''Ansoriyya''
3.18K subscribers
112 photos
119 videos
1 file
56 links
📚Қуръон ва Тажвид илмлари 📍
#Аёллар ва қизлар учун Қуръон ёдлаш мадрасаси🏫🧕🏼
#Қуръон ёдлаш 📗
#Тажвид илмлари📔
#Араб тили дарслари🇸🇦📕
#Сийрат 📙
#Ахлоқ📘

Murojaat uchun : @sumayya_fatih
Download Telegram
Кўнгил машинаси

Суриялик олим Муҳаммад Хайр аш-Шиъолга Ҳайсам исмли бир тикувчи айтиб берган экан. Ҳикоя соҳиби шундай дейди:

“Менинг тикув корхонам бор эди. Қўшни аёллардан Умму Жамил исмли аёлнинг эри вафот қилиб қолди. Унинг учта етими бор эди. Бир куни у менинг корхонамга келиб деди:

— Менинг бир тикув машинам бор. Уни эрим ишлатар эди. Биз уни қандай ишлатишни билмаймиз. Мен эса етимларимни боқишим керак. Ўша машинамни сизга келтириб ижарага берсам. Ижара пули билан ўзимни ва етимларимни боқар эдим.

Мен қайтаришга ҳаё қилиб, унга дедим:

— Майли, келтирингчи.

Аёл тикув машинасини келтирди. Унинг машинаси жуда эски модел экан. Бу машина учун менинг корхонамда ҳеч бир иш йўқ эди. Аммо мен бу аёлнинг кўнглини синдиришни истамадим. Ундан ижарага қанча пул беришим лозимлигини сўрадим. У уч минг лира деди. Бу воқеа Сурия урушидан йигирма йиллар олдин бўлган эди. Мен тикув машинасини олиб қолдим ва унга уч минг лира бериб юбордим.

Машинани бир бурчакқа қўйиб қўйдим. Ўн йиллар ўтди. Умму Жамил мендан ижара пулини олиб турди. Аммо тикув машинасидан умуман фойдаланмадим. Энди тикув корхонамни шаҳар четидаги бир бошқа бинога кўчирмоқчи бўлдим. Нарсаларни кўчираётиб, ходимларимга:

— Умму Жамилнинг машинасини ҳам олинглар! — дедим.

Цехни юритадиган аёл деди:

— Бизнинг Умму Жамилнинг машинасига эҳтиёжимиз йўқ. Кўчириб нима қиламиз?!

Мен:

— Кўчиринглар, тамом! — дедим.

Яна ўн йиллар ўтиб, Сурияда уруш бошланди. Менинг корхонам жойлашган минтақа вайрон бўлди. Аммо менинг корхонам сақланиб қолди. Уруш сабабидан Умму Жамил билан алоқамиз узилиб қолди. Унинг манзилини ҳам топа олмадим. Унинг телефони ўчган эди.

Цехни юритадиган аёл мендан кетиб, Европага борибди. Икки ойдан сўнг мен билан боғланиб, бир туш кўрганини, уни менга айтиб беришини истаётганини айтди. Мен:

— Гапир, — дедим.

У шундай деди:

— Тушимда ғойибдан овоз эшитдим. У овоз шундай деди: “Умму Жамилнинг тикув машинаси баракотидан сизнинг корхонангизни сақлаб қолдик!”

Тикувчи Ҳайсам доктор Шиъолга шундай деган экан:

— Ҳурматли доктор! Ишонсангиз, менинг корхонамдаги битта нина ҳам йўқолмади. Ваҳоланки, бу минтақадаги бирор бир жой зарарсиз қолмаган!

Эҳтимол, сизни ҳам заиф бир бева аёлга ёрдам беришингиз сиз ва оилангизнинг ҳимоя қилинишига сабаб бўлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

“Ёнидаги қўшнисининг очлигини билатуриб, қорни тўқ ҳолда хотиржам ухлаган киши менга иймон келтирмабди!”

Яна айтадилар:

“Эй Абу Зарр! Агар шўрва пиширсанг, сувини кўпроқ сол. Қўшниларингни йўқлагин!”

Қанча-қанча Умму Жамиллар кўчаларда саргардон. Уларнинг эҳтиёжини қилсангиз, биров билмайди. Бунинг номи — махфий садақа. Бунинг номи — кўнгил олиш

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
44👍7😭5🥰4🕊3💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😢2320❤‍🔥3🥰3
Узат дейсан, бер дейсан,
Ҳеч қўймадинг одамзод.
Туя тўйди, фил тўйди,
Сен тўймадинг одамзод.

🥺😔🫀
😭62😢21💯21🕊65❤‍🔥1
🌹📖- Buyuklarning umumiy hislati tahajjud ekan . Abul Hasan an Nadaviy 🤎 o’ttiz yoshida arab tilida yozgan ilk asari “ Musulmonlarning tanazzuli sabab dunyo nimalarni yo’qotdi ? “ nomli kitobida shunday deydi:” Men tarixda , favqulodda beqiyos ishlarni qilgan , Islom tarbiyalagan buyuk shaxslarning hayotini yaxshilab o’qib o’rganib shuni bildimki , ularning umumiy hislati tahajjud ekan . Buyuk shaxslarning barchasi tahajjud o’qib kechani qoim qilgan ekanlar ….” ❤️‍🩹

@tolibatulhadis
❤‍🔥1611🥰4🕊1💯1
Forwarded from Marhabo 🍽️ Cooking 🍳 (Ummu Maryam)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
من استغل وقته في تلاوة آيات القران وفي تدبر معانيه، فقد قضى وقته بأشرف الأعمال وأجلها.
فكيف بمن أشغل حياته بتعليم الناس القرآن وكان مفتاح خير عليهم.
وفي الحديث : "خيركم من تعلم القرآن وعلمه".
فاللهم اجعلنا من أهل القرآن الذين هم أهلك وخاصتك.

Ким вақтини Қуръон оятларини тиловат қилиш ва маъноларини тадаббур қилишга сарфласа, вақтини энг шарафли ва улуғ амаллар билан ўтказган бўлади.
Энди умрини одамларга Қуръон ўргатишга бағишлаган ва улар учун яхшилик калитига айланган одам ҳақида нима дейиш мумкин?!
Ҳадисда айтиладики: “Сизларнинг энг яхшингиз — Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганингиздир”.
Эй Аллоҳ, бизни Ўз аҳлинг ва хос бандаларинг бўлмиш Қуръон аҳлидан қилгин!

🗓 04.05.2020
✍🏻 Шайх Муҳаммад ибн Ғолиб ал-Умарий ҳафизаҳуллоҳ.
❤‍🔥207🕊1😍1
МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК БЎЛСИН!
#табрик #эълон

Ҳижрий 1447 йил Рабиул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2025 йил 24 август кунига тўғри келмоқда.

Бутун дунё мусулмонлари ушбу ойни катта хурсандчилик билан кутиб оладилар. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Рабиул аввал ойининг 12 куни Маккаи Мукаррамада Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарнинг охиргиси ва энг афзалидирлар. Ҳавзи кавсар соҳиби, умматлари жаннат аҳлининг учдан бир қисмини ташкил қиладиган Зотдирлар. У Зот инсониятнинг саййидидирлар.

Аллоҳ таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот, Буюк муаллим, Юксак хулқлар ва камтарлик тимсоли, Аллоҳ таолонинг Ўзи “Буюк хулқ узрадирсиз!” деб мақтаган Зот ва оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
30😢9🤩3🕊2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Talabalarimiz bilan Millat boğiga sayohat 🌸🦋
33🥰6🕊3😍3🍓3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1
Diqqat online darslarimiz uchun yangi qabul ❗️
😍113🥰3
4💘2🍓1
#дуо
📖ҚАБР АЗОБИДАН АСРА!

📔Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ

📖Ўқилиши: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.

🔖Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.

📚Ибн Сунний ривоятлари.

https://t.me/Ansoriyyamadrasasi
16❤‍🔥2🍓2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oy tutilganda 2 rak'at namoz o'qishlik sunnat. Rosululloh sollallohu alayhi vasallam 1-rak'atda Baqara 2-rak'atda Oli Imron surasini o'qiganlari hadislarda kelgan. Boshqa suralarni o'qisa ham bo'ladi. Bu Allohning oyatlaridan biridir, bandalariga  qudratini bayon qilishlik uchun.

Oy tutilganda o'qiladigan duo:

اللهم اِرْحَمْنَا إِذَا بَرِقَ الْبَصَرُ وَخَسَفَ الْقَمَرُ وَجُمِعَ الشَّمْسُ وَالْقَمَرُ، اللهم اِجْعَلْ خُسُوفَ قَمَرِكَ هذا رَحْمَةً لَنَا وَلاَ تُؤَاخِذْنَا بِذُنُوبِنَا وَلاَ تَنْزِلْ غَضَبَكَ عَلَيْنَا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ.
36👍5🥰3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
26.09.25y. 04.RobiusSoniy.1447y
Toshkent vaqti bilan.
Juma ayyomingiz muborak bo‘lsin!
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
04:56  TONG

05:30  BOMDOD.

06:14  QUYOSH.

12:19  PESHIN.

16:27  ASR.

18:17  SHOM  

19:29 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.
13❤‍🔥2😍2🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4
❤‍🔥9🕊53💘2
Фаластиндаги чидаб бўлмас зулму зўравонликлар ортидан анча ишлар ойдинлашгандек кўринди менга. Аввало шу бедодликка муносабат жиҳатидан шахслар ва ҳукуматларни қуйидаги тоифаларга ажратиш мумкин бўлса керак:

1. Шу зулму зўравонликдан манфаатдор ёвузлар;

2. Бу бало эртага ўзининг ҳам бошига келиши мумкинлигини ўйлаб ҳам ўтирмасдан уни ёқлаётган аҳмоқлар;

3. Ундан норози бўлаётган одамлар. ( Улар ер юзидаги 90 фоиздан кўпроқ одамларни ташкил қилса керак, деб ўйлайман);

4. Унга қарши курашаётган одамлар. (Турли давлатларда бўлаётган катта-катта намойишларга қараганда бу тоифа ҳам ер аҳолисининг катта қисмини ташкил қилади, деган ўйдаман).

Қувонарли жойи шундаки, инсон зоти дини, ирқи, миллати нима бўлишидан қатъи назар, адолатни севар, зулмдан эса нафратлар экан, адолат учун курашар экан. Фақат бунинг учун золимлар юзидаги ниқоблар олиниб, уларнинг асл башараси очилиши керак экан. Ана шунда шоир сўзининг воқеий тасдиғи намоён бўлар экан.

"Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир,
Халқ исёндир, халқ оловдир, халқ ўчдир".
😢194❤‍🔥1
😍64🕊4👍1
Бир солиҳ киши бетоб бўлиб қолди. Онаси уни кўргани келганида ўрнидан туриб кийинди ва худди ҳеч нарса бўлмагандек ҳушёр турди.

Онаси кетгач, ҳушидан кетиб йиқилди. Бу ишининг сабабини сўраганларида:

- Болаларнинг инграши оналарнинг қалбига озор беради, - деб жавоб берди.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2025-09-28
😢16❤‍🔥8💯2💘21
Эй йигит, назар сол, сўзингга ҳар он,
Сўзлашув одоби ақлингга мезон.

Илмни буюмдек тўпламоқ абас,
Гар одоб бўлмаса, илм асқатмас.

Илми амалига бермаса безак,
Унинг ақлида бор бир нуқсон бешак.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2025-09-29
9👍4💯3😘1