RISOLA|📚 KITOBLAR
7.11K subscribers
11.3K photos
87 videos
4 files
3.97K links
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته

“RISOLA" китоблари каналига хуш келибсиз!

🌙БИЗДА ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ, МОТУРИДИЙ АҚИДАСИДАГИ КИТОБЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН.
Download Telegram
#Тарих_сийрат

Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Савр ғорида турганларида Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қайси ўғиллари инсонлар улар ҳақида нима деяётганини етказиб турган?
Anonymous Quiz
29%
А) Абдурроҳман ибн Абу Бакр
50%
Б) Абдуллоҳ ибн Абу Бакр
5%
В) Абдулазиз ибн Абу Бакр
16%
Г) Қизлари Асмо бинти Абу Бакр бу ишни қилган
RISOLA|📚 KITOBLAR
#Тарих_сийрат

Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Савр ғорида турганларида Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қайси ўғиллари инсонлар улар ҳақида нима деяётганини етказиб турган?
#5_кун
#тарих_сийрат
#Савол_жавоб


@Arabiykitoblari

Тўғри жавоб :

Б) Абдуллоҳ ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳу


Савр ғорида

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу Макка шаҳридан мушриклар уларни пайқаб қолишидан хавсираган ҳолда чиқишди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу эса Маккаликлар улар борасида нима гап-сўз қилишаётганини билиш учун Абдуллоҳ ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳуга уларни эшитишга буйруқ бердилар. Мавлоси Омир ибн Фуҳайрога эса мол-қўйларига қараб туришни ва кечалари уларни сут ила роҳатлантиришни тайинладилар. Асмо бинти Абу Бакр эса уларга овқат тайёрлаб берардилар.


Манба📌: " Сийрату хотамун набиййин " китоби.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг сийратни содда ва тушунарли тарзда ёзилган китоб қидиряпсизми?!
Унда ушбу китоб айнан сиз учундир!

Ҳозироқ ўқишни бошламоқчиман!


@Arabiykitoblari
#التفسير #النوادر

Номи: تفسير ابن كثير
Нархи: 710.000
Асл номи Қуръони Аъзийм тафсири бўлган бу китоб масур тафсирларнинг энг машҳурларидан бири ҳисобланади.
Қуръони Каримни маъноларини чуқур англаган ҳолда ўқимоқчимисиз?
Унда ушбу китоб сиз учундир
.

Бу қандай китоб:
1. Қуръонни Қуръон орқали тафсир қилинган
2. Қироатлар ва улар орасида ихтилофларни ўрганган
3. Иснодли ҳадислар ва саҳобаларнинг осорларини қамраб олган
4. Бошқа кўпгина фойдаларни ўзида мужассам этган

Тел: +998944505665

Каналга уланмоқчиман

Сотиб олмоқчиман
Қуройш сурасининг иккинчи оятида
{ إيلافِهِم رِحلَةَ الشِّتاءِ وَالصَّيفِ }
2. — уларга қиш ва ёз сафари осон қилиб қўйилгани учунгина; Макка аҳлининг қаерга сафар қилишлари борасида сўз кетмоқда?
Anonymous Quiz
17%
А) Қишда Мадинага; Ёзда Шомга
30%
Б) Қишда Шомга; Ёзда Яманга
12%
В) Қишда Ясрибга; Ёзда Шомга
41%
Г) Қишда Яманга; Ёзда Шомга
RISOLA|📚 KITOBLAR pinned «Қуройш сурасининг иккинчи оятида
{ إيلافِهِم رِحلَةَ الشِّتاءِ وَالصَّيفِ }
2. — уларга қиш ва ёз сафари осон қилиб қўйилгани учунгина; Макка аҳлининг қаерга сафар қилишлари борасида сўз кетмоқда?
»
Forwarded from RISOLA|📚 KITOBLAR
#التفسير

Нархи :130.000

📚Номи: تفسير الجلالين
(Тафсирул жалолайн)

📕 Тафсири Жалолайн тафсирларнинг улуғларидан ҳисобланади. Бу тафсир икки буюк имомлар Жалолиддин Маҳаллий ва Жалолиддин Суютий каби замонасининг етук олимларига тегишли.

Фойдалари:

“Тафсирул Жалолайн”ни бошидан охиригача ўқиб чиққан киши Жалолиддин Суютийнинг ва Жалолиддин Ал-Маҳаллийнинг махоратларига қойил қолмасдан иложиси йўқ. Чунки, икки Жалолиддиннинг ёзган тафсири хамма кўринишда бир хил бўлиб, битта олим ёзганга ўхшайди.

“Кашфуз-зунун”да шундай дейилади: “Яманлик баъзи олимлар Қуръон Карим харфлари билан Жалолайн тафсирининг харфларини солиштириб санаб чиққанлар. “Ал-Муззаммил” сурасигача Қуръон Карим харфлари билан тафсир харфлари тенгма-тенг келган ва “Ал-Муддассир” сурасидан бошлаб тафсирнинг харфлари бироз кўпайтирилган.

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
RISOLA|📚 KITOBLAR
Қуройш сурасининг иккинчи оятида
{ إيلافِهِم رِحلَةَ الشِّتاءِ وَالصَّيفِ }
2. — уларга қиш ва ёз сафари осон қилиб қўйилгани учунгина; Макка аҳлининг қаерга сафар қилишлари борасида сўз кетмоқда?
#6_кун
#тафсир
#Савол_жавоб


@Arabiykitoblari


Тўғри жавоб:

Г) Қишда Яманга; Ёзда Шомга


{ لِإيلافِ قُرَيشٍ } {١} { إيلافِهِم رِحلَةَ الشِّتاءِ وَالصَّيفِ} {٢} { فَليَعبُدوا رَبَّ هذَا البَيتِ } {٣}

1. Қурайшга осон қилиб қўйилгани
2. — уларга қиш ва ёз сафари осон қилиб қўйилгани учунгина;
3. Улар мана шу Уйнинг Парвардигорига ибодат қилсинлар!

Дастлабки оятда Аллоҳ таоло Маккаликларга берган неъматини таъкидлаш ўлароқ
"уларга қиш" Яманга , " ёз сафари" Шомга ҳар йили тижорат сафарина борар эдилар, дея зикр қилди. Улар ушбу тижоратлари билан Маккага ҳаж учун келганларга хизмат қилишарди.


Манба: " Тафсири Жалолайн" китобидан.


Неча йиллар давомида юртимиз олийгоҳларида дастлабги босқичда ўқитиладиган китобдир.
Таърифга узоқ тўхталмаймиз-да, сизларга тезда ушбу китобни ўқишни тавсия қиламиз!


Ўқишни бошламоқчиман!

@Arabiykitoblari
Нарҳи. 300.000
#الحديث
Нархи: 265.000
📚Номи: سنن الترمذي

📕 «Ушбу китобни тасниф қилганимдан кейин, уни Ҳижоз, Ироқ ва Хуросон уламоларига тақдим этдим. Улар розилик билдириб, қабул қилдилар. Кимнинг уйида бу китобдан бўлса, ўша хонадонда Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) гапираётгандек бўлур».

Абу Исо Муҳаммад АТ-ТЕРМИЗИЙ

«Менинг учун унинг (Термизийнинг) китоби Бухорий ва Муслим китобларидан кўра фойдалироқ. Чунки Бухорий ва Муслимдан фақат теран илмли мутахассис олимларгана истифода этади. Термизийдан эса ҳар ким фойдаланиши мумкин».

Шайхул Ислом Абу Исмоил АЛ-АНСОРИЙ

Манба

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
#Ақида

Қиёматда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари иқобни вожиб қилувчи гуноҳ қилган мўмин кимсаларга бўладими?
Anonymous Quiz
71%
А) Ҳа, албатта бунга далиллар бор.
7%
Б) Йўқ. Бу жуда қийин масала. Лекин далилларни билмайман.
14%
В) Билмадим энди билиб оламан.
8%
Г) Тўғри жавоб берилмаган
RISOLA|📚 KITOBLAR pinned «#Ақида

Қиёматда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари иқобни вожиб қилувчи гуноҳ қилган мўмин кимсаларга бўладими?
»
RISOLA|📚 KITOBLAR
#Ақида

Қиёматда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари иқобни вожиб қилувчи гуноҳ қилган мўмин кимсаларга бўладими?
#7_кун
#Ақида
#Савол_жавоб

@Arabiykitoblari

Тўғри жавоб:

А) Ҳа, албатта бунга далиллар бор.


Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ " Фиқҳул Акбар" да :

" Барча Анбиё (алайҳимуссалом)ларнинг шафоатлари ҳақдир. Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг гуноҳкор мўминлар, кабийра (катта) гуноҳ эгалари улардан иқоб(жазо)га тортилиши вожиб бўлганларига шафоат қилишлари собит ҳақдир. " деб келтирганлар.


Юқорида келтирилган сўзлар Қуръони Карим, Суннат ва уламоларнинг ижмосида собит (ўз исботини топган) дир.

Аллоҳ таоло :

﴿ مَن ذَا الَّذي يَشفَعُ عِندَهُ إِلّا بِإِذنِهِ﴾ [٢٥٥]

" Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди (шафоат қила олмайди) ."
(Бақара сураси, 255- оят)

Ушбу оят Аллоҳ таоло кимга изн берса, шу шафоат қилиниши борасидадир.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: " Шафоатим умматимдан катта гуноҳ эгалари учундир. Ким уни ёлғон деса, у шафоатга етишмайди" деганлар.
Имом Насафий тафсирларида шу ҳадисни келтирганлар.


📌Манба : " Шарҳу Фиқҳул Акбар" китоби.
Муаллиф: Аллома Абул Мунтаҳо Ахмад ибн Муҳаммад.


Фиқҳул Акбар матнига содда ва тушунарли тарзда ёзилган шарҳлардан бири деб саналган ушбу мўъжаз китобда сиз "Ақида илми" бўйича бошланғич босқичда етарли кўникмага эга бўлишингиз мумкин.


Ундай бўлса, ўқишни бошлаймиз!

@Arabiykitoblari
Нархи 306.000
Ҳурматли илм ихлосмандлари!
Бир ҳафта мобайнида бўлиб ўтган етти хил йўналишдаги савол-жавоб викторинамизни кузатиб борган бўлсангиз керак.
Ушбу савол-жавоблар борасидаги фикр-мулоҳазаларингизни билдирсангиз, мамнун бўлар эдик. Бу биз учун муҳим.
Anonymous Poll
70%
Жуда яхши, шу кетишда давом этсангиз бўлади.
14%
Бир оз зерикарли ва саволлар кам, янгилик киритиш керак.
2%
Уммуман қизиқ бўлмаяпти.
15%
Ҳали яхши кузата олмадим, бир ой тўлиқ бўлсин, кейин фикр билдирамиз.