Andijon viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali
1.2K subscribers
8.74K photos
901 videos
16 files
1.52K links
Andijon viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali

📞Murojaat uchun telefon: 74-224-76-00
Download Telegram
Энг асосий натижага эса айни шу куннинг ўзида эришдик, яъни тадбирда кузатувчи сифатида қатнашган ўқувчиларимиз “божхона тўгараги”нинг навбатдаги машғулотларида, қолаверса божхона бошқармаси томонидан ташкил этиладиган кейинги тадбирларда фаол иштирок этиш истагини билдириб, божхона ходимларига ўзлари ўқиётган синфлари ва исм шарифларини ёздириб қўйдилар.

Шу кунги тадбир якунида ўқувчиларимизнинг ишонч ва қувончга тўла кўзларига боқар эканмиз ўзимизни ҳақиқий келажак бунёдкорлари “божхона ходимлари” орасида эканлигимизни хис қилдик.

Биз билан бир жамоа бўлиб ёшларни тарбиясида, таълим олишида, касб – ҳунар эгаллашида ҳайриҳоҳ бўлаётган ва яқиндан ёрдам бераётган Давлат божхона қўмитаси Раисига ҳамда Андижон вилояти божхона бошқармасига чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

50- мактаб жамоаси.
Андижон вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан Андижон шаҳридаги 50-умумтаълим мактабида “Биз келажак бунёдкорларимиз” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда ўқувчилар мусиқа, тасвирий санъат, рақс, касб–ҳунар соҳаларида ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Тадбирлар доирасида ўқувчилар иштирокида мини-футбол, шахмат ва шашка турлари бўйича спорт мусобақалари ҳам ўтказилди.

Ғолибларга кубок, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўткиржон Қодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Божхона органларига бириктирилган мактабларнинг юқори синф ўқувчилари билан онлайн мулоқот
#18apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | 2022 йилда 1 миллион АҚШ долларига тенг нақд хорижий валюта ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинди
#19apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхоначилар божхона постларида катта миқдордаги валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олишди

@yangidavr_rasmiy
Андижонда 1 млрд. сўмдан зиёд товарларнинг хужжатлардан тушиб қолганлиги фош этилди!

Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.

❇️Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “VOLVO” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

❇️Ўтказилган божхона кўриги натижасида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча дастлабки қиймати 808 млн. 100 минг сўмлик 54450 дона чинни идишлар;
❇️Пост орқали кириб келган “MAN” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида эса юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган дастлабки қиймати 178 млн. 300 минг сўмлик 1450 дона автомобил эҳтиёт қисмлари мавжуд эканлиги аниқланди.
❇️Яна бир холатда кириш пиёда йўлаги орқали Фуқаро Р.Х. томонидан дастлабки қиймати 62 млн. 300 минг сўмлик 890 дона парфюмерия маҳсулотларини Қирғизистондан қайта сотиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб товар моддий бойликлар вақтинча сақловга олинди.

🔰Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотининг тарқалиши устидан назорат кучайтирилди.
Божхона қўмитаси ходимлари Қашқадарё, Андижон, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги рейдлар давомида контрафакт сигареталарнинг йирик партияларини қўлга олдилар.
• Косон туманида 123,5 млн сўмлик 800 минг дона ноқонуний сигарета мусодара қилинди.
• Андижон вилоятида 177 млн сўмлик 1,8 млн дона контрафакт сигарета жойланган “Кобальт” русумидаги автомобиль аниқланди.
• Фарғонадаги турар жойда 564,9 млн сўмлик 6,57 млн ноқонуний сигарета топилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси маъмурий ва жиноий кодексларига мувофиқ, тамаки маҳсулотининг ноқонуний айланмаси маҳсулот мусодараси билан 50 БҲМ ва ундан юқори жарима солинишини кўзда тутади.
– Жиноий жавобгарлик ва 54 млн сўм ва ундан юқори миқдорда жарима;
– Ахлоқ тузатиш ишлари;
– 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки чеклаш.

@Militsiya_Uzb👈🏽