RISOLA|📚 KITOBLAR
6.97K subscribers
10.7K photos
81 videos
4 files
3.79K links
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته

“RISOLA" китоблари каналига хуш келибсиз!

🌙БИЗДА ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ, МОТУРИДИЙ АҚИДАСИДАГИ КИТОБЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН.

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг!
Download Telegram
#البلاغة #النوادر

📚Номи: تلخيص المفتاح

📕 Қазвиний “Талхис ал-мифтаҳ” асарини Саккокийнинг “Ал-Мифтаҳ” асарининг учинчи қисми бўлган балоғат қисмига кичик бир мухтасар шаклда ёзганлар. Муаллиф муқаддимада шундай дейди:👇

Фойдалари:

Унда келган қоидаларнинг мазмунларини қисқа шаклда ёздим.

Ушбу мухтасар лозим бўлган мисоллар ва шеърлардаги далил ўринларини ҳам ўз ичига олган.

Уни таҳқиқ қилиш ва тартиблашда бор имкониятимни ишга солдим. Лекин ўқувчиларга тушуниш осон бўлиши учун ҳаддан ташқари қисқартириб ташламадим.

Ушбу мухтасарга “Мифтаҳ ал-улум”дан бошқа китобларда мавжуд қоидаларни олдин бирор китобда очиқ-ойдин келтирилмаган қўшимчаларни ҳам киритдим ва уни “Талхис ал-мифтаҳ” деб номладим.

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
Бобокалонларимиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак.

Леббок

Assalomu alaykum aziz kitobxon do‘stim juma ayyomimmiz muborak bo‘lsin.
https://t.me/ArabiyKitoblari
#التفسير

📚Номи: تفسير الجلالين
(Тафсирул жалолайн)

📕 Тафсири Жалолайн тафсирларнинг улуғларидан ҳисобланади. Бу тафсир икки буюк имомлар Жалолиддин Маҳаллий ва Жалолиддин Суютий каби замонасининг етук олимларига тегишли.

Фойдалари:

“Тафсирул Жалолайн”ни бошидан охиригача ўқиб чиққан киши Жалолиддин Суютийнинг ва Жалолиддин Ал-Маҳаллийнинг махоратларига қойил қолмасдан иложиси йўқ. Чунки, икки Жалолиддиннинг ёзган тафсири хамма кўринишда бир хил бўлиб, битта олим ёзганга ўхшайди.

“Кашфуз-зунун”да шундай дейилади: “Яманлик баъзи олимлар Қуръон Карим харфлари билан Жалолайн тафсирининг харфларини солиштириб санаб чиққанлар. “Ал-Муззаммил” сурасигача Қуръон Карим харфлари билан тафсир харфлари тенгма-тенг келган ва “Ал-Муддассир” сурасидан бошлаб тафсирнинг харфлари бироз кўпайтирилган.

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
#الفقه #صغير

📚Номи: حلبي صغير
غنية المتملي في شرح منية المصلي
(Ҳалабий соғир)

📕 Ушбу қўлингиздаги китоб غنية المتملي في شرح منية المصلي китобини мухтасари ҳисобланади. Энг эътиборлиси ушбу мухтасарни муаллифнинг ўзи таълиф қилгандир. Аллома Ҳалабий ўзларининг китобларига (منية المصلي) шарҳ битгач, толиби илмларни унга бўлган интилиш ва илиқ қабул қилганликларини кўрдилар ва ушбу мухтасарни битдилар.

Фойдалари:

Мутақоддим уламолар фиқҳини ўрганиш

Ибодат, аҳвол шахсия, муамолот, сиёсат шаръия, уқубот бобларини ўрганиш

Араб тили маҳоратини ривожлантириш

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман
#التذكية

📚Номи: التوازن بين الأقوال والأفعال

📕 Кўл остингиздаги ушбу китобнинг номидан ҳам кўриниб тургани каби, шу кунлардаги барчамиз муҳтож бўлган - инсоннинг феъли ва сўзларини орасидаги меъёрни белгилаб беради.

Фойдалари:

Иборалари қисқа ва енгиллиги билан ажралиб туради

Инсоннинг жамиятдаги мезони, Аллоҳ таоло билан одобда мезон, ёшлар (ўсмирлар) ҳаётида мезон каби мавзуларн қамраб олган

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
#الفقه

📚Номи: فتح باب العناية

📕 Саҳифалар китоби муаллифи Шайх Абу Ғудданинг биргина китобни узоқ излаб, ниҳоят, Маккаи мукарраммада Тошкентлик шайхдан топганлари хусусида ажиб бир ҳикояни эшитганмисиз?
Энди бу китобни излашга ҳожат йўқ.😊

Фойдалари:

“Фатҳу бобил иноя” асари “Мухтасар ал-виқоя” китобига ёзилган шарҳдир.

Унда Аллома бошқа мазҳабдаги шахсларнинг ҳанафийлик мазҳаби борасидаги қарашларини нотўғри эканлигини маълум қилиб, барча аҳкомларни оят ва ҳадислар билан исботлаб чиққан.

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
#الفقه

📚Номи: منية المصلي

📕 Муаллиф китобнинг муқаддима қисмининг бошида ёритиладиган масалалар асосан таҳорат ва намоз масалалари эканини баён қилиб келтириб ўтадилар. Муаллиф асарни ёзишда ўзларидан аввал ўтган мутақаддим ва мутааххир уламоларнинг асарларига суянганликларини зикр қилиб ўтадилар.

Фойдалари:

Муаллиф асарни содда ва енгил, ҳамма бирдек тушунадиган тарзда ёзган.

Муаллиф асарда ҳар бир масаланинг нақлий ва ақлий далилларини келтирмасдан, асосан таҳорат ва намозга доир оят, ҳадиси шариф ва мусулмон уламоларинг ижмоларини келтирган. Шунингдек, муаллиф таҳорат ва намоз масалалариниг фарз, вожиб, суннат, одоб ва макруҳотларини ҳам китобда келтирган.

Имом Муҳаммад ибн Муҳаммд Али Қошғарий китобни ёзишда ҳар бир бўлимни фаслларга ажратиб чиққан. Муаллиф китобни айрим жиҳатларида фарқ қилади.

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
#الفقه #النوادر#الإيضاح

📚Номи: مراقي الفلاح شرح نور الإيضاح


📕 Мароқил фалаҳ китоби “Нурул изоҳ ва нажотул арвоҳ” нинг шарҳи ҳисобланади. Ўз ўрнида Имом Абу Зайд Шиблий роҳматуллоҳи алайҳи шундай дейдилар: “Нурул изоҳ ва нажотул арвоҳ”, ибодатлар ҳақидаги узун китобларда берилган тарқоқ масалаларни фиқҳ илми билан янги шуғуллана бошлаганлар учун содда ва ихчам шаклда бир жойга тўплаган рисоладир. Бу ҳажми жиҳатидан кичик, аммо кўп тўғри ҳукмларни қамраб олган жуда фойдали китобдир.


Фойдалари:

Исломнинг асоси бўлган ибодат масалаларини дақиқ жойларигача ўрганиш

Классик фиқҳий матнлардан бохабар бўлиш

Муаллиф ўзининг китобини ўзи шарҳ қилгани учун мукаммал фойда олиш

☎️ Тел: +998944505665

🛒 Сотиб олмоқчиман

📎 Каналга уланмоқчиман
#اللغة #النحو

🎁🎁🎁
📚Номи : العربية بين يديك

📘 Араб тилини ўрганмоқчимисиз? Агар жавобингиз "ҳа" бўлса, ушбу китоб сиз учун.
📆 Фурсатни қўлдан бой берманг.
Ўзида "китабут толиб"нинг 1чи ва 2чи қисмларини жамлаган.
‼️ Унутманг, адади чекланган.


Фойдалари:

А1 дарасидан Б2 даражасигача тадрижий равишда узлуксиз ва кетма-кет билим олиш

Айнан араблар кундалик турмушида фойдаладиган нодир ибораларни ўрганиш ва бошқалар

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман
#الفقه

📚Номи: الإختيار لتعليل المختار

📕 Қўлингиздаги ушу китоб номи
"Ихтиёр литаълил алмухтор" бўлиб, «Мухтор лил фатво» нинг шарҳидир. «Мухтор»ни Мусилий Ханафий баъзи улуғ кишиларнинг илтимосига биноан талаби илмни энди бошлаётган ўкувчилар учун ёзган. Унда асосан Имоми Аъзамнинг қавллари ва фатволарини ихтиёр қилган. Мусилий Ханафийнинг «Мухтор»ини купчилик, жумладан, катта фуқаҳолар ҳам ўкишган ва ёд олишган.
Китоб хамма тарафга таркалиб, шуҳрати етти иқлимга ёйилган. Кейинчалик Мусилий Ханафий ўз китобини далил ва ҳужжатлар келтириб шарҳ килган ва унга «Ал-ихтиёр» деб ном берган.


Фойдалари:

Қўлингиздаги китоб ўзининг ичига "Мухтор" матнини ва қуйида унинг шарҳи "Ихтиёр"ни жамлаган

"Ихтиёр"нинг ичида муаллиф китобини далил ва ҳужжатлар келтириб шарҳ килган

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
#السيرة #الصحابة

📚Номи: سور من حياة الصحابة

📕 Қўлингиздаги "Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар" номли ушбу китоб Сизга янги бир оламни очади гўё. Зеро Имрон ибн Ҳусайндан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг энг яхшиси менинг асримдагилардир. Сўнгра улардан кейин келадиганлари. Сўнгра улардан кейин келадиганлари, деганлар.

Фойдалари:

Саҳобалар ҳаётида бўлиб ўтган ажойиб воқеъаларни ўрганиш, улардан ибрат олиш

Араб тили маҳоратини адабий томондан мукаммалаштириш

Устоз Абдулҳодий Ғиёс бошчилигидаги видеодарслар ёрдамида китобни китобни мукаммалроқ тушуниш

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
#الأحكام الحديث

📚Номи: إعلام الأنام
شرح بلوغ المرام من أحاديث الأحكام

📕 Доктор Нуриддин Итр ўзларининг "Эъломул аном"га шарҳлари муқаддимасида бундай дейдилар:
"Суннати набавийядаги ташриъ манҳажи бошқа хусусиятлар билан ҳам Қуръондан фарқланади. Чунки Қуръон ташриъ - қонунчиликда дастур каби бўлса, Суннат уни шарҳловчи ўрнидадир. Айтганимиз қуйидагиларда ўз аксини топган:

Фойдалари:
Китобда ушбуларни ўқийсиз:

Суннатда намознинг вақтлари, ҳар намознинг ракатлари, ракатларнинг кайфияти, закот нисоблари, унинг ҳар навдан қанча вожиб бўлиши, тавофнинг адади, Арафотдаги вуқуф вақти ва булардан бошқа кўпгина умумиятлар баён қилинган.

Мана шу жиҳатнинг ўзиёқ Суннатни қўйиб Қуръонгагина амал қилиш даъвоси - мунофиқ ва қаллобнинг ҳийласи ёки жоҳилнинг чўлтоқ жаҳолати эканини кўрсатади.

Манба

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
#القاموس

📚Номи: النعيم الكبير

📕 Ушбу «Ан-Наъйм ул-Кабир» арабча-ўзбекча луғат «Ан-Наъйм» нинг тўлдирилган ва тузатилган вариантидир. Луғатнинг бу нашрига аввалги нашрда мавжуд бўлмаган саккиз минга яқин сўз ва иборалар киритилган. Шунингдек «Ан-Наъйм» луғати таркибига кирган етти мингга яқин сўзнинг янги маънолари кашф этилиб, луғатга киритилган, иллюстрация ҳарактердаги мисоллар билан маънолар конкретлаштирилган. Бу янги киритилган сўзларнинг айрим қисмини арабий историзм ва архаизмлар, киши номлари ва географик атамалар ташкил этади.

Фойдалари:

Исломшунослик соҳаларида иш олиб бораётган мутахассислар, устозлар, таржимонлар, толиби илмлар билан бирга араб тили тарихи лексикаси, географик атамалари, киши номлари, араб халқи этнографияси бўйича иш олиб бораётган илмий тадқиқотчиларга мўлжалланган.

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
#الفقه #الحنفي #المختصر #الميسر

📚Номи: المختصر فى الفقه الحنفي

📕 Ушбу китоб буюк олим муҳаддис, фақиҳ, муфассир Ашраф Али Таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳнинг китоблари бўлиб, яқин йигирма йиллардан бери оммалашиб бораётир. Китобда катта фиқҳий асарлардаги муҳим масалалар ихчам ва қисқа тарзда баён қилинган. Шунингдек, кундалик турмушда учрайдиган ҳолатларга ақидавий ва фиқҳий ҳукмлар ила тўхталиб ўтилган.

Фойдалари:

Ҳанафий фиқҳидан ва Аҳли сунна вал жамоа ақидасидан бошланғич ва ўрта даражада хабардор бўлиш

Ҳозирги кунда тез-тез учрайдиган замонавий масалаларни фиқҳий ҳукмини билиш

Матнни ёдлаш орқали фиқҳий масалларга жавоб топа олиш

Турли ҳил фитнага олиб борувчи амаллардан йироқ бўлиш

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
#النحو

📚Номи: مجموعة النحو
(Мажмуатун наҳв)

📕 Ушбу мўъжаз китоб учта наҳв китобларини ўзида жамлаган. Булар Авомил, Изҳор ва Кофиядир. Биз биргина Аброр Мухтор Али ҳафизаҳуллоҳнинг мусаҳҳиҳ сифатида Авомилнинг таржимасига ёзган ушбу гапларини келтирамиз:👇

Фойдалари:

Муаллиф Абдулқоҳир Журжоний ҳазратларининг ўзлари балоғат илми мутахассиси бўлганлар. Наҳв қоидаларига мисоллар келтиришда бу хусусият яққол кўзга ташланади. Қайси ўринда иккита ёки учта мисол келтирилган бўлса, бу бежиз эмасдир.

Яна бу китоб асри саодатга яқин даврда ёзилган китоблар сирасидандир. Бунинг файзи ва баракотини ҳар бир ихлосли ўқувчи иншааллоҳ ҳис қилади.

Авомил каби баъзи китобларни ўзбек тилига таржима қилингани туфайли тушуниш енгиллашади

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
Forwarded from RISOLA|📚 KITOBLAR
#صفوة #التفاسير #النوادر #القرآن

📚Номи: صفوة التفاسير
(Софват тафасир)

📕 Буюк олим муфассир Муҳаммад Али Собунийнинг энг машҳур асарларидан биридир. Қуръон оятларини тафсири, уларнинг маъноларини баёни ва далолати, улардан чиқадиган ҳукмларни ўз ичига олган. Нафақат мутақоддим уламолар балқи мутааххир уламоларнинг ҳам ишончли қавларини ўқувчи учун тушунарли аа енгил тилда келтиргани билан ажралиб туради.


Фойдалари:

Оятларни тафсири, сўзларнинг луғавий маъноларини, балоғат услубларини ўрганиш

Тафсирнинг услуби ўзгачалиги туфайли тизимли билим эгаллаш

Муносабат илмидан хабардор бўлиш

(Устоз Мубашшир Аҳмаднинг ушбу китоб бўйича туркум дарслари)

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг
Forwarded from RISOLA|📚 KITOBLAR
#تعليم #المتعلم #طريق #التعلم

📚Номи: تعليم المتعلم (في) طريق التعلم

📕 Ҳар бир толиби илм ўқиши зарур бўлган ушбу китоб ҳақида муаллиф Имом Бурҳониддин Зарнужий роҳимаҳуллоҳ: "Толиби илмларга таълим олиш йўлини китоблардан ўрганганимдек, илм ва ҳикмат соҳиби устозларимдан эшитганимдек баён қилиб беришни хоҳладим", дейдилар.

Фойдалари:

Илм олиш сирлари, уларга амал қилиш, толибга фойдали илмлардан бохабар бўлиш

Толиби илм ахлоқини ўрганиш

Вақтни тўғри тақсимлашни ўрганиш

Ва бошқа кўпгина фойдалар…

☎️ Тел: +998944505665

🛒 Сотиб олиш учун

📎 Каналга уланиш учун

@Arabiykitoblari
Forwarded from RISOLA|📚 KITOBLAR
#الأصول

📚Номи: نور الأنوار في شرح المنار

📕 Мулла Жийваннинг илмий фаолияти серқирра бўлган. Айниқса, унинг қаламига мансуб бўлган “Нурул анвор фи шарҳ ал-манор” асари Ҳанафий мазҳабидаги усулул-фиқҳ фанига оид машҳур асар бўлиб, буюк аждодимиз Имом Абул Баракот Насафийнинг “Манорул анвор” номли рисоласига шарҳ ҳисобланади.
Олим шерият майдонида ҳам самарали ижод қилган. Унинг беш минг байтдан иборат шеърий тўплами – девони ҳозиргача сақланиб қолган.
Умрини китоб таълиф қилиш ва кўплаб толиби илмларга дарс беришга бағишлаган Мулла Жийван 1130 ҳижрий (мелодий 1718) йили Деҳлида вафот этган.
(“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси
Абдулбоқий Турсунов)

Фойдалари:

Усулул фиқҳ илмини чуқур ўрганиш

Китоб ўз ичига иккита ҳошияни қамраб олган

динимиз таълимотларини ананавий Ҳанафийлик мазҳаби асосида ўрганиш

☎️ Тел: +998944505665

📎 Каналга уланмоқчиман

🛒 Сотиб олмоқчиман

📊 “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир”
P.s. Сиз ҳам онлайн китоб дўконимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг