APTEKA_TV
298K subscribers
15.6K photos
11K videos
14 files
14.3K links
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

🧑‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama👉 @activus_reclama
Download Telegram
🍃Майиздан фойдалик ичимлик тайёрлаймиз.🍃

ФОЙДАСИ
;
Ошқозон - ичак касалликларини даволайди;
Иммунитетни оширади;
Антибиотик олганингиздан сўнг, албатда бу ичимликни истеъмол қилишингиз керак!
Қон кўпайтиришга ёрдам беради;


ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ;
Ярим стакан майизни олинг. 1,5 литр сувга қўшинг ва қайнатинг. 3-4 соат дамланг. Таъбингизга қараб асал ёки лимон қўшиб ичсангиз бўлади!

Ярим стакандан овқатдан 30 мин. олдин ичинг. 10 кун давомида, кунига 1 махал...

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
Таркибида йод бўлган препаратларни қачон қабул қилиш керак?

Соч тўкилиши, терининг қуруқланиши, қабзият (ич қотиши), тез толиқиш, уйқучанлик, тушкунлик, хотиранинг пасайиши ва бошқалар йод етишмаслигиша хос белгилар ҳисобланади.

Йод танқислигида қўлланиладиган препаратлар:
Йодомарин, Йодофол
Йод аск, Йодид фармак
Йодострим, Л-тироксин
Эутирокс, Баготирокс

Йод танқислиги натижасида гипотериоз юзага келган бўлса, 6-9 ой давомида ҳар куни 200 микрограммдан йодли препаратларни қабул қилиш керак.

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
Болалар ва катталарда шамоллаш ва йўтал учун самарали ва зарарсиз бўлган воситалар.

Қандай тайёрлаймиз?
Бунинг учун 90 мл қизилмия илдизи сиропига 10 та мукалтин таблеткасини майдалаб солиб яхшилаб эритамиз ва 1 соатга қўйиб тиндирамиз.

Қўллаш дозалари қанақа?
Ёш болалар 1 чой қошиқдан 3 махал
Катталар 1 ош қошиқдан 3 махал

@APTEKA_TV каналига аъзо булинг !
Аввалги одамларни сочларини қатиқ билан ювишгани бежиз эмас.

Қатиқ сочлар учун идеал маҳсулотдир. Айниқса, қуйидагилар билан сочлар учун ажойиб комбинация ҳосил қилади.

• 2 ош қошиқ қатиқ;
•2 ош қошиқ зайтун мойи;
• 1 та тухум сариғи.

Барчасини хона ҳароратида аралаштириб, сочларга суртинг. Кейин уни плёнка ёки оддий сочиқ билан ўраб, камида бир соат кутинг. Сўнгра уни шампунь билан ювиб ташланг ва соғлом, мафтункор сочларга эга бўлинг!

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
Сўгал ва папиломалардан уй шароитида қутилиш усули

1⃣ Олма сиркасига пахта ёстиғчасини ботириб олинг ва сўгал ёки папилома устига суртинг.

2⃣ Суртгандан сўнг сув теккизманг. Хар куни 3 махал суртинг. Бир соатдан сўнг ювиб ташланг.

3⃣ 10 кун давомида 3 махалдан суртинг. Натижани ўзингиз кўрасиз👍.

Маълумот фойдали бўлган бўлса яқинларга юборишни унутманг!

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
Бола онасини тўйгунича эмади. Онада кальций камаяди, тишлари оғрийди, фарзанди улғайгунча, ҳатто улғайганидан кейин ҳам хавотирда бўлади.

Фарзанд улғайгач, оёғини устма-уст қилиб қаҳвахона ва ресторанларда: "аёлларнинг ақли ноқис, яримта ақл соҳибалари-да", деб гапириб ўтиради.

Эй ақли "комил"! Сен ҳеч ўзингдан ақлинг қандай комил бўлганини сўраб кўрганмисан?! Ахир, ақлинг ўша "яримта ақл" соҳибасидан озуқа олиб комил бўлмаганмиди?!

@APTEKA_TV каналига аъзо булинг !
33 ёшдан кейин фарзанд кўрган аёллар кўпроқ яшайди

Бостон университети қошидаги тиббиёт мактаби олимлари 30 ёшгача туққан аёллардан кўра 33 ёшдан кейин табиий йўл билан фарзанд дунёга келтирган аёллар кексалик ёшига етишга имкониятлари кўпроқ бўлишини аниқлашди.

Олимлар узоқ умр кўрган 551 оилани ўрганиб чиқишди. Тадқиқот натижаларига кўра, 33 ёшдан кейин она бўлганлар 29 ёшгача она бўлганлардан кўра кўпроқ 95 ёшга етган.

Катта ёшда она бўлиш қобилияти аёлнинг репродуктив тизими секин қаришидан далолат беради, деган хулосага келган олимлар.

 @APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
Бедана тухумини сиз билмаган фойдали хусусиятлари 🥚

1⃣ Беданаларнинг тана ҳарорати 42 даража бўлгани учун улар ҳеч қачон юқумли касалликлар, шунингдек, салмонеллёз билан касалланмайди. Бу шуни англатадики, товуқ тухумидан фарқли ўлароқ, биз озуқа моддалари мажмуасини қабул қилиб, хом ашёни хавфсиз истеъмол қилишимиз мумкин.

2⃣ Агар болада диатез бўлса, бедана тухумлари жуда яхши ёрдам беради. Уларни болалар овқатида қўллаш орқали сиз боланинг танасида калцийга бўлган эҳтиёжни камайтирасиз.

3⃣ Товуқ тухумига нисбатан бедана тухумида Б1 ва Д2 витаминлари 2,5 баробар, калий, темир ва бошқа микроелементлар ва аминокислоталар 5 баробар кўп.

4⃣ Бедана тухумининг тухум қобиғининг таркиби инсон суяклари таркибига тўғри келади. Қобиқ суяк илигининг гематопоетик функциясига огоҳлантирувчи таъсир кўрсатади, анемия ва рахит учун фойдалидир.

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
🧬Онадан ўғилга, наслий ўтадиган касалликлар...

Гипертония
Қандли диабет
Кариес
Псориаз
Остеопороз
Аллергия
Гемофилия

Бу касалликларни олдини олиш учун, хар 6 ойда 1 маротаба сиз;
▪️
Умумий қон анализ;
▪️УЗИ;
▪️Рентген;
▪️Сийдик ва ахлат анализларини топшириб туришингиз керак!

Хурматли аёллар, "эрингизни" асранг))

@APTEKA_TV каналига аъзо бўлинг!
КЕКСАЛИКНИНГ ҲАҚИҚИЙ ДАВОСИ

4 кг селдерей илдизи, 400 г асал, 400 г саримсоқ, 8 та лимон, 400 г корня хрена.
Буларнинг барчасини гўшт майдалагичда майдаланг. Кейин шиша ёки эмал идишга солинг.

Шиша идишни дока билан беркитиб, 12 соат давомида илиқ жойда (тахминан 30 даража), кейин 3 кун давомида - салқин жойда сақланг.

Шундан сўнг, шишадан шарбатни чиқариб олиб, музлатгичга қўйинг.

📌 Ҳар куни 1 десерт қошиғидан кунига 3 маҳал 15 дақиқа давомида истеъмол қилинг. Овқатдан олдин.‌‌

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
Фарзандингизнинг тишларини ювишни қачон бошлаш керак?

Болалар биринчи тишдан тишларини тозалашлари керак. У тупуриш кераклигини тушунадиган ёшга етишини кутишнинг ҳожати йўқ.

Асосий бренд 0+ пасталар рўйхати:

▪️ Now Foods XyliWhite
▪️ R.O.C.S. Baby
▪️ Jason Natural
▪️ RADIUS
▪️ Hello


0+ пасталари болалар учун махсус ишлаб чиқарилади, улар ютиб юборилса хавфсиздир.

@APTEKA_TV каналига аъзо булинг !
🍃Сурункали гайморитни оддий қора чой билан даволаш мумкин

Керак бўлади:
Бир чой қошиқ асал
Бир чой қошиқ эвкалипт настойкаси (дорихонада сотиб олиш керак)
Бир чой қошиқ кучли қора чой.

♻️Тайёрлаш: Барча ингредиентларни аралаштиринг ва кунига уч марта бурунга томизинг. Доз одатдаги пипетканинг ярмини ташкил қилади.

Даволаш муддати камида уч кун. Бироқ, енгиллик икки ёки уч марта қўллашдан кейин сезилади

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
Бола тунда пешоб тутолмаса, нима қилиш керак?

Тунги энурез - бу тунги уйқу пайтида беихтиёр пешоб қилиш билан боғлиқ касаллик. Кўп ҳолларда 5 ёшгача болаларда бу ҳолат меъёр ҳисобланади.

• Болаларда тунда пешоб қилиш қуйидаги касалликлардан далолат бериши мумкин:
•сийдик йўли касалликлари;
•нерв тизими касалликлари;
•гижжа касалликлари;
•орқа мия аномалиялари.

Тунги сийиб қўйиш сабабини аниқлаш ва даволаш мақсадида уролог ва болалар шифокори кўригидан ўтиш лозим

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
⚡️Фурациллинни яна бир мўжизавий таъсири⚡️

Жинсий касалликлар учун аёл ва эркакларга фурациллинли ванночка

Тайёрланиши: 1та ёки 2 та таблеткани яхшилаб майдалаб илиқ сувда эритамиз ва думба соха сиғадиган тоғорага етарлича илиқ сув тайёрлаб фурациллин эритмасини солинг. 15-20 минут ванна қилиб ўтиринг.

Қуйидаги касалликлар учун фойдали таъсир кўрсатади: цистит, ачишиб сийиш, гемаррой ва бошқа урологик ва жинсий касалликларга.

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
Тиш оғриғиғини, японча даволаш усули орқали қолдирамиз

Тиш оғриганда кўпчилик Кюпен, Цитрамон ва шунга ўхшаш оғриқ қолдирувчи дорилар ичади, лекн билишмайдики бу дорилар жигарни ишдан чиқаришини.

Хеч қандай дориларсиз ва стоматолог ёрдамисиз, қўлингиздаги нуқтани(расмда кўрсатилган) "массаж" қилинг ва тиш оғриғи нима эканлигини унутинг.

Қандай массаж қилинади: 1 дақиқа давомида чап қўлнинг кўрсаткич ва ўрта бармоқлари билан ўнг қўлнинг нуқтасини ёки ўнг қўл бармоқлари билан чап қўлдаги нуқтани массаж қилинг

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг!
Чақалоғингизни тез ва соғлом ривожланиши учун нима қилиш керак?

🤱 МЛЕКОИН 🤱

📋Қўлланилиши:

Препарат эмизикли аёлларда кўкрак сути етишмовчилигида (эрта гипогалактия) қўлланади.

📝Қўллаш усули ва дозалари:
Ичга, бир қабулда 5 грануладан 2 махал овқатдан 30 минут олдин. Гранулалар оғизда тўлиқ эриб кетгунича тутиб турилади.
Даволашни туғруқдан кейинги биринчи 1-1,5 ҳафтада бошлаш керак.

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
Аёлларда хайз циклининг бузилиши ва бошқа кўп гинекологик касалликларни комплекс даволовчи восита

🌱 Монопоуз эссел 🌱

📋Қўлланилиши:

менопауза;
ҳайз даврининг бузилиши;
аёл жинсий аъзоларининг фон касалликларини комплекс даволашда;
кўкрак бези саратонининг олдини олиш;
томирларнинг варикоз кенгайиши.

📝Қўллаш усули ва дозалари:
Катталар кунига 2 марта овқатдан олдин ёки овқат пайтида битта капсуладан.

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
Ёрилган пошналар учун ажойиб рецепт!

Бу рецепт қўллари қўпол, тўпиғи ёрилиб кетган, қўпол тирноқлари бўлганларга ёрдам беради.

Тайёрлаш: Глицерин билан аммиак 1: 1 нисбатда аралаштирилади. Сиз бу аралашмани эрталаб ҳам, кечқурун ҳам, кечаси товон, оёқ, бармоқларингизга суртишингиз мумкин ва бир неча кундан кейин ажойиб натижани кўрасиз. Тўпиғингиз пушти рангга айланади, тирноқларингиз чиройли ва ёрқин рангга эга бўлади. Бундан ташқари, қўлларнинг тирсакларини мойлашингиз мумкин.

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
Она қорнидаги ҳомила ташқи муҳитдаги овозларни эшитадими?

🎧 Ривожланишнинг 5-6 ҳафтасида ҳомилада бош мия шаклланади, 8-10 ҳафтада эса эшитиш анализаторлари пайдо бўлади. Дастлаб, ҳомила она организмидаги юрак уришини эшитади. 12-16 ҳафтадан бошлаб барча овозларни эшита бошлайди.

🎧 Ҳомиладорликнинг 24 ҳафтасидан бошлаб, ҳомила онасини ва онаси билан кўп мулоқот қилувчи инсонларнинг овозларини таний бошлайди. Шу боис туғилган чақалоқ кўплаб товушлар орасидан ота-онасининг овозини ажрата олади.

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
Ҳафталик кефир диетаси (-4-6 кг)

1 кун - 1,5 литр кефир ва 5 та қайнатилган картошка.
2 кун - 1,5 литр кефир ва 100 г қайнатилган товуқ (афзал оқ) гўшт.
3 кун - 1,5 л кефир ва 100 г қайнатилган ёғсиз гўшт (афзал дана ёки мол гўшти)
4 кун - 1,5 л кефир ва 100 г қайнатилган кам ёғли балиқ.
5 кун - 1,5 литр кефир ва мевали сабзавотлар (калориялари жуда юқори бўлган узум ва бананлардан ташқари).
6 кун - 1,5-2 литр кефир.
7 кун - ҳар қандай миқдорда минерал, яхшироқ газсиз сув.

Барча овқатлар шакар ва тузсиз тайёрланиши керак. Рационни 2-3 ой ичида 1 мартадан кўп бўлмаган такрорлаш керак.

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !