RISOLA|📚 KITOBLAR
6.89K subscribers
10.3K photos
78 videos
4 files
3.66K links
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته

“RISOLA" китоблари каналига хуш келибсиз!

🌙БИЗДА ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ, МОТУРИДИЙ АҚИДАСИДАГИ КИТОБЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН.

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг!
Download Telegram
#الأخلاق

📚Номи: الأدب المفرد

📕 Ҳадис илмида “мўминлар амири” унвонини олган улуғ муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф ибн Бардазбиҳ ал-Жўъфий ал-Бухорий Мовароуннаҳрнинг энг кўҳна ва гўзал шаҳарларидан Бухорои шарифда, ҳижрий 194 йил рамазон ойининг ўн учинчисида, жума куни таваллуд топдилар.

Фойдалари:

Имом Бухорий ҳазратларининг "Ал-Адаб ал-муфрад" асари илм аҳли ўртасида жуда машҳур ва мўътабарли китоб бўлиб ҳисобланади. Имом Бухорий бу китобда 1322 та одоб-ахлоққа доир ҳадиси шарифни 644 бобда ривоят қилганлар. Аксарият олимларининг қайд этишларига "Ал-Адаб ал-муфрад" китоби одоб ва ахлоқ ҳақидаги Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг одобларини ўзида жамлаган ва исломий, инсоният тартиб қоидаларини тарғиб этади.

Манба

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
#تعليم #المتعلم #طريق #التعلم

📚Номи: تعليم المتعلم (في) طريق التعلم

📕 Ҳар бир толиби илм ўқиши зарур бўлган ушбу китоб ҳақида муаллиф Имом Бурҳониддин Зарнужий роҳимаҳуллоҳ: "Толиби илмларга таълим олиш йўлини китоблардан ўрганганимдек, илм ва ҳикмат соҳиби устозларимдан эшитганимдек баён қилиб беришни хоҳладим", дейдилар.

Фойдалари:

Илм олиш сирлари, уларга амал қилиш, толибга фойдали илмлардан бохабар бўлиш

Толиби илм ахлоқини ўрганиш

Вақтни тўғри тақсимлашни ўрганиш

Ва бошқа кўпгина фойдалар…

☎️ Тел: +998944505665

🛒 Сотиб олиш учун

📎 Каналга уланиш учун

@Arabiykitoblari
#الفقه #الحنفي #الوقاية #إختصار

📚Номи: مختصر الوقاية مع شرحه إختصار الرواية

📕 Ушбу китоб буюк ватандошимиз фақиҳ Убайдуллоҳ ибн Масъуд роҳматуллоҳ алайҳнинг китоблари бўлиб, бир неча йиллардан бери талабалар ва устозларнинг азиз китоблари бўлиб қолган.

Фойдалари:
1. Ҳанафий фиқҳидан бошланғич ва ўрта даражада хабардор бўлиш
2. Оят ва ҳадислардан олинадиган ҳанафий фиқҳига оид ҳукмларни билиш.
3. Матнни ёдлаш орқали фиқҳий масалларга жавоб топа олиш
4. Турли ҳил фитнага олиб борувчи амаллардан йироқ бўлиш

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман
#الحديث #النوادر

📚Номи : تيسير مصطلح الحديث

📘 «Тайсир мусталаҳ ал-ҳадис» китоби мисрлик олим, шу соҳада олий ўқув юртларида таълим берган доктор Маҳмуд Таҳҳон қаламига мансубдир. Китоб жуда содда, ўқувчи зеҳнига осон етадиган тартибда ва бахсларга ажратиб, алоҳида рақамлар билан келтирилган.


Фойдалари:

Китоб «Мусталаҳул-ҳадис» илмининг келиб чиқиши, ривожланиш босқичи, ундаги атама ва истилоҳлар, хабар ва уларнинг қисмлари, амал қилинадиган ва амал қилинмайдиган ҳадислар, уларнинг ҳукмлари, жарҳ ва таъдил қоидаси, муҳаддис одоби, ривоят санади, олимлар табақаси каби билимлар билан танишишда ёрдам беради.

Бу илмнинг фойдаси ҳадисларнинг саҳиҳини саҳиҳ эмасларидан ажратиб беришдир. Маълумки, ҳадис дийний ҳужжат сифатида Қуръондан кейин иккинчи ўринда турадиган манбаъдир. Аммо бу савиядаги далил бўлиши учун ҳадис маълум даражада кучли бўлиши шарт.

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман
#الفقه #النوادر#الإيضاح

📚Номи: مراقي الفلاح شرح نور الإيضاح

#Янги_кўриниш

📕 Мароқил фалаҳ китоби “Нурул изоҳ ва нажотул арвоҳ” нинг шарҳи ҳисобланади. Ўз ўрнида Имом Абу Зайд Шиблий роҳматуллоҳи алайҳи шундай дейдилар: “Нурул изоҳ ва нажотул арвоҳ”, ибодатлар ҳақидаги узун китобларда берилган тарқоқ масалаларни фиқҳ илми билан янги шуғуллана бошлаганлар учун содда ва ихчам шаклда бир жойга тўплаган рисоладир. Бу ҳажми жиҳатидан кичик, аммо кўп тўғри ҳукмларни қамраб олган жуда фойдали китобдир.

Фойдалари:

Исломнинг асоси бўлган ибодат масалаларини дақиқ жойларигача ўрганиш

Классик фиқҳий матнлардан бохабар бўлиш

Муаллиф ўзининг китобини ўзи шарҳ қилгани учун мукаммал фойда олиш

☎️ Тел: +998944505665

🛒 Сотиб олиш учун

📎 Каналга уланиш учун


@Arabiykitoblari
#المتون #العقيدة #الطحاوية

📚Номи: شرح العقيدة الطحاوية

Бу китоб "Аҳли сунна вал жамоъа" даги эътиборли матн ҳисобланмиш Ақидатут Таҳовийянинг мўътабар шарҳларидир. Кўк ранглиси Абдулғоний Димашқий ва яшил ранглиси эса Бабуртийларнинг роҳимаҳумуллоҳ шарҳи ҳисобланади. Ҳар иккаласи ҳам эътиборлидир.

Фойдалари:
"Сиротул мустақим" да мустаҳкам бўлиш

Аҳли сунна вал жамоъа ақидасини ўрганиш

Ёд ақидаларга раддияларни ўрганиш

📞 Тел: +998944505665

🛒Сотиб олмоқчиман

📎Каналга уланмоқчиман
🕌🕌🕌
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Ҳурматли илм ихлосмандлари!
Сизларни Робийъул аввал ойи кириб келаётгани билан муборакбод этамиз. Шу муносабат билан дастлаб кичикроқ, кейинчалик эса кенг кўламжа мусобақа ўтказмоқчимиз. Бундан кўзланган мақсад
Муборак мавлид ойи бўлмиш Робийъул аввал ойида Расулулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг сийратларидан яна бир бор бохабар бўлиш ва бу ойда кўпроқ яхшиликка эришишдир.


Эслатиб ўтамиз бугун соат 20:00 да бўлиб ўтадиган мусобақа умумий маълумотлар асосида бўлиб кичикроқ кўламда ўтказилади!

Барчангиздан фаол бўлишингизни сўраб қоламиз!

Саволларга энг кўп ва энг тез жавоб берган икки иштирокчи китоб соврини билан тақдирланади.
Саволлар мавзуси умумий!!!

Мусобақа якунланиш вақти 00.00
Мусобақага тайёрмисиз?
Anonymous Poll
95%
Ҳа
5%
Йўқ
Бошқаларни ҳам таклиф қилинг )))
🎲 Тест «"RISOLAT" ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ»
Саволлар умумий бўлади, сийрат, ислом тарихи ва албатта китоблар
🖊 10 вопросов · 45 сек
Муҳим билдиришнома!!
Саволлар осон эмас. Эътибор билан ечинг.
Тестни фақат бир маротаба еча олиш имконияти бор. Иккинчи маротаба ечганларни жавоблари автоматик равишда ҳисобга олинмайди. (Бот шундай ишлайди).
Икки ва ундан кўп маротаба тестни ечишингиз фақат ва фақат илм учундир.
Аллоҳ барчамизга манфаатли илм берсин!
Ўзингизни синаш учун қўшимча кичик тест хоҳлайсизми?
Anonymous Poll
94%
ҳа
6%
йўқ
🎲 Тест «"RISOLAT" ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ 2-қисм https://t.me/ArabiyKitoblari»
Саволлар умумий бўлади, сийрат, ислом тарихи ва албатта китоблар юзасидан бўлади КАНАЛ: https://t.me/ArabiyKitoblari
🖊 3 вопроса · 45 сек