АНДИЖОН ВИЛОЯТИ СЭОваЖСБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ📲
46 subscribers
1.09K photos
212 videos
7 files
749 links
Айни дамда Андижонлик Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошкармаси ходимларини
💻иш фаолиятилари,
📄📃 ариза,шикоят,мурожатлар
📲📝талаб ва таклифлар
👨‍🔬👨‍💻тиббиётга оид видеолар
🚑🏥касалликлар ва
🗺🌍 дунё янгиликларига оид
Download Telegram
​​⚡️Ифторликда соғлом ва меъёрида овқатланинг

Энг муҳими, йўқотилган қувватни тўлдириб олиш шарт. Рўзани учта хурмо ёки сув билан очиш ифторликни бошлашнинг анъанавий ва соғлом йўлидир.
❗️Хурмо одам танасидаги кўплаб аъзоларнинг тўғри фаолият кўрсатишини таъминлайдиган клетчаткага бой озуқа. АҚШдаги Cornell University мутахассисларининг ёзишича, овқатланишдан олдин сув ичиш танани суюқлик билан озиқлантиришнинг энг яхши йўлидир.
‼️Лекин рўзани очибоқ бирданига кўп сув ичиб юбормаслик лозим. Бу саломатлик учун хавфли ҳисобланган сув интоксикациясига олиб келиши мумкин.
Организмни муҳим витаминлар ва озуқа моддалари билан таъминлаш учун ифторлик таомномасига кўплаб сабзавотларни қўшган афзал. Шунингдек, организмни қувват ва клетчатка билан таъминлайдиган донли (янчилмаган ва тозаланмаган) маҳсулотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.
Печда ёки грилда пиширилган ёғсиз гўшт, терисиз товуқ ва балиқ тановул қилиш орқали организмингизни соғлом оқсиллар билан бойитишингиз мумкин.
❗️Умуман олганда, ёғ ва шакарга бой, қовурилган ҳамда қайта ишланган маҳсулотлардан тийилиш керак.
‼️Ифторликдан сўнг кўп ширинлик ейиш тавсия этилмайди. Бунинг ўрнига, сувга бой мавсумий мевалар, жумладан, олма истеъмол қилиш фойдали.

❗️Ифторлик учун ЖССТ тавсиясига кўра, ифторликда уйда пиширилган сабзавотли шўрва, сабзавот ва кўкатлардан тайёрланган салат, қийма қўшилган сабзавотли таомлар (қовоқ, бақлажон, ток баргига ўралган дўлма), печда пиширилган товуқ ва қолаверса, кўп миқдорда сув ичиш йўқотилган энергияни тиклаб, ўзингизни янада тетик тутишингизга ёрдам беради.

▶️https://t.me/joinchat/SD7SdN3TzUsm1VNr