Asaka_Ziyo
47.9K subscribers
2.95K photos
383 videos
63 files
1.56K links
Муҳаммад Солих жоме масжиди имом хатиби Парпиев Шаҳобиддин домла расмий канали.

📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.
Download Telegram
📌30-Апрель куни учун
Саҳарлик ва Ифторлик вақтлари.
⌚️0⃣3⃣: 4⃣3⃣   🆕 1⃣9⃣: 1⃣0⃣

📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo.👈
Аллоҳим! Жисмимизни дўзахдан озод қил!

Кечагина: «Хуш келибсан, Рамазон», дея сени кутиб олган эдик.
Ҳозир эса: «Шошма, эй Рамазон!» дея кузатиш остонасида турибмиз.
Қадам ташлашинг мунча тез бўлмаса!
Шавқ билан келасан-да, шошилинч кетасан!

Аллоҳим! Жисмимизни дўзахдан озод қил
!😭🤲🤲🤲

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/Asaka_Ziyo
Бу одам ким, биласизми?
Бу киши Алий Солим Қадома, Ливия фуқароси.
У машҳур “Рисолат” фильмида “Ваҳший” ролини ўйнаган.
Алий аслида актёр бўлмаган. У оддий электр муҳандиси бўлиб, Рисолат фильмининг режессёри Мустафо Аққод келиб тушган меҳмонхонада ишлаган.
Ваҳший ролига муносиб актёрни узоқ излаган режессёрнинг ихтиёри Алийга тушган ва уни ушбу роль учун таклиф қилган. Алий Ваҳший ролини моҳирона ўйнаган.
Алийнинг кейинчалик мухбирларга берган интервьюсига кўра, фильм намойишидан сўнг унинг кекса онаси ўғлини Аллоҳнинг шери Ҳамза розияллоҳу анҳуни қатл қилгани учун уйдан ҳайдаб солган ва алоқани узган.
Алий ҳар қанча уриниб онаси билан ораларини ислоҳ қила олмаган. Охир оқибат ўртага диний арбоблар тушиб, онаизорга бу шунчаки роль эканлигини, Ҳамза розияллоҳу анҳуни аслида Ваҳший қатл қилганини, ўғли эса яхши ниятда бу рольни ижро этганини тушунтиришганидан кейин ўғлини кечирган.
*Ажойиб давр бўлган экан
*Ажойиб фильм ишланган экан
*Ажойиб оналар бўлган экан.

https://t.me/Asaka_Ziyo
Рамазон хайитининг одоблари
<unknown>
Рамазон ҳайитининг одоблари.

⊱•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•••⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ https://t.me/Asaka_Ziyo
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2 МАЙ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 2 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 2 май, душанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Бундан келиб чиқадики, мўмин-мусулмон халқимиз Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олишади:

🔹 30 апрель – одатий дам олиш куни (беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун);

🔹 1 май, якшанба – одатий дам олиш куни (барча учун);

🔹 2 май, душанба – Рамазон ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);

🔹 3 май, сешанба – қўшимча дам олиш куни (барча учун);

🔹 4 май, чоршанба – қўшимча дам олиш куни (барча учун).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ https://t.me/Asaka_Ziyo
📌01-Май Рамазон рўзасининг оҳирги куни учун 😔
Саҳарлик ва Ифторлик вақтлари.
⌚️0⃣3⃣: 4⃣1⃣   🆕 1⃣9⃣: 1⃣1⃣

📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo.👈
"РАМАЗОН"
Сен сабаб тийилди ёлғон сўзлар ҳам,
Номаҳрамдан қочар бўлди кўзлар ҳам.
Ибодатда сергак турдик бизлар ҳам,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!
Иймонда забардаст бўмоқлик учун,
Кун-у, тун дуода юрмоқлик учун.
Савобли амаллар қилмоқлик учун,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!
Хайр-у, саховатлар улашиб такрор,
Яхшилик йўлида курашиб такрор.
Энг эзгу ниятлар тилашиб такрор,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!
Тунлари "қоим"лик қилмоқлик учун,
Ибодатни азиз билмоқлик учун.
Аллоҳга суюкли бўлмоқлик учун,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!
Хар онинг ғанимат, ҳар фурсат азиз,
Яхшиликдан қолар дилда гўзал из.
Келишингни қумсаб йўлинг пойлаймиз,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!
Номингни улуғ деб, билмайлик нечун?
Хар берган неъматинг эзгулик учун.
Хамиша кўрсатиб "соф Ислом" кучин,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!
Ўзинг ойлар ичра улуғ, танҳосан,
Даҳолардан ўтар буюк даҳосан.
Фурсат ўтганда ҳам такрор-такрор сан,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!
Қалбда қолар бўлди мехрингдан излар,
Йил бўйи юрак чин номингни сўзлар.
Вафот этмай турсак агарда бизлар,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!
Дилларга ёвузлик етмай туриб сен,
Қалбларни гунохлар чертмай туриб сен.
Иймоннинг қуввати кетмай туриб сен -
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!
Жаннатга савобдан қўрғон қурамиз,
Шу сабаб ҳамиша дуо қиламиз.
Насиб қилса сени кутиб турамиз,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!


⊱•••┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ https://t.me/Asaka_Ziyo
ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 2 май (шаввол ойи 1 куни) душанба кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

🌙 Шунга кўра 2022 йил 2 май душанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:40 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

🌙 Рамазон ҳайити намозини вилоятларда
ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти 05:30
2. Бухоро вилояти 06:00
3. Жиззах вилояти 05:55
4. Навоий вилояти 06:00
5. Наманган вилояти 05:30
6. Самарқанд вилояти 06:00
7. Сирдарё вилояти 05:50
8. Сурхондарё вилояти 06:00
9. Тошкент вилояти 05:50
10. Тошкент шаҳри 05:40
11. Фарғона вилояти 05:30
12. Хоразм вилояти 06:10
13. Қашқадарё вилояти 06:00
14. Қорақолпоғистон Республикаси 06:20

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
.
https://t.me/Asaka_Ziyo
#Диққат

Эртага Ҳайит намозига пиёда боринг!

Эртага шахар кўчалари ва марказий масжид атрофилари автомобиллар учун 04:00 дан бошлаб беркитилади.

❗️Масжидга пиёда чиқишликни тавсия қиламиз, пиёда борилса савоби ҳам улуғроқ ҳамда суннатга мувофиқ бўлади.

Барча танишларга юборинг👇

https://t.me/Asaka_Ziyo
#challenge

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам суннатига эргашаман. Мен ҳайит намозига машинасиз бораман. 🚶🚶🚕🚕🚲🚲🏍🏎🚦🚧🕋🕌
Anonymous Poll
76%
Мен ҳам пиёда бораман. 🚶
23%
Уйим масжиддан узоқ. 🚕
13%
Шаҳар, қишлоқ чеккасигача машинада боараман. 🚧
АЁЛЛАРНИНГ ЙЎЛДА ЮРИШ ОДОБИ

Абу Усайд Ал-ансорий розияллоҳу анҳу айтадилар:
- Расулуллоҳ ﷺ масжиддан чиқаётиб , эркаклар билан аёллар йўлда қоришиб кетганларини кўриб :

- "Четроқ туринглар, йўлнинг ўртасидан юриш сизларга эмас!.
Сизлар йўлнинг четини лозим тутинглар" дедилар .

Саҳобий айтадиларки :

- "Шундан сўнг , аёллар (йўл четидаги) деворларга ёпишиб юришларидан, ҳатто кийимлари деворга илашиб қолар эди"

(Имом Абу Довуд ривояти)

Саҳобия аёлларнинг бу амрга бўйнсунишларида муболағани қаранг : "Эркакларга тегиб кетмасак бўлдида" деб Расулуллоҳ ﷺ амрларини ўзларича таъвил қилмадилар . Асли Расулуллоҳ ﷺ уларга : "Деворга суркалиб юринглар" демадилар . Аммо улар "четда юринглар" деган амрни ортиғи билан адо қилдилар!

Бизнинг замонамизда эса , эркаклар кўчада юрганда хижолатдан деворга ёпишишга мажбур бўлмоқдалар
.

https://t.me/Asaka_Ziyo
​​«Туз ҳақи»

Шимолий Африкадаги баъзи давлатларда Ҳайит куни эрталаб ажойиб одат бор экан. 

Аёл уйларни тозалаб, ҳамма нарсаларни тартибга келтириб, хушбўйликларни тутатиб, сўнг ўзига оро бериб, ҳайит намозини адо этиб уйга қайтган эрини кутиб олар экан. 

Қўлида ширинликлар солинган товоқ ва бир финжон қаҳва бўлар экан. 

Эр қаҳвани ичади. Аммо финжонни бўш қайтармай, ичига имкониятига қараб тилла ёки кумушдан ишланган тақинчоқ солиб қайтарар экан. 

Ҳадянинг тури эрнинг имконига қараб ўзгариши мумкин. Ҳино ёки бир парча мато ёки тилла тақинчоқ бўлар экан.

Мана шу ҳадяни «Туз ҳақи» дейишади. 

Бу одат аёлнинг Рамазон ойидаги сабри ва чеккан машаққатларини тақдирлаш ва эътироф этиш учун жорий бўлган. 

Маълумки, уйда тайёрланадиган ҳар бир таом ортида аёл туради. Аёлнинг уй ичидаги «жанг майдони» ошхона бўлади. Рамазон ойида аёллар ўзлари рўза тутиш билан бирга рўзадор оила аъзолари учун ифторлик ва саҳарлик дастурхони ҳозирлайдилар.

Улуғ ойдаги ана шу хизматларини тақдирлаб, Ҳайит куни намоздан келган эр аёли учун Рамазон ҳайити муносабати билан ҳадя берар экан.

Бундай одат 16-асрдан бери бор экан. Усмонлилар ҳукмронлиги даврида аввал Тунис, Жазоирда, кейинчалик Мағриб давлатида ҳам жорий бўла бошлаган
.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
https://t.me/Asaka_Ziyo
🌙🕊Рамазон ҳам кўз очиб юмгунча ўтиб кетмоқда.
Ким Рамазонга ибодат қилган бўлса, у ўтди. Ким Аллоҳга ибодат қилса, Аллоҳ абадий ўлмас, Барҳаёт зотдир. Рўза ойи ниҳоясига етди, таровеҳ ва тиловати Қуръон ойи ўтиб кетди, эзгулик, саховат, инъому эҳсон ойи ўтди. Унда фойда қилган фойда қилиб қолди, зиён қилган эса зиён қилиб қолаверди.🥀

🌹🍃Эй кўзим, ёш тўк надоматлар қилиб,
Нур ёғилган кечалар ўтди елиб.
🌹🍃Барча бирдек маъсиятлардан қочиб,
Бағрини тоат-ибодатға очиб,
🌹🍃Бир бировдан ортиқ эрмасди ҳама,
🌹🍃Ким намозда, ким тиловатдадир яна
...
⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ https://t.me/Asaka_Ziyo/4587
🕊Алвидо Рамазон!

Аллоҳим барчаларимизни ўзингни розилигинг учун тутган рўзаларимизни қабул этгин!
Барчаларимизни тутган рўзаларимизни хато ва камчилиги бўлса ўзинг кечиргин!
Мухсин бандаларингни Рамазонда қилган хайру-эҳсонларини, закотларини қабул қилгин!
Неъматларингни зиёда қилгин!
Иймонимизни саломат охиратимизни гўзал қилгин! Охиратда барчамизни рўзадорлар учун тайёрлаб қўйганинг Райён Жаннатингга киришликни насиб этгин!
Келгуси Рамазонни ҳам барчамизга насиб қилгин!

Ҳайит байрами барчага муборак бўлсин! 💐
⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo.👈
​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Андижон вилояти Асака тумани)

🗒 Ҳижрий 1443 йил 01-Шаввол
🗒Мелодий 2022 йил 02-Май
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

🕋🌙Бомдод 04:25;
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 17:20;
🕋🌙Шом 19:20;
🕋🌙Хуфтон 20:55:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘