Andijon viloyati YHXB Axborot xizmati | Rasmiy kanal
1.57K subscribers
13.7K photos
2.29K videos
4 files
2.57K links
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
Download Telegram
#тарғибот

🏢Ҳарбий хизматчилар ўртасида, шахсий автотранспорт воситаларни теҳник созлиги ва тегишли ҳужжатларсиз бошқармаслик, шунингдек, йўл ҳаракати қоидалари бўйича ЙПХ ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ:

‼️Ижтимоий тармоқларда тарқалган https://t.me/vodiybozor/157615 видео юзасидан

2023 йил 06 декабрь куни соат 23:30ларда, Андижон шаҳри Ю.Отабекова кўчасида, 1965 йилда туғилган, фуқаро Б.Р. “Алпомиш мероси” МЧЖга қарашли, автобус транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариб, ухлаб қолиш натижасида бошқарувни йўқотиб йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бинога бориб урилган

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ҳеч қандай тан жароҳати олмаган, унга нисбатан ЙПХ ходими томонидан тегишли тартибда қонуний чора кўрилганлигини маълум қиламиз

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
👫Асосий мақсад — болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш

🚸Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги 11-сонли мактабида ташкил этилган янги йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи махсус синфхонада, болалар иштирокидаги ЙТҲларни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
⚡️ ТEЗКОР ГИДРОМEТEОРОЛОГИК АХБОРОТ

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 2023 йил 10-12 декабрь кунлари А-373 "Тошкент - Ўш" автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши натижасида йўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига олиб келиши мумкин.

❗️Шунингдек, жорий йилнинг 8-13 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

‼️ Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
⚡️ Жорий йилнинг 9-14 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига шимолдан босқичма-босқич совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда

🗓 “Ўзгидромет” хабарига кўра, 9 декабрь куни республикамизнинг марказий ва шарқий вилоятларида, 10 декабрда шимолий ва чўл ҳудудларида, 11 декабрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.

🌨 Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради ва 12-14 декабрь кунлари кечаси 10-13 даража, кундузи 5-8 даража совуққача; шимолда кечаси 17-20 даража, кундузи 9-12 даража совуққача пасаяди.

👉 @YHXX_UZ
8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати юртдошларимизни байрам билан муборакбод этиб, барчага ҳамиша хавфсиз ва равон йўлларни тилайди.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

👉
@YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат_пиёда

🚸Андижон вилояти Асака туманидаги 57-умумий ўрта-таълим мактабида, ЙПХ ходимлари мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидалари бўйича керакли тушунчалар берилмоқда

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨❄️Яқин кунларда об-ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда ҳайдовчилардан ўз бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини ва йўлларда:

- тезликни меъёрдан оширмасдан;

- оралиқ масофани сақлаб;

- об-ҳаво ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олиб;

- қоидаларга риоя этган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини асранг!

👉 @YHXX_UZ
📗 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

🚔 Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари "8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун" муносабати билан ҳайдовчиларга бош қомусимиз бўлмиш Конституция китоблари тарқатилиб, байрам билан табриклашмоқда


Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати