RISOLA|📚 KITOBLAR
7.08K subscribers
11K photos
86 videos
4 files
3.9K links
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته

“RISOLA" китоблари каналига хуш келибсиз!

🌙БИЗДА ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ, МОТУРИДИЙ АҚИДАСИДАГИ КИТОБЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН.

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг!
Download Telegram
#الأصول

📚Номи: أصول الإفتاء و أدابه

📕 Расулуллоҳ алайҳиссалом даврларида у зотдан бошқа бирор киши фатво бериш билан шуғулланмаган. Лекин Расулуллоҳ алайҳиссалом кўпинча баъзи саҳобаларига фатво бериш ва қозилик қилиш ишини топширар эдилар. Эҳтимол, уларни ижтиҳод ва истинбот қилишга ўргатишни мақсад қилган бўлсалар керак. Бунга Муоз ибн Жабал р.а. ни Яманга қози қилганликлари, икки киши хусуматлашиб келганда Амр ибн Ос р.а. ни уларни ўртасида ҳукм чиқаришга буюрганлари яққол мисолдир.
Уламолар Расулулоҳ алайҳиссалом даврида бошқаларнинг ижтиҳод қилиши жоиз ёки ножоизлиги борасида ихтилоф қилдилар. Имом Ҳусом аш-Шаҳид “Хассофнинг «қозининг одоби» шарҳи” да шундай деганлар...


( Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Ғаниев Акмалжон «Усулул ифто ва адабуҳу» китоби асосида)

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
Forwarded from RISOLA|📚 KITOBLAR
#شرح #الفقه #الأكبر

📚Номи: شرح الفقه الأكبر
(Фиқҳул акбарнинг шарҳи)
Абул Мунтаҳо

📕 Аҳли сунна вал жамоъа манҳажининг Имом Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит роҳимаҳуллоҳнинг ислом ақидаси борасидаги китобидир. Асли калом илми борасидаги китоб саналади. Бу китобни кейинчалик кўпгина мотуридий уламолари шарҳ қилишган. Шулар жумласига Имом Мотуридий ҳам кирадилар.

Фойдалари:

Аҳли сунна вал жамоа ақидасидасини аслини ўрганиш

Матнни ёдлаш орқали ақидавий масалларга жавоб топа олиш

Турли ҳил ақидавий ихтилофлардан йироқда бўлиш

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман
#صفوة #التفاسير #النوادر #القرآن

📚Номи: صفوة التفاسير
(Софват тафасир)

📕 Буюк олим муфассир Муҳаммад Али Собунийнинг энг машҳур асарларидан биридир. Қуръон оятларини тафсири, уларнинг маъноларини баёни ва далолати, улардан чиқадиган ҳукмларни ўз ичига олган. Нафақат мутақоддим уламолар балқи мутааххир уламоларнинг ҳам ишончли қавларини ўқувчи учун тушунарли аа енгил тилда келтиргани билан ажралиб туради.


Фойдалари:

Оятларни тафсири, сўзларнинг луғавий маъноларини, балоғат услубларини ўрганиш

Тафсирнинг услуби ўзгачалиги туфайли тизимли билим эгаллаш

Муносабат илмидан хабардор бўлиш

(Устоз Мубашшир Аҳмаднинг ушбу китоб бўйича туркум дарслари)

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва бароқатуҳу

🎓Қадрли толиби илмлар ва каналимиз обуначилари. Ушбу онлайн дўконимизда Сиз азизларимиз учун жойлаётган китобларимизга қўлдан келганча ўша китобнинг ўзбекча пдф📗 варианти ёки видео дарсларини🎞 ҳавола🔗 қилиб бораяпмиз.

🔍 Қуйида эса "Кимни эшитайлик унда?" номли мақолада келтирилган ўзбек уламоларим ўтган дарсларни ушбу китобларимиз асосида биргаликда ўрганишни тавсия қилмоқчимиз.
👇 Қуйида китоб ва унинг дарси учун ҳаволани Сизлар учун махсус тақдим қилмоқдамиз.

📕КИТОБЛАР КАНАЛИГА ЎТИШ

🎁 Марҳамат, илм уммонидан баҳраманд бўлинг.
(Қуйида ҳозирча фақат ақида китобиларини келтирдик, қолганлари ҳам тез орада жойланади… иншааллоҳ)

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
🔍 Ўзингизга керакли китобни излайвериб чарчадингизми?

👍 Фақат ва фақат бизнинг каналда:

🎁 Энди https://t.me/ArabiyKitoblari каналига кўйилган китоблар рўйҳати бир ерда‼️

📗📗📗 Марҳамат:

1. مختصر الوقاية
📗Мухтасарул виқоя (шарҳи билан)


2. قصص الأنبياء
📗Анбиёлар қиссаси


3. علماء العزاب
📗Уламаул уззаб


4. شرح العقيدة الطحاوية
📗Ақидатут Тоҳавийнинг шарҳи
(Бабуртий ва Дамашқий роҳимаҳуллоҳлар)

5. قطر الندى و بل الصدى
📗Қотрун надо


6. مجموعة الصرف
📗Мажмуат сарф


7. مجموعة النحو
📗Мажмуат наҳв


8. متون العقائد
📗Мутунул ақоид


9. صفحات من صبر العلماء
📗Софаҳот мин собрил уламо


10. الرحيق المختوم
📗Роҳиқул махтум

(Иншааллоҳ бу рўйҳат тўлдириб борилади; онлайн китоб дўконимиздан янгиликлар кутишда давом этинг)

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
🔍 #Кимни эшитайлик унда?
туркумини давом эттирамиз.

🎓 Наҳв ва сарф толиби илм биринчи ўрганадиган фанлардир.
*⃣ Юқоридаги икки китоб:
1. Мажмуат наҳв (3 матндан жамлаган);
2. Мажмуат сарф (4 матнни жамлаган);
Жами ўзининг ичига нақд 7⃣та матнни қамраб олган. Бу матнларни устоз билан ўқишлик илмни манфаатли қилади.
Шу муносабат билан Сиз азизларимиз учун қуйида Устоз Муҳаммад Одил Ҳамид домламизнинг бир неча дарсликларга ҳаволалар жойлайдик.
📗📗📗Марҳамат:

📗1. “Енгил ва осон услубда” наҳв;

📗2. “Наҳв қоидалари”;

📗3. “Авомил дарси: наҳв хулосаси”;

📗4. “Мадина курси: луғат дасрлари”;

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
#الفقه #النوادر #الحنفي

📚 Номи: كفاية المبتدي
(Кифаятул мубтади)

📕 Бурҳониддин Марғиноний “Ал-ҳидоя”нинг ёзилиши ҳақида “Бидоятул-л-мубтадий” асарининг сўзбошисида шундай ёзади: “Абул Ҳасан Али ибн Бакр ибн Абдулжалил бир куни фиқҳ масалаларига бағишланган, ҳажми унча катта бўлмаган, лекин мазмуни тўлиқ бўлган бир яхлит китоб зарур эканлиги ҳақида фикр билдирди. Ироққа сафар қилганимда, у ерда “ал-Мухтасар ал-Қудурий” (Қудурий қисқартмаси)ни кўрдим. У фиқҳ бобида ажойиб асар эди. Бу пайтгача каттаю кичик барча “Ал-Жомиъус-Сағийр”(“Кичик тўплам”)дан фойдаланар эди. Шунда фиқҳга оид барча асарларни жамлаб, улардан энг зарур масалаларни олдим ва асарга “Бидоят ул-мубтадий” деб ном бердим.

Фойдалари:

Фиқҳ илмини билиш орқали Аллоҳ таолодан хайрни исташ

Ҳанафий фиқҳидаги энг зарурий масалаларни билиш

Матнни ёдлаш орқали фиқҳни осон ўрганиш

Ва бошқа кўпгина фойдалар…

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
#التفسير

📚Номи: كلمات القرأن

📕 Қуръони каримни тиловат қилиш натижасида ўқувчи кишига дунё ва охиратда жуда ҳам кўплаб фойдалар бор. Бироқ, мана шу фойдаларни яна ҳам кўпроқ ва унумлироқ қиладиган бир амал мавжуд. Бу тадаббур ила қироат қилмоқдир. Шундай экан бу "чўнтак китоби" айнан сиз учун. Ўзининг кичик ва қулай ҳажми туфайли Қуръон Кармнинг қийин сўзлари ҳар доим қўл остингизда.

Фойдалари:

Тадаббур ила Қуръон ўқиш - Иймон шоҳтомирларини бақувват қилади. Қуръони карим оятларини тадаббур қилиш мўмин кишини бу китоб ҳақиқатда Аллоҳ таолонинг ҳузуридан нозил қилинганига бўлган ишончини кучайтиради.

Тадаббур ила Қуръон ўқиш - Мусулмон кишига барча ишларини Аллоҳ таоло буюрганидек амалга оширишга ундайди, намозида ҳам намоздан ташқарида ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида тургандагидек бўлишни шакллантиради.

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
#التزكية

📚Номи: مكاشفة القلوب

📕 Минг йиллардан буён бутун дунёда “Ҳужжатул Ислом" унвони билан улуғланиб ‎келаётган Имом Абу Ҳомид Ғаззолий асарлари Ислом дини моҳиятини барча нозик ‎жиҳатларигача эътиборга олингани, теран тафаккур ва идрок этилгани, тушунтирилгани ‎билан ажралиб туради.

Фойдалари:

Алломанинг "Қалблар кашфиёти” деб номланган ушбу китобида хам Аллоҳ таолога доимо ‎итоатда, кўрқув ва зикрда, севги-муҳаббатда бўлиш фазилатлари ҳамда У Зотни, Расулини ‎унутиш оқибатида шайтоннинг очиқ душманлиги билан инсон табиати ва ҳаётининг ‎турли сохаларида ҳалокатли холатлар келиб чиқиши хақида таъсирли, жозибали ҳикоя ‎қилинади.

Асар Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайхи ва саллам) бутун умри сингари ‎ибратли бўлган сўнгги кунлари ҳамда вафотларини баён этиш билан якун топган.

(Манба)

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг