмайдиган ўқувчи ҳам энг камида воқеалар ривожидан, ижодий топилмалардан, диалоглардан завқ олади.
Иложи бўлса, оригиналда – инглизчада ўқинг. Инглиз тилини билмасангиз, бизнинг йигит-қизлар романни ўзбек тилига ўгирди, ўзбекча ҳам ўқиш мумкин.

Daryo
Ўсмирликдан ўтиш қийинчиликлари ва Жером Селинжернинг «Жавдарзордаги халоскор» романи ҳақида
«Дарё» колумнисти Нурбек Алимов «Жаҳон адабиётининг энг буюк асарлари» рукни доирасида машҳур бадиий асарларни таҳлил қилишда давом этади. Бу ҳафта у Жером Селинжернинг «Жавдарзордаги халоскор» романи ҳақида ҳикоя қилади
#тавсия
Турк сериаллари фақат öldüm-bittim усулидаги севги ҳикояларидан, namus, racon, intikam сўзларининг такроридан иборат мафия жангларидан иборат эмас. Ўзбек телеканалларининг танлови (ва балки ўзбек томошабинининг диди) бизни шундай ўйлашга мажбур қилади. Туркияда ҳар йили 50 та атрофида сериал суратга олинади, ичида биз учун кутилмаган сюжетга эгалари ҳам бор.
Ана шундай турк сериалларидан бири Öğretmen’дир. Бир лицей ўқитувчисининг кутилмаган саргузаштларидан иборат триллер мени ҳайрон қолдирди. Аслида бу японларнинг Mr. Hiiragi's Homeroom сериалининг ремейки ҳисобланади. Лекин, менимча, ўзбек томошабинига япон сериалига нисбатан тушунарлироқ бўлади. Хоҳласангиз, оригиналини ҳам кўришингиз мумкин, ихтиёрингиз.
Лекин менга туркча ремейк ҳам маъқул бўлди. Кутилмаган мавзу ва йўналиш бўлгани учун шекилли.

IMDb
The Teacher (TV Series 2020) ⭐ 7.7 | Crime, Drama, Thriller
2h
#тавсия
Ўзбекистонда Бобурга, унинг ортидан эса Бобурийларга нисбатан шаклланган муҳаббат шу даражага етганки, ҳатто бошқа давлатнинг ўтмиши бўлган сулола тарихини ҳам романтизация қилиб, “миллийлаштириб”, бўрттириб юборишади. Масалан, Бобурийлар бутун Ҳиндистонни уч асрдан кўпроқ вақт мобайнида бошқариб, кейин инглизларга мағлуб бўлган, деган тасаввур шаклланиб қолган.
Аслида Аврангзеб Оламгирдан сўнг (1707 йилдан кейин) Буюк мўғуллар империяси анча кучсизланиб қолган эди. Кейинги бир неча ўн йилликда Бобурийлар тўпланган қудрат ва ресурс ҳисобидан жуда бой яшади, лекин бу турғунликка олиб келди, йирик урушларни кўрмаган, ҳашаматли ҳаётга ўрганган авлод улғайди; болалигидан бойликда ва тинчликда ўсган шаҳзодалар буюк боболаридай қаҳрамонликлар кўрсатишга тайёр эмас эди. Оқибатда XVIII асрга келиб Бобурийлар амалда ҳеч қандай ҳокимиятга эга бўлмай қолди. Уларнинг ерларида кўплаб мустақил давлатлар вужудга келди. Декан минтақасида қатор мусулмон султонликлари ташкил топди. Панжобда сикҳ қабилаларининг мисллари – мустақил қабилавий давлатлари тузилиб, кейинчалик ягона конфедерацияга бирлашди. Маҳараштрада эса маратҳ қабилалари кучайиб, йирик конфедерацияга айланди ва улкан ҳудудларни эгаллаган давлат яратди. Анчадан буён биринчи марта ҳиндлар мусулмонлардан устун келиб, уларни жангларда енгиб, бож ундира бошлади. Маратҳлар ҳатто Деҳлини эгаллаб, Бобурийлардан сохта шоҳлар тайинлай бошлади. Кейинроқ Деҳли тахти йўқ қилинди, сохта шоҳлар тайинлаш тўхтатилди. Энг қизиқ факт шундан иборатки, инглизлар Ҳиндистон учун Бобурийларга қарши эмас, биринчи ўринда маратҳларга қарши курашган эди. Ҳатто уруш учун баҳоналардан бири Бобурийлар ҳокимиятини тиклаш бўлган эди. 1800-йиллар бошида маратҳлар бутунлай енгилгач, инглизлар Деҳли тахтини тиклаган ҳам.
Хуллас, XVIII аср ўрталарида Ҳиндистонда кўплаб давлатлар тузилиб, ресурс учун ўзаро курашга киришиб кетган эди. Бобурийлар бу курашда энг пассив ролда эди. Ички курашлар натижасида кучсизланган Ҳиндистон давлатлари ташқи агрессияга қарши тура олмаган. Ташқи агрессоралр фақат инглизлар, французлар, португаллар эмас лекин. Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ Афшор 1739 йилда Деҳлини эгаллаган. Буюк давлат арбоби, Афғонистон асосчиси Аҳмадшоҳ Дурроний эса 1761 йилда Ҳиндистон ичкарисигача кириб бориб, маҳаллий мусулмонлар (билужлар, Роҳилл пуштунлари, баъзи мусулмон давлатчалар) кўмагида маратҳлар ва сихкҳларни оғир мағлубиятга учратган.
1761 йилда бир томондан Аҳмадшоҳ Дурроний бошчилигидаги пуштун, билуж ва ҳинд мусулмонлари, бошқа томондан Садашив Рао бошчилигидаги маратҳ ва сикҳ қўшинлари (ва мусулмон давлатчаларининг бир гуруҳи) ўртасида рўй берган муҳораба XVIII асрнинг энг йирик жангларидан бири ҳисобланади. Жанг, шунингдек, бир кунлик қурбонлар миқдори (мусулмонлардан 20 минг, ҳиндлардан камида 40 минг) ҳамда жангда ҳалок бўлган ҳарбий зобитлар сони бўйича ўзига хос антирекорд ўрнатган.
Бу муҳораба Учинчи Панипат жанги дейилади. Биринчиси 1526 йилда Бобур ва Иброҳим Лудий ўртасида, иккинчиси эса 1556 йилда Акбаршоҳ ва Лудийларнинг ҳинд саркардаси Ҳему Чандра Викрамадитья ўртасида рўй берганди.

Кеча Учинчи Панипат жанги ҳақида гаплашдик, бугун Ўзбекистон тарихи китобларидан ҳам ўрин олган биринчисини эсга олайлик. 1526 йилда Бобур Деҳли султони Иброҳим Лудий устидан ғалаба қозонган. Бу жанг ҳақида Ўзбекистон фанида ва маданиятида кўп гап-сўз юради. Бобур 12 минг қўшин билан 100 минг ҳинд аскарини енггани, мислсиз жасорат кўрсатгани, ҳатто филлар ҳам унга бас кела олмагани айтилади.
Бобурнинг мардлигига гап йўқ, лекин баъзи масалалар борки, Ўзбекистонда улар деярли тилга олинмайди. Аввало, қўшин сони борасида ҳар хил фикрлар айтилади. Бобурнинг қўшини 12 минг кишидан иборат деган қараш қаторида, унинг қўл остида 25 минг аскар бор эди деган нуқтаи назар ҳам бор. Деҳли султонлигининг қўшини эса 30-40 минг, максимум 70 минг кишидан иборат бўлган. Кўриб турибсизки, аслида қўшин сонидаги тафовут унчалик катта бўлмаган.
Бундан ташқари, Бобурнинг ғалабаларида Усмонли салтанатининг роли жуда катта бўлган эди. Ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, Усмонлининг ҳарбий ёрдами туфайли Бобур Ҳиндистон шимолини эгаллашга муваффақ бўлган.
Усмонли султон Салим I азалий рақиблари - қизилбош Сафавийлар ўзбеклар билан қарама-қарши бўлгани учун Салим Шайбонийхоннинг жияни, унинг ҳалокатидан сўнг ўзбеклар лидерига айланган Убайдуллахонга милтиқ ва тўплар етказиб берган эди. 1512 йилда Ғиждувон яқинидаги жангда 40 минг кишилик ўзбек қўшини Нажми Соний раҳбарлигидаги 60 минг кишилик қизилбош лашкари устидан буюк ғалабага эришиб, Мовароуннаҳрни Сафавийлар тобелигидан қутқариб қолганди. У жангда Усмонлидан ташриф буюрган инструкторлар ўзбекларнинг ҳарбий техникаси ва артиллериясини назорат қилиб боргани ғалабада муҳим роль ўйнаганди. Сафавийларнинг иттифоқчиси ва ўзбекларнинг душмани бўлган Бобур, табиийки, Усмонлига қарши тарафга туриб қолганди.
Орадан бир йил ўтгач, Бобур узоқ дипломатик манёврлардан сўнг Салим I билан ярашган. Усмонли султони Устод Алиқули ва Мустафо Румий исмли саркардаларини кичик экспедицион корпус билан бирга Бобур ҳузурига йўллаган. Онадўлудан келган ҳарбий инструкторларнинг ёрдами, хусусан, Бобур қўли остидаги чиғатойлар ва туркманларга тўплар ва милтиқларни ишлатишни ўргатиши Панипат жангидаги ғалабада жуда муҳим ўрин тутган. Биринчи Панипат артиллерия ва милтиқлар қўлланган илк жанглардан бири ҳисобланади. Лекин бу улкан ғалаба тасодиф бўлмай, узоқ тайёргарлик ҳамда Усмонлиларнинг ёрдами натижаси эди.
Нега бизда бу тафсилотлар ҳақида кўп гапирилмайди, деган савол туғилиши мумкин. Гап шундаки, "Бобурнома"да Бобур Самарқанддан учинчи марта чиқиб кетишидан кейин Ҳиндистонга экспедициясигача бўлган оралиқда 10-15 йиллик воқеалар баёни йўқ: ўша қисм қўлёзмаларда тушиб қолган ёки охирги таҳрирга киритилмаган, ишқилиб, сақланмаган. Қизиғи, "Юлдузли тунлар"да ҳам айнан ўша йиллар деярли ёритилмаган. 😉 Бошқа манбаларни чуқурроқ ўрганса, ўша йилларда Бобур дипломатик фаолият юритгани, ҳарбий тайёргарлик олиб боргани ва ихчам, лекин жуда яхши дисциплинага эга ҳарбий қисм шакллантирганини билиш мумкин. Бизда Бобур тарихи "Бобурнома"дан бошқа манбалар асосида ўрганилмайди шекилли, бу каби деталлар тарихчиликда ва адабиётда деярли ёритилмайди.

Ўзбекистонда Бобурга, унинг ортидан эса Бобурийларга нисбатан шаклланган муҳаббат шу даражага етганки, ҳатто бошқа давлатнинг ўтмиши бўлган сулола тарихини ҳам романтизация қилиб, “миллийлаштириб”, бўрттириб юборишади. Масалан, Бобурийлар бутун Ҳиндистонни…

Турк-мўғул анъанавий мусиқасини баъзида соул жанрига нисбат беришади. Soul “руҳият” дегани. Африка халқона анъаналари негизида вужудга келган ушбу жанрнинг ўзига хослиги шундаки, унинг кучли атмосфераси, руҳияти бўлади. Мусиқа секин, бир маромда чалинади, овоз ҳам бир маромда, кучли руҳият, ҳиссиёт билан янграйди.
Турк анъанавий мусиқасини соул жанрига боғлаш қанчалик тўғри, билмадим. Ҳарқалай, иккисининг илдизи ҳар хил. Лекин ўхшаш жиҳатлари, шубҳасиз бор.
Бунга амин бўлиш учун Олтой Республикасининг ажойиб фолк гуруҳи “Алтай Қай”ни эшитиб кўришни тавсия қиламан. Уларнинг сокин, бир маромда, кучли руҳият билан айтиладиган ашулаларини эшитганда ҳар сафар бошқача ҳиссиётлар чулғаб олади ичимни.
Бу жуда гўзал қўшиқнинг оти – “Топшур”. Топшур деб олтойлар ўзимизнинг дўмбирага ўхшаш чолғу асбобини айтади. Иккисининг келиб чиқиши бир бўлса керак.

Altai Kai - Topşur (Türkçe altyazılı)
Altai Kai - Topşur (Türkçe altyazılı)
Topşur
Тuyuk suunı keçerge
Menin adım taykılbas
Topşur sogıp oynorgo
Menin kolım çılabas
Teke müzi tegerik
Teneri kaykap körgöylö
Topşur sogıp kaylazas
Telekey kaykap ukayla
Topşur sogıp bereyın
Tındap uksan…
Topşur
Тuyuk suunı keçerge
Menin adım taykılbas
Topşur sogıp oynorgo
Menin kolım çılabas
Teke müzi tegerik
Teneri kaykap körgöylö
Topşur sogıp kaylazas
Telekey kaykap ukayla
Topşur sogıp bereyın
Tındap uksan…
Мен яхши кўрадиган ёз кунлари яқинлашиб қолди. Ёзлик овқатларни жуда яхши кўраман – одамга енгиллик ва соғломлик ҳиссини бағишлайди.
Ўрта Осиё халқларининг ёзлик таом ва ичимликлари жуда кўп ва хилма-хил – айрон, қимиз, шарбатлар, қатиқли ош, мевали ва сабзавотли таомлар ва ҳ.к. Эсингизда бўлса, бир-икки йил олдин Ўрта Осиё халқларида кенг тарқалган, тожик ошхонасининг рамзларидан бирига айланган қурутоб ҳақида гапириб бергандим. Кўплар мақтаганди. Бугун эса сизларни тожикларнинг яна бир таоми билан таништирмоқчиман.
Чанголи нонуштага тановул қилинадиган таом ҳисобланади. Унинг масаллиғи жуда ғаройиб: дастлаб қатлама патир сариёғ билан қўшиб эзиб, майдаланади, сўнг устидан қовун қўйилади. Қовун!
Жуда ғалати ва қизиқарли таъм. Синаб кўринг. Мана бу ерда видеоси бор.

Кунлар анча исиб қолди. Кўчада нафас олиб бўлмаяпти.
Ёзда ош, тандир кабоб, шашлик, сомса ва ҳоказо зўр овқатларни егинг келади-ю, лекин ёғли нарсалар яхши кетмайди. Кўплар ҳам қорин тўйдирадиган, ҳам таъми юқоридагилардан қолишмайдиган, ҳам енгил…

Севги. Ўлим + Роботлар деган жудаям зўр, оригинал сериал бор эди. Кўриб ҳайрон қолганман. Ва, табиийки, жуда маза қилганман. Ўта ноанъанавий усулда ишланган бу сериалнинг ҳар бир қисми кутилмаган мавзуларга бағишланган. Ҳар бир қисми алоҳида дунёдан иборат.
Хуллас, ўша сериалнинг иккинчи мавсуми чиқди яқинда. Афсуски, қисмлари камроқ экан. Шунга қарамай, ҳар бири ўзига хос, зўр ишланибди.
Илмий фантастика, хоррор, постапокалиптика, киберпанк, фантастик фалсафа, гротеск ва бошқа жанрларга қизиқувчи ҳаммага шу сериални қатъиян тавсия этаман. Дунёқарашни кенгайтиради, ижоднинг сарҳадлари йўқлигини кўрсатиб беради.
Биринчи мавсум.
Иккинчи мавсум.

lovedeathandrobots.ru
Любовь, смерть и роботы с 1 сезона смотреть онлайн все серии
Смотреть онлайн все серии Любовь смерть и роботы с 1 сезона бесплатно. Love Death and Robots онлайн в отличном качестве и русской профессиональной озвучке BTI
Мўғуллар ҳақида ўзбек тарихчилари ёзса, ваҳший ёввойи кўчманчи босқинчилар ҳаммаёқни вайрон қилди, маданиятни йўқ қилди, одамларни қириб ташлади каби ваҳимадан нарига ўта олмайди. Лекин жаҳон тарихчилигида мўғул экспансияси феномени ва мўғул империяси тарихи бошқача ўрганилади. Бу борада америкалик мутахассис Кристофер Этвуднинг фикрларини келтириб ўтгандим.
Этвуд мўғул империясининг тарихий аҳамиятига катта баҳо берувчи ягона замонавий тарихчи эмас. Хитой-мўғул тадқиқотларида (Chinese and Mongolian Studies деган йўналиш бор тарихчиликда, ҳа) Чингизхон яратган империянинг глобаллашувдаги, Евросиёнинг замонавий қиёфасини шакллантиришдаги ўрни эътироф этилади.
Исроиллик олима Михаль Биран ҳам қуйидаги мақоласида ўхшаш фикрларни айтиб ўтади. Мақолада мўғул экспансияси уч аспектдан таҳлил қилинади: мўғулларнинг Евросиё интеграциясига қўшган ҳиссаси; уларнинг Евросиёдаги геосиёсий мувозанатга таъсири; мўғул давлат бошқарувининг улар назорати остидаги минтақаларга узоқ истиқболли таъсири.
Бираннинг таъкидлашича, мўғулларнинг юришларини X-XIII асрларда Евросиёда рўй берган ўзгаришларнинг охирги босқичи эмас, балки илк Янги даврнинг бошланиши деб баҳолаш мумкин. Эслатиб ўтаман, Этвуд ҳам Чингизхон империясини илк модернизм асри деб ҳисоблаган эди.
Мақоладаги баъзи қизиқ хулосалар:
- мўғуллар Евросиё даштларида илгари ҳукм сурган кўчманчи империяларнинг давлатчилик анъаналарини давом эттирган ва улар босиб ўтган маршрутлардан фойдаланган; хун, турк ва уйғур давлатлари мўғул империясининг ўтмишдошлари бўлиб, улар ичида энг йириги ва нуфузлиси Турк хоқонлиги эди;
- олдинги кўчманчи империалистлардан фарқли ўлароқ, мўғуллар ўтроқ маданият минтақаларининг периферияларини эмас, марказларини эгаллаган, яъни кенг ҳудудларни босиб олиб, улардан ўлпон йиғиш билангина чекланмаган;
- Хитой ва мусулмон Шарқидан ўзлаштирилган маъмурий ва маданий ютуқлар мўғул империясида ягона тизим шаклланишида муҳим роль ўйнаган.
Тафсилотларини мақоланинг ўзидан ўқинг:
Michal Biran. The Mongol Transformation: from the Steppe to Eurasian Empire.

Чингизхонга замонавий тарихчиликнинг муносабати қандай?
Совет давридан қолган тарихчилик анъанасига биноан Чингизхон босқини бизда фақат салбий буёқларда тасвирланади. Сон-саноқсиз қотилликлар, вайрон бўлган шаҳарлар эсланади. Лекин жаҳон тарихчилигида…

#тавсия #мутолаа #фойдалилинклар
Эволюциянинг моҳиятини тушунишни истаганлар учун илмий-оммабоп китоблар. Содда ва қизиқарли қилиб ёзилган.
Jerry A. Coyne. Why Evolution is True?
Richard Dawkins. The Evidence for Evolution.
Бунинг русчаси ҳам бор.