Asaka_Ziyo
47.1K subscribers
2.89K photos
381 videos
62 files
1.55K links
Муҳаммад Солих жоме масжиди имом хатиби Парпиев Шаҳобиддин домла расмий канали.

📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.
Download Telegram
•Ким билан юрганингга, ким билан дўст тутинганингга эътибор бер. Чунки булбул гулга, қарға ахлатга етаклайди.

Мавлоно Румий.
⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўнгги васиятлари

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
–  Эй инсонлар, сизлар гўё мен ҳақимда қўрқаётгандексиз...
Саҳобалар айтишди:
–  Ҳа, ё Расулуллоҳ, шундай. Набий алайҳиссалом:
–  Эй инсонлар, Сизларнинг мен билан ваъдалашган жойингиз бу дунё эмас, балки Ҳавзи Кавсар бўйидир. Аллоҳга қасам, мен уни турган шу жойимдан кўраётгандекман.

Эй инсонлар! Аллоҳга қасам, сизларнинг фақир бўлишингиздан қўрқмайман. Лекин сиздан олдингилар мол-дунёга берилиб кетганлари сингари сизлар ҳам мол-дунёга ҳирс қўйишларингиздан қўрқаман. Мол-дунё сиздан олдингиларни ҳалок қилгани каби сизларни ҳам ҳалок этади.
–  Эй инсонлар! Намозга эҳтиёт бўлинг, намозга эҳтиёт бўлинг! Яъни намозларингизни асрашингиз учун Буюк Аллоҳнинг номи билан онт ичишларингизни истайман, деб бу сўзни бир неча марта такрорладилар.  Сўнгра:

–  Эй инсонлар! Аёлларнинг ҳақлари борасида Аллоҳдан қўрқинглар. Аёлларга яхшилик қилишингизни васият этаман.
–  Эй инсонлар! Банда (ўзларини назарда тутиб)га дунё ва Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсаларни танлаш ихтиёри берилди.
Ҳеч ким Расулуллоҳнинг бу сўзларидан мақсадлари нима эканини англай олмади. Илло, Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу сўзни англаб етди ва ҳўнграб йиғлаб:

“Сизга оталаримиз, оналаримиз, авлодларимиз, аҳлимиз, молимиз фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ!” дея бир неча марта бу сўзни такрорлади.
Одамлар Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: “Расулуллоҳнинг сўзларини бўлишга қандай журъати етди?” дея қарашди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр розияллоҳу анҳуни ҳимоя қилиш мақсадида:

“Эй инсонлар! Абу Бакрга индаманглар. Сизлардан ҳар бирингизни ўз фазлига кўра мукофотладик. Илло, Абу Бакрни мукофотлашга қодир эмасмиз. Уни мукофотлашни Аллоҳ таолога ҳавола қилдим. Масжидга чиқиладиган барча эшиклар тўсилсин. Илло, Абу Бакрнинг эшиги асло тўсилмайди.
Ахийри, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушишларидан олдин мусулмонлар учун дуо қилдилар. Бу гўё у зотнинг энг сўнгги дуолари бўлди: “Аллоҳ сизларни ёрлақасин, Ўз паноҳида асрасин, сизларга нусрат берсин, собит қилсин, қўлласин!..”
Коинот султонининг охирги сўзлари:

“Минбардан тушишларидан аввал умматларига: “Эй инсонлар! Қиёматгача менинг умматимдан менга эргашганларга саломимни етказинг. Бирор кишининг олдида мен зикр этилсаму у менга салавот айтмаса, ўша ўта бахилдир”.

https://t.me/Asaka_Ziyo
4_Маънавий жиноятлар
<unknown>
🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3
06:53 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
АМИЙН!

Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!
Тасаввур қилинг! Шунча одам қиёмат куни сиздан ҳаққини олишни кутиб, навбатда турса.

Биридан қарз олиб, қайтармагансиз, бошқасидан ўғрилик қилгансиз, яна бирига маҳсулотнинг айбини айтмай сотгансиз, яна бошқасининг ерини алдов, фирибгарлик йўли билан тортиб олгансиз.

Шунингдек, бирини ургансиз, бирини сўккансиз, бирини ғийбат қилгансиз, бошқасини алдагансиз, яна бирига хиёнат қилгансиз ва ҳоказо.

Шунча одамга ҳаққини бера оласизми?! Савобингиздан бериб, етказа оласизми?! Агар савобларингиз етмаса, уларнинг гуноҳларидан сизнинг бўйнингизга қўйилади.

Тасаввур қилинг! Бир марта сажда қилишнинг савобига муҳтож бўлиб турганингизда, минглаб, миллионлаб одамларнинг гуноҳини бўйинга олиш қанчалик даҳшат!

Тавба қилайлик! Бировларнинг ҳаққи зиммамизда турган бўлса, тезда қайтариб берайлик, қарзлардан тезроқ қутулайлик, урушганларимиз билан ярашайлик, ғийбат қилганларимиздан узр сўраб, уларнинг розилигини олайлик, бизда одамларнинг моддий ва маънавий ҳақлари қолмаслигига эришайлик .

↪️
@Asaka_Ziyo 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
•Эй кибр эгаси ўзингга бино қўйма! Бугун оёғинг остидаги ўтлар, эртага қабринг устидан униб чиқади...

©Ҳожи Бектош Валий.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Суннатларга амал қилайлик!

Тана аъзонинг қайси жойида оғриқ юзага келса, қуйидаги суннатга амал қилиш орқали, иншааллоҳ, оғриқ бартараф бўлади.
Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У кишига касаллик етганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига: "Танангдаги оғриётган ерингга қўлингни қўй, "Бисмиллаҳ"ни уч марта айтиб:
"Аъузу биллаҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру", деб етти марта айтгин", дедилар».
Маъноси: "Аллоҳнинг исми ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман" (Имом Муслим ривояти).

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
•Биз гўзал чеҳраларни эслаб қолмаслигимиз мумкин, аммо гўзал қалбли, виждонли инсонларни ҳеч қачон унутмаймиз...

©Жалолиддин Румий.
⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!
Ваҳб ибн Мунаббаҳ роҳимаҳуллоҳ деди:

آية النفاق ومن أخلاق النفاق أن تكره الذم وتحب المدح

«Танбеҳни ёмон кўриш ва мақтовни яхши кўришлик нифоқнинг белгиси ва ахлоқидандир».

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!
1_Келинга муносабат
<unknown>
🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 1-қисм
09:28 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун
«Тана касаллиги енгил, осондир, нари борса ўлим билан тугайди. Қалб касаллиги оғирдир. Аллоҳ асрасин, жаҳаннам билан тугайди»

©Ибн Қоййим роҳматуллоҳи алайҳ.
⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!
2_Келинга муносабат
<unknown>
🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 2-қисм
09:21 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3_Келинга муносабат
<unknown>
🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 3-қисм
09:10 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун
Камбағалликдан қўрқма! Аллоҳ сени дўзахдан қўрқитмоқда, камбағалликдан эмас.

©Ҳотам ал Асом роҳимаҳуллоҳ.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!