Асанов формати
14.6K subscribers
1.19K photos
247 videos
75 files
2.72K links
Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради.

Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar

Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
Download Telegram
Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда мактаб қуради

Бу ҳақда Туркий Кенгаш доирасидаги йиғилишда қатнашиш учун Озарбайжонда бўлиб турган АОКА директори Асаджон Ходжаев маълум қилди. 

«Бу ерда битта масжиддан ташқари деярли ҳамма нарса вайрон қилинган: уйлар, инфратузилма. Жаҳон ҳамжамияти бунга эътибор қаратиши керак», — деди у Агдам шаҳридаги вазиятга тўхталиб.

Унинг айтишича, ҳудуддаги тикланиши лозим бўлган объектлар рўйхати белгиланмоқда, уларни реконструкция қилишга ўзбекистонлик қурувчилар жалб қилинади.

«Энг асосийси Тоғли Қорабоғ ҳудудига тинчлик келди», — деди Ходжаев.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/04/13/karabakh/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
​​Тоғли Қорабоғда Хўжали деган туман бор. Унинг маркази бўлмиш Хўжали шаҳрида 1992 йил 26 февралда Қорабоғ урушининг энг қўрқинчли воқеаси рўй берган – шаҳардан чиқиб кетаётган юзлаб тинч фуқаролар ўққа тутилиб, ўлдирилган.

Хўжалидан келган қочқинлар Боку четидаги Пиршоғи қишлоғида, шундоқ Каспий бўйида жойлаштирилган. Улар бу ерда ўрнашиб кетиб, уй-жой қуриб, жуда ночор аҳволда бўлса ҳам, яшаб келмоқда.

2017 йили Озарбайжонда олиб борган тадқиқотим давомида Хўжали қочқинлари истиқомат қилувчи ўша қишлоққа борганман. Бу ўзига хос қочқинлар шаҳарчасида ҳукм сураётган тушкунлик, қашшоқлик, умидсизлик кайфиятини ҳеч қачон эсдан чиқара олмайман.

Лекин Қорабоғ қочқинларининг келажагига умид уйғотадиган битта нарса бор эди – мактаб. Қишлоқнинг бир четида, нураб бораётган омонат бир бинода мактаб ташкил этилганди. У Хўжали туманининг қувғиндаги 2-сонли ўрта мактаби эди. Яъни Хўжали оккупация қилинган, аҳоли қочиб кетган, мактаб ҳам, табиийки, бузиб ташланган. Лекин аҳоли, хусусан, мактаб ўқитувчилари бу ерда ўша мактабни қайтадан очиб, юритишга ҳаракат қилаётганди.

Қочқинларнинг аянчли аҳволдаги бу мактабда ўқиётган болаларида билим олишга қизиқиш анча баланд эди. Чунки билим уларга яхшироқ келажак қуриш имконини берарди. Бу тушкун ва умидсиз ҳаётдан қочишнинг ягона йўли билим олиш эди. Шунга бўлса керак, менга айтишларича, Қорабоғ қочқинларининг болалари орасида билим олишга чанқоқлик кўрсаткичлари жуда юқори экан.

Мана шу ҳолатларни китоблар, мақолалар ва бошқа материаллар асосида ўрганибгина қолмай, бевосита воқеа жойида бўлиб, ҳаммасини кўрган инсон сифатида Ўзбекистоннинг Қорабоғда мактаб қуриш ташаббуси мени туйғулантирди. Ҳар қанақа сиёсат, тарафкашлик, танқидий ёндашув ва ҳоказони шу постда бир четга суриб туриб, Қорабоғда мактаб, имкон бўлса, мактаблар қуриш ташаббусини олқишлайман ва қўллаб-қувватлайман.

Суратда – Хўжали болалари.

@AsanovEldar
Нукусликлар, Нукусни биладиганлар борми? Нукусда, Савицкий номидаги музейдан ташқари, қандай томоша объектлари (музей, боғ, обида, замонавий иншоот ва ҳ.к.) бор? Маслаҳат берворинг.
Жоҳилият агрессияси қобиғидан қутулиш нақадар муҳимлиги ҳақида

Минг йиллар аввал хитойлик Конфуций монархияни қўллаб берадиган фалсафани яратгани учун ҳукмдорлар қўллови билан бир куни оддий аҳоли учун Худога айланган ва у яратган ғоялар конфуцийлик динига айланган. Миллат ҳиссиётларини ўрганиб чиқиб, онгларни музлатадиган кўплаб ғоя ва мафкуралар натижасида одамлар маълум фикрга эргашиб кетаверадиган , осон бошқариладиган омма психологиясига асос солинган эди.

Европа ҳам ўз бошидан черков инквизицияси даврини ўтказди. Инквизиция қарорлари билан қатл этилган христианларнинг сони 300 000 дан ортиқ бўлиб, шулардан 32 000 таси гулханда тириклай ёқилган эди. Улар ичида машҳур олим Жордано Бруно ҳам бор эди. Черков ундан бошқа сайёралар борлиги ҳақида айтган сўзлари учун интиқом олди. Бошқа олим Галилео Галилей эса, "Ер Қуёш атрофида айланади", деб эътиқод қилгани учун бутун умр черков нафратига дучор бўлган.

Халқимиз ҳам асрлар давомида қонунлар эмас, жамият ёки бир зўравон "қамчи" билан ўрнатган тартиб-қоидалар асосида яшашга кўниктирилди, ўз эътиқодларини ўзлаштириб, руҳий ҳолатларини манипуляция қилувчи шахсларга эргашди. Бир ёки бир нечта шахсларнинг фикрлари, ташаббуслари, фатволари барча илғор фикрдан устун кўрилди. Натижада соғлом ақлга зид бўлган ишлар қонунийлаштирилди. Бу йўлда зўравонлар, тоқатсизлар, агрессив фикрловчилар тўдаси тарбияланди ва давлатнинг ноқонуний эгаси сифатида белгиланди. Натижада бутун халқ катта террор асосида яшашга мажбур бўлди. Бу ҳолат айниқса, хонлик ва «Катта террор» даврида кульминацион нуқтага чиққан.

Бугун ҳам тарих такрорланиш арафасида: бир нечта шахслар интернет платформалари орқали катта агрессив тўдани шакллантиришга ва шу тўда орқали ўзининг ижтимоий душманини ерга уришга, камситишга уринмоқдалар. Бугун бу ишлар беозор кўрингани билан, эртага оқибати самосудларга айланиши мумкин, зеро ҳар бир аланга ҳам кичик оловдан бошланади. Телеграм блогерларини назорат қилишга бор кучини йўналтираётган "ватанпарвар" кучлар, уларни босиб туришга мажбурловчи қонунларни имзолаётган сиёсатчилар асл хавф бошқа жойдан кўринмас йиринг сингари ўсиб бораётганини англашлари лозим. Балки, ҳозирда ушбу агрессив тўда ва уларнинг руҳий лидерларидан кимлардир ўзи учун қурол сифатида фойдаланаётгандир, лекин кун келиб бу қурол ўзларига қарши ишлаши ёинки бутун халқ ва давлатчиликка хавф туғдириши эҳтимоли юқори.

Илмга ташна бўлган ёшларга, шахслардан эмас, мустақил тарзда, китоблару турли манбалардан ўрганишларини тавсия қилган бўлардим. Афсуски, бугун халқнинг билим савияси юқори бўлмагани кимларгадир қўл келмоқда ва улар диний ва дунёвий билимга ташна бўлган ёшларни турли агрессив йўлларга бошламоқдалар. Шахслар қўлларида қурол бўлмасдан, тарих қайтарилмаслигини истасак, энг аввало, ишни ўзимизнинг дунёқарашимиз ва виждонимиздан бошлашимиз керак.


👉 @fayzboguz
​​Нукус ҳақида таассуротларим.

Маркази ихчамгина. Олдин қанақа бўлган, ўзига хослиги, жозибаси бўлганми, йўқми, билмадим, лекин охирги йилларда жиддий янгилаш, қайта қуриш ишлари бўлгани кўриниб турибди. Афсуски, аксарият шаҳарларимизда бўлганидек, бу ерда ҳам ушбу янгиланиш, моҳиятан пастқам намунали уйчаларнинг турнақатор қилиб қуриб ташланиши шаҳарнинг қиёфаси йўқолишига олиб келган. Ҳаммаёқда бир хил қўнғир уйчалар. Узоқ-узоқда эса Nukus City’нинг энди қад кўтараётган 16 қаватли бинолари кўзга ташланади.

Марказий майдон, ундаги флагшток ҳам жуда эсда қоларли эмас. Шаҳарнинг асл хазинаси – Савицкий музейи. Бу ҳақиқий маданий хазинадон. Ўта ноёб коллекция тўпланган экан. Сурат ва ҳайкалларнинг бадиий қийматидан ташқари, улар XX аср Ўрта Осиё тарихи бўйича тайёр манба эканини таъкидлаб ўтай. Бу музей менда чуқур таассурот қолдирди. У янада гуркирашга ва шуҳрат топишга муносиб.

Korzinka.uz”нинг орқасида соҳилбўйи бор экан – Амударё шаҳар ичидан чиройли бўлиб оқиб ўтар экан. Бунақа жойлар одатда ҳар қандай шаҳарнинг марказига, энг гавжуд ва сўлим масканига айланади. Лекин Нукусдаги соҳилбўйида аҳоли кам – ёшлар яккам-дуккам кезиниб юрибди. Дарё атрофида ҳам ҳеч қандай инфраструктура йўқ – учта кўприк, ерга плита ётқизилган. Аттанг. Фантазияси ишлайдиганроқ урбанистлар бунақа жойни гуллатиб юборарди. Беихтиёр Чикаго дарёси устидан ўтадиган Мичиган авенюни, Чикаго дарёсининг соҳилбўйини эсладим: Чикагонинг маркази бўлмиш бу ерларда ҳаёт қайнайди, ҳамма нарса бор.

Нукусда эса эсдан қоладиган нарсалардан чап соҳилда битта каттакон, чиройли, лекин стандарт архитектурага эга масжид қуриб қўйишибди. На катерлар, на ўйинлар, на қаҳвахоналар, на кезгин мусиқачилар, на салқин ҳудудлар бор.

Mega Nukus атрофи жонли, чиройли экан. Бошқа нарсалар эсда қолмади (ҳали тўлиқ айланмадим ҳам).

Лекин Нукус менга нимаси биландир Бишкекни, унданам кўра кичик қирғиз шаҳарларини эслатди. Биринчидан, меъморчилигида ўхшашлик бор: совет давридан қолган эски, кўримсиз маҳаллалар, кўчалар, шу эскилик ва бир хиллик ичида учраб қоладиган митти ноёб иншоотлар, қувноқ ресторанлар, ўйин зоналари, Савицкий музейининг бурчакли тузилиши. Асосийси эса – эркинлик руҳи. Ҳа, негадир бошқа шаҳарларимизга нисбатан эркинроқ туюлди бу шаҳар. Бошқа шаҳарлар, айниқса Тошкентнинг ҳавосига шимирилиб кетган консерватизм ва тушкунлик руҳиятини сезмадим. Одамлар қувноқроқ, эркинроқ туюлди. Шу чекка, эски шаҳарда ҳам кўнгил ёзишнинг йўлларини топиб, ҳаётдан умидворлик сезилади. Буёғи энди менинг ўта субъектив таассуротларим.

@AsanovEldar
“Ҳақиқий журналистика” шиори остида фаолияти юритаётган “Rost24” сайтининг материалларида ҳақиқий журналистиканинг бирор изини кўрмадим. Сайт муаллифлари журналистиканинг нималигини тушунишига ҳам шубҳам бор. Ҳамма билиб бўлган бир воқеани келтириб, тагига ўзининг калтабин шахсий фикрини ёзиб қўйиш журналистика эмас. Бу – блогерликнинг энг паст, нопрофессионал кўриниши. Ҳақиқий журналист муаммони чуқурроқ ўрганиб, омма билмайдиган деталларни очишга ҳаракат қиларди; икки томон билан ҳам гаплашиб, икки хил фикрни келтирарди; ва ўз шахсий фикрини айтишдан тийиларди, чунки журналист фикр билдириши эмас, бошқаларнинг фикрини ўрганиши ва оммага етказиши лозим.

“Rost24”нинг фаолиятига баҳо бериб бўлдим. Энди конкрет мана шу материалдан хулосаларимни айтай. Иқтибос:

Аслида 108 миллат ва элат яшайдиган кўп миллатли Ўзбекистонда миллатчиликнинг ўзи йўқ. Фақат ташқаридан етиб келаётган миссиясини бажариш учун тинч замонни бузувчи айрим бузғунчилар бор халос.

Биринчидан, 108 эмас, 120 дан кўпроқ.

Иккинчидан, халос эмас, холос.

Учинчидан, фикрлар хилма-хиллиги ва ғоявий баҳсларда “ташқаридан келаётган миссия” ва “тинчликни бузувчи кучлар”ни кўрувчи параноиклар аслида миллатнинг илдизига, келажагига болта урувчи жоҳиллардир. Улар ҳақида олдинроқ гаплашгандик.

Тўртинчидан, юқорида айтилганидек, журналист бунақа тарзда шахсий фикр айтишга ҳақли эмас.

Бешинчи масалага чуқурроқ тўхталамиз. Муаллифнинг айтишича, “Ўзбекистонда миллатчиликнинг ўзи йўқ” экан. Юқорироқда у Алишер Қодировга адвокатлик қилиб, у миллатчи эмаслигини исботлашга уринган.

Бир нарса-да. Ўзбекистонда “миллатчи” сўзидан қўрқув совет давридан қолган. Совет қатағонлари чоғида жуда кўп зиёлилар шу айблов билан йўқ қилинган. Шунга миллатчиликни оғир айблов ва ҳақорат деб билишида ҳозир ҳам. Аслида миллатчилик кенгроқ тушунча. Миллатчилик – бир миллатнинг мавжудлигига, унинг ўз миллий давлатига эга бўлиш ҳуқуқини эътироф этиш. Миллатчилик – бошқа миллатларга нафрат эмас. Бу биринчи навбатда миллат категорияси билан фикрлашдир.

Ўзбекистонда миллатчилик борми? 120 дан ортиқ миллат бор жойда наҳот миллатчилик бўлмаса? Табиийки, бор. Ўзбекистон миллий давлат бўлганидан кейин, албатта миллатчилик бўлади. Бўлиши ҳам керак. Бугунги дунёда ҳамма давлатлар миллий, яъни ҳаммаси қандайдир миллатчилик лойиҳаси негизига қурилган. Миллий тил, миллий тарих, миллий ғоя, миллий қадриятлар – буларнинг бари миллатчиликнинг атрибутлари, рамзий капиталидир. Миллий тилни мажбурлаб ўргатиш ҳам миллатчилик чақириғидир.

Миллатчилик мавзусида ёзадиган, гапирадиган ўзбек муаллифлари ўзининг моҳиятини тан олишни ўрганиши керак. “Мен миллатчи эмасман, лекин ўзбек тилини мажбурлаб ўргатиш керак” каби чақириқларда ўткир ўзлик инқирози ва когнитив диссонанс белгилари намоён бўлади. Ўзининг онги хаста бўлган зиёли қатлам эса жамиятга соғлом ғоявий таъминот бера олмайди. Ё кўринганинг каби бўл, ё бўлганинг каби кўрин.

Дарвоқе, миллатчилик билан миллатчиликнинг ҳам фарқи бор. Кимлардир миллатим деб кўксига уришдан берига ўтолмайди, кимдир эса шу миллатнинг савияси, тили, маданияти, иқтисодий равнақи йўлида ишлайди. Ўзбекистонга ана шунақа “фойдали” миллатчилик етишмаяпти. Бақир-чақирга етиб келадиган, иш бўлса қочадиган бефойда миллатчилар кўпайиб кетди.

Тилни ривожлантириш, китоблар чоп этиш, луғатлар тузиш, таржималар қилиш керак, дўстлар. Бақироқларнинг бу ишларда нима нафи тегади (спойлер: тегмайди), кузатамиз.

@AsanovEldar
Эълон.

“Дарё” нашри билан кўп йиллик ҳамкорлигимга якун ясаганимни маълум қиламан дўстлар.

Кўп йиллар давомида бу сайт жамоасининг бир қисми, нашрнинг асосий мутахассисларидан бири сифатида кўп меҳнат қилдим, сайтнинг ўсишига, ривожига ўз ҳиссамни қўша олдим деб ўйлайман.

Хусусан, ўзбек медиасида биринчи марта колумнистика ва аналитика бўлими ташкил этилиб, мунтазам равишда профессионал контент яратиш йўлга қўйилди. Икки йилдан кўпроқ вақтимни ўзбек тилида профессионал матнлар яратилишига сарфладим, ҳатто ўзим тренинглар ўтказиб, мактаблар ташкил этиб, журналистик ва ножурналистик лонгридлар ёзувчи мутахассисларни тайёрладим. Хуллас, ўзбек журналистикасида янги йўналишни шакллантиришга ва тартибга қўйишга уриндим. Буни “Дарё” базасида амалга оширдим. Менга берилган бу имконият, ажратилган вақт ва ресурс учун нашр раҳбариятидан чексиз миннатдорман. Айни пайтда бу ишларим “Дарё”нинг ҳам савия, ҳам иқтисодий томондан ўсишига ёрдам берди деб умид қиламан.

“Дарё”нинг ажойиб жамоасига, қадрдонларимга нашрни янада ривожлантириш, янги чўққиларни забт этиш йўлида зафарлар тилайман. Илло ўзим бошқа йўлдан кетаман – бир ерда кўп ўтириб қолдим. Янгиликлар чоғи келди.

Ўзимнинг келаси фаолиятим бўйича янгиликларни хабар қилиб бораман. Режаларим кўп.

@AsanovEldar
​​Жорий йилда ипотека кредити асосида тақдим этиладиган уйлардан икки баробар кўп қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилган очиқ мулоқотда маълум қилинди.

Тадбирда Молия, Қурилиш, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш ҳамда Халқ таълими вазирлиги ва Марказий банк ўринбосарлари иштирок этди. Учрашувда айтилган айрим муҳим маълумотлар:

- жорий йилда икки баробар кўпроқ, яъни 45 мингта уй қурилади. Янги ппотека кредити тартиби асосида тақдим этиладиган уйлар 54 минг оилага мўлжалланган;

- квартира қийматининг камида 15 фоизи миқдорида, шунингдек, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун давлат бюджетидан уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади;

- уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун ипотека кредитлари фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади;

- сектор раҳбари ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хулосаси асосида “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган фуқароларга турар жой ижара компенсацияси тўлаб берилади;

- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” тизимида рўйхатга олинган фуқаролар, жумладан, хотин-қизларга уй-жой ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун олти ой давомида ойлик ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида ойлик пул тўланади;

- 2021 йилда янги тартиб доирасида 33 114 та уй-жой учун, жумладан, шаҳарларда 17 354 та, қишлоқларда 9 260 та квартира ва 6 500 якка тартибдаги уй-жой учун ипотека кредитлари ажратилади;

- тижорат банклари томонидан 2021 йил 19 апрель ҳолатига 12 138 нафар фуқарога жами 2 триллион 638 млрд сўмлик ипотека кредити ажратилади;

- муҳтож оилаларга ипотека кредитларини бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун 3 750 нафар оилаларга давлат бюджетидан 126 миллиард сўмлик субсидия тўлаб берилди.
Аброр Алий деган, ўзини зиёли ва диндор қилиб кўрсатадиган бир чаласавод ўз “ваъз”ларидан бирида гўёки мени “дуэл”га чақирганини-ю, мен қабул қилмаганимни айтибди.

Муридларини ёлғон билан боқишга ўрганган бу сохта уламонинг ушбу сўзлари ҳам ёлғонлигини маълум қиламан. Бу кимса билан ФБда бир-икки марта изоҳларда гаплашганман. Сўкиниш ва ҳақоратдан бошқасига ақли етмайдиган бу кимса ўшанда бақир-чақир қилиб, оғзи шалоқланиб, баҳсни жанжалга бурган. Унинг гопникча усулларини кўргач, унга тенг бўлмаслик учун блоклаб ташлаганман.

Бу одамнинг мен билан баҳслашадиган билими ва дунёқараши йўқ, бўлмайдиям. Масонлар фитнасига ишонадиган одамдан ёлғон ва бўҳтондан бошқа нимаям кутиш мумкин. Ўзи тенгилар билан сўкишиб, кўчаларда муштлашиб юраверсин. Мен у даражага тушмайман.

Лекин демократия принципларидан фойдаланиб, унинг кулгили уйдирмаларини хоҳлаганимча танқид қиламан. Танқид кўтармаса, шахсий фикрини оммага олиб чиқмасин.
Қорақалпоғистонга уюштирган бир ҳафталик сафарим якунига етди дўстлар. Бир олам таассурот олдим. Оролни бориб кўрган оз сонли ўзбекистонликлардан бирига айландим. Орол муаммоларини бир четга суриб турсак, ўша томонларда шу қадар улкан ерлар, гўзалликлар, табиий ва тарихий бойликлар борлигини кўриб келдим. Буни баримиз тахминан биламиз – дарсликларда ўқиганмиз, матбуотда кўзимиз тушган. Лекин бориб кўриш барибир бошқача экан.

Дам олиб, йиғилиб қолган ишларни битириб, таассуротларим билан ўртоқлашаман. Орол манзаралари (гўзал ва ачинарли), Устюрт кенгликлари – ҳаммаси ҳақида.

Ҳозирча бир нарсани айтишим мумкин – Нукус том маънода Ўзбекистоннинг тасвирий санъат пойтахти экан. Савицкий музейининг таъсирими ёки бошқа сабабми, нукусликларнинг ҳайкалтарошлик ва рассомлик борасидаги диди жуда зўр экан. Меҳмонхона, ресторан, уй – қаерга кирмай, жуда гўзал, дидли расмлар ва ҳайкаллар кўрдим.

@AsanovEldar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Рамазон дийдор» лойиҳаси доирасида «Ўзбекистон» нашриёти ходимлари яшайдиган 17Б-сонли уй аҳолиси учун Комил Алламжонов ва Саида Мирзиеёва томонидан ўтказилган ифторлик.

@AsanovEldar
​​Катта экранда нима гап?

Айни дамда Ўзбекистон кинотеатрларида бир қатор қизиқарли ўзбек фильмлари намойиши бошланган. Биринчиси, шоир ва етук ижодкор ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи "Муқимий" фильми бўлса, иккинчиси тарихий-фантастик жанрдаги "Ҳайрат" драмасидир. Шунингдек, "Орзулар қанотида" мюзиклининг премьераси ҳам куни кеча бўлиб ўтди.

"Ҳайрат"да Бобур Йўлдошев ва ўзбек киносининг машҳур актрисаларидан Феруза Саидова. Бу режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг навбатдаги ишидир. Тарихий жанрдаги "Муқимий" фильмига режиссёр Фотиҳ Жалолов янги номлар билан бирга Адиз Ражабовни жалб этган. "Орзулар қанотида" комедиясида эса тажрибали ва ўзига хос Фарҳод Абдуллаев, Севара Солиева ва Муҳаммадсоли Юсуповларни кўриш мумкин.

Шунингдек, яқин кунларда ўзбек ва қозоқ халқлари дўстлигидан ҳикоя қилувчи "Мерос" ҳамда Ҳамид Олимжон ва Зулфияга бағишланган "Муҳаббат баҳори" фильмлари премьераси ҳам кутилмоқда. Сўнгги пайтлар анчагина овоз чиқаришга улгурган "Мен террорчи эмасман" блокбастери ҳам кутиляпти.

Кинотеатрлардаги сеанслар
​​Ташқи реклама объектларининг олиб ташланиши ҳақида масъуллар нима дейди?

24 апрель куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситлари миллий ассоциацияси томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида “Ташқи реклама: қонун ва аҳоли манфаатлари устуворлиги” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда Қурилиш, Адлия, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Маданият вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Республика манавият ва маърифат маркази, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа бир қатор муассасалар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Очиқ мулоқатда сўзга чиққан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ўринбосари Э. Бозоров тартибсиз ўрнатилган реклама конструкциялари йўл ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиб, фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига жиддий хавф солаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари М. Маҳкамов айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи реклама фаолиятида солиқ базаси яшираётганлиги, солиқлар ўз вақтида тўламаётганлиги, бу эса бюджетга тушумларнинг пасайишига сабаб бўлаётгани, натижада ижтимоий соҳа дастурларини амалга оширишда муаммолар пайдо бўлаётганини маълум қилди.

Қурилиш вазири бошқарма бошлиғи Б. Содиқов ташқи реклама конструкцияларини ўрнатишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига етарли даражада риоя этилмаётгани, шаҳарларимизнинг ташқи қиёфаси ва кўркига раҳна солинаётганлигини қайд этди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Д. Қамбаров ташқи реклама конструкциялари ноқулай об-ҳаво шароитлари, жумладан, кучли шамол ва ёғингарчиликлар таъсирида фуқароларнинг ҳаёти ва мол-мулкига хавф солаётгани, ушбу конструкциялар фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларига тўсқинлик қилаётганлигига диққатини қаратди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Э. Ҳайтметов, жумладан, ташқи реклама констуркцияларини тартибга келтириш учун тадбиркорлик субъектларига 6 ойдан кўпроқ муддат берилганлиги, бундан ташқари, медиация асосида ташқи реклама констуркцияларини тартибга келтириш учун судлар томонидан ҳам маълум муддат имконият тақдим этилгани, лекин шунга қарамай, бир қатор тадбиркорлик субъектлари томонидан бу борадаги қонун ижроси таъминланмаганига эътибор қаратди.

Республика манавият ва маърифат маркази раҳбари М. Ҳожиматовнинг таъкидлашича, айрим тадбиркорлар кўпроқ даромад олиш мақсадида ташқи реклама воситаларида миллатимиз тимсолига айланган Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа улуғ мутафаккирларимизнинг табаррук сиймоларидан бачкана усуллар орқали фойдаланишга уринмоқда. Халқимиз маънавияти ва қадриятларига очиқдан-очиқ беписандлик ҳисобланган бундай ҳолатлар юртдошларимизнинг жиддий эътирозига сабаб бўлмоқда.

Тошкент шаҳар Ҳокими ўринбосари Ф. Маҳмудхўжаев пойтахт қиёфаси миллат қиёфаси эканлигини таъкидлаб, Тошкент шаҳри кейинги тўрт йил ичида тубдан ўзгариб, дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бирига айланганлигини алоҳида таъкидлади. Бироқ кўча-кўйдабетартиб, ноқонуний ўрнатилган реклама конструкциялари шаҳримизнинг кўркига соя солаётганлиги, эндиликда бу соҳада ҳам қатъий тартиб ва назорат ўрнатиш шаҳар ҳокимлигининг биринчи галдаги вазифаси эканлигини билдирди.
Муқобил тарих йўналишида айтиладиган бир фикр бор.

Биламиз, ўзи тарихда кўп нарса тасодифлар туфайли рўй беради. Сталин СССР тепасига келиши ҳам ҳамма кутиб турган, бошидан маълум бўлган ҳодиса эмасди. У биринчи даъвогар эмасди. Лекин ички сиёсий ўйинлар асносида ҳокимият унинг қўлида қолиб кетди.

Лениннинг энг яқин одами, энг фаол ва машҳур коммунист, кўпчилик тарихчилар тан олишича, Троцкий эди. Троцкий СССР тепасига келса нима бўларди?

Тарихда императивлар бўлмайди (яъни “бўлса эди... бўларди” деб бўлмайди). Шунга қарамай, баъзи фаразлар айтилади. Жумладан, таҳлилчиларнинг айтишича, Троцкий раҳбарлигидаги СССР агрессивроқ ташқи сиёсат юритган бўларди. Тўғри, Сталин даврида ҳам қўшниларга тазйиқ ўтказиш, урушлар очиш одатий ҳол эди, лекин Троцкий глобалроқ фикрларди. Тахминларга кўра, у коммунизмни бутун дунёга ёйиш мақсадида Европага қарши уруш очарди. Параллель равишда Европада янги ҳаракат ўлароқ вужудга келган немис нацизми эса ҳали куч тўплашга улгурмай, коммунизм зарбасига учрарди. Нацизм Европанинг бошқа кучлари билан бирлашиб, СССРга қарши курашарди. Ғалаба катта эҳтимол билан Европа тарафида бўларди. Бунинг натижасида нацизм эмас, троцкизм суд қилинарди ва ғайриинсоний ғоя деб тан олинарди. Нацизм эса узоқроқ яшарди ва балки реал тарихда амалга оширган жиноятларини амалга оширмай, радикал, лекин тақиқланмаган идеологияга айланарди (коммунизмга ўхшаб).

Янаям ким билади дейсиз. Одатда бу каби тахминлар, башоратлар биттагина тасодиф билан йўққа чиқарилади. Шу боис тарихчилар орасидаям бу масалада бирдамлик йўқ. Хусусан, Троцкий ҳар қанча романтик бўлмасин, ҳокимиятга келиб, реал геосиёсатни кўргач, асл кучларига баҳо бериб олгач, тахминан Сталиндай иш кўрарди, деган фикр ҳам йўқ эмас. Сталин, Гитлер каби “доҳий”лар, ҳарқанча яккаҳоким ва авторитар бўлмасин, қўлидаги куч, қуршовидаги одамлар, халқ орасидаги кайфият, ташқи сиёсий вазият ва иқтисодий реалиялар билан ҳисоблашиб иш кўришга мажбур бўлади.

@AsanovEldar
Babayarov_G_Asanov_E_Pre_Islamic_Fergana.pdf
528.2 KB
Ғайбулла Бобоёров билан ҳаммуаллифликда Фарғонада ҳукм сурган Ашина сулоласи вакиллари, умуман, Фарғона водийсининг илк турк тарихи масаласидаги русча мақоламиз инглиз тилига таржима қилиниб, чоп этилибди.

Рус тилини билмайдиганлар инглизча версия билан шу ерда танишиб чиқиши мумкин.

Ferghana Branch of the Ashina Dynasty.

@AsanovEldar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Xabardor.uz" сайти АОКАда рўйхатдан ўтибди. Унинг фаолияти билан аввал ҳам таниш эдим: кундалик хабарлардан ташқари, бошқа форматлардаги қизиқарли материаллар эълон қилинарди. Ҳозир сайт фаолиятини бошқатдан йўлга қўймоқда. Менга кўпроқ тарихий рукндаги материаллар маъқул келди.

Кундалик янгиликларни ҳам саралаб, териб беришяпти. Эътиборли ишлашга ҳаракат қилишяпти. Диққатга сазовори, интерфейс лотин алифбосида.

Ўзбекистонда интернет нашрлари сони яна биттага кўпайгани, шубҳасиз, яхши иш. Янги сайт журналистикамизга янгича услуб олиб киради деган умиддаман.

👉 Сиз ҳам хабардор бўлиб туринг: @xabardor_uz_official

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube

Реклама
Асанов_Э_,_Бабаяров_Г_Печать_с_надписью_Хатун_из_Кафир_калы.pdf
2.5 MB
Охирги ойда канал фаолияти анча сусайиб қолди, деб эътироз билдираётган ўқувчиларим бор. Кўпдан буён канал йўналишига мос катта, жиддий постлар ёзишга вақт топа олмаётганим рост. Лекин бунинг сабаби бор: охирги бир-бир ярим ой жуда жадал ўтди. Мақолалар ёздим, чоп этдим, конференцияларда қатнашдим, Орол денгизига сафар уюштирдим, хуллас, бекор юрмадим, азизлар.

Вақт топишим билан тез орада яна ўзимиз ўрганиб қолган мавзуларни давом эттирамиз. Ҳозирча эса каналдан ташқаридаги фаолиятим мевалари билан таништиришда давом этай.

"Согдийский сборник" тўпламида Ғайбулла Бобоёров билан ҳамкорликдаги навбатдаги (учинчи) мақоламиз чиқди. Бу сафарги мақола кичикроқ. Кофирқалъа археологик манзилгоҳидан топилган, илк ўрта асрларга оид муҳрга бағишланган қисқа таҳлил. Кичик ёзувдан жуда қизиқ тарихий хулосалар чиқаришга ҳаракат қилдик. Қизиқувчилар бўлса, ўқиб кўринг, файлни шу ерга ташлаяпман.

Асанов Э., Бабаяров Г. Печать с надписью "Хатун" из Кафир-калы.

@AsanovEldar
Ўзим ёзишга вақт тополмаган пайтларимда, одатдагидай, сифатли контент тавсия қилиб бораман. Ўқувчиларим зерикмасин деб.

Рус блогери Петя Планетка Самарқандда бўлиб, жуда зўр видео тайёрлапти. Кўриб маза қилдим. Жуда жонли, ҳаётий, кулгили, ҳаётга ва ҳазилга тўла видео. Самарқандликларнинг соддалигини, самимийлигини ютуқ ва камчиликлари билан кўрсатиб бера олган.

Интернетда ҳар турли жанжалкаш, шантажчи, хоиншунос, ҳўмрайган одамлар кўпайган бир замонда бу каби видеолар ўзбек халқининг мутлақ кўпчилиги бу каби чиркинликлардан узоқда, соддагина ҳаётини кечираётганини, самимиятини ва қувноқлигини, ҳаётга ва келажакка ишончини йўқотмаганини эслатиб туради. Бу халқни нима учун яхши кўришимизни ёдга солади.

Шунинг учун ҳам бунақа контент жуда керак. Ортиқча бўёқсиз, сунъийликсиз кўрсатилган ҳаёт ўта мафтункор бўлади. Бу жиҳатдан Планетканинг иши Туризм қўмитасининг чораларидан анча самаралироқдир.

@AsanovEldar
Basic_vocabulary_of_the_Transeurasian_la.pdf
1.9 MB
Мартин Роббитс бельгиялик таниқли тилшунос олимадир. У Старостиннинг ўлимидан сўнг академик давраларда шуҳратини йўқотган олтой тиллари оиласи гипотезасини қайта кўриб чиқиб, трансевросиё тиллари оиласи гипотезасини илгари сургани билан машҳур.

Трансевросиё оиласига япон, корейс, тунгус-маньчжур, мўғул, турк тиллари киради. Роббитс шогирдлари билан бирга бу оиланинг қариндошлигини ва мавжудлигини исботлаш борасида анчадан буён тадқиқотлар олиб боради. Яқинда "Academia.edu"га трансевросиё тилларининг реконструкция қилинган луғатини жойлабди. Ҳали ўзим ҳам тўлиқ танишиб чиқмадим, лекин шубҳасиз қизиқ тадқиқотга ўхшаб турибди.

Тадқиқот инглиз тилида, боз устига, компаративистик услубда, яъни лингвистик математика бўлиб ётибди. Тушунишга қийналишингиз мумкин. Шунга қарамай, эринмай кўриб чиқишни тавсия қиламан, қизиқувчиларга. Трансевросиё тилларининг сўз бойлиги ҳақида қизиқ маълумот кўп бу ерда.

@AsanovEldar
​​Озиқ-овқат маҳсулотлари нега қимматлади? Масъуллар фикри

30 апрель куни Wyndham Tashkent меҳмонхонасида Электрон оммавий ахборот воситаларининг миллий ассоциацияси ташаббуси билан “Республика аҳолисини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нархлар барқарорлигини сақлаш” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлигидан мутасаддилар, журналистлар ва фаол блогерлар иштирок этди.

Унда айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетиши ҳақида сўз юритилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шоҳруҳ Шараҳметов:

- Ўсимлик ёғи нархлари кескин ўсгани жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра, 1 литр ўсимлик ёғи ўртача 18 минг сўмдан 24 минг сўмгача сотилаётганлиги қайд этилган. Жорий йил ўтган даврида импорт ёғ географияси бўйича 68 фоиз импорт ҳажми Россия ҳиссасига тўғри келмоқда.

Натижада қўшни давлатларда ички бозор ҳимоя қилиниши, экспорт божлари оширилиши бизнинг бозорда нарх ошишига таъсир этган. Россиядан импорт қилинган 1 тонна ўсимлик ёғи нархи 2020 йилда ўртача 900 долларни ташкил этган бўлса, 2021 йил апрель ойига келиб 1 270 долларни ташкил этди, нархларнинг ўртача ўсиши – 41 фоиз. Бундан ташқари, экспертлар баҳосига кўра, бу йили кунгабоқар ҳосили дунёда ўтган йилга нисбатан 9,3 фоизга кам бўлган.
Дунёда ўтган 2019–2020 ҳосил йилида 54 680минг тонна, 2020–2021 ҳосил йилида 49 603минг тонна кунгабоқар олинган. Ўзбекистонга ўсимлик ёғини асосий экспортёри бўлган Россияда эса ҳосил 13,3 фоизга камайган. Россияда 2019–2020 ҳосил йилида 15 305 минг тонна, 2020–2021 ҳосил йилида 13 269 минг тонна кунгабоқар олинган.

“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси бошкаруви раиси ўринбосари Қамар Серкаев:

- Ҳозирги кунда республика бўйича ёғ-мой корхоналари сони 240 тани, шундан Уюшма таркибига аъзоларининг сони 94 тани ташкил этади. Республикада фаолият кўрсатаётган ёғ-мой корхоналарида 15минг тонна пахта мойи захираси мавжуд бўлиб, булардан омборларда 200 минг тонна пахта чигити сақланаётганлиги, ушбу хомашёни қайта ишлаш натижасида 35 минг тонна ўсимлик мойи ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилиши таъкидланади.

Шунингдек, ёғ-мой корхоналари томонидан 60 турдаги ва 200 дан ортиқ турдаги ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Мавжуд корхоналар йилига 460–470 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш қувватига эга. Демак, мавжуд қувватлардан тўлиқ фойдаланилса, ички истеъмол бозори мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғи билан тўлиқ таъминлаш имкони мавжуд.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Хотамбек Шакиров:

- Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан “Демесне Трейд” МЧЖ ҳар бир деҳқон бозорларининг марказий ҳудудларида жойлар ажратилган бўлиб, улар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари доимий савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда. Мол гўшти 48000 сўмдан, шакар 7000 сўмдан, ун 4500–6500 сўмдан,ўсимлик ёғи 16000 сўмдан, товуқ гўшти 19000 сўмдан, макарон 6000–8000 сўмдан, тухум 900–950сўмдан нақд пулга ҳамда тўлов терминаллари орқали сотилмоқда. Жами 12 та деҳқон бозорлари бўйича бир кунда ўртача 17-18 тонна шакар, 5–6 тонна ун, 32–35 тонна ўсимлик ёғи,1,3–1,5тонна мол гўшти белгиланган нархларда сотилмоқда.